ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ТАБЛЕТКИ ОТ КАШЛЯ
TABULETTAE CONTRA TUSSIM
Препаратнинг савдо номи: Таблетки от кашля
Таъсир қилувчи модда (ХПН): наштарсимон афсонак ўтининг термопсис ланцетний кукуни, натрий гидрокарбонати
Дори шакли: таблеткалар
Таркиби:
Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
Фаол модда: наштарсимон афсонак ўтининг кукуни – 0,0067 г, натрий гидрокарбонати – 0,2500 г
Ёрдамчи моддалар: картошка крахмали – 0,0279 г, тальк – 0,0054 г.
Таърифи: кўкимтир-кулранг рангли, яссицилиндрик шакилли, фаскали таблеткалар. Тўқ доғларнинг бўлишига йўл қўйилади.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Балғам кўчирувчи восита.
АТХ коди: R05FA02
Фармакологик хусусиятлари
Афсонак ўти балғам кўчирувчи таъсирга эга, меъда шиллиқ қаватининг рецепторларига ўртача қўзғатувчи таъсир кўрсатиб, рефлектор бронхиал безларнинг секрециясини оширади.
Афсонак ўтида сақланувчи алкалоидлар (цитизин, метилцитизин, пахикарпин, анагирин, термопсин, термопсидин) нафас ва, юқори дозаларда қусиш марказларига қўзғатувчи таъсир кўрсатади.
Натрий гидрокарбонати бронхиал безларнинг секрециясини рағбатлантиради, балғамнинг қовушқоқлигини пасайишига ёрдам беради.
Қўлланилиши
Қийин ажралиб чиқувчи балғамли йўтал билан бирга кечувчи нафас йўлларининг касалликлари (трахеит, бронхит) – мажмуавий даволаш таркибида қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Қўллаш усули: ичга буюрилади. Катталарга 1 таблеткадан кунига 3 марта 3-5 кун давомида буюрилади. 12 ёшдан ошган болаларга – 1 таблеткадан кунига 3 марта 3-5 кун давомида.
Даволашнинг давомийлиги шифокорнинг тавсияси бўйича қўлланилади.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар, кўнгил айниши кузатилиши мумукин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг яра касаллиги (зўрайиш босқичида), болалик ёши (12 ёшгача).
Препаратни қон тупуришга мойиллиги бўлган ўпка касалликларида (қон кетиши бўлган ўпканинг раки ва туберкулези) буюриш мумкин эмас.
Таблетка от кашляни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Адсорбентлар, буриштирувчи ва ўраб олувчи воситалар, афсонак ўтининг таркибига кирувчи алкалоидларнинг меъда-ичак йўлларидан сўрилишини камайтириши мумкин.
Таблетка от кашляни кодеин ва бошқа йўталга қарши дори воситалари билан бир вақтда қўллаш керак эмас, чунки бу балғамнинг йўтал билан ажралиб чиқарилишини қийинлаштиради.
Махсус кўрсатмалар
Балғамнинг суюлиши ва ажралиб чиқишини яхшилаш учун кўп илиқ ичимлик ичиш тавсия қилинади.
Препаратни қўллаш юқори диққатни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турларини (автотранспортни бошқариш, харакатланувчи механизмлар билан ишлаш, диспетчер ва оператор иши) бажариш қобилятига таъсир қилмайди.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Таблетка от кашляни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилишининг симптомлари: кўнгил айниши, қусиш.
Даволаш – симптоматик.
Чиқарилиш шакли
Таблеткалар. 10 таблеткадан полиэтилен қоплама билан қопланган қоғоз контур уясиз ўрамда ёки поливинилхлорид пленкали ва босма лакланган алюмин фольгали контур уяли ўрамда.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
4 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.