Илова–варақа: Пациент учун маълумот
Септолете® тотал пастилкалари
3 мг + 1 мг
Бензидамин гидрохлориди + цетилпиридиний хлориди
Ушбу препаратни қўллашни бошлашдан аввал илова-варақани ҳаммасини диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумот сақлайди.
Препаратни доимо ушбу аннотацияда кўрсатилгандек ёхуд сизга шифокор ёки фармацевт қандай айтган бўлса, шундай қўллаш керак.
- Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг. У Сизга яна керак бўлиб қолиши мумкин.
- Қўшимча маълумот ёхуд маслаҳат олиш учун фармацевтга мурожаат қилинг.
- Агар Сизда ножўя самаралар ривожланса, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу шунингдек ушбу аннотацияда кўрсатилмаган ножўя самараларга ҳам тааллуқлидир. 4 бўлимга қаранг.
- Препаратни 3 кун қўллагандан кейин, агар Сизнинг ҳолатингиз яхшиланмаса ёхуд ёмонлашса, Сиз шифокорга мурожаат қилишингиз лозим.
Ушбу аннотацияда қандай маълумот сақланади.
- Септолете® тотал ўзи нима ва у нима учун мўлжалланган
- Септолете® тотални қўллашдан аввал Сиз нималарни билишингиз керак
- Септолете® тотални қандай қўллаш керак
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар
- Септолете® тотални қандай сақлаш керак
- Ўрам ичидаги модда ва бошқа маълумотлар
- Септолете® тотал нима ўзи ва у нима учун мўлжалланган.
Септолете® тотал пастилкалари оғиз бўшлиғида маҳаллий қўллаш учун яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи ва антисептик дори препарати ҳисобланади. Септолете® тотал оғиз бўшлиғи ва томоқни дезинфекция қилади ва оғриқ, қизариш ва фаолиятни бузилиши каби томоқни яллиғланиш белгиларини камайтиради.
Септолете® тотал яллиғланишга қарши оғриқ қолдирувчи ва антисептик даволаш сифатида қуйидагиларда:
- томоқ, оғиз бўшлиғи ва милкларни таъсирланиши.
- гингивитда, фарингитда ва ларингитда ишлатилади
Агар препаратни 3 кун қўллагандан кейин Сизнинг ҳолатингиз яхшиланмаса ёхуд ёмонлашса, Сиз шифокорга мурожаат қилишингиз керак.
- Септолете®тотал ни қўллашдан аввал Сиз нималарни билишингиз керак.
Септолете®тотал ни қуйидаги ҳолларда қўлламанг:
- агар Сизда бензидамин гидрохлоридига, цетилпиридиний хлоридига ёки ушбу препаратнинг бошқа компонентларига аллергия бўлса, қабул қилманг (6-бўлимга қаранг).
- ушбу дори препаратини 6 ёшгача бўлган болаларда қўлламаслик керак, чунки ушбу дори шакли мазкур ёш гуруҳида қўллаш учун яроқли ҳисобланмайди.
Махсус кўрсатмалар
Септолете® тотални қўллашдан аввал шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Септолете® тотални 7 кундан ортиқ вақт давомида қўлламанг. Агар 3 кундан кейин симптомлар ёмонлашса ёхуд ўтиб кетмаса, агар иситма каби симптомлар ривожланса, шифокор билан маслаҳатлашинг.
Маҳаллий қўллаш учун препаратларни, айниқса узоқ вақт давомида қўллаш сенсибилизацияни ривожланишга олиб келиши мумкин, бундай ҳолларда даволашни бекор қилиш керак.
Септолете® тотални тиш пасталарида сақланадиган анион бирикмалар билан бирга қўллаш мумкин эмас, шунинг учун препаратни бевосита тишларни тозалашдан олдин ёки кейин қўллаш тавсия қилинмайди.
Болалар ва ўсмирларда қўлланилиши
Септолете® тотални 6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас, чунки пастилкалар ушбу ёш гуруҳида қўллаш учун тўғри келмайди.
Бошқа дори воситалари ва Септолете® тотал
Агар Сиз бошқа дори препаратларини қабул қилаётган бўлсангиз, яқинда қабул қилишни режлаштираётган бўлсангиз, шифокорингизга ёки фармацевтга ҳабар қилинг.
Бошқа антисептикларни Септолете®тотал билан бир вақтда ишлатманг.
Септолете® тотални овқат, ичимликлар ва алкоголь билан бирга қабул қилиш
Септолете® тотални сут билан бирга қабул қилманг, чунки сут унинг самарадорлигини пасайтиради.
Септолете® тотални овқатдан олдин ёки овқат вақтида қабул қилманг. Септолете® тотални қабул қилгандан кейин камида бир соат давомида овқатланманг ва ҳеч нарса ичманг.
Ҳомиладорлик ва эмизиш
Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёхуд эмизсангиз, ҳомиладорман деб тахмин қилаётган бўлсангиз ёки ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз, ушбу дори препаратини қабул қилишдан аввал шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Септолете® тотални ҳомиладорлик вақтида қўллаш тавсия қилинмайди.
Сиз эмизиш тўғрисидаги масалани шифокор билан муҳокама қилишингиз лозим ва у Сизга эмизишни тўхтатиш ёки Септолете® тотал билан даволашни тўхтатиш кераклигини ҳал қилади.
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлари билан ишлаш
Септолете® тотал транспорт воситаларини бошқаришга ва механизмлар билан ишлашга таъсир кўрсатмайди.
Септолете® тотал изомальт (Е953) сақлайди
Агар Сизнинг шифокорингиз сизда айрим қандларни ўзлаштира олмаслик мавжудлигини айтган бўлса, ушбу дори препаратини қўллашдан аввал шифокор билан маслаҳатлашинг.
- Септолете® тотални қандай қўллаш керак
Препаратни доимо ушбу аннотацияда кўрсатилгандек ёки Сизга шифокор ёки фармацевт айтганидек қўллаш керак. Агар Сизда шубҳа пайдо бўлса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Катталар ва 12 ёшдан катта болалар
Тавсия қилинган доза суткада 3-4 пастилкани ташкил этади. Пастилкаларни ҳар 3-6 соатда аста-секин шимиш лозим.
6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар
Тавсия қилинган доза суткада 3 пастилкани ташкил этади. Пастилкаларни ҳар 3-6 соатда аста-секин шимиш лозим.
6 ёшдан кичик болалар
Септолете® тотални 6 ёшдан кичик болаларда қўллаш мумкин эмас.
Кўрсатилган дозани оширманг.
Септолете® тотални овқатдан олдин ёки овқат вақтида қабул қилманг.
Септолете® тотални қабул қилгандан кейин камида бир соат давомида овқатланманг ва ҳеч нарса ичманг.
Самарага эришиш учун препаратни бевосита тишларни тозалашдан олдин ёки кейин қўллаш тавсия қилинмайди.
Даволаш давомийлиги
Ушбу дори препаратини 7 кундан ортиқ қўлламанг. Агар 3 кундан кейин симптомлар ёмонлашса ёхуд ўтиб кетмаса ёки агар иситма каби сипмтомлар ривожланса, шифокор билан маслаҳатлашинг.
Касаллик қайта авж олганда ёки агар Сиз унинг характеристикасида бирон-бир ўзгаришларни сезсангиз шифокор билан маслаҳатлашинг.
Агар Сиз Септолете® тотални керагидан ортиқ қабул қилган бўлсангиз
Ушбу дори препаратини тасодифан ҳаддан зиёд дозасини ютиб юборган ҳолларда, дарҳол шифокорга ёки яқинда жойлашган шифохонага мурожаат қилинг.
Септолете® тотал дозаларини ўтказиб юборсангиз
Ўтказиб юборилган дозани ўрнини тўлдириш учун икки баробар дозани қабул қилманг.
Агар Сизда ушбу дори препаратини қўлланиши тўғрисида қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари
Ҳамма дори воситалари сингари хос ушбу препарат ҳам, гарчи улар ҳаммада юз бермасада, ножўя самаралар чақириши мумкин.
Кам ҳолларда: (1000 одамдан 1 нафарида юз бериши мумкин):
- ўта юқори сезувчанлик реакцияси,
- эшакеми, терини қуёш нурига реактивлигини ошиши (фотосезувчанлик)
- ўпкада нафас йўлларини тўсатдан назорат қилинмайдиган торайиши (бронхоспазм)
Жуда кам ҳолларда: (10000 одамдан 1 нафарида юз бериши мумкин;
- оғиз бўшлиғини маҳаллий таъсирланиши, оғиз бўшлиғида енгил ачишиш ҳисси.
Номаълум: (маълум маълумотлар асосида тез –тезлигини аниқлаш мумкин эмас);
- оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини ачишиши, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини сезувчанлигини йўқолиши (анестезия).
Одатда ушбу ножўя ҳолатлар вақтинчадир. Улар пайдо бўлганида шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилиш тавсия қилинади.
Ушбу аннотацияда келтирилган йўриқномага риоя қилиб, Сиз ножўя самараларни ривожланиш хавфини камайтирасиз.
- Септолете® тотални қандай сақлаш керак.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
30оС юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
Ушбу препаратни ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан кейин қўлламанг.
Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади.
Дори препаратларини канализацияга ёки маиший чиқиндилар билан ташлаб юбориш мумкин эмас. Сиз бошқа қўлланмайдиган дори препаратларини қандай йўқ қилиш тўғрисида фармацевтдан сўранг. Ушбу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.
- Ўрам ичидаги модда ва бошқа маълумотлар
Септолете®тотал нима сақлайди
- Таъсир этувчи моддалар: бензидамин гидрохлориди ва цетилпиридиний хлориди.
1 пастилка 3 мг бензидамин гидрохлориди ва 1 мг цетилпирадиний хлориди сақлайди.
- Ёрдамчи моддалар: эвкалипт мойи, левоментол, сувсиз лимон кислотаси (Е330), сукралоза (Е955), изомальт (М типи) (Е953), FCF бриллиант мовий бўёвчиси (Е133).
Септолете®тотал қандай кўринишга эга ва ўрам ичидаги модда
Оч мовий ранглидан мовий ранглигача бўлган, четлари кесилган думалоқ пастилкалар. Оқ қатлам, бир текис бўялмаслигига, карамел массасида ҳаво пуфакчалари бўлишига ва четлари бироз нотекис бўлишига йўл қўйилади
8 пастилкадан блистерда. 1, 2, 3 ёки 4 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз берилади.