📜 Инструкция по применению Феминон Ц
💊 Состав препарата Феминон Ц
✅ Применение препарата Феминон Ц
📅 Условия хранения Феминон Ц
⏳ Срок годности Феминон Ц

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ФЕМИНОН Ц

FEMINON C

 

Препаратнинг савдо номи: Феминон Ц

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): цимицифуги попуги илдизпоясини қуруқ экстракти (Cimicifuga raceme sarhizome)

Дори шакли: қаттиқ капсулалар

Таркиби:

1 қаттиқ капсулалар қуйидагиларни сақлайди: 

фаол модда: 6,5 мг цимицифуги попуги илдизпоясининг қуруқ экстракти (Cimicifuga raceme sarhizome) (4,5-8,5:1) (экстрагент: этанол 60 % (хажм/хажм))

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, целлюлоза кукуни, магний стеарати, тальк, маис крахмали, коллоид кремний диоксиди, желатин, тозаланган сув, азорубин (E 122), титан диоксиди (E 171), темир (II, III) оксиди (E 172), темир (III) оксиди (E 172).

Таърифи: қаттиқ, желатин капсулалар, 3 ўлчамли; капсула ичидагиси – кулранг-пушти рангли, тиниқ бўлмаган, оч сариқ-жигарранг кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: гинекологияда қўлланадиган воситалар. 

АТХ коди: G02C

 

Фармакологик хусусиятлари

Ҳайз кўриш симптомларини яхшиланишига жавобгар таъсир механизми компонентлари маълум эмас.

Клинико-фармакологик тадқиқотлар шуни тасдиқлайдики, ҳайз кўриш симптомлари цимицифуги попуги илдизпоясини сақловчи препаратларни қўллаш ёрдамида яхшиланиши мумкин.

Фармакодинамикаси

Каламушлардаги изопропанол билан экстракт учун 6 ойлик тадқиқотларда 1 кг тана вазнига 21,06 мг натив экстракти даражасида терапевтик таъсирини чегараси ўрнатилган.

In vitro и in vivo фармакологик тадқиқотларнинг маълумотлари шуни тасдиқлайдики, цимицифуга экстракти латент даврига ёки сут бези ракини ривожланишига таъсир қилмайди. Аммо айрим бошқа in vitro экспериментларида қарама-қарши натижалар олинган.

Сунъий чақирилган ўсма урғочи сичқонлар гуруҳида, даволаш сифатида цимицифуга препаратини олувчилар (цимицифуга экстракти, 40 мг илдизпоя ва илдизга эквивалент, экстрагент: изопропанол), ўпкада метастазлари билан сичқонлар фоизи ва некроз билан устун бўлган, контроль рацион билан қиёсий гуруҳга нисбатан.

Шунга қарамай, айнан шу тадқиқотда сут бези ракини бирламчи ўсиши кузатилмаган.

Сут бези ракига ва бошқа гормонга боғлиқ ўсмаларга таъсирини бутунлай инкор этиш мумкин эмас.

Генотоксик тадқиқотлар (AMES-Test) спиртли экстракти (4,5-8,5:1, экстрагент: 60% (хажм/хажм) этанол) 1 мг/пластинка концентрациясигача ўтказилган. Бундай тестлар учун тест замонавий мезонлари учун мувофиқ эмас, шунинг учун бунга тааллуқли бу натижаларни хавфсизлигига баҳолаш учун шубхали ҳисобланади.

Канцерогенлик ва токсик таъсирини ўрганиш бўйича тадқиқотлар репродуктив фаолияти мавжуд эмас.

Фармакокинетикаси

Фармакокинетикаси бўйича маълумотлар йўқ.

Тизимли токсикологик тадқиқотлар йўқ.

Фармакокинетика бўйича қиёсий маълумотлар йўқлиги ва одам, каламуш ва сичқонлар эстроген рецепторлари билан боғланиши туфайли, эстрогенга боғлиқ ўсмалар ўсишини рағбатлантирувчи одамда эстрогенга ўхшаш таъсирини истисно қилиб бўлмайди.

 

Қўлланилиши

Менопауза томонидан чақирилган рухий ва нейровегетатив симптомларни яхшилаш учун қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Кунига 1 қаттиқ капсула буюрилади.

Капсулани етарлича суюқлик миқдори билан сутканинг бир вақтда қабул қилиш керак (эрталаб ёки кечқурун).

Даволаш давомийлиги чегланмаган ҳисобланади. Аммо, Феминон Ц шифокор маслаҳатисиз 6 ойдан кўп қабул қилиш мумкин эмас.

 

Ножўя таъсирлари

Бошқа дори воситалар каби Феминон Ц ни хам ножўя таъсирларu мавжуд.

МИЙ касалликлари:

Цимицифуга сақловчи препаратлар қўлланганда МИЙ томонидан бузилишлар пайдо бўлиши мумкин (диспепсия симптомлари, диарея).

Тери ва териости тўқималари касалликлари

Цимицифуга сақловчи препаратлар қўлланганда аллергик тери реакциялари ҳолатлари кутилиши мумкин (тошма, қичишиш, терида тошмалар). Шунингдек қўл ва оёқларнинг шиши ҳам кузатилиши мумкин.

Жигар касалликлари:

Цимицифуга сақловчи препаратлар қўлланганда жигар фаолиятини бузилиши ҳолатлари кузатилиши мумкин (гепатит, сариқлик ва жигар кўрсаткичларини ўзгариши).

Кутилиши мумкин бўлган ножўя самаралар тез-тезлиги хақида маълумотлар йўқ.

Азорубин аллергик реакциялар чақириши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Феминон Ц ни цимицифуга попуги илдизпоясининг қуруқ экстрактига, азорубин ва препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ўзаро таъсирлари номаълум.

 

Махсус кўрсатмалар

Феминон Ц жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Агар жигар фаолиятини бузилишларини ҳар қандай симптомлари пайдо бўлса (сариқлик, сийдикни тўқлашиши, қориннинг юқори қисмларида оғриқ, кўнгил айниши, иштахани йўқолиши, чарчоқлик) зудлик билан шифококрга мурожаат қилиш ва Феминона Ц қабул қилишни тўхтатиш керак.

Хайз кўришнинг бузилишларида, шу жумладан ҳайзни қайта келишида, шунингдек уларни тўхташи, тушунарсиз ёки таърифланмаган бошқа симптомлари пайдо бўлганда, шифокорга мурожаат қилиш зарур, чунки бу тиббий кўрикни талаб қилувчи касаллик ҳисобланади.

Эстрогенларни бир вақтда қабул қилиш шифокор кузатуви остида амалга ошириш мумкин, чунки Феминон Ц улар таъсирини кучайтириши мумкин. Сут бези раки ёки гормонга боғлиқ бошқа онкологик касалликлар бўйича даволанган ёки даволанаётган пациентлар шифокор тавсиясисиз цимицифуга препаратларини қабул қилиши мумкин эмас. Шу жумладан «Фармакодинамикаси» бўлимига қаранг.

Галактоза ўзлаштираолмаслигини, лактаза танқислиги ёки глюкоза-галактоза сўрилишини бузилишлари каби кам наслий касалликлари бўлган пациентларга Феминин Ц препаратини қўллаш мумкин эмас.

Агар препаратни қабул қилиш вақтида симптомлари емонлашса, шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилиш керак.

Диабетиклар учун изоҳ:

1 қаттиқ капсула 75,5 мг углевод сақлайди, бу 0,006 нон бирлигига (НБ) тўғри келади.

Ҳомиладорлик ва лактация

Етарлича тадқиқотлар йўқлиги туфайли ҳомиладор ва эмизиш вақтида Феминон Ц ни қўллаш тавсия этилмайди. 

Туғруқ ёшидаги аёллар даволаниш даврида ҳомиладор бўлишдан самарали сақланиши керак.

Болалар

Ушбу препарат болаларда қўллаш учун мўлжалланмаган.

Автотранспортни бошқариш ва харакатланувчи механизм мосламаларига хизмат қилиш қобилиятига таъсири 

Номаълум.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши ҳоллари номаълум.

 

Чиқарилиш шакли

Қаттиқ капсулалар.

Ўрам кўриниши ва ичидагиси: 60 капсуладан ўрамда. Капсулалар ПВХ/ПВДХ – алюмин фольгали блистерда, ҳар бири 10 капсуладан сақловчи ўрамда. 6 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати 

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.