ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ИНАГРА 100
INAGRA 100
Препаратнинг савдо номи: Инагра 100
Таъсир этувчи модда (ХПН): силденафил цитрати.
Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар
Таркиби:
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 100 мг силденафил (цитрати кўринишида);
ёрдамчи моддалар: кальций гидрофосфати, кальций фосфати, крахмал, желатин, метилпарабен, пропилпарабен, паста шаклидаги крахмал, сув, тальк, магний стеарати, коллоидли кремний диоксиди, натрий карбоксиметилкрахмали, маккажўхори крахмали; қобиғи: титан диоксиди, индигокармин, темир (III) оксиди, Понсо 4R, сув.
Таърифи: ромбсимон, икки томонлама қавариқ, бир томонида “100” ёзуви босилган, қизил-жигарранг рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: эректил дисфункцияда қўлланадиган восита.
АТХ коди: G04BE03
Фармакологик хусусиятлари
Силденафил цитрати специфик 5 тур фосфодиэстеразанинг (ФДЭ 5) кучли ва селектив ингибиторидир.
Жинсий рағбатлантириш вақтида ғовак танадан азот оксидининг (NO) ажралиб чиқиши жинсий олат эрекциясининг физиологик механизми бўлиб ҳисобланади. NO гуанилатциклаза ферментини фаоллаштиради, бу эса циклик гуанозин монофосфат (цГМФ)нинг даражасини ошишига ва мувофиқ равишда, танадаги силлиқ мушакларни бўшашишига олиб келади, бунинг оқибатида жинсий олатда қон оқими кучаяди.
Силденафил изоляцияланган ғовак танага тўғридан-тўғри бўшаштирувчи таъсир кўрсатмайди, балки ғовак танадаги цГМФни парчаланишига масъул бўлган ФДЭ 5 ни ингибиция қилиши орқали, шу тўқимага NO нинг бўшаштирувчи таъсирини фаол равишда кучайтиради. Бу цГМФ миқдорини ошишига олиб келади, натижада силлиқ мушаклар бўшашади ва ғовак танадаги қон оқими кучаяди.
Шунинг учун жинсий рағбатлантириш бўлмаганида Силденафилни тавсия этилган дозаларда қўллаш самарасиз.
Фармакокинетикаси
Силденафилнинг фармакокинетикаси ичга қабул қилинган дозалар диапазонига боғлиқ.
Препаратнинг метаболизми асосан жигарда (асосан цитохром Р450 3А4 изоферменти ёрдамида) хусусиятлари бўйича силденафилга ўхшаш бўлган фаол метаболитларни ҳосил бўлиши билан амалга оширилади.
Препарат меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Препарат ичга, оч қоринга қабул қилинганидан кейин максимал концентрацияга (Cmax) 30-120 минут (ўртача 60 мин) давомида эришилади. Мутлоқ биокираолишлиги 41% (23-63%) ни ташкил қилади. Силденафил ёғли овқат билан бирга қабул қилинганида унинг сўрилиш тезлиги камаяди; Тmах 60 минутга узаяди, Сmах эса 29% га камаяди.
Силденафилнинг мувозанат ҳолатидаги тақсимланиш ҳажми (Vd) ўртача 105 литрни ташкил қилади, бу унинг тўқималарга тақсимланишини кўрсатади. Силденафил ва унинг асосий айланиб юрувчи N-десметил метаболитининг тахминан 96 % плазма оқсиллари билан боғланади. Плазма оқсиллари билан боғланиши силденафилнинг умумий концентрациясига боғлиқ эмас. Силденафилни қабул қилган соғлом кўнгиллилар спермасида қабул қилинганидан сўнг 90 минутдан кейин дозанинг 0,002% дан камроқ қисми (ўртача 188 нг) аниқланган.
Силденафил асосан жигарнинг микросомал изоферментлари цитохром Р450 3А4 (асосий йўл) ва цитохром Р450 2С9 (қўшимча йўл) таъсири остида метаболизмга учрайди. Силденафилни N-деметилланиш йўли орқали ҳосил бўлувчи асосий айланиб юрувчи метаболити кейинчалик метаболизмга учрайди. ФДЭ га нисбатан бўлган таъсирининг селективлиги бўйича метаболит силденафил билан бир хил, in vitro шароитларида ФДЭ5 га нисбатан фаоллиги эса силденафилнинг фаоллигини тахминан 50% ни ташкил қилади. Метаболитнинг плазмадаги концентрацияси силденафилнинг концентрациясини тахминан 40% ни ташкил қилади. Силденафилни организмдаги умумий клиренси соатига 41 л, ярим чиқарилиш даврини терминал босқичи (Т½) 3-5 соат. Метаболитлари кўринишида асосан ахлат билан (ичга қабул қилинган дозанинг тахминан 80%) ва кам миқдорда сийдик билан (ичга қабул қилинган дозанинг тахминан 13%) чиқарилади.
Махсус клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси.
Қон плазмасида силденафилнинг даражасини ошишига (AUC) қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади:
– 65 ёшдан ошган катталар (AUC даражаси 40% га ошади);
– жигар функциясининг етишмовчилиги (масалан, жигар циррозида 84%га);
– оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси (КК) <30 мл/мин, 100%га);
– цитохром Р450 3А4 ингибиторларини бир вақтда қабул қилиш (масалан, эритромицин 182%, саквинавир 210%).
Қўлланилиши
Жинсий олатнинг, жинсий алоқадан қониқиш учун етарли бўлган, эрекциясига эришиш ёки сақлаб туриш хусусиятини йўқлиги билан характерланадиган бузилишларни даволаш учун қўлланади.
Силденафил фақат жинсий қўзғалиш бўлганидагина таъсир қилади!
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат ичга қабул қилинади. Кўпчилик пациентлар учун тавсия қилинадиган доза 50 мг ни ташкил этаади, препарат жинсий фаолликдан тахминан 1 соат, ёғли овқат қабул қилгандан кейин эса жинсий фаолликдан 1,5-2 соат олдин қабул қилинади. Самарадорлиги ва ўзлаштира олинишини ҳисобга олиб, дозани 100 мг гача ошириш ёки 25 мг гача пасайтириш мумкин. Максимал тавсия қилинадиган қабул қилишлар сони суткада 1 марта.
Ножўя таъсирлари
Ножўя таъсирлар одатда ўткинчи характерга эга бўлиб, енгил ёки ўртача даражада намоён бўлади.
Дозани танлаш билан боғлиқ бўлган тадқиқотларда нохуш кўринишларни характери фиксацияланган дозалар билан ўтказилган тадқиқотлардаги билан бир ҳил, чунки бундай тадқиқотлар тавсия этилган қўллаш схемасини яхши акс эттиради.
Умуман организм томонидан: астения, оғриқлар, қоринда оғриқ, белда оғриқ, инфекция, гриппсимон синдром.
Юрак-қон томир тизими томонидан: вазодилатация белгилари.
Меъда-ичак йўллари томонидан: диарея, қоринда оғриқ, кўнгил айниши.
Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: белда оғриқ, артралгиялар, миалгиялар.
Нерв тизими томонидан: бош айланиши, мушак тонусини ошиши, уйқусизлик.
Нафас тизими томонидан: бурунни битиши, фарингит, ринит, синусит, нафас йўлларининг инфекциялари, нафас фаолиятини бузилиши.
Аллергик реакциялар: тошма.
Сезги аъзолари томонидан: кўришни ўзгариши (енгил ва ўткинчи; асосан жисмлар рангини ўзгариши, шунингдек ёруғлик қабул қилишни кучайиши ва кўриш ўткирлигини бузилиши), конъюнктивит.
Сийдик-таносил тизими томонидан: сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари, простата бези функциясини бузилиши.
Постмаркетинг кузатишларда давомли эрекция ва/ёки приапизм ҳоллатлари ҳақида хабар олинган.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.
Азот оксиди донаторлари органик нитратларн ёки нитратларнинг ҳар қандай шаклларини, доимий ёки вақти-вақти билан қабул қиладиган беморларда препаратни қўллаш мумкин эмас, чунки силденафил нитратларни доимо ёки шошилинч ҳолатларида қўлланганида уларнинг гипотензив таъсирини кучайтиради.
Дориларнинг ўзаро таъсири
In vivo шароитларида ўтказилган тадқиқотларда цитохром Р450 3А4 нинг носпецифик ингибитори бўлган циметидин (800 мг) текширишларда силденафил билан бир вақтда қабул қилинганида соғлом кўнгиллиларнинг плазмасида препаратнинг коннцентрациясини 56% га оширган.
Силденафил 100 мг цитохром Р450 3А4 нинг специфик ингибитори эритромицин (эритромицин 500 мг дан суткада 2 марта 5 кун давомида қабул қилинганида) билан бир вақтда қабул қилиши, эритромициннинг қондаги доимий концентрациясига эришиши фонида, силденафилнинг (AUC) ни 182% ошишига олиб келган.
Шунингдек, силденафил 100 мг ОИТВ-протеаза ва цитохром Р450 3А4 ингибитори бўлган саквинавир (саквинавир 1200 мг дан суткада 3 марта қабул килинганида) билан бир вақтда қабул қилинганида, саквинавирнинг қондаги доимий концентрацияга эришиши фонида, силденафилнинг максимал концентрацияси 140% га, AUC эса 120% га ошиши кузатилган. Силденафил саквинавирнинг фармакокинетик кўрсаткичларига таъсир кўрсатмаган.
ОИТВ-протеаза ингибитори ва цитохром Р450 нинг кучли ингибитори ҳисобланган Ритонавирни (500 мг дозада суткада 2 марта) ва силденафил билан (100 мг дозада бир марта) бир вақтда қабул қилиш, ритонавирнинг қондаги доимий концентрациясига эришиш фонида Сmах 300% га (4 мартага), AUC эса 1000% (11 мартага) ошган. 24 соат кейин силденафилнинг қон плазмасидаги концентрацияси 200 нг/мл ни (фақат силденафил бир марта қўлланганида 24 соатдан кейин қиёсий концентрацияси 5 нг/мл ни ташкил этган) ташкил этган. Бу Ритонавирни цитохром Р450 субстратлари ҳисобланган бир қатор препаратларга бўлган таъсири билан мувофиқ келади. Силденафил ритонавирнинг фармакокинетик кўрсаткичларига таъсир кўрсатмайди.
Клиник тадқиқотнинг натижаларини популяцион фармакокинетик таҳлил қилиш цитохром Р450 3А4 ингибиторлари (кетоконазол, итраконазол, эритромицин каби) бир вақтда қабул қилинганида силденафилнинг клиренсини пасайишини кўрсатди.
Антацидларни (магний гидроксиди/алюминий гидроксиди) бир марта қабул қилиш, силденафилнинг биокираолишлигига таъсир қилмаган.
Силденафилнинг клиник тадқиқотларида иштирок этган пациентлар иштирокида ўтказилган фармакокинетик тадқиқотларининг натижалари шуни кўрсатдики, цитохром Р450 2С9 ингибиторлари (толбутамид, варфарин кабилар), цитохром Р450 2D6 ингибиторлари (серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари ва трициклик антидепрессантлар), тиазидлар ва тиазидга ўхшаш диуретиклар, ҳалқали ва калий тежовчи диуретиклар, ААФ ингибиторлари ва кальций антагонистлари силденафилнинг фармакокинетик кўрсаткичларига таъсир қилмайди.
Артериал гипертензияси бўлган беморларда силденафилни (100 мг) ва амлодипин билан ўзаро таъсири аниқланмаган.
Ацетилсалицил кислотаси (150 мг) қабул қилинганида силденафил (50 мг) қон кетиш вақтини қўшимча узайишини чақирмаган.
Силденафил (50 мг) соғлом кўнгиллиларда этанолнинг қондаги максимал миқдори ўртача 80 мг/мл бўлганида, этанолнинг гипотензив таъсирини кучайтирмаган.
Махсус кўрсатмалар
Юрак касалликларида жинсий фаоллик маълум даражада хавф туғдиради; шунинг учун силденафил билан даволашни бошлашдан олдин юрак-қон томир тизимини текшириш лозим.
Клиник тадқиқотларда силденафил артериал босимни ўткинчи пасайишига олиб келувчи тизимли томирларни кенгайтирувчи таъсир кўрсатган. Шифокор препаратни буюришдан олдин қон томирларни кенгайтирувчи таъсирининг келиб чиқувчи нохуш кўринишлар хавфини турли ёндош касалликлари бўлган пациентларда, айниқса, жинсий фаоллик фонида, синчиклаб баҳолаш керак.
Вазодилататорларга юқори сезувчанлик чап қоринча обструкцияси (масалан, аортал стеноз, гипертрофик кардиомиопатия), шунингдек артериал босим (АБ) ни автоном назоратини оғир бузилишлари билан намоён бўладиган, турли тизимларнинг кам учрайдиган кўп сонли атрофияси бўлган беморларда кузатилади.
Силденафилни қўллаш хавфсизлиги тўғрисида маълумотлар йўқлиги туфайли, препаратни қуйидаги пациентлар гуруҳида эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим:
– миокард инфарктини ўтказган, бош мияда қон айланишини бузилиши бўлган, шунингдек сўнгги 6 ой давомида ҳаётига хавф солувчи аритмияси бўлган пациентлар;
– ортостатик гипотензия (АБ 90/50), ёки гипертензия (АБ170/110) билан хасталанган пациентлар.
– ностабил стенокардия билан боғлиқ бўлган юрак етишмовчилиги ва юрак ишемик касаллиги билан хасталанган пациентлар.
– тўр пардада фосфодиэстераза синтези билан боғлиқ наслий бузилишлари бўлган наслий пигментли ретинит.
– жинсий олатнинг анатомик деформацияси (масалан, ангуляция, ғоваксимон тана фиброз ёки Пейрони касаллиги) бўлган беморлар ва приапизмани ривожланишига олиб келувчи касалликлари (ўроқсимон-ҳужайрали анемия, кўпсонли миелома ёки лейкемия) бўлган пациентлар.
Эрекцияни бузилишини даволаш учун мўлжалланган препаратларни, жинсий фаоллик мумкин бўлмаган эркакларга буюриш мумкин эмас. Бундан ташқари, силденафилни эрекцияни бузилишини даволаш учун мўлжалланган бошқа дорилар билан мажмуада қўлланганида унинг хавфсизлиги ва самарадорлиги ўрганилмаган, шунинг учун уларни бирга қўллаш тавсия этилмайди.
Препарат 65 ёшдан ошган беморларда, жигар функциясини бузилишлари бўлган пациентларда, оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда, шунингдек цитохром Р450 3А4 ингибиторлари (масалан, эритромицин, саквинавир) бир вақтда қабул қилаётган пациентларда, силденафилнинг плазмадаги миқдорини ошиши юз беради. Бу ҳам препаратнинг самарасини ошишига, ҳам ножўя самараларни пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Бундай беморлар гуруҳига препаратни суткада 25 мг дозада буюриш мақсадга мувофиқдир.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши.
Препарат аёллар ва болаларда қўллаш учун мўлжалланмаган. Аёлларда ҳомиладорлик ва лактация даврида адекват ва яхши назоратли тадқиқотлар ўтказилмаган.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири.
Препарат бош айланиши ва кўришни бузилишини чақириши мумкин, шунинг учун автомобилни бошқариш ва техникадан фойдаланишдан олдин, пациентлар препаратга нисбатан ўз реакцияларини баҳолашлари лозим.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Соғлом кўнгиллиларда ўтказилган тадқиқотлар препаратни 800 мг гача бўлган дозада бир марта қабул қилинганда нохуш кўринишлари силденафил кичикроқ дозаларда қабул қилинганидаги нохуш кўринишлари билан бир хил бўлган, аммо нисбатан кўпроқ учрайган.
Даволаш: зарурати бўлганда симптоматик даволаш ўтказилади. Гемодиализ силденафилнинг клиренсини тезлаштирмайди, чунки у плазма оқсиллари билан фаол боғланади ва сийдик билан чиқарилмайди.
Чиқарилиши шакли
Плёнка қобиқ билан қопланган 4 таблетка, Ал/ПВХ блистерда.
1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.