ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЗЕФАМ АКТИВ
ZEFAM ACTIVE
Препаратни қабул қилишга киришишдан олдин ушбу маълумот варақасини ўқиб чиқиш тавсия этилади. Агар Сизда саволлар туғилса, ўз шифокорингизга ёки провизорга мурожаат қилинг.
Препаратнинг савдо номи: Зефам Актив
Таъсир этувчи модда (ХПН): диклофенак диэтиламин
Дори шакли: гель
Таркиби:
Ҳар бир туба қуйидагиларни сақлайди:
Фаол ингредиент:
Диклофенак диэтиламин – 1,16% w/w
(диклофенак натрийга эквивалент) – 1,0% w/w
Ёрдамчи моддалар:
Натрий метилпарабен – 0,030 г
Натрий пропилпарабен – 0,015 г
Карбомер 940 – 0,360 г.
Сув – 18,633 г
Зиғир мойи – 3,0% w/w
Бензил спирти – 1,0% w/w
Метил салицилат – 10,0% w/w
Ментол – 5,0% w/w
Пропиленгликоль – 4,500 г
Кремофор RH 40 – 0,300 г
Таърифи: ламинация қилинган тубага тўлдирилган оқ, ярим қаттиқ гель.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Ностероид яллиғланишга қарши восита.
АТХ коди: N02BA01.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Фаол компонент – диклофенак – ностероид яллиғланишга қарши воситадир. Простагландинлар синтезини сусайтирилиши билан боғлиқ яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади, препарат суртилган жойда шиш, оғриқ, гиперемияни камайтиради.
Метилсалицилат – салицил кислотасининг ҳосиласи бўлиб, циклооксигеназани носелектив ингибиция қилади, простагландинлар синтезини пасайтиради. Капиллярларнинг ошган ўтказувчанлигини нормаллаштиради, микроциркуляция жараёнларини яхшилайди, яллиғланган тўқималарни шиши ва инфильтрациясини камайтиради. Маҳаллий қўлланганда терининг чуқур қаватларига тез киради, сўрилади, гидролизга учрайди ва салицил кислотасининг анионига айланади.
Зиғир мойининг асосий компоненти альфа-линол кислотаси (тўйинмаган ёғ кислотасининг этил эфири) бўлиб, у ҳам яллиғланишга қарши самарага эга, терини қуриши ва таъсирланишини камайтиради.
Ментол терига ишқаланганида сезувчан нерв охирларини таъсирланишини чақириб, бунинг ҳисобига маҳаллий чалғитувчи ва ўртача жадалликдаги оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади.
Фармакокинетикаси
Зефам Актив гелнинг тери юзасидан сўриладиган миқдори тери билан контакт вақти ва суртилган майдонга пропорционал бўлади ва тахминан 6% ни ташкил этади. Плазмада ва синовиал суюқликдаги максимал концентрацияси (Cmax) гель сиртга қўлланганида, таблеткани ичга қабул қилинганига нисбатан 100 марта кам.
Қўлланилиши
Скелет-мушак тизимини шикастланиши билан боғлиқ оғриқларда, шишларда ва яллиғланишларда: пай чўзилиши, тендинит, бурсит, қўлда, бўйинда, елкаларда оғриқ, ишиалгия, бўғимларнинг қийин ҳаракати, белда оғриқ ва люмбагода қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Зефам Активни терининг шикастланган соҳаларига кунига 3-4 марта суртиш тавсия қилинади. Гелни дори массаси сингиб кетгунича ишқаланади.
Ножўя таъсирлари
Бошқа препаратлар каби, Зефам Актив гель қўлланганида тошма, қичишиш ва қизариш каби ножўя таъсирлар юз бериши мумкин.
Ножўя таъсирлар одатда препаратни ишлатилиши тўхтатилганидан сўнг йўқолади. Агар симптомлар сақланиб қолса, илтимос, шифокор билан маслаҳатлашинг.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Зефам Актив диклофенак, ацетилсалицил кислотасига, бошқа ностероид яллиғланишга қарши дори воситаларига ва препаратнинг бошқа ингредиентларига ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда қўллаш мумикн эмас.
Махсус кўрсатмалар
Зефам Актив очиқ жароҳатларга қўлланмайди. Препаратни кўзга ва шиллиқ қаватларга тушишидан сақланиш лозим.
Ҳомиладорликда ва лактация даврида препаратни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия қилинади. Препаратнинг ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддатини текширинг ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг препаратни ишлатманг.
Зефам Актив оғриқдан тез ҳоли бўлиш учун мўлжалланган бўлиб, Сизнинг ҳаётингизни енгил ва эркин қилади. Зефам Актив – яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади, оғриқ ва яллиғланишни бартараф этади. Осон сингади ва ҳеч қандай из қолдирмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Чиқарилиш шакли
Гель 30 гр дан тубаларда.
Сақлаш шароити
Қуруқ ва қоронғу жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.