ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АМБРОКСОЛ
AMBROXOL
Препаратнинг савдо номи: Амброксол
Таъсир этувчи модда (ХПН): амброксол гидрохлориди
Дори шакли: таблеткалар.
Таркиби:
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: амброксол гидрохлориди – 0,03 г (30 мг);
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, магний стеарати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, микрокристалл целлюлоза.
Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли сарғиш тусли таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Йўтал ва шамоллашда қўлланиладиган воситалар. Муколитик воситалар.
АТХ коди: R05CB06.
Фармакологик хусусиятлари
Амброксол ўрин алмашинган бензиламин ва бромгексиннинг метаболитидир. У бромгексиндан метил гуруҳини йўқлиги ва циклогексил ҳалқасини паратранс холатида гидроксил гуруҳини борлиги билан фарқ қилади.
Умуман олганда таъсирини бошланиши перорал қабул қилингандан кейин 30 минут давомида намоён бўлади; самараси индивидуал дозага қараб, 6-12 соат давомида сақланади.
Амброксол балғамни қовушқоқлигини камайтириш ва цилиар эпителийни фаоллаштириш йўли билан балғам клиренсини кучайтиради деб ҳисоблайдилар.
Амброксол альвеолаларда II тип пневмоцитларга ва бронхиолалардаги Клар хужайраларига бевосита таъсир қилиб, сурфактант тизимини фаоллаштиради. У ҳомила ва катта одамлар ўпкасининг альвеоляр ва бронхиал сохаларида сурфактантни пайдо бўлишини ва секрециясини рағбатлантиради.
Амброксол перорал қўллангандан кейин деярли тўлиқ сўрилади. Перорал қабул қилингандан кейин Тmах 1-3 соатни ташкил қилади. Перорал қабул қилингандан кейин бирламчи метаболизм туфайли Амброксолнинг мутлоқ биокираолишлиги 1/3 га камаяди. Ҳосил бўлган метаболитлар сийдик билан чиқарилади (масалан, дибромантранил кислота, глюкуронидлар). Плазма оқсиллари билан боғланиши 85% (80-90%) ни ташкил қилади.
Қон плазмасидан терминал ярим чиқарилиш даври 7-12 соат давомида бошланади. Амброксол ва унинг метаболитларининг ярим чиқарилиш даври тахминан 22 соатни ташкил қилади.
Амброксол церебрал-орқа мия суюқлигида аниқланади, йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сутига ажралиб чиқади.
Амброксолнинг тахминан 90% жигарда шаклланадиган метаболитлар кўринишида буйракдан чиқарилади. Амброксолнинг 10% дан камроғи ўзгармаган холда буйрак орқали чиқарилади.
Оқсиллар билан юқори даражада боғланиши, тақсимланиши ҳажмини юқорилиги ва тўқималардан қонга секин қайта тақсимланиши туфайли, диализ ёки жадаллаштирилган диурез амброксолнинг чиқарилишини раҳбатлантириши кутилмайди.
Жигарнинг оғир касалликларида амброксол клиренси 20-40% га камаяди. Жигар фаолиятини оғир бузилиши бўлган пациентларда амброксол метаболитининг кумуляцияси кутилади.
Қўлланилиши
Бронхиал секрецияни бузилиши ва шиллиқни кўчиши сусайиши билан боғлиқ бўлган ўткир ва сурункали бронх-пульмонал касалликларда секретолитик даволашда қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Агар бошқача буюрилмаган бўлса, Амброксол таблеткасини тавсия этилган дозаси қуйидагича:
6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар: одатда доза ½ таблеткадан суткада 2-3 мартани ташкил қилади (суткада 30-45 мг амброксол гидрохлоридига эквивалент);
катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: одатда доза 1 таблетка суткада 3 марта биринчи 2-3 кун давомида (суткада 90 мг амброксол гидрохлоридига эквивалент) буюрилади.
Даволаш 1 таблеткани суткада 2 марта қабул қилиш билан давом эттирилади (суткада
60 мг амброксол гидрохлоридига эквивалент).
Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар учун терапевтик самарани кучайтириш учун зарур бўлган ҳолатларда 2 таблеткадан суткада 2 марта қабул қилинади (суткада 120 мг амброксол гидрохлоридига эквивалент).
Таблетка етарли миқдордаги суюқлик (масалан, сув, чой ёки мевали шарбати) билан овқат қабул қилингандан кейин ичилади.
Амброксол таблеткасини шифокор тавсиясисиз 4-5 кундан ортиқ қабул қилмаслик керак.
Ножўя таъсирлари
Умумий бузилишлар: юқори сезувчанлик реакциялари (терида тошмалар, шиллиқ қават томонидан реакциялар, ангионевротик шиш, ҳансираш, қичишиш ва бошқа аллергик реакциялар), иситма, анафилактик реакциялар, анафилактик шок билан эшакеми.
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: эритема, терини оғир шикастланиши, Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз (синдром Лайелла).
Меъда-ичак йўллари томонидан: диарея, меъда-ичакка шикоятлар (масалан, кўнгил айниши, қусиш, диспепсия, қоринда оғриқ), оғиз қуриши, жиғилдон қайнаши, қабзият, сўлак оқиши.
Нафас тизими томонидан: ринорея, нафас йўллари қуриши.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: дизурия.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Амброксол гидрохлоридга ёки препаратнинг бошқа компонентларига маълум юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда амброксолни қўллаш мумкин эмас.
Препаратнинг ёрдамчи моддалари билан номутаносиблик бўлиши мумкин бўлган ка учрайдиган наслий ҳолатларда препаратни қўллаш мумкин эмас (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).
Қўллашдаги тегишли хавфсизлик чоралари
Терини оғир шикастланишлари ҳақида: амброксол гидрохлориди каби балғам кўчирувчи воситаларни қўлланиши билан боғлиқ, Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми) тўғрисида бор йўғи бир нечта хабарлар келиб тушган. Буларни асосан пациентнинг асосий касаллигини оғир кечиши ва/ёки бошқа препаратларни бир вақтда қўллаш билан тушунтириш мумкин бўлган. Шунинг учун тери ёки шиллиқ қаватларининг янги шикастланиши пайдо бўлганида, зудлик билан тиббий ёрдамга мурожаат қилиш ва амброксол гидрохлориди билан даволашни тўхтатиш керак.
Амброксол таблеткалари лактоза сақлайди, шунинг учун препаратни кам учрайдиган галактозани наслий ўзлаштираолмайдиган, Лапп лактаза танқислиги ёки глюкоза ва галактозани сўрилишини бузилиши бўлган пациентлар қабул қилмасликлари керак. Амброксол шиллиқ секрециясини кучайтириши мумкинлиги сабабли, Амброксол таблеткалари препарати бронхиал моторика бузилганда ва шиллиқ ажралиши кучайганда (масалан, бирламчи цилиар дискинезия каби кам учрадиган касалликларда) эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Амброксол таблеткаларини буйрак фаолиятини бузилиши бўлган ёки жигар оғир касалликлари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Жигарда пайдо бўладиган метаболитларни тўпланиши оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда кутилади.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Амброксол таблеткалари препаратини ва йўтални сусайтирувчи воситалар билан бир вақтда қўлланилганда йўтал рефлексини сусайиши натижасида шиллиқни ҳаддан зиёд кўп йиғилишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун бундай мажмуани кутиладиган фойда ва хавф нисбатини шифокор томонидан синчков бахолагандан кейин қўллаш мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Ҳомиладорли ва эмизиш даврида қўлланилиши
Ҳомиладорлик. Амброксол гидрохлориди плацентар тўсиқ орқали ўтади. Ҳомиладорлик вақтида дорини қабул қилиш юзасидан одатдаги эҳтиёткорлик чораларига амал қилиш керак. Айниқса ҳомиладорликнинг I уч ойлигида препаратни қабул қилиш тавсия этилмайди.
Эмизиш даври. Амброксол гидрохлориди кўкрак сутига ўтади. Гарчи чақалоққа нохуш таъсирлар кутилмасада, эмизиш даврида амброксол гидрохлоридини қўллаш тавсия этилмайди.
Болалар.
Сиропни ёки ингаляция учун эритмани ўзлаштиролмайдиган 6 ёшдан катта болаларга перорал қўлланилади.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмларда ишлашда реакция тезлигига нисбатан таъсир қилиши ҳақида маълумотлар йўқ.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: Амброксол суткада 15 мг/кг гача дозасини парентерал ва суткада 25 мг/кг гача перорал қўллангандан кейин яхши ўзлаштирилади. Амброксолнинг дозасини ошириб юборилгандан кейин интоксикациянинг оғир белгилари кузатилмаган. Диарея ва қисқа муддатли ховотирлик ҳолатлари ҳақида хабарлар бор.
Дозани ҳаддан ташқари ошириб юбориш сўлак кўп ажралишига, қусишга қистовлар, қусиш ва артериал босимни пасайишига олиб келиши мумкин.
Даволаш: меъдани ювиш ва қусишни чақириш каби тез шошилинч чораларни кўриш мумкин эмас ва фақат ўткир захарланишдагина қўллаш лозим. Симптоматик даволаш тавсия этилади.
Чиқарилиш шакли
10 таблеткадан блистерда, 1 ёки 2 блистердан қутида.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
5 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.