📜 Инструкция по применению Кеторек
💊 Состав препарата Кеторек
✅ Применение препарата Кеторек
📅 Условия хранения Кеторек
⏳ Срок годности Кеторек

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КЕТОРЕК

KETOREK

 

Препаратнинг савдо номи: Кеторек

Таъсир қилувчи модда (ХПН): кеторолак трометамин

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

ҳар 1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: кеторолак трометамин – 30 мг;

ёрдамчи моддалар: этилендиаминтетрасирка кислотасининг динатрийли тузи, натрий метабисульфит, натрий хлориди, икки асосли натрий фосфати, бензил спирти, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ ёки бироз товланувчи, рангсиз ёки сарғиш эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ностероид яллиғланишга қарши восита. 

АТХ коди: M01AB15 

 

Фармакологик хусусиятлари

Кеторолак яққол анальгетик таъсир кўрсатади, шунингдек яллиғланишга қарши ва ўртача иситмани туширувчи таъсирга эга.

Таъсир механизми 1 ва 2 циклооксигеназа ферментини асосан периферик тўқималарда носелектив блокланиши билан боғлиқ бўлиб, бунинг оқибатидаги оғриқ сезувчанлиги, терморегуляция ва яллиғланиш модуляторлари бўлган простагландинларнинг биосинтезини тормозланишидир.

Кеторолак [-]S ва [+]R энантиомерларни рацемик аралашмаси бўлиб, оғриқ қолдирувчи таъсири [-]S шакли билан боғлиқ.

Анальгетик таъсири бўйича морфин билан солиштирилиши мумкин, бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратдан анча юқори туради.

Препарат опиоид рецепторларга таъсир этмайди, нафасни сусайтирмайди, дорига қарамлик чақирмайди, седатив ва анксиолитик таъсир кўрсатмайди. 

Мушак ичига юборилганидан сўнг оғриқ қолдирувчи таъсири мувофиқ равишда 0,5 соатдан сўнг намоён бўлади, максимал самарасига 1-2 соатдан сўнг етади.

 

Фармакокинетикаси

Биокираолишлиги – 80-100%, мушак ичига юборилганида сўрилиши – тез ва тўлиқ. 

30 мг мушак ичига юборилганидан сўнг қон плазмасидаги максимал концентрацияси (Сmах) -1,74-3,1 мкг/мл, 60 мг – 3,23-5,77 мкг/мл, максимал концентрацияга  эришиш вақти мувофиқ равишда – 15-73 мин ва 30-60 минутни ташкил қилади. 15 мг вена ичига инфузия қилинганидан кейин Сmax – 1,96-2,98 мг/мл, 30 мг – 3,69-5,61 мг/мл ни. Мувозанат концентрациясига (Сss) эришиш вақти парентерал юборилганида – 24 соат суткада 4 марта буюрилганида (субтерапевтикдан юқори дозада) ва мушак ичига 15 мг юборилганида – 0,65-1,13 мкг/мл ни ташкил қилади, 30 мг юборилганида – 1,29-2,47 мкг/мл; 15 мг вена ичига инфузияда -0,79-1,39 мкг/мл, 30 мг – 1,68-2,76 мкг/мл.

Препаратнинг 99% қон плазмаси оқсиллари билан боғланади ва гипоальбуминемияда қонда эркин модданинг миқдори ошади.

Тақсимланиш ҳажми 0,15-0,33 л/кг ни ташкил қилади. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда препаратнинг тақсимланиш ҳажми 2 марта ошиши мумкин, унинг R-энантиомерини тақсимланиш ҳажми эса – 20% га ошади. Гематоэнцефалик тўсиқдан ёмон ўтади, йўлдош орқали (10%) ўтади. Оз миқдорда кўкрак сутида аниқланади.

Юборилган дозанинг 50% дан ортиқроғи жигарда фармакологик нофаол метаболитларининг ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди. Асосий метаболитлари буйраклар орқали чиқариладиган глюкуронидлар ва р-гидроксикеторолакдир. 

Препаратнинг 91% буйраклар (40% метаболитлари кўринишида) ва 6% ичак орқали чиқарилади.

Буйраклар фаолияти меъёрида бўлган пациентларда ярим чиқарилиш даври (Т1/2) ўртача 5,3 соатни ташкил қилади (30 мг препарат вена ичига юборилганидан кейин 3,5-9,2 соат; 30 мг вена ичига юборилганидан кейин – 4-7,9 соат). Кекса ёшдаги беморларда Т1/2 даври узаяди, кичик ёшдагиларда Қискаради. Жигарнинг фаолияти Т1/2 га таъсир этмайди. Буйракларнинг фаолияти бузилган пациентларда қон плазмасидаги креатинин концентрацияси 19-50 мг/л (168-442 ммоль/л) бўлганида Т1/2 10,3-10,8 соат, буйрак етишмовчилиги янада кучлироқ намоён бўлса – 13,6 соатдан кўпроқ бўлади.

Мушак ичига 30 мг юборилганида умумий клиренси 0,023 л/кг/соат (кекса пациентларда
0,019 л/кг/соат) ни ташкил қилади, 30 мг вена ичига инфузия қилинганидан кейин –
0,03 л/кг/соатни ташкил қилади; буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қон плазмасидаги креатинин концентрацияси 19-50 мг/л бўлганида мушак ичига 30 мг юборилганида – 0,015 л/кг/соатни ташкил қилади.

Гемодиализ йўли билан организмдан чиқарилмайди.

 

Қўлланилиши

Турли генездаги ўртача ва кучли жадалликдаги оғрик синдроми: жароҳатлар, тиш оғриғи, туғруқдан кейинги ва операциядан кейинги даврдаги оғриқлар, онкологик касалликлар, миалгия, артралгия, невралгия, радикулит, чиқишлар, чўзилишлар, ревматик касалликлар. Симтоматик даволаш, қўллаш даврида оғриқ ва яллиғланишни камайтириш учун мўлжалланган, касалликнинг авж олишига таъсир қилмайди.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Оғриқнинг жадаллиги ва беморнинг реакциясига мувофиқ танланган минимал самарали дозаларда мушак ичига чуқур қилиб, аста-секин (ёки вена ичига оқим билан) камида 15 секунд давомида юборилади. Зарурати бўлганида бир вақтда қўшимча опиоид анальгетикларини камайтирилган дозаларда буюриш мумкин. 

Мушак ичига ва вена ичига юборишдаги бир марталик дозалари: 

  • 65 ёшгача бўлган катталар ва 16 ёшдан ошган болаларга – оғриқ синдромининг кучлилигига қараб 10-30 мг; 

  • ёши 65 дан катта ёки буйраклар фаолияти бузилган беморларга – 10-15 мг;

Кўп марта парентерал юборишдаги дозалар:

мушак ичига

  • 65 ёшгача бўлган катталар ва 16 ёшдан ошган болаларга биринчи юборишда 10-60 мг, сўнгра ҳар 6 соатда 10-30 мг дан (одатда 30 мг дан ҳар 6 соатда)

  • 65 ёшдан ошган ёки буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган беморларга – 10-15 мг дан ҳар 4-6 соатда.

вена ичига

  • 65 ёшгача бўлган катталар ва 16 ёшдан ошган болалар 10-30 мг оқим билан юборилади, сўнгра – 10-30 мг дан ҳар 6 соатда, инфузомотор ёрдамидаги узлуксиз инфузияда бошланғич доза – 30 мг, сўнгра инфузия тезлиги 5 мг/соатни ташкил қилади.

  • 65 ёшдан ошган ёки буйраклар фаолиятининг бузилиши бўлган беморларга 10-15 мг дан ҳар 6 соатда оқим билан юборилади.

65 ёшгача бўлган катталар ва 16 ёшдан ошган болалар учун максимал суткалик доза 90 мг дан ошмаслиги керак, 65 ёшдан ошган ёки буйраклар фаолияти бузилган беморлар учун ҳар мушак ичига ҳам, вена ичига ҳам юбориш йўлларида доза 60 мг дан ошмаслиги керак.

Вена ичига узлуксиз инфузия 24 соатдан ортиқ давом этмаслиги лозим.

Парентерал юборишда даволаш курсининг давомийлиги 5 кундан ошмаслиги керак.

Препаратни парентерал юборишдан уни ичга қабул қилишга ўтилишида иккала шаклдаги препаратнинг умумий суткалик дозаси, юборилиш йўли алмаштирилган куни 65 ёшгача бўлган катталар ва 16 ёшдан ошган болалар учун 90 мг дан, 65 ёшдан катта ёки буйраклар фаолияти бузилган беморлар учун эса 60 мг дан ошмаслиги керак. Бунда ўтиш кунида таблеткалардаги препаратнинг дозаси 30 мг дан ошмаслиги керак.

 

Ножўя таъсирлари

Тез-тез – 3% дан кўпроқ, камроқ – 1-3%, кам – 1% дан кам.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан тез-тез (айниқса ёши 65 дан ошган, анамнезида меъда–ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари бўлган кекса ёшдаги пациентларда) – гастралгия, диарея, камроқ – стоматит, метеоризм, қабзият, қусиш, меъданинг тўлиб кетиши ҳисси; кам – кўнгил айниши, меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари (шу жумладан перфорация билан ва/ёки қон кетиш билан кечувчи – абдоминал оғриқлар, эпигастрал соҳасида спазм ёки ачишиши, аҳлатда қон ёки мелена, қон қусиш ёки «кофе қуйқаси» туридаги қусиш, кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши ва б.), холестатик сариқлик, гепатит, гепатомегалия, ўткир панкреатит.

Сийдик-чиқарув тизими томонидан: кам – ўткир буйрак етишмовчилиги, гематурия ва/ёки азотемия билан кечувчи бел оғриғи, гемолитик уремик синдром (гемолитик анемия, буйрак етишмовчилиги, тромбоцитопения, пурпура), тез-тез сийиш, сийдик ҳажмини камайиши ёки ошиши, нефрит, буйрак генезли шишлар.

Сезги аъзолари томонидан: кам: эшитишни пасайиши, қулоқларни шанғиллаши, кўришни бузилиши (шу жумладан кўришни аниқ бўлмаслиги).

Нафас тизими томонидан кам: бронхоспазм, диспноэ, ринит, ўпкаларни шиши, халқум шиши (ҳансираш, нафасни қийинлашиши).

МНТ томонидан: тез-тез – бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик, кам – асептик менингит (иситма, кучли бош оғриғи, тиришишлар, бўйин ва/ёки орқа мушакларининг ригидлиги), ўта юқори реактивлик (кайфиятни ўзгариши, безовталик), галлюцинациялар, депрессия, психоз.

Юрак-томир тизими томонидан: камроқ – артериал босимини ошиши, кам – хушдан кетиш.

Қон яратиш аъзолари томонидан: кам – анемия, эозинофилия, лейкопения.

Гемостаз тизими томонидан: кам – операциядан кейинги жароҳатлардан қон кетиши, бурундан қон кетиши, тўғри ичакдан қон кетиши.

Тери қопламалари томонидан: камроқ – тери тошмаси (шу жумладан макулопапулёз тошмалар), пурпура, кам – эксфолиатив дерматит (қалтираш билан ёки у сиз кечувчи иситма, терининг қизариши, зичлашиши ёки пўст ташлаши, танглак бодомсимон безларининг шиши ёки оғриғи), эшакеми, Стивенс-Джонсон синдроми, Лайелл синдроми.

Маҳаллий реакциялар: камроқ – препарат юборилган жойида ачишиш ёки оғриқ.

Аллергик реакциялар: кам – анафилаксия ёки анафилактоид реакциялар (юз терисининг рангини ўзгариши, тери тошмаси, эшакеми, терининг қичишиши, тахипноэ ёки диспноэ, қовоқларнинг шиши, периорбитал шишлар, ҳансираш, нафас олишни қийинлашиши, кўкрак қафасида оғирлик, хуштакли нафас).

Бошқалар: тез-тез – шишлар (юз, болдирлар, тўпиқлар, бармоқлар, оёқпанжаларни, тана вазнини ошиши); камроқ – кучли терлаш, кам – тилни шишиши, иситмалаш.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Кеторолакка юқори сезувчанлик бронхиал астмани тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган бирга келиши, қайталанувчи бурун ва бурун атрофи бўшлиқлари полипози ва ацетил салицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланшга қарши воситалар (шу жумладан анамнезида) эшакеми, ринит, ностероид яллиғланишга қарши препаратларни қабул қилиш билан боғлиқ, дегидратация.

Пиразолон қатори дори воситаларини ўзлаштира олмаслик, гиповолемия (уни чақирган сабабидан қатъий назар), қон кетиши ёки уни юқори хавфи, аортокоронар шунтлашдан кейинги холат, тасдиқланган гиперкалиемия, ичакни яллиғланиш касалликлари.

Зўрайиш босқичидаги меъда–ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари, пептик яралар; гипокоагуляция (шу жумладан гемофилия).

Оғир даражали жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги (плазма креатинини минутига 30 мл дан камроқ).

Геморрагик инсульт (тасдиқланган ёки тахмин қилинган); геморрагик диатез, қон яратилишини бузилиши.

Ҳомиладорлик, туғруқ ва лактация даври.

16 ёшгача бўлган болалар.

Қон кетишини юқори хавфи туфайли, препарат жарроҳлик операцияларидан олдин ва кейин оғриқсизлантириш учун, шунингдек сурункали оғриқларни даволаш учун қўлланмайди.

Эҳтиёткорлик билан

Бронхиал астма, холецистит, сурункали юрак етишмовчилиги, артериал гипертензия, буйраклар фаолиятини бузилиши (плазма креатинини 50 мг/л дан паст); холестаз; фаол гепатит; сепсис; тизимли қизил югирик; кексалик ёши (65 ёшдан ошган); бурун ва бурун ютқун шиллиқ қаватининг полиплари, бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш; МИЙ-токсиклигини оширувчи факторлар мавжудлиги: алкоголизм, чекиш; операциядан кейинги ҳолат, шиши синдроми, юрак ишемик касалликлари, цереброваскуляр касалликлар, дислипидемия/гиперлипидемия, қандли диабет, переферик артериялар касалликлари, клиренси минутига 60 мл дан кам, анамнезида меъда ичак йўлларини ярали касалликлари, Н.pylori, инфекциясини мавжудлиги, НЯҚВ узоқ муддат қўллаш, оғир даражали соматик касалликлар, перорал глюкокортикостеродларни (шу жумладан преднизалон), антикоагулянтлар (шу жумладан варфарин), антиагрегантлар (шу жумладан клопидогрел), серотонинни қайта қамраб олиш селектив ингибиторларни (циталопрама, флуоксетина, пароксетина, сертралин) бир вақтда қабул қилиш. 

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кеторолак ацетилсалицил кислота ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалар, кальций препаратлари, глюкокортикостероидлар, этанол, кортикотропин билан бир вақтда қўлланганида, меъда-ичак йўлларида яра ҳосил бўлиши ва меъда-ичак йўллардан қон кетиши кузатилиши мумкин.

Парацетамол билан бирга қўллаш унинг нефротоксиклигини, метотрексат билан гепато- ва нефротоксиклигини оширади. Кеторолак ва метотрексатни бирга буюриш, метотрексатни охиргисини кичик дозалари ишлатилганида (қон плазмасида метотрексатнинг миқдорини назорат қилиш лозим) мумкин.

Кеторолакни қўллаш фонида метотрексат ва литий клиренсини камайиши ва бу моддаларнинг заҳарлилигини ошириши мумкин. Билвосита антикоагулянтлар, гепарин, тромболитиклар, антиагрегантлар, цефоперазон, цефотетан ва пентоксифиллин билан бир вақтда буюриш қон кетиши хавфини оширади. Гипотензив ва диуретик препаратларнинг самарасини камайтиради (буйракларда простагландинлар синтези пасаяди). Опиоид анальгетиклари билан мажмуада қўлланганида, охиргиларнинг дозалари анча камайтирилиши мумкин, чунки уларнинг таъсири кучаяди.

Инсулин ва перорал гипогликемик препаратларнинг гипогликемик таъсири ошади (дозани қайта ҳисоблаш лозим). Вальпроат кислотаси билан бирга буюриш тромбоцитлар агрегациясининг бузилишини чақиради. Қон плазмасида верапамил ва нифедипиннинг концентрациясини оширади.

Бошқа нефротоксик дори воситалари билан бирга буюрилганида (шу жумладан олтин препаратлари билан) нефротоксиклик ривожланишининг хавфи ошади. 

Кальций каналларини блокловчи пробенецид ва дори воситалар кеторолакнинг плазмали клиренсини камайтиради ва қон плазмасида унинг концентрациясини оширади.

Инъекция учун эритмани битта шприцда морфин сульфати, прометазин ва гидроксизин билан аралаштириш мумкин эмас, чунки чўкма тушади.

Трамадол эритмаси, литий препаратлари билан фармацефтик номутаносиб. 

Инъекция учун эритма 0,9% физиологик эритма, 5% декстроза эритмаси, Рингер ва Рингер-лактат, «Плазмалит», шунингдек аминофиллин, лидокаин гидрохлориди, допамин гидрохлориди, қисқа таъсир этувчи одам инсулини ва гепариннинг натрийли тузини сақловчи инфузион эритмалари билан мутаносиб.

 

Махсус кўрсатмалар

Бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалар билан бирга қўлланганида суюқликни тутилиши, юрак фаолиятининг декомпенсацияси, артериал гипертензия кузатилиши мумкин. Тромбоцитлар агрегациясига бўлган таъсири 24-48 соатда тугайди.

Гиповолиемия буйраклар томонидан ножўя таъсирларининг ривожланиши хавфини оширади. Зарурати бўлганида наркотик анальгетиклар билан бирга буюриш мумкин.

Кеторолакни акушерлик амалиётида премедикация сифатида, тутиб турувчи анестезия ва оғриқсизлантириш учун қўллаш тавсия этилмайди. 

Парацетамол билан бирга 5 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас. Қон ивиши бузилган беморларда препарат фақат тромбоцитларнинг сони мунтазам назорат қилинганида буюрилади, айниқса гемостазни синчковлик билан назорат қилишни талаб этадиган операциядан кейинги даврда бу муҳимдир. 

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Юқори диққат ва тезкор реакцияларни (автотранспортни бошқариш, механизмлар билан ишлаш ва б.) талаб этувчи ишлар билан шуғулланишдан сақланиш тавсия этилади.

Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг препаратни қўллаш мумкин эмас ва болалар ололмайдиган жойда сақлаш керак. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари (бир марта юборилганида): қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, меъда-ичак йўлларини эрозив-ярали шикастланиши, буйраклар фаолиятини бузилиши, метаболик ацидоз.

Даволаш: симптоматик (организмнинг ҳаётий зарур фаолиятларини тутиб туриш). 

Диализ – кам самарали.

 

Чиқарилиш шакли  

1 мл дан ампулаларда. 5 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади. 

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.