📜 Инструкция по применению Нимесулид ХОТ
💊 Состав препарата Нимесулид ХОТ
✅ Применение препарата Нимесулид ХОТ
📅 Условия хранения Нимесулид ХОТ
⏳ Срок годности Нимесулид ХОТ

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НИМЕСУЛИД ХОТ

NIMESULID HOT

 

Препаратнинг савдо номи: Нимесулид ХОТ

Таъсир этувчи модда (ХПН): нимесулид

Дори шакли: саше-пакетчаларда.

Такриби:

бир саше-пакетча қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: нимесулид – 0,1 г.

ёрдамчи моддалар: лимон кислотаси, сахароза, мальтодекстрин, апельсин мойи, цетомакрогол (макроголнинг цетостеарил эфири).

Таърифи: оч-сариқ рангли, апельсин ҳидли донадор кукун. 1 пакетчани 100 мл иллиқ сувда эритганда апельсин ҳидли оқ рангли сариқ тусли суспензия ҳосил бўлади.

Фармакотерапевтик гурухи: Ностероид яллиғланишга қарши воситалар.

АТХ коди: М01АХ17

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Нимесулид – сульфониламидлар синфига мансуб ностероид яллиғланишга қарши воситадир (НЯҚВ) яллиғланишга қарши, оғриқни қолдирувчи, иситмани туширувчи ва антиагрегант таъсир кўрсатади.

Нимесулид бошқа НЯҚВ га қараганда циклооксигеназа-2 (ЦОГ-2) селектив ингибиция қилади ва яллиғланиш ўчоғида простагландинларнинг (Рg) синтезини сусайтиради; циклооксигеназа-1 (ЦОГ-1) бирга яққол сусайтирувчи таъсир кўрсатади (кам ҳолларда соғлом тўқималарда Рg синтезини сусайиши билан боғлиқ бўлган ножўя самараларни чақиради).

Нимесулид миелопероксидаза ферментини ажралиб чиқишини ингибиция қилади, шунингдек (кислороднинг) эркин радикаллари хосил бўлишини ҳам сусайтиради, фагоцитоз ва хемотаксис жараёнларига таъсир қилмасдан, ўсмалар некрози омили ва яллиғланишнинг бошқа медиаторларининг ҳосил бўлишини сусайтиради.

 

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганда сўрилиши – юқори (овқат қабул қилиш сўрилиш даражасига таъсир қилмай, сўрилиш тезлигини пасайтиради). ТСmax – 1,5-2,5 соат, таъсир давомийлиги – тахминан 6-8 соат. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 97-99%, эритроцитлар билан – 2%, липопротеинлар билан – 1%, кислотали ά1-гликопротеидлар билан – 1%. Дозани ўзгартириш боғланиш даражасига таъсир қилмайди. Сmax – 3,5-6,5 мг/л. Тақсимланиш хажми – 0,19-0,35 л/кг. Аёлларнинг жинсий аъзолари тўқималарига киради, бир марта қабул қилинганидан кейин у ерда унинг концентрацияси плазмадаги концентрациясидан тахминан 40% ни ташкил қилади, яллиғланиш ўчоғининг кислотали мухитига (40%), синовиал суюқлигига (43%) яхши ўтади. Гистогематик тўсиқлар орқали енгил ўтади. Жигарда тўқима изофермент цитохроми Р450 (CYP)2C9 томонидан метаболизмга учрайди. Асосий метаболити-4-гидроксинимесулид (25%), ўхшаш фармакологик фаолликка эга, лекин молекула ўлчамини камайиши оқибатида ЦОГ-2 ни гидрофоб канали бўйлаб метил гуруҳининг боғланишини фаол марказига тез диффузия қилиш қобилиятига эга. 4-гидроксинимесулид сувда эрувчан бирикма бўлиб, унинг чиқарилиши учун глютатион ва метаболизмни II фазасини конъюгацияси (сульфат гуруҳини қуйилиши, глюкуронизация ва бош.) талаб этилмайди. Нимесулиднинг Т1/2 – 1,56-4,95 соат, 4-гидроксинимесулидни – 2,89-4,78 соат. 4-гидроксинимесулид буйраклар орқали (65%) ва сафро билан (35%) чиқарилади, энтерогепатик қайта айланишга дучор бўлади. Давомли қўлланганда тўпланмайди.

 

Қўлланилиши

Нимесулид қуйдагиларда буюрилади:

  • турли келиб чиқишга эга бўлган оғриқ синдроми (бош, тиш, хайз кўриш оғриқлари, жароҳатларнинг оқибати, операциядан кейинги даврдаги оғриқлар, ревматизмдаги оғриқлар ва бош.);
  • инфекцион-яллиғланиш касалликдарида (жароҳат ва операциядан кейинги яллиғланишлар);
  • таянч-харакат тизимининг дегенератив ва яллиғланиш касалликларида (артритлар, остеоартрозлар, остеохондрозлар, бурсит, радикулит, ревматизм ва бош.);
  • урологик, гинекологик касалликларида;
  • тана ҳароратини ошиши билан бирга кечувчи касалликларда қўлланади.

Бу восита давомли даволашда ҳам, кучли оғриқ синдромларини енгиллаштириш учун ҳам тўғри келади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга 100 мг дан кунига 2 марта овқатдан кейин, ёки 1 пакетча ичидаги гранулятни 80-100 мл сувда эритиб, суткада 2 марта. Тайёрланган эритмани сақлаш мумкин эмас. Катталар учун максимал суткалик доза – 400 мг.

Нимесулид 12 ёшдан ошган пациентларни даволаш учун қўлланилади. Нимесулид билан даволашнинг максималлиги 15 кунни ташкил этади.

 

Ножўя таъсирлари

Препарат қўлланганида даволашнинг биринчи ҳафтаси давомида асосан қуйидаги ножўя самаралари пайдо бўлиши мумкин:

аллергик реакциялар: қичишиш, тошма, кўп терлаш; кам холларда ўта сезувчанлик, эритема, дерматит; жуда кам холларда – анафилактоид реакциялар, эшакеми, ангионевротик шиш, кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми);

меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, гастрит, қорин оғриғи, диарея, қабзият, метеоризм; якка холларда – стоматит, мелена, меъда ёки ўн икки бармоқ ичакда пептик яра, ярани тешилиши ёки меъда-ичак қон кетиши;

жигар ва сафро чиқариш йўллари томонидан: сариқлик, холестаз, жигар трансаминазалари даражасини ошиши, баъзида хатто ўлим билан якунланувчи ўткир гепатит холлари бўлиши мумкин;

марказий нерв тизими томонидан: уйқучанлик, бош оғриғи, онгни чалкашиши, энцефалопатия (Рейе синдроми);

руҳий бузилишлар: хавотирлик хисси, асабийлик, дахшатли туш кўришлар;

буйрак томонидан: шишлар, дизурия, гематурия, сийдикни тутилиши, олигурия, интерстициал нефрит ва буйрак етишмовчилигининг якка холлари;

қон яратиш тизими томонидан: анемия, эозинофилия, панцитопения, пурпура ва тромбоцитопениянинг якка холлари;

иммун тизими томонидан: юқори сезувчанлик реакциялари, анафилаксия;

нафас аъзолари томонидан: диспноэ, якка холларда – астма, бронхоспазм, айниқса ацетилсалицил кислотаси ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларга юқори сезувчанлиги бўлган беморларда;

юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, артериал гипертензия, кам холларда- қон кетиши, оқиб келишлар, артериал босимни ўзгариши.

Шунингдек препаратни қабул қилиш вақтида кўриш аниқлигини бузилиши, астения, гипотермия, гиперкалиемия кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Нимесулидга ёки препаратининг компонентларидан бирортасига юқори сезувчанлик.

Ацетилсалицил кислотаси ва бошқа НЯҚВ қабул қилиш билан боғлиқ бўлган гиперергик реакциялар (анамнезида) масалан бронхоспазм, ринит, эшакеми бўлиши мумкин.

Ацетилсалицил кислотаси ва бошқа НЯҚВ ни ўзлаштираолмаслик билан боғлиқ бўлган бронхиал астма, буруннинг рецидив полипози ёки бурунёндош бўшлиқлари тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган (шу жумладан анамнезида) кечиши.

Нимесулидга (анамнезида) гепатотоксин реакциялар. Потенциал гепатотоксик дори воситалар), масалан парацетамол ёки бошқа оғриқ қолдирувчи ёки ностероид яллиғланишга қарши препаратларни бирга (бир вақтда) қабул қилиш.

Жигар етишмовчилиги ёки жигарни хар қандай фаол касалликлари. Алкоголизм, наркотикка қарамлик.

Ичакни яллиғланиш касалликларини (Крон касаллиги, носпецифик ярали колит).

Меъда ёки ўн икки бармоқ ича яра касаллигини зўрайиш босқичида анамнезида меъда-ичак йўллари яра перфорацияси ёки қон кетиши зўрайиши босқичида.

Анамнезида цереброваскуляр қон кетишлари ёки бошқа қон кетишлари, шунингдек қон оқиши билан кечувчи касалликларни бўлиши.

Қон ивишини оғир реакциясида бузилишлари.

Оғир даражадаги юрак етишмовчилиги.

Оғир даражада буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси <30 мл/минут), тасдиқланган гиперкалиемия.

12 ёшгача бўлган болалар.

Ҳомиладорлик ва лактация даври.

Эҳтиёткорлик билан: артериал гипертензия, СЮЕ, қандли диабетни 2 типи.

Анамнезида МИЙ ярали шикастланишлари Helicobacter pylori чақирган инфекциялар борлиги; кексалик ёши; НЯҚВ олдиндан узоқ муддат қўллаш; оғир даражадаги соматик касалликларда эхтиёткорлик билан қўллаш керак.

Қуйидаги препаратлар: антикоагулянтлар (масалан, варфарин), антиагрегантлар (масалан, ацетилсалицил кислотаси, клопидогрел), перорал глюкокортикостероидлар (масалан, преднизолон), серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари (масалан, циталопрам, флуоксетин, пароксетин, сертралин) билан ёндош даволашда эхтиёт бўлиш керак.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Фармакодинамик ўзаро таъсирлар:

Глюкокортикостероидлар: меъда-ичак яраси ёки қон кетишларини хафини оширади.

Антитромбоцитар воситалар ва серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари (SSRIs), масалан, флуоксетин: меъда-ичакдан қон кетиши хафини оширади.

Антикоагулянтлар: НЯҚВ варфарин каби антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради. Қон кетишининг юқори хавфи туфайли коагуляциянинг оғир бузилишлари бўлган пациентларда бундай мажмуа тавсия этилмайди ва қўллаш мумкин эмас. Агар мажмуавий даволаш зарур бўлса, қон ивиши кўрсаткичларини синчковлик билан назорат қилиш керак.

Диуретиклар: НЯҚВ диуретикларни таъсирини сусайтириши мумкин. Соғлом кўнгилиларда нимесулид фуросемид таъсири остида натрийни чиқарлишини, камроқ даражада калий чиқарилишини вақтинча пасайтиради ва хусусан диуретик самарани камайтиради.

Нимесулид ва фуросемидни бирга қабул қилиш фуросемиднинг буйрак клиренсини ўзгаришсиз фуросемиднинг эгри чизиқ остидаги майдонни (AUC) (тахминан 20%) камайишига ва кумулятив чиқарилишини камайишига олиб келади.

Буйрак томонидан бузилишлар ёки юрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда фуросеимд ва нимесулидни бирга буюриш эхтиёткорликни талаб этади.

ААФ ингибиторлари ва ангиотензин-II рецепторлари антагонистлари: НЯҚВ антигипертензив препаратларини таъсирини пасайтириши мумкин. Енгил ва ўртача даражадаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 30-80 мл) бўлган пациентларда ААФ ингибиторлари, ангиотензин-II рецепторлари антагонистлари ёки  циклооксигеназа тизимини сусайтирувчи моддалар (НЯҚВ, антиагрегантлар) бирга буюрилганда буйрак фаолиятини ёмонлашиши ва одатда қайтувчан бўлган ўткир буйрак етишмовчилиги келиб чиқиши мумкин Нимесулидни ААФ ингибиторлари ёки ангиотензин-II рецепторлари антагонистлари билан бирга қабул қилувчи пациентларда бу ўзаро таъсирини эътиборга олиш керак. Шунинг учун бундай препаратларни бирга қабул қилишни эхтиёткорлик билан буюриш керак, айниқса кекса пациентларда. Пациентлар етирали миқдорда суюқлик қабул қилишлари керак, буйрак фаолиятини эса мажмуавий даволаш бошлагандан кейин синчковлик билан назорат қилиш керак.

Фармакокинетик ўзаро таъсирлар:

Литий препаратлари билан даволанаётган пациентларга нимесулид буюрилганда плазмада литийнинг концентрациясини мунтазам равишда назорат қилиш керак, чунки НЯҚВ литийнинг клиренсини камайтириши хақида маълумотлар бор, бу қон плазмасида литийнинг концентрациясини ва унинг токсиклигини ошишига олиб келади.

Нимесулид CYP2C9 изофермент фаоллигини сусайтиради. Бу ферментнинг субстрактлари ҳисобланган дори воситаларини нимесулид билан бир вақтда қўлланилганда, бу препаратларнинг плазмадаги концентрацияси ошиши мумкин.

Метотрексатни қабул қилишдан 24 соат олдин ёки кейин нимесулид буюрилганда эхтиёткорликка риоя қилиш талаб этилади, чунки бундай холатларда метотрексатнинг плазмадаги даражаси ва мувофиқ равишда ушбу препаратнинг токсик самаралари ошиши мумкин.

Буйрак простагландинларига таъсири туфайли нимесулид мансуб бўлганн простагландинлар синтетазалари ингибиторлари циклоспориннинг нефротоксиклигини ошириши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Ножўя самаралари ривожланиши хавфини пасайтириш учун, минимал самарали дозани қисқа вақт давомида қўллаш керак. Агар беморнинг холати яхшиланмаса, даволашни тўхтатиш керак.

Жигар ферментлари даражасини ошиши ёки жигар шикастланишининг белгилари пайдо бўлган холда (масалан, анорексия, кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриғи, чарчоқлик хисси, тўқ рангли сийдик) препаратни бекор қилиш керак. Бундай беморларга кейинчалик нимесулидни буюриш ман этилади.

Нимесулид билан даволаш вақтида гепатотоксик препаратларни, анальгетикларни, бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларни бир вақтда қўллашдан, шунингдек алкогол истеъмол қилишдан сақланиш тавсия этилади.

Препаратни қўллашни хар қандай вақтида огохлантирувчи симптомлар билан ёки уларсиз, анамнездаги меъда-ичак асоратлар билан ёки уларсиз, меъда-ичак қон кетиши ёки яра/перфорация ривожланиши мумкин. Меъда-ичак қон кетиши ёки яра пайдо бўлганда препаратни бекор қилиш керак.

Меъда-ичак бузилишлари, ярали колит ёки анамнезида Крон касаллиги бўлган пациентларга нимесулидни эхтиёткорлик билан қўллаш керак.

Буйрак ёки юрак етишмовчилиги бўлган беморларга препаратни эхтиёткорлик билан буюриш керак, чунки уни қўллаш буйрак фаолиятини бузилишига олиб келиши мумкин. Буйрак фаолиятини бузилиши холида препаратни бекор қилиш керак.

Кекса ёшдаги беморларда препаратни қабул қилиш оқибатида кўпроқ ножўя самаралари, шу жумладан меъда-ичак қон кетишлари, перфорациялар, юрак, буйрак ва жигар фаолиятини бузилиши ривожланади. Шунинг учун пациентнинг холатини мунтазам клиник назорат қилиш тавсия этилади.

Геморрагик диатези бўлган беморларда нимесулид тромбоцитлар фаолиятини издан чиқариши мумкинлиги туфайли, уни доимий назорат остида эхтиёткорлик билан қўллаш керак.

Ностероид яллиғланишга қарши воситаларни қўллаш, бактериал инфекция фонидаги тана ҳароратини ошишини ниқоблаши мумкин. Тана ҳарорати ошган ёки гриппсимон симптомлар пайдо бўлган холда, препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари. Доза ошириб юборилганда апатия, уйқучанлик, кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриғи кузатилиши, шунингдек меъда-ичак қон кетиши, артериал гипертензия, ўткир буйрак етишмовчилиги, нафасни сусайиши, анафилактик реакциялар ва кома пайдо бўлиши мумкин.

Даволаш. Специфик антидоти мавжуд эмас. Доза ошириб юборилган холда симптоматик даволаш ўтказилади. Беморлар биринчи 4 соатлар давомида меъдани ювиш ва фаоллаштирилган кўмир (60 дан 100 г гача катта одамда) қабул қилиш керак. Гемодиализ самарасиз. Буйрак ва жигар фаолиятини синчиклаб назорат қилиш керак.

 

Чиқарилиш шакли

Апельсин таъмли ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун кукун 2 г №5, №10 (1х10), №25 (1х25), №50 (1х50) (пакетчалар).

2,0 г дан қоғозли пакетчалар. 5, 10, 25 ёки 50 пакетчалар қўллаш бўйича йўриқномаси билан биргаликда картон қутиларга жойланади.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.