ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ИММУНОМАКС
IMMUNOMAX
Препаратнинг савдо номи: Иммуномакс
Таъсир этувчи модда (ХПН): иммуномакс
Дори шакли: мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат.
Таркиби:
1 флакон қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: иммуномакс – 200 ТБ;
ёрдамчи модда: натрий хлориди – 7,2 мг.
Таърифи: оқ рангли лиофилизация қилинган кукун.
Фармакотерапевтик гуруҳи: иммуномодулятор восита.
АТХ коди: L03
Фармакологик таъсири
Фармакодинамикаси
Иммуномакс вирусли ва бактериал инфекциялардан иммун ҳимоясини кучайтиради. Препаратнинг иммунофармакологик таъсир механизми Иммуномакснинг қуйидаги иммун тизими звеноларини фаоллаштириши билан боғлиқ:
- Иммуномакснинг таъсиридан сўнг 2-3 соатдан кейин СD69 фаоллаштириш молекуласини кучли экспрессия қилувчи NK-ҳужайралари. NK-ҳужайраларнинг цитологик фаоллиги 3 марта ошади;
- айланиб юрувчи моноцитлар Иммуномакс билан фаоллаштирилганидан сўнг 2-4 соатдан кейин цитокинларни: интерлейкин-8, интерлейкин-1β ва альфа ўсма некрозининг омилини ишлаб чиқара бошлайди;
- нейтрофил гранулоцитлар моноцитлар орқали фаоллашади, препарат нейтрофил гранулоцитларга тўғридан-тўғри таъсир кўрсатмайди. Моноцитлар томонидан ишлаб чиқариладиган интерлейкин-8 нейтрофил гранулоцитларнинг фаоллашувини чақиради, у Иммуномакс таъсиридан сўнг 24 соатдан кейин яққол намоён бўлади;
- тўқима макрофаглари, у бу ҳужайраларнинг морфологик ўзгаришларда, бактерицид субстанцияларнинг ишлаб чиқарилишини кучайишида, 5′-нуклеотидазаларнинг фаоллигини ўзгаришида намоён бўлади;
- ёғ антигенларга қарши эрувчи ва корпускуляр антителаларни ҳосил бўлиши.
Иммуномакс вируслар (одам папилломаси вируси, оддий герпес вируси, паравирус, гўштҳўрларнинг ўлати вируси ва бошқалар) ёки бактериялар (ичак таёқчаси, сальмонелла, стафилококк, хламидия, микоплазма, уреаплазма ва бошқалар) чақирган инфекциялардан ҳимояни кучайтиради. Препаратни бу таъсири катталар ва янги туғилган чақалоқларда Иммуномаксни турли йўллар билан; мушак ичига, вена ичига, қорин бўшлиғига, оғиз орқали юборилганида намоён бўлади.
Фармакокинетикаси
Препаратни фармакокинетикаси уни пептидогликан табиатли бўлиши ва жуда кичик таъсир қилувчи дозалари сабабли ўрганилмаган.
Қўлланилиши
- сусайган иммунитетни мувофиқлаштириш учун;
- одам папиллома вируси чақирган патологик ҳолатларни даволаш учун (кандиломалар, сўгаллар, дисплазия ва бошқалар).
- оддий герпес, хламидия, микоплазма, уреоплазма, бошқа бактериялар ва вируслар чақирган инфекцияларни даволаш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Қўллаш олдидан препарат 1 мл инъекция учун сувда эритилади.
Катталар ва 12 ёшгача ва ундан катта болаларга тавсия қилинадиган доза касалликнинг оғирлигига қараб 100-200 ТБ ни ташкил қилади. Препарат кунига бир марта мушак ичига юборилади. Даволаш курси – даволашнинг 1, 2, 3, 8, 9, 10 кунларидаги 6 инъекциядан иборат.
Қайталанувчи аногенитал сўгалларни даволаш учун Иммуномаксни 200 ТБ дан 6 инъекцияси, сўгалларнинг деструкциясини умумий қабул қилинган усулларидан бири билан: криодеструкция, электрокоагуляция, лазер деструкция ёки солкодерм билан бирга қўлланади.
Бактериялар ёки вируслар чақирган инфекцияларни даволаш учун Иммуномакснинг 100-200 ТБ дан 6 инъекция курси ўтказилади.
Сусайган иммунитетни мувофиқлаштириш учун Иммуномакснинг 100-200 ТБ дан 3-6 инъекция курси ўтказилади.
Ножўя таъсирлари
Аниқланмаган.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Иммуномаксга шахсий ўта юқори сезувчанлик. 12 ёшгача бўлган болалар.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Таърифланмаган.
Махсус кўрсатмалар
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши
Агар ҳомиладор аёл учун потенциал фойда ҳомила учун кутиладиган зарардан ошса қўллаш эҳтимоли бор. Иммуномакс эмизикли оналарга қабул қилиш учун тавсия қилинмайди.
Сурункали касалликлари бўлган болалар ва катталарда дори препаратини қўлланилишининг аҳамияти йўқ.
Транспорт воситалари, механизмларини бошқариш қобилиятига таъсири эҳтимоли маълумоти
Препарат юқори диққат концентрацияси ва тезкор психомотор реакция талаб қилувчи транспорт воситалари, ҳаракат механизмлари ва бошқа потенциал хавфли фаолият турларини бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилиш симптомлари таърифланмаган.
Чиқарилиш шакли
200 ТБ дан препарат биринчи гидролитик синф нейтрал шиша флаконларда, герметик резина тиқин билан беркитилган, алюмин қалпоқча билан сиқилган, ёки ампула.
3 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан коробка картон қутида.
Сақлаш шароити
4°С дан 8°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича берилади.