ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЭТАМЗИЛАТ
ETAMSYLATE
Препаратнинг савдо номи: Этамзилат
Таъсир этувчи модда (ХПН): этамзилат
Дори шакли: инъекция учун эритма
Таркиби:
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: этамзилат – 125 мг;
ёрдамчи моддалар: натрий метабисульфити (Е 223), сувсиз натрий сульфити (Е 221), динатрий эдетати (Трилон Б), инъекция учун сув.
Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки бироз оч сариқ тусли суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Тизимли қўллаш учун гемостатик воситалар. Ангиопротекторлар.
ATХ коди: B02BХ01.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Этамзилат қон кетишини олдини олиш ва тўхтатиш учун воситадир. У гемостаз механизмининг биринчи босқичига (эндотелий ва тромбоцитлар ўртасидаги ўзаро таъсир) таъсир қилади. Этамзилат тромбоцитларнинг адгезивлигини оширади, капиллярлар девори мустаҳкамлигини нормаллаштиради, ва шу йўл билан уларнинг ўтказувчанлигини пасайтиради, тромбоцитлар дезагрегациясини, вазодилатацияни ва капиллярларнинг ошган ўтказувчанлигини чақирувчи простагландинлар биосинтезини ингибиция қилади. Бунинг натижасида қон кетиш вақти анча сезиларли камаяди, қон йўқотилиши камаяди.
Фармакокинетикаси
Препарат вена ичига юборилганидан кейин гемостатик таъсири 5-15 минутдан сўнг аниқланади, максимал таъсири эса – 1-2 соатдан кейин намоён бўлади. Препарат 4-6 соат давомида самарали бўлиб, шундан сўнггина самараси аста-секин йўқолади. Этамзилат
500 мг дозада вена ичига юборилгандан сўнг қон плазмасидаги унинг энг юқори даражасига 10 минутдан кейин эришилади ва у 50 мкг/мл ни ташкил этади.
Юборилган дозанинг тахминан 72% биринчи 24 соат давомида сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври – тахминан 2 соатни ташкил этади. Этамзилат йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сутига ажралиб чиқади.
Қўлланилиши
Юза жойлашган ва ички капиллярлардан турли этиологияли қон қуйилишларини, айниқса қон кетиши эндотелийни шикастланиши билан боғлиқ бўлган қуйидаги ҳолатларда олдини олиш ва назорат қилишда қўлланилади:
- оториноларингологияда, гинекологияда, акушерликда, урологияда, стоматологияда, офтальмологияда ва пластик жарроҳликда жарроҳлик операциялари вақтида ва ундан кейин қон кетишларини олдини олиш ва даволаш;
- турли этиологияли ва локализацияга эга капиллярдан қон кетишларини:
- гематурия, метроррагия, бирламчи гиперменорея, бачадон ички ҳомилага қарши воситалари бўлган аёлларда гиперменорея, бурундан қон кетиши, милкларда қон кетишини олдини олиш ва даволаш;
- неонатология: чала туғилган чақалоқларда перивентрикуляр қон кетишини олдини олиш учун.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат вена ичига (секин) ёки мушак ичига юборилади. Катталар учун оптимал суткалик доза 1 кг тана вазнига 10-20 мг этамзилатни ташкил этади, уни 3-4 марта қабул қилишда юборилади. Болалар учун суткалик доза катталарнинг суткалик дозасини ярмини ташкил этади.
Оператив аралашувдан олдин 1-2 ампуланинг ичидаги модда вена ичига ёки мушак ичига юборилади. Операция вақтида 1-2 ампуланинг ичидаги модда вена ичига юборилади; бу дозани такроран юбориш мумкин. Операциядан кейин 1-2 ампуланинг ичидаги моддани ҳар 6 соатда қон кетиш хавфи йўқолгунича юборилади.
Неонатологияда Этамзилат тана вазнига 12,5 мг/кг (0,1 мл = 12,5 мг) дозада вена ичига ёки мушак ичига юборилади. Даволашни бола туғилганидан кейин илк 2 соатлар давомида бошлаш лозим. Препаратни юборишни 4 сутка давомида хар 6 соатда йиғинди доза 200 мг/кг гача етгунича ўтказиш керак.
Этамзилатни маҳаллий равишда (тери трасплантати, тиш олдириш) препарат шимдирилган стерил дока салфеткани қўйиш ёрдамида қўллаш мумкин.
Ножўя таъсирлари
Нерв тизими томонидан: кам ҳолларда – бош оғриғи, бош айланиши, юзни қизиб кетиши, оёқларни парестезияси.
Юрак-қон томир тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – тромбоэмболия, артериал гипотензия.
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал соҳада оғриқ, диарея.
Иммун тизими томонидан: кам ҳолларда – аллергик реакциялар, тана ҳароратини ошиши, терида тошмалар, анафилактик шок, ангионевротик шишнинг бир ҳолати таърифланган.
Нафас тизими томонидан: бронхоспазм.
Эндокрин тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – ўткир порфирия.
Суяк-мушак тизими томонидан: кам ҳолларда – белда оғриқ.
Тери томонидан: қичишиш, эшакеми.
Бошқалар: тўқималар перфузиясини пасайиши, бу бироз вақтдан кейин ўз-ўзидан тикланади.
Барча ножўя самаралар кучсиз ва ўткинчидир.
Ўткир лимфатик ва миелоид лейкемияда қон кетишини олдини олиш учун этамзилат билан даволанган болаларда кўпинча оғир лейкопения аниқланган.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Этамзилатга ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига юқори сезувчанлик; натрий сульфитига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Бронхиал астма, ўткир порфирия, қон ивишини ошиши, антикоагулянт воситалар чақирган геморрагиялар, болалардаги гемобластоз (лимфатик ва миелоид лейкемия, остеосаркома) да қўллаш мумкин эмас.
Даволашни бачадоннинг фиброз тузилмалари борлиги истисно қилинганидан кейин бошлаш мумкин.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Агар Этамзилат физиологик эритма билан аралаштирилса, уни дарҳол қўллаш лозим.
Реополиглюкинни юборишдан олдин қабул қилиш, охиргининг антиагрегацион таъсирини бартараф этади, реополиглюкинни юборгандан сўнг қабул қилиш гемостатик таъсир кўрсатмайди. Аминокапрон кислотаси, викасол билан бирга қўллаш мумкин.
Номутаносиблик.
Ампуланинг ичидаги моддани бир шприцда бошқа препаратлар билан аралаштириш мумкин эмас.
Этамзилат эритмаси натрий гидрокарбонати эритмаси ва натрий лактати кукуни билан номутаносибдир.
Махсус кўрсатмалар
Илгари тромбозлар ёки тромбоэмболиялар қайд этилган пациентларга, шунингдек антикоагулянт воситалар томонидан чақирилган геморрагияларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Антикоагулянтлар дозасини ошириб юборилиши билан боғлиқ геморрагик асоратларда, специфик антидотларни қўллаш керак.
Препарат тромбоцитлар сони камайганда самарасиздир.
Даволашни бошлашдан олдин қон кетишининг бошқа сабабларини истисно қилиш керак.
Қон ивиш тизими кўрсаткичларини бузилиш бўлган пациентларни Этамзилат билан даволашни, қон ивиш тизими омилларининг нуқсони ёки аниқланган танқисликни баратараф этувчи дори воситаларини юбориш билан тўлдириш керак.
Инъекцион эритманинг ранги ўзгарган ҳолларда препаратни қўллаш ман этилади.
Ҳомиладорлик ва лактация давриларида қўлланиши.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланмайди.
Этамзилат билан даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.
Болалар.
Гемобластози (лимфатик ва миелоид лейкемия, остесаркомаси) бўлган болаларда препаратни қўллаш мумкин эмас.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир этиш хусусияти.
Этамзилат билан даволаниш вақтида автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда эҳтиёткорликка амал қилиш лозим, чунки бош айланиши юз бериши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Этамзилатнинг дозасини ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар йўқ.
Чиқарилиш шакли
2 мл дан ампулаларда, 10 ампуладан қутида; 5 ампуладан бллистерда, 2 блистердан қутида; 10 ампуладан блистерда, 1 блистердан қутида.
Сақлаш шароити
Оригинал ўрамда, 25оС гача ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.