ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
КИЗИЛМИЯ ИЛДИЗЛАРИ
RADICES GLYCYRRHIZAE
Савдо номи: Қизилмия илдизлари.
Дуккакдошлар – Fabaceae оиласига мансуб, ёввойи ўсадиган кўп йиллик оддий қизилмия – Glycyrrhiza glabra L. ва урал қизилмияси – Glycyrrhiza uralensis Fisch. ўтсимон ўсимликларларнинг, йилнинг турли фаслларида йиғилган ва қуритилган илдизлари.
Дори шакли: Доривор ўсимлик хом ашёси.
Таркибида: ликуразид, глицирризин кислотаси, флавоноидлар, шиллиқ ва бошқа моддалар сақлайди.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Балғам кўчирувчи ва яллиғланишга қарши воситалар.
Фармакологик хусусиятлари
Балғам кўчирувчи ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.
Қўлланилиши
Юқори нафас йўлларининг яллиғланиш касалликларида балғам кўчирувчи восита сифатида, сурункали қабзиятда сурги воситаси сифатида, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касалликларида, сурункали меъда-ичак йўлларининг сурункали яллиғланиш касалликларида яллиғланишга қарши воситаси сифатида ичга буюрилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга буюрилади. Дамлама кўринишида қўлланилади. Дамлама тайёрлаш учун 1 ош қошиқ майдаланган илдизлар сирланган идишга солинади, устидан 200 мл (1 стакан) иссиқ қайнатилган сув қуйилади ва қайнаб турган сув ҳаммомида 15 минут давомида қиздирилади, кейин 45 минут давомида хона ҳароратида совутилади, докадан ўтказилади, қолган ҳом-ашё сиқилади ва олинган дамлама ҳажми қайнатилган сув билан 200 мл гача етказилади. Олинган дамламани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин.
1 ош қошиқдан кунига 3-4 марта овқатдан кейин қабул қилиш тавсия қилинади.
Ножўя таъсирлари
Аниқланмаган.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратга шахсий юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Аниқланмаган.
Чиқарилиш шакли
Қутилар ва пакетлар; 50 г дан қутиларга жойлаштирилган пакетларда.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
4 йил.
Дорихоналардан олиш тартиби
Рецептсиз.