ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ИНДОВЕНОЛ
INDOVENOL
Препаратнинг савдо номи: Индовенол
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): венорутинол. индометацин
Дори шакли: гель.
Таркиби:
1 г препарат қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 20 мг венорутинол ва 30 мг индометацин;
ёрдамчи моддалар: 96% этанол, пропиленгликоль, диметилсульфоксид, карбомер, полиэтиленгликол 400.
Таърифи: сариқ рангли, бир хил консистенцияси, ўзига хос ҳидли гель.
Фармакотерапевтик гуруҳи. Ангиопротекторлар. Капиллярларни турғунловчи воситалар. Рутозид, мажмуалар.
АТХ коди: С05СА51.
Фармакологик хусусиятлари
Индовенолнинг фармакологик хусусиятлари унинг таркибидаги таъсир қилувчи моддалар –венорутинол ва индометацин билан белгиланади.
Венорутинол–биофлавоноид, Р-витамини фаоллигига эга, биофлавоноид, яққол ангиопротектор, веналар тонусини оширувчи, яллиғланишга қарши, шишга қарши, антиоксидант хусусиятларни намоён қилади, капиллярларни ўтказувчанлигини ва мўртлигини камайтиради, уларнинг эластиклигини, эгилувчанлигини ва травматик шикастланишларга резистентлигини таъминлайди, томирлар деворида экссудатив яллиғланишни камайтиради. Шундай қилиб, бу микроциркуляцияни нормаллашувига ёрдам беради, тўқималарнинг трофикасини яхшилайди, веналарда ва вена олди тўқималарда димланишларни камайтиради.
Индометацин-ностероид яллиғланишга қарши воситалар гуруҳи препаратидир, маҳаллий қўлланганда яққол яллиғланишга қарши, оғриқни қолдирувчи, шишга қарши ва простагландинлар ва бошқа яллиғланиш медиаторларининг синтезини сусайиши билан боғлиқ бўлган антиагрегант таъсир кўрсатади. Препаратнинг асоси бўлган гель таъсир этувчи моддаларни тез ва максимал ажралиб чиқишига ва яллиғланган тўқималарда ва синовиал суюқликда керакли терапевтик концентрацияни барпо қилинишига ёрдам беради. Индометацин қон плазмаси оқсиллари билан 90% боғланади. Метаболизми жигарда О-демитилланиш ва N-деацетилланиш йўли билан нофаол бирикмалар хосил қилади. 60% сийдик билан ва 30% аҳлат билан чиқарилади. Кўкрак сутига ўтади.
Қўлланилиши
Маҳаллий даволаш учун:
- сурункали веноз етишмовчилигидаги трофик бузилишлари;
- оғриқ ва шиш билан кечувчи веналарнинг варикоз кенгайиши;
- мушак- бўғим касалликлари (бурсит, тендовагинит, миозит, синовит);
- жароҳат натижасидаги гематомалар.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат сиртга қўлланади! 0,5-1 г Индовенолни (2,5-5 см узунликдаги гель) терига бир текис юпқа қилиб суртилади ва 1-2 минут давомида секин ишқаланади. Препарат апликация қилингандан кейин қўлларни ювиш керак (қўллар соҳасига апликация қилингандан ташқари ҳолларда). Муолажани суткада 2-3 марта такрорлаш керак. Катталар ва 14 ёшдан бошлаб, болалар учун гелнинг суткалик дозаси 5 г дан ошмаслиги керак. Индовенол билан даволашнинг давомийлиги шифокор пациентни ҳолатига қараб белгилайди. Даволаш курси 10 кундан ошмаслиги керак.
Болалар.
Индовенол 14 ёшгача бўлган болаларда қўлланмайди.
Ножўя таъсирлари
Алоҳида ҳолларда ўта юқори сезувчанликнинг маҳаллий реакциялари (аллергик реакциялар), шу жумладан гиперемия, қичишиш, эшакеми, экзема, ангионевротик шиш, тошмалар (шу жумладан везикуляр), терини таъсирланиши, дерматит (шу жумладан контакт дерматит), суртиш жойида иссиқликни ҳис қилиш, ачишиш, маҳаллий шиш, пўст ташлаш, терини қуриши; баъзида-унчалик катта бўлмаган пустулалар, пуфаклар ёки пуфакчаларни пайдо бўлиши мумкин.
Жуда кам ҳолларда терининг катта соҳаларида узоқ вақт қўлланганда, тизимли ножўя реакциялари бўлиши мумкин.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, меъда соҳасида оғриқ, жигар ферментларининг даражасини ошиши, иштаҳани йўқолиши, диарея, оғриқ, қон қуйилишлар, яралар.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: шишлар, сийишни бузилишлари, гематурия, сийдикнинг рангини ёки ҳидни ўзгариши;
Марказий нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, хотирани бузилиши, эшитишни ва кўришни бузилиши, онгни чалкашиш, депрессия, нутқни бузилиши.
Иммун тизими томонидан: аллергик ринит, Квинке шиши, бўғилиш, анафилаксия, астматик хуруж.
Бошқалар: мушак кучсиз, миалгия, сариқлик, периферик қоннинг лаборатор кўрсаткичларини ўзгариши, артериал босимини ошиши, кўзларни қуриши ва қизариши. Препарат пропиленгликол ва диметилсульфоксидни сақлайди, у терининг таъсирланиши чақириши мумкин. Одатда бу симптомлар препарат бекор қилингандан кейин мустақил ўтиб кетади.
Ҳар қандай салбий реакциялар пайдо бўлган ҳолларда, албатта шифокор билан препаратни кейинги қўлланиши бўйича маслаҳатлашиш лозим.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- индометацинга, бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларга (НЯҚП), венорутинолга ёки препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик.
- аспиринга ёки бошқа НЯҚП га астма ҳуружи, эшакеми ёки аллергик ринитнинг клиник кўринишлари билан кечувчи ўта юқори сезувчанлик.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Индовенолни қўлланганда бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсирининг эҳтимоли минимал. НЯҚП артериал босимини тушириб, дори препаратлари билан ўзаро таъсир қилиши мумкин, маҳаллий қўлланганда бундай эҳтимол жуда кам. Аммо тавсия қилингандан юқори дозаларни узоқ муддат қўллаш имкониятини ҳисобга олиб, қуйидаги ўзаро таъсирлари эҳтимолини истисно қилиш мумкин эмас:
- антикоагулянтлар ва антитромботик воситалар билан қон кетишини ривожланиш хавфи ошади;
- индовенол β-адреноблокаторларни, ААФ ингибиторлари, ҳалқали, тиазид ва калий тежовчи диуретикларнинг самарадорлигини пасайиши ҳисобига, антигипертензив даволаш самарадорлигини пасайтириши мумкин.
- бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар билан (шу жумладан ЦОГ-2 нинг селектив ингибиторлари), глюкокортикоидлар, алкогол билан -ножўя реакциялар хавфини ошиши ульцероген таъсирининг кучайиши мумкин.
- дигоксин, литий препаратлари билан бу дори воситаларининг қон плазмасида концентрациясини ошиши мумкин;
- метотрексатнинг тубуляр секрециясини пасайтириши ва мувофиқ равишда унинг токсиклигини ошириши мумкин.
- пробенецид билан пробенециднинг урикозурик таъсирини пасайиши ва организмдан индометациннинг чиқарилишини секинлашиши мумкин;
- сульфинпиразон индометациннинг организмдан чиқарилишини секинлаштириши мумкин;
- миелосупрессив, ўсмага қарши, диабетга қарши воситалар, цефалоспоринлар, вальпроат кислотасининг препаратлари билан бирга қўллаш мақсадга мувофиқ эмас.
- алискирен билан гипергликемия бўлиши мумкин.
- аскорбин кислотасининг томирлар деворининг структураси ва ўтказувчанлигига таъсирини кучайтиради.
- сулиндака препаратлари билан периферик нейропатия чақириши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Гель фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган; фақат шикастланмаган терига суртиш керак. Терини жароҳатланган юзасига суртиш керак эмас ва препаратни кўзга ва шиллиқ қаватига тушмаслигини назорат қилиш керак. Гел суртилгандан кейин терининг ишлов берилган соҳаларига қуёш нурларини тушишидан сақланиш керак. Сурункали веноз етишмовчилиги бўлган пациентларга препаратни касалликнинг ҳам бошланган, ҳам охирги босқичларида (оёқлардаги оғирлик ҳисси, оёқлардаги шиш камаяди, трофикаси яхшиланади) қўллаш тавсия қилинади.
Буйраклар фаолиятининг оғир бузилишларида препаратни узоқ қўллаш тавсия қилинмайди. Тавсия қилинган дозадан оширмаслик керак. Препаратнинг таркибида НЯҚП сақлашини ҳисобга олиб, аллергик касалликлари ва реакциялари бўлган пациентларда, жигар ва буйрак фаолиятини бузилишида, терининг катта соҳаларига суртишда алоҳида эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Баъзида НЯҚП ни қўллаш меъда-ичак йўлларининг шикастланишига, юрак томир етишмовчилиги, бўлган пациентларда юрак фаолиятини ёмонлашувига, жигар ва буйраклар фаолиятини бузилишига олиб келиши мумкин. Тавсия қилингандан юқори дозаларда узоқ вақт қўллаш мумкинлигини ҳисобга олиб, пациентларга: меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишида, шунингдек меъда-ичак йўллари аъзоларидан қон кетиш билан кечувчи ҳолатларда (шу жумладан, геморроидал қон кетишлар); сурункали гастритда, энтероколитда, турли этиологияли қон ҳосил бўлишини бузилишларида, оғир юрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Терига маҳаллий суртилгандан кейин тизимли сўрилишни минимал бўлишга қарамай, меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг фаол яраси, анамнезида буйрак ва юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда, гель билан даволашни фақат шифокорнинг маслаҳатидан кейин ўтказиш мумкин. 10 кундан кўп даволанганда лейкоцитар формулани ва тромбоцитлар сонини аниқлашни ўтказиш керак. Препарат билан даволашни фақат, овқат маҳсулотларига ва дори препаратларига ўта юқори сезувчанлик кўринишлари ёки аллергик касалликлари пичан иситмаси, бронхиал астма, назал поллипози бўлган пациентларда шифокор билан маслаҳатидан кейин алоҳида эҳтиёткорлик билан ўтказиш лозим. Бошқа НЯҚП қарама-қарши ўта юқори сезувчанлик мавжуд, шунинг учун бундай пациентларда индометацинга ҳам ўта юқори сезувчанлик кўринишлари бўлиши мумкин. Гел кўзларга тушганида уларни сув билан ювиш лозим. Тасодифан катта миқдордаги гелни ютиб юборилганда қусишни чақириш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим. Агар касаллик белгилар йўқолмаса ва аксинча соғлиқ ёмонлашса, маҳаллий қўллангандан кейин тошмалар пайдо бўлса, маслаҳат учун шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши
Препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллаш керак эмас.
Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти
Индовенол автотранспортни бошқариш ёки потенциал хавфли механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилиш ҳоллари ҳақида хабар берилмаган. Аммо тавсия қилингандан юқори дозаларда узоқ қўллаш эҳтимолини ҳисобга олиб, препарат терининг катта соҳаларга суртилганда, бир вақтда индометациннинг бошқа препаратлар билан қабул қилганда кўрсатадиган ножўя реакциялар кузатилиши мумкин. Қолган гелни теридан олиб ташлаш ёки ювиб ташлаш лозим. Зарурати бўлганда симптоматик даволашни ўтказилади. Узоқ муддат даволанганда (10 кундан кўп) мумкин бўлган тизимли самараларини –гепатотоксиклик, кучли бош оғриғи, қон қуйилишлар, шунингдек қоннинг лаборатор текширишлари (лейкоцитар формулани ва тромбоцитлар сонини мониторинг қилиш) аниқлаш учун назорат қилиш керак.
Тасодифан гель ичга қабул қилинганда оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг ачишиши, сўлак оқиши, кўнгил айниши, қусиш кузатилади. Ичга қабул қилингандаги тадбирлар- оғиз бўшлиғини ва меъдани ювиш, зарурати бўлганда симптоматик даволаш.
Гель кўзга, шиллиқ қаватига ёки очиқ жароҳатларга тушганида локал таъсирланиш- кўзни ёшланиши, қизариши, ачишиш, оғриқ кузатилади. Бундай ҳолларда шикастланган соҳаларни катта миқдордаги дистилланган сув ёки 0,9% натрий хлориди эритмаси билан, таъсирланиш камайгунича ёки тўхтатгунича ювиш керак.
Чиқарилиш шакли
40 г дан туба қутида.
Сақлаш шароити
Оригинал ўрамида, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда, музлатишга йўл қўйилмасин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.
Ишлаб чиқарувчи. “Илмий ишлаб чиқариш маркази «Борщаговский химико-фармацевтический завод» жамоавий акционерлик жамияти.