📜 Инструкция по применению Ферумбо
💊 Состав препарата Ферумбо
✅ Применение препарата Ферумбо
📅 Условия хранения Ферумбо
⏳ Срок годности Ферумбо

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ФЕРУМБО

FERUMBO

 

Препаратнинг савдо номи: Ферумбо

Таъсир этувчи модда (ХПН): темир (полимальтоза билан комплекси кўринишида)

Дори шакли: сироп

Таркиби: 

5 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 50 мг темир (полимальтоза билан комплекс кўринишида) (100% қуруқ моддага қайта ҳисоблаганда);

ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоат (Е 218), пропилгидроксибензоат (Е 216), глицерин, сорбит (Е 420), сахароза, гидроксиэтилцеллюлоза, ванилли-қаймоқли ароматизатор (1 мл сиропга 1,5 мг дан кўп бўлмаган миқдорда пропиленгликоль сақлайди), тозаланган сув.

Таърифи: ўзига хос хидли қизил-жигарранг қовушқоқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гурухи: Антианемик воситалар. Перорал қўллаш учун темир (III) препаратлари.

АТХ коди: В03АВ05

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Препарат организмда темир танқислигини тўлдиради, гемо- ва эритропоэзни рағбатлантиради. Курсли даволашда анемиянинг клиник ва лаборатор симптомларини тез регрессиясига ёрдам беради. Темир (III) гидроксидининг полимальтоза билан комплекси барқарор бўлиб, темирни эркин ионлар кўринишида ажратиб чиқармайди, шунинг учун меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватини таъсирланиши, тишларни бўялиши, оғизда металл таъми каби темир (II) препаратларига хос бўлган ножўя самараларга эга эмас. Юқори даражали биокираолишлиги билан характерланади. Қон плазмасида темирнинг ташилиши жигарда синтезланувчи трансферрин гамма-глобулини ёрдамида амалга оширилади. Темир трансферрин билан комплексда организм хужайраларига олиб ўтилади, у ерда у гемоглобин, миоглобин ва айрим ферментларнинг синтези учун ишлатилади. Сўрилган темир жигарда асосан ферритин билан боғланган бирикма кўринишида сақланади. Уч валентлик темир гемни ҳосил бўлишида иштирок этади, бу гемоглобиннинг даражасини ошишига олиб келади. Препарат қўлланганида темир танқислигининг клиник (ҳолсизлик, чарчоқ, бош айланиши, тахикардия, терини қуриши) ва лаборатор симптомлари аста-секин йўқолади.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганида темир, темир (III) гидроксиди полимальтоз  комплексидан ўн икки бармоқ ичак ва ингичка ичакда фаол сўрилади (темир танқислиги қанчалик юқори бўлса, уни сўрилиши шунча яхши бўлади). Темир (III) сақловчи препаратдан фаол сўрилиши, темир (II) нинг оддий тузларини концентрация градиенти бўйича сўрилишида юз бериши мумкин бўлган дозани ошириб юборилишини истисно қилади. Темир (III) гидроксиди полимальтоз  комплекси таркибига кирувчи темир, темир (II) нинг оддий тузларига хос бўлган прооксидант хусусиятларига эга эмас.

 

Қўлланилиши

  • Яшириш темир танқислигини (ЯТТ) ва клиник яққол темир танқислигини (темир танқислиги анемия – ТТА) даволаш учун.
  • Ҳомиладорлик вақтидаги, эмизиш давридаги, репродуктив давридаги аёллардаги, болалар, ўсмирлар, катталардаги (масалан, вегетарианлар ва кекса одамлар) темир танқислигини олдини олишда қўлланилади. 

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ферумбо сиропини овқатланиш вақтида ёки овқатдан кейин дархол қабул қилиш керак, уни мева ва сабзовот шарбатлари ёки озуқа аралашмалари билан аралаштириш мумкин.

Суткалик дозани бир ёки бир неча марта қабул қилишда қабул қилиш мумкин.

Препаратнинг дозаси ва даволаш курсининг давомийлиги темир танқислигининг даражасига боғлиқ.

Сиропнинг дозасини тўғри ўлчаш учун қутига жойланган дозаловчи мосламани (0,5 мл дан 2,5 мл гача ўлчов бўлинмаларга эга бўлган дозатор-пипетка) ишлатиш керак. 

1 мл препарат 10 мг темир сақлайди.

Темирнинг клиник яққол танқислигини даволаш учун Ферумбони қуйида келтирилган тавсиялар бўйича қабул қилиш керак:

 

Ёш гуруҳи Дозалаш

(суткада)

(мл)

Препаратнинг 

суткалик дозаси

(мг)

1 ёшгача бўлган болалар 2,5-5 25-50
1 ёшдан 12 ёшгача болалар 5-10 50-100
Катталар, эмизикли аёллар,

ва 12 ёшдан ошган болалар 

10-30 100-300
Ҳомиладор аёллар 20-30 200-300

 

Кўрсатилган дозаларда даволаш қондаги гемоглобин даражаси нормаллашгунича ўтказилади. Шундан кейин организм тўқималарида темир депосини тўлдириш учун препаратни темирнинг танқислигини даволаш учун дозаларда (терапевтик дозанинг ½) яна бир неча ойлар давомида қўллаш керак. Тўлиқ даволаш курси, одатда, зардоб ферритинининг даражаси нормаллашгунича камида 4-6 ой давом этиши керак.

Темирнинг яширин танқислигида ва темир танқислигини олдини олиш учун Ферумбони қўллашнинг қуйидаги схемаси тавсия этилади:

Ёш гуруҳи Дозалаш

(суткада)

(мл)

Препаратнинг

суткалик дозаси

(мг)

1 ёшдан 12 ёшгача болалар 2,5-5 25–50
Катталар, эмизикли аёллар, ва 12 ёшдан ошган болалар  5-10 50-100
Ҳомиладор аёллар 10 100

 

Темирнинг яширин танқислигини даволаш феррокинетик кўрсатгичларнинг назорати остида энг камда 1-2 ой давом этади.

Ҳомиладорликда темир танқислигини олдини олиш учун ҳомиладорликнинг охиригача суткада 1 марта 5-10 мл дан сироп (50-100 мг темир) буюрилади.

 

Ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиш йўллари: камдан-кам ҳолларда қоринда, шу жумладан эпигастрал соҳада оғриқ, кўнгил айниши, қабзият ёки диарея, метеоризм, эпигастрийда тўлиб кетиш ҳисси, диспепсия, қусиш юз бериши мумкин.

Иммун тизими: анафилаксия, эшакеми, тошмалар, экзантема, қичишиш.

Препарат консервант сифатида метилпарагидроксибензоат ва пропилпарагидроксибензоат сақлайди, бу аллергик реакциялар чақириши (эҳтимол, кечиктирилган) мумкин.

Бошқалар: болаларда тиш эмалини бўялишини якка ҳоллари бўлиши мумкин, сўрилмаган темирни чиқарилиши билан боғлиқ бўлган аҳлатни қора рангга бўялиши кузатилиши мумкин (клиник аҳамиятга эга эмас).

Темир препаратларини давомли оқланмаган қўллаш қабзият ва гемосидерозга олиб келиши мумкин.

Ножўя самаралари пайдо бўлган ҳолларда қисқа муддатга препаратнинг дозасини пасайтириш керак. Кўпчилик ҳолларда ножўя самаралари тез ўтувчи ва кучсиз ифодаланган бўлади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик;
  • организмда темирнинг ортиқча миқдори (гемохроматоз, гемосидероз);
  • темир танқислиги билан боғлиқ бўлмаган анемиялар (масалан, гемолитик анемия, В12 витамини танқислиги оқибатидаги мегалобласт анемия, апластик анемия);
  • темирни утилизациясини бузилиши (қўрғошин билан заҳарланиш оқибатидаги анемия, сидеробласт анемия, талассемия);
  • қизилўнгач стенози ва/ёки овқат ҳазм қилиш йўлларининг бошқа обструктив касалликлари, ичак дивертикули, ичак тутилиши;
  • мунтазам гемотрансфузиялар, темирнинг парентерал шаклларини бир вақтда қўллаш мумкин эмас. 

Қон зардобида темир концентрациясини пасайишида ва сурункали яллиғланиш жараёнлари ёки хавфли ўсмалар оқибатидаги анемияларда препаратни қўллаш мақсадга мувофиқ эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ҳозирги вақтгача темир (III) гидроксидининг полимальтоза билан комплекси препаратларини бошқа дори воситалар билан ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан ўзаро таъсири тўғрисида хабар берилмаган. Бироқ қуйидагиларга алоҳида эътибор бериш керак: 

  • антацидлар бир вақтда қабул қилинганда темирни сўрилиши камаяди; 
  • Е витаминини бир вақтда қабул қилиш темирнинг фармакологик таъсирини пасайтириши мумкин;
  • айрим озиқ-овқат маҳсулотлари (тухум, сут маҳсулотлари, қора чой, қахва, нон, хом ёрмалар) темир тузларини сўрилишини сусайтиради; 
  • темир тузлари тетрациклин, пеницилламин, сульфасалазин каби бир вақтда қабул қилинаётган дори воситаларни сўрилишини камайтиради; 
  • С витамини ёки лимон кислотаси темирни сўрилишига ёрдам беради. 

Препарат яширин қон таҳлили натижаларига таъсир қилмайди, шунинг учун ушбу таҳлилни ўтказишда даволашни тўхтатишга зарурат йўқ.  

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни қўллаш аҳлатни қора рангга бўялишини чақириши мумкин, у клиник аҳамиятга эга эмас. Бу сўрилмаган темирни чиқарилиши билан боғлиқ. 

Темир (III) гидроксиди полимальтоза билан комплекси асосидаги препаратлар одатда тишларни бўялишини чақирмайди.

Препарат яширин қон борлиги юзасидан тахлил натижаларига таъсир қилмайди, шунинг учун тахлилни ўтказиш учун даволашни тўхтатишнинг хожати йўқ. 

Темир препаратлари билан ТТА ни даволаш давомийлиги, анемиянинг даражасига қараб, гемоглобин даражасини нормаллашиши ва тўқимали сидеропенияни енгиб ўтишгача 4-6 ойдан кам бўлмаслиги керак.

Даволашни муддатидан олдин тўхтатиш, одатда, темир танқислиги анемиясини қайталанишига олиб келади.

Яширин темир танқислигини даволаш камида 1-2 ой давом этади.

Қон зардобида темир концентрациясини пасайишида ва сурункали яллиғланиш жараёнлари ёки хавфли ўсмалар оқибатидаги анемияларда препаратни қўллаш мақсадга мувофиқ эмас, чунки организмга юборилаётган темир, ретикулоэндотелиал тизимида тўпланади ва организм томонидан фақат асосий касаллик тузатилганидан кейин ишлатила бошлайди.

Темир препаратлари лейкозда, жигар ва буйракнинг сурункали касалликларида, овқат ҳазм қилиш йўлларининг яллиғланиш касалликларида, меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллигида, ичак касалликларида (энтерит, ярали колит, Крон касаллиги) эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Қандли диабети бўлган пациентларда, препаратнинг таркибига углеводлар киришини
(1 мл сироп 0,02 нон бирлиги сақлайди) ҳисобга олиш керак.

Препарат сахароза ва сорбит сақлайди, шунинг учун уни фруктозани ўзлаштираолмаслик (фруктоземия, сахароза-изомальтоза танқислиги ёки глюкоза-галактозани кам сўрилиш синдромининг кам учрайдиган наслий шакллари бўлган пациентларга буюриш мумкин эмас. Сорбит шунингдек енгил сурги самарасини чақириши мумкин.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилиши.

Ҳомиладорликнинг II ва III уч ойликларида препаратни узоқ муддат қабул қилинганда препаратни она ва ҳомилага нохуш таъсири аниқланган эмас. Ҳомиладорликнинг I уч ойлигида препаратнинг ҳомилага нохуш таъсири хақида маълумотлар йўқ.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида препаратни фақат шифокор билан маслаҳатлашгандан кейингина қўллаш тавсия этилади. 

Болалар.

Препарат болаларда туғилганидан бошлаб кўрсатмалар ва шифокорнинг буюриши бўйича қўлланади. Яширин темир танқислигини даволаш ва темир танқислигини олдини олиш учун 1 ёшгача бўлган болаларда Ферумбо сиропи қўлланмайди.

Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти.

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препарат деярли токсик бўлмаган моддалар синфига киради, бу унинг дозасини ошириб юборилиши мумкинлигини истисно қилади. Ҳозирги вақтда темир (III) гидроксидининг полимальтоза комплекси асосидаги препаратлар қўлланганда темирни ортиқча тушиши оқибатидаги интоксикация белгилари таърифланмаган. Бу овқат ҳазм қилиш йўлларида эркин темирнинг йўқлиги, шунингдек темир (III) гидроксидининг полимальтоз комплексини пассив диффузия йўли билан эмас, балки фаол ташилиши йўли билан боғлиқ, бунда темир танқислигининг даражаси ва сўрилган темирнинг миқдори орасида корреляция мавжуд (темир танқислиги қанча юқори бўлса, уни сўрилиши шунча яхши бўлади). Сўрилмаган темир аҳлат билан чиқарилади.

 

Чиқарилиш шакли

50 мл дан флаконларда, 100 мл дан флаконлар ва банкаларда. 1 флакон ёки банка дозаловчи мослама билан қутида. 

 

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. 

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.