📜 Инструкция по применению Иммунокта®
💊 Состав препарата Иммунокта®
✅ Применение препарата Иммунокта®
📅 Условия хранения Иммунокта®
⏳ Срок годности Иммунокта®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ИММУНОКТА®

IMMUNOCTA®

Препаратнинг савдо номи: Иммунокта®

Таъсир этувчи модда (ХПН): метизопринол

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 500 мг метизопринол (инозин пранобекс),

ёрдамчи моддалар: повидон, магний стеарати, маккажўхори крахмали.

Таърифи: думалоқ шаклли, икки томонлама қавариқ, оқ ёки деярли оқ рангли, бир томонида рискали таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: вирусларга қарши восита.

АТХ коди: J05AX05.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Фаол модда инозин пранобекс (1:3 моляр нисбатдаги инозин ва 1-диметиламино-2-пропанол билан 4-ацетамидобензой кислотаси тузининг комплекси) бевосита вирусларга қарши ва иммуномодуляцияловчи таъсир намоён қилади. Вирусларга қарши таъсири вируслар билан шикастланган хужайраларнинг рибосомалари билан боғланиши билан боғлиқ, бу вирус и-РНК синтезини секинлаштиради (транскрипция ва трансляцияни бузилиши) ва вирусларнинг РНК- ва ДНК-геном репликациясини сусайишига олиб келади. Иммуномодуляцияловчи самараси Т-лимфоцитларга таъсири (цитокинлар синтезини фаоллашиши) ва макрофагларнинг фагоцитар фаоллигини ошиши билан боғлиқ. Инозин пранобекс пре-Т-лимфоцитлар дифференцировкасига, уларнинг лимфокинлар ҳосил қилиш қобилиятига, Т-хелперлар ва Т-супрессорлар субпопуляциясилари орасидаги нисбатга (CD4/CD8 иммунорегулятор индекс тикланади) таъсир қилади. Инозин пранобекс лимфоцитлар томонидан интерлейкин-2 ишлаб чиқарилишини оширади ва лимфоид тўқималарда бу интерлейкинлар учун рецепторлар экспрессиясига ёрдам беради; макрофагларнинг фагоцитар фаоллигини рағбатлантиради, даволашнинг биринчи куниданоқ организмда антитела ишлаб чиқарувчи хужайраларни ошишига олиб келади. Шунингдек интерлейкин-1 синтези, микробицидлик, мембрана рецепторлари экспрессияси ва лимфокинлар ва хемотаксик омилларга жавоб бериш қобилиятини рағбатлантиради. Герпетик инфекцияда инозин пранобексни қўллаш герпесга қарши специфик антителаларни ҳосил бўлишини тезлашиши, клиник кўринишларнинг яққоллиги ва қайталанишлар тез-тезлигини камайишига олиб келади. Стенокардияси ва сурункали қон айланишини етишмовчилиги бўлган кекса пациентларда қўллаш мумкин.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши. Ичга қабул қилингандан кейин меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Овқат қабул қилиш инозин пранобексни сўрилишига ва унинг қондаги фармакокинетикаси пропорционаллигига таъсир қилмайди. Қон плазмасидаги фаол модданинг (инозин пранобекс) Cmax 1-2 соатдан кейин аниқланади. Фармакологик таъсири тахминан 30 минутдан кейин намоён бўлади ва 6 соатгача давом этади.

Метаболизми. Тез метаболизмга учрайди. Фаол компонент инозин пранобекс айрим ҳолларда қон зардобида даражаси ошиши мумкин бўлган сийдик кислотасини ҳосил бўлиши билан эндоген пурин нуклеотидларига ўхшаб метаболизмга учрайди. Бунинг натижасида сийдик чиқариш йўлларида сийдик кислотаси кристаллари ҳосил бўлиши мумкин. Таъсир этувчи модданинг ёрдамчи компонентлари оксидланган ва глюкурон ҳосилаларигача (N-N-диметиламино-2-пропранолон N-оксидгача, параацетамидобензоат эса – о-ацилглюкуронидгача) метаболизмга учрайди. Организмда кумуляцион самараси аниқланмаган.

Чиқарилиши. Инозин пранобекснинг ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 50 минутни ташкил этади. Таъсир этувчи модданинг фаол ва ёрдамчи компонентлари ўзгармаган кўринишда ва метаболитлари кўринишида буйраклар орқали чиқарилади. Фаол компонент ва унинг метаболитларининг организмдан чиқарилиши 24-48 соат давомида амалга ошади.

Қўлланилиши

  • I тип ёки IIтип оддий герпес вируси чақирган тери ва шиллиқ қаватлар инфекциялари (оддий герпес), шунингдек Varicella zoster вируси чақирган касалликлар (сувчечак ва ўраб олувчи темиратки).
  • Аногенитал соҳа папилломовирус инфекциялари, ўткир учли кондилома, кимёвий, СО2-лазерли, крио ва электрокоагуляцион деструкция билан даволашга қўшимча сифатида.
  • Нимўткир склерозловчи панэнцефалит.
  • Грипп ва бошқа ЎРК даволаш.
  • Иммун тизими сусайган пациентларда вирусли инфекциялар чақирган иммунтанқислиги ҳолатларида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Иммунокта® суткада 3-4 марта тенг вақт оралиғида кўп бўлмаган миқдордаги сув билан ичга қабул қилинади. Зарурати бўлганида таблеткани чайнаш мумкин. Аспирация хавфи туфайли, 6 ёшгача бўлган болаларда Иммунокта® таблеткасини қўллашдан олдин майдалаш ва/ёки кўп бўлмаган миқдордаги суюқликда эритиш керак. Даволаш давомийлиги касалликнинг характери, оғирлик даражаси, қайталанишлар тез-тезлиги ва бошқаларга боғлиқ. Даволаш курси ўртача 5-14 кунни ташкил этади. Зарурати бўлганида 7-10 кунлик танаффусдан кейин даволаш курсини такрорлаш мумкин. Танаффуслар ва самарани бир маромда сақлаб турувчи дозада даволаш 1 ойдан 6 ойгача давом этиши мумкин.

Препаратнинг тавсия этилган дозалари ва қўллаш схемалари:

  • Лабиал герпес, сувчечак ва ўраб олувчи темиратки:катталар – 2 таблеткадан суткада 3-4 марта; болалар – 50 мг/кг ҳисоби билан суткалик доза 3-4 марта қабул қилишда 10-14 кун давомида (симптомлар йўқолгунча) буюрилади.
  • Генитал герпес: ўткир даврда 2 таблеткадан суткада 3 марта 5-6 кун давомида; ремиссия даврида самарани бир маромда ушлаб турувчи доа – 2 таблеткадан (1000 мг) суткада 1 марта – 6 ойгача буюрилади.
  • Одам папилломавируси чақирган инфекциялар: 2 таблеткадан суткада 3 марта, даволаш курси – 14-28 кун; криотерапия ёки СО2-лазерли даволаш билан бирга – 2 таблеткадан суткада 3 марта 5 кун давомида, 1 ой интервал билан 3 курс буюрилади.
  • Нимўткир склерозловчи панэнцефалит: 50-100 мг/кг ҳисобидан суткалик доза 6 марта қабул қилишда (ҳар 4 соатда) 8-10 кун давомида; 8-кунлик танаффусдан кейин енгил кечишида қўшимча яна 1-3 курс, оғир кечишида – 9 курсгача буюрилади.
  • Грипп, парагрипп, ўткир респиратор вирусли инфекциялар: катталар – 2 таблеткадан суткада 3-4 марта; болалар – суткалик доза тана вазнига 50 мг/кг ҳисобидан 3-4 марта қабул қилишда 5-7 кун давомида, зарурати бўлганида даволашни давом эттириш ёки 7-8 кундан кейин такрорлаш керак. Ўткир респиратор вирусли инфекциялари энг юқори самарадорликка эришиш учун даволашни касалликнинг биринчи симптомлари ёки касалликнинг биринчи суткаларидан бошлаган афзал. Одатда препарат симптомлар бартараф этилгандан кейин яна 1-2 кун қабул қилинади.
  • Иммунитети сусайган пациентлар (мажмуавий даволаш): катталар – 2 таблеткадан суткада 3-4 марта, даволаш курси 2 ҳафтадан 3 ойгача; болалар – 50 мг/кг ҳисобидан суткалик доза 3-4 марта қабул қилишда 21 кун давомида (ёки худди шундай танаффуслар билан 7-10 кунлик 3 курс) буюрилади.

Иммунтанқислиги ҳолатларини мувофиқлаштиришда даволаш курси давомийлиги 3 ҳафтадан 9 ҳафтагачани ташкил этиши мумкин.

Ножўя таъсирлари

Ножўя реакциялар тез-тезлигини аниқлаш: тез-тез (≥1% ва <10%), баъзида (≥0,1% ва <1%).

Иммунокта® ҳатто узоқ вақт қўлланилганида ҳам яхши ўзлаштирилади. Кўпинча инозин пранобекс метаболизми чақирган қон зардобида ва сийдикда сийдик кислотасининг концентрациясини қисқа муддатли аҳамиятсиз ошиши кузатилади.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – кўнгил айниши, қусиш, эпигастрийда оғриқ, трансаминазалар ва ишқорий фосфотаза фаоллигини вақтинча ошиши.

Дерматологик реакциялар: тез-тез – қичишиш.

Марказий нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи, бош айланиши, ҳолсизлик; баъзида – уйқучанлик, уйқусизлик.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: баъзида – полиурия.

Суяк-мушак тизими томонидан: тез-тез – бўғимларда оғриқ.

Моддалар алмашинуви томонидан: тез-тез – подаграни зўрайиши, қон плазмасида сийдик кислотаси даражасини ошиши.

Юқорида санаб ўтилган ножўя реакциялар пайдо бўлганида қабул қилишни тўхтатиш ва иложи борича тезроқ шифокорга мурожаат этиш керак.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • подагра;
  • сийдик тош касаллиги;
  • III даражадаги оғир буйрак етишмовчилиги;
  • аритмия;
  • 1 ёшгача бўлган болалар;
  • ҳомиладорлик;
  • лактация (эмизиш) даври;
  • тайёр дори шаклининг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Иммунодепрессантлар билан бир вақтда қўлланилганида Иммунокта®нинг самарадорлиги пасайиши мумкин. Ксантиноксидаза ингибиторлари ва урикозурик воситалар (шу жумладан, диуретиклар) Иммунокта®ни қабул қилаётган пациентларда қон зардобида сийдик кислотасининг даражасини ошишига олиб келиши хавфига олиб келиши мумкин.

Инозин пранобексни зидовудин билан бирга қўллаш қонда зидовудиннинг даражасини ошиши ва унинг ярим чиқарилиш даврини узайишига олиб келиши мумкин. Бу инозин пранобекс билан бирга қўлланилганида зидовудиннинг пастроқ дозалари буюриш ва қабул қилиш орасидаги интервалларни ошириш имконини беради.

Агар пациент бошқа дори воситаларини қабул қилаётган бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Махсус кўрсатмалар

Агар даволаш касалликнинг эрта босқичларида (1-чи суткада афзал) бошланса вирусларга қарши бошқа воситалар каби Иммунокта® ўткир вирусли касалликларда самаралироқ эканлигини ёдда тутиш керак. Уни монотерапияда ҳам, антибиотиклар, вирусларга қарши ва бошқа этиотроп воситалар билан мажмуавий даволашда ҳам қўлланади.

14 кундан ортиқ узлуксиз даволаганда қон зардобида ва сийдикда сийдик кислотасининг даражасини назорат қилиш, 21 кундан ортиқ даволаганда – ҳар ойда жигар ва буйрак фаолиятини (трансаминазалар фаоллиги, креатинин даражаси), периферик қон таркибини назорат қилиш керак.

Иммунокта®ни қон зардобида ва сийдикда сийдик кислотасининг даражасини ошиши мумкинлиги туфайли гиперурикемияси бўлган пациентларга буюриш мумкин эмас. Ушбу тоифадаги пациентларда дори воситасини қўллаш зарурати бўлганида организмда сийдик кислотасининг даражасини мунтазам назорат қилиш керак. Сийдик кислотаси даражасини аҳамиятли ошиши бўлган пациентларда унинг даражасини пасайтирувчи воситаларни бир вақтда қабул қилиш тавсия этилади.

Ўткир жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда Иммунокта® нинг дозасини камайтириш тавсия этилади, чунки инозин пранобекснинг метаболизм жараёни жигарда амалга ошади.

Юқорида санаб ўтилган ҳолатларда препаратларни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Болалар. 1 ёшдан ошган болаларда қўлланади.

Кекса ёшдаги пациентлар. Кекса ёшдаги пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди, дори воситаси катталардагидек қўлланади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва лактация (эмизиш) даврида Иммунокта®ни қўллаш мумкин эмас, чунки ушбу тоифадаги пациентларда унинг хавфсизлиги аниқланмаган.

Транспорт воситаларини ва бошқа мураккаб механизмларни бошқариш қоблиятига таъсири

Иммунокта®ни қабул қилаётган пациентлар учун транспорт воситаларини бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмларга хизмат кўрсатиш юзасидан махсус қарши кўрсатмалар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Инозин пранобекснинг дозасини ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар аниқланмаган. Дозани ошириб юборилганда меъдани ювиш ва симптоматик даволаш тавсия этилади.

 

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар №10х2 стрипда. 2 стрип қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.