ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЛИВАКСИР
LIVAKSIR
Препаратнинг савдо номи: Ливаксир
Дори шакли: таблетка
Таркиби:
Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 98,44 мг долчин (Cinnamomum tamala); 98,44 мг ровоч (Rheum australe);
ёрдамчи моддалар: декстрин, аммоний хлориди, калий нитрати, крахмал, тальк, магний стеарати, аэросил.
Таърифи: оч-жигаррангдан то жигарранггача бўлган қобиқсиз таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: меъда-ичак йўллари патологиясини даволаш учун восита.
АТХ коди: А16А
Фармакологик хусусиятлари
Ўсимликлардан олинган гепатопротектордир. Микробларга қарши, вирусларга қарши, сафро ҳайдовчи, антиоксидант, яллиғланишга қарши ва кучсиз сийдик ҳайдовчи таъсирларга эга. Иштаҳани яхшиланиши ва овқат ҳазм бўлишни нормаллашишига ёрдам беради.
Токсинларни жигар хужайраларига таъсирини камайтиради ва ўт чиқариш йўллари дискинезияси симптомларини бартараф этади. Иштаҳани яхшиланиши ва овқат ҳазм бўлишни нормаллашишига ёрдам беради. Сафро ҳайдовчи, антиоксидант, яллиғланишга қарши ва кучсиз сийдик ҳайдовчи таъсирларга эга.
Қўлланилиши
Жигар фаолиятини бузилиши, ўткир ва сурункали гепатит симптомлари, ўт қопи дискинезиясида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Катталар: 2 таблеткадан кунига уч марта овқатдан кейин буюрилади.
Бир ёшдан ошган болалар: 1 таблеткадан кунига уч марта ёки шифокор кўрсатмаси бўйича буюрилади.
Ножўя таъсирлари
Кучсиз сурги самарага эга бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик кузатилиши мумкин.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Кузатилмаган.
Махсус кўрсатмалар
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратнинг хавфсизлиги аниқланмаган.
Механизмлар ва автотранспорт воситаларини бошқариш қобилиятига таъсири
Таъсир кўрсатмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Кузатилмаган.
Чиқарилиш шакли
10 капсулалар алюмин блистерга қадоқланган.
3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.