ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
РИНОКСИЛ® БЭБИ NPH
RINOXIL BABY NPH
Препаратнинг савдо номи: Риноксил® Бэби NPH
Таъсир этувчи модда (ХПН): оксиметазолин гидрохлориди
Дори шакли: назал 0,01% томчилар
Таркиби:
100 мл эритма сақлайди:
фаол модда: оксиметазолин гидрохлориди – 0,01 г;
ёрдамчи моддалар: натрий дигидрофосфат дигидрати, динатрий эдетати (Трилон Б), бензалконий хлориди (50% ли эритма кўринишида), пропиленгликоль, 0.1М хлорид кислотаси эритмаси ёки 0.1М гидроксид натрий эритмаси, тозаланган сув.
Таърифи: тиниқ, ҳидсиз, рангсиз ёки оч сариқроқ рангли эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун воситалар.
АТХ коди: R01AA05
Фармакологик хусусиятлари
Оксиметазолин маҳаллий қон томирларни торайтирувчи дори воситаларига мансуб. α–адреномиметик таъсир кўрсатади. Имидазолиннинг ҳосиласи сифатида, кичик концентрацияларда у асосан α2–адреномиметик таъсир кўрсатади, юқори дозаларда α1–адренорецепторларига ҳам таъсир кўрсатади. Препаратнинг қон томирларни торайтирувчи самараси, бурун йўллари, ён бўшлиқлари ва евстахиев найининг шиллиқ қаватини шишини, қизаришини ва бурун бўшлиғида ажралмаларни чиқишини камайиши билан намоён бўлади. Бурун шиллиқ қавати ва ён бўшлиқлари қон томирларининг маҳаллий торайиши, препарат қўлланганидан кейин 5-10 минутдан сўнг пайдо бўлади ва 10-12 соат давомида давом этади.
Фармакокинетикаси
Маҳаллий қўлланганда тизимли сўрилиши паст.
Қўлланилиши
Ўткир ринит (шу жумладан аллергик), вазомотор ринит, синусит, шамоллаш касалликларида бурун орқали нафас олишни қийинлашиши, евстахиит, ўрта отит, бурун – ҳалқум соҳасида риноскопия ва бошқа муолажаларни ўтказишни енгиллаштириш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
1 ёшгача бўлган болалар: 4 ҳафталиккача бўлган болаларга кунига 2-3 марта ҳар бир бурун бўшлиғига 1 томчидан буюрилади.
Ҳаётининг 5 – ҳафтасидан бошлаб ва 1 ёшгача – ҳар бир бурун бўлиғига 1-2 томчидан кунига 2-3 марта буюрилади.
Шунингдек қуйидаги муолажани ҳам самарадорлиги исботланган: ёшига кўра 0,01% ли эритманинг 1-2 томчиси билан пахтани ҳўллаб ва бўшлиқлари артилади.
Ножўя таъсирлари
Баъзида – бурун қаватларини ачишиш ёки қуриш ҳисси, аксириш. Кам ҳолларда – реактив гиперемия. Кўп марта қўллаш тахикардия ва артериал босимни ошиши каби тизимли симпатомиметик самараларга олиб келади. Жуда кам ҳолларда – безовталаниш, уйқусизлик, чарчоқлик, бош оғриғи, кўнгил айниши кузатилган.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Риноксил® Бэби NPH ёки препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанликда, атрофик ринитда, ёпиқ бурчакли глаукомада, седатив воситалари, моноаминооксидаза ингибиторлари ва трициклик антидепрессантларни ишлатилганда қўлланмайди.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Оксиметазолинни бошқа маҳаллий қон томирларни торайтирувчи воситалари, бошқа бурун ичига қўлланадиган препаратлар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас. МАО ингибиторлари ва трициклик антидепрессантларни бир вақтда қўлланганда артериал босими ошиши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни, тахикардияси, кўз ички босимини ошиши, гипертиреози, қандли диабети, феохромацитомаси бўлган беморларга, МАО ингибиторларини бир вақтда қўлланганда ва уларни қабул қилиш тугагандан кейин 10 кунгача бўлган муддатда эҳтиёткорлик билан буюрилади. Узоқ вақт қўллашдан ва дозани ошириб юборилишидан сақланиш лозим.
Флакондан фақат битта шахс (инфекцияни юқиш хавфи туфайли) фойдаланиши керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугагандан сўнг кўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани аҳамиятли ошириб юборилишида ёки тасодифан ичга қабул қилингандан кейин миоз, кўнгил айниши, қусиш, цианоз, гипертермия, тахикардия, аритмия, қон томир етишмовчилиги, артериал гипертензия, нафас бузилишлари, ўпка шиши, юракни тўхтаб қолиши каби симптомлар аниқланиши мумкин. Бундан ташқари, руҳий бузилишлар, шунингдек марказий нерв тизими фаолиятини бузилишлари ривожланиши мумкин бўлиб, улар уйқучанлик, тана ҳароратини пасайиши, брадикардия, артериал гипотензия, нафасни тўхташи ва комани ривожланиши билан бирга кечади.
Даволаш: Қабул қилишни тўхтатиш, симптоматик даволашни ўтказиш керак.
Чиқарилиш шакли
0,01% бурун учун томчилар 10, 15, 20 мл дан флаконларда.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Музлатилмасин.
Яроқлилик муддати.
3 йил.
Дорихоналарда бериш тартиби
Рецептсиз.