📜 Инструкция по применению Тиковит
💊 Состав препарата Тиковит
✅ Применение препарата Тиковит
📅 Условия хранения Тиковит
⏳ Срок годности Тиковит

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ТИКОВИТ

TIKOVITUM

 

Препаратнинг савдо номи: Тиковит

Таъсир этувчи модда (ХПН): comb. drug (vitamins, minerals)

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

ҳар таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

А витамини (ретинол ацетати)                                                      1,135 мг (3300 ХБ)

Е витамини (a-токоферол ацетати)                                               10 мг

В1 витамини (тиамин гидрохлориди)                                           1 мг

В2 витамини (рибофлавин-мононуклеотиди)                              1,27 мг

В6 витамини (пиридоксин гидрохлориди)                                             5 мг

С витамини (аскорбин кислотаси)                                                            50 мг

Никотинамид                                                                                              7,50 мг

Фолат кислотаси                                                                             100 мкг

Рутозид (рутин)                                                                              25 мг

Кальций пантоненати                                                                    5 мг

В12 витамини (цианокобаламин)                                                   12,5 мкг

Тиоктат кислотаси (липой кислотаси)                                         2 мг

Фосфор                                                                                            60 мг

(магний гидрофосфат тригидрати кўринишида)

(кальций фосфат дигидрати кўринишида)

Темир (темир сульфат гептагидрати)                                            5 мг

Марганец (марганец сульфат ×моногидрати кўринишида)        2,50 мг

Мис (мис  сульфат пентагидрати кўринишида)                          750 мкг

Рух (рух сульфат гептагидрати кўринишида)                             2 мг

Магний (магний гидрофосфат тригидрати кўринишида)         16,40 мг

Кальций (кальций фосфат дигидрати кўринишида)                  50,50 мг

Кобальт (кобальт сульфат гептагидрати кўринишида)              100 мкг

Ёрдамчи моддалар: сувда эрувчи метилцеллюлоза, тальк, картошка крахмали, лимон кислотаси, паст молекуляр повидон (паст молекуляр поливинилпирролидон), кальций октадеканоати (кальций стеарати), сахароза (қанд), буғдой уни, магний гидроксикарбонат, желатин, титан диоксиди, асалари муми.

Таърифи: оқ рангли қобиқ билан қопланган, цилиндрик шаклли, ўзига хос ҳидли таблеткалар. Кўндаланг кесимида икки қават кўринади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: поливитамин восита+мультиминерал

АТХ коди: А11АА04

 

Фармакологик хусусиятлари

Метаболик жараёнларни асосий омили ҳисобланган витамин ва минералларнинг комплексини сақловчи мажмуавий препарат.

Витамин-минералли мажмуа витаминларга ва минерал моддаларга бўлган физиологик эҳтиёжини қондириш учун овқат рационига қўшимча ишлаб чиқилган, бу витамин ва минералларга бўлган суткалик эҳтиёжга қараб мувозанатланган.

Витамин А (ретинол) – йиғинди ва рангли кўриш учун зарур бўлган, кўрув пигментини шаклланишида иштирок этади; эпителиал тўқималарни бутунлигини таъминлайди; суяклар ўсишини назорат қилади.

В1 витамини (тиамин) коэнзим сифатида карбонсувлар алмашинувида, нерв тизимининг фаолиятида иштирок этади.

В2 витамини (рибофлавин) – хужайра нафаси ва кўриш жараёнларининг муҳим катализаторидир.

В6 витамини (пиридоксин) коэнзим сифатида оқсиллар алмашинуви ва нейромедиаторлар синтезида иштирок этади.

В12 витамини (цианокобаламин) нуклеотидлар синтезида иштирок этади, нормал ўсиш, қон яратилиши ва эпителиал хужайралар ривожланишининг муҳим омилидир, фолат кислотасини метаболизми ва миелин синтези учун зарур.

Никотинамид тўқима нафаси жараёнида, ёғлар ва карбонсувлар алмашинувида иштирок этади.

С витамини (аскорбин кислотаси) коллаген синтезини таъминлайди; тоғайлар, суяклар,  тишларнинг структурасини шаклланишида ва сақланиб қолишида иштирок этади; гемоглобинни ҳосил бўлишига ва эритроцитларни етилишига таъсир этади.

Рутин (рутозид) оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида иштирок этади, антиоксидант хусусиятига эга, оксидланишни олдини олади ва аскорбин килотасини тўқималарида тўпланишига ёрдам беради.

Кальций пантотенати коэнзим А нинг асосий таркибий қисми сифатида ацетилланиш ва оксидланиш жараёнларида муҳим ўрин тутади; эпителий ва эндотелийни тузилишида ва регенерациясида иштирок этади.

Фолат кислотаси аминокислоталар, нуклеотидлар, нуклеин кислоталарининг синтезида иштирок этади; нормал эритропоэз учун зарур.

Липой кислотаси липид ва карбонсувлар алмашинувини бошқарилишида  иштирок этади; липотроп самара кўрсатади, холестерин алмашинувига таъсир этади; жигар фаолиятини яхшилайди.

Е витамини Е (α-Токоферол ацетати) антиоксидант хусусиятларга эга, эритроцитларнинг барқарорлигини сақлаб туради, гемолизни олдини олади; жинсий безлар, нерв ва мушак тўқималарининг фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.

Темир эритропоэзда иштирок этади, гемоглобин таркибида кислородни тўқималарга ташилишини таъминлайди.

Мис – анемияни ва аъзолар ва тўқималарнинг кислородга очлигини олдини олади, остеопорозни олдини олишга ёрдам беради. бириктирувчи тўқиманинг оқсилларига таъсир қилиб, томирларни зичлиги ва эластиклигини оширади.

Кальций суяк моддаларини шаклланиши, қон ивиши, нерв импульсларини ўтказилиши жараёнларини амалга оширилиши, скелет ва силлиқ мушакларни қисқаришига, миокардни меъёрида фаолият кўрсатиши учун зарур.

Кобальт метаболик жараёнларни бошқаради, организмнинг ҳимояловчи кучларини оширади.

Марганец моддалар алмашинувида асосий рольни ўйнайди, кўп ферментларнинг таркибига киради, суяк ва тоғай тўқимасини мустаҳкамлайди.

Рух иммунитетни рағбатлантирувчи хусусиятга эга, А витаминини ўзлаштирилишига, сочларни регенерациясига ва ўсишига ёрдам беради.

Магний артериал босимни меъёрлаштириш хусусиятига эга, кальций билан бирга кальцитонин ва паратиреоид гормонини ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради, буйракларда тош ҳосил бўлишини олдини олади.

Фосфор суяк тўқималари ва тишларни мустаҳкамлайди, минералланишини кучайтиради, хужайралар қувватининг манбаи АТФ таркибига киради.

Қўлланилиши

– витаминлар ва минерал моддалар танқислигини олдини олиш ва тўлдириш учун;

– юқори жисмоний ва интеллектуал зўриқиш;

– давомли ва/ёки оғир кечувчи, шунингдек инфекцион касалликлардан кейин тикланиш даври;

-антибиотиклар билан даволашни буюришда мажмуавий даволашда;

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқатдан сўнг қўлланилади.

Витамин-минерал танқислигини олдини олиш учун – 1 таблеткадан кунига 1 марта.

Витаминларга ва минералларга юқори эҳтиёж бўлган ҳолатларда 1 таблеткадан кунига 2 марта. Даволаш курси 4 ҳафта. Такрорий курслар – шифокор тавсиясига бўйича.

 

Ножўя таъсирлари

Препарат компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига бўлган юқори сезувчанлик.

12 ёшгача бўлган болалик ёши.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Темир ва кальций тетрациклинлар гуруҳи антибиотикларини ва фторхинолонлар ҳосилаларини ичакда сўрилишини секинлаштиради.

Бир вақтда С витамини ва қисқа таъсир этувчи сульфаниламид препаратларни қўллаш кристаллурия ривожланиши хавфини оширади.

Алюминий, магний, кальций, ҳамда колестерамин сақловчи антацид препаратлар темирни сўрилишини камайтиради.

Аскорбин кислотаси пенициллинлар гуруҳи препаратларини, темирни сўрилишини оширади.

Бир вақтда тиазидлар гуруҳи сийдик ҳайдовчи препаратларини буюриш  гиперкальциемия ривожланиш хавфини оширади.

В6 витамини паркинсонизми бўлган беморларда леводопани фаоллигини камайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Сийдик ёрқин сариқ рангга бўялиши мумкин, бу организм учун мутлақо зарарсиз ва препарат таркибида рибофлавин борлиги билан тушунтирилади.

Комплавитни бошқа витаминлар ёки минералларни сақловчи препаратлар билан бирга ишлатиш тавсия этилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилганида шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Даволаш: препаратни қабул қилиш вақтинчалик тўхтатилади, меъда ювилади, ичга фаоллаштирилган кўмир берилади, симптоматик даволаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

10, 20 ва 30 донадан таблеткалар контур-уяли ўрамда.

50 ва 100 донадан флаконларда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.