📜 Инструкция по применению Зеприн
💊 Состав препарата Зеприн
✅ Применение препарата Зеприн
📅 Условия хранения Зеприн
⏳ Срок годности Зеприн

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЗЕПРИН

ZEPRINUM

Препаратнинг савдо номи: Зеприн

Таъсир этувчи модда (ХПН): Сульпирид

Дори шакли: Капсулалар 

Таблетканинг таркиби:

фаол модда: сульпирид асоси 200 мг.

ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, лактоза моногидрати, аэросил, метилцеллюлоза, тальк, магний стеарати.

Капсуланинг таркиби:

фаол модда: сульпирид асоси 50 мг.

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, тальк, магний стеарати.

Таърифи: Оқ рангли ёки оч сариқ тусли, думалоқ шаклли, бир томонида рискаси бўлган таблеткалар.

Сарғиш/қизил-жигаррангли, кучсиз ҳидли, оқ ёки оч сариқ тусли кукун сақловчи, №4 қаттиқ желатин капсулалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Нейролептиклар.

АТХ коди:

Фармакологик хусусиятлари

Алмашинган бензамидлар гуруҳига мансуб антипсихотик восита. Фаоллаштирувчи самараси билан бирга ўртача меъёрий антипсихотик ва антидепрессив таъсир кўрсатади. Антипсихотик таъсири механизми марказий Д2-допамин рецепторларини танлаб блоклаши билан боғлиқ. Седатив таъсири суст ривожланган, альфа-адреноблокловчи фаоллиги унчалик юқори эмас, антимускарин самараларни келтириб чиқармайди. Экстрапирамид бузилишларни кам чақиради, шунинг учун «нотипик» нейролептиклар гуруҳига киради.

фармакокинетикаси

Ичга қабул қилингандан сўнг, максимал концентрациясига 4,5 соатдан кейин эришилади. Ичга қабул қилингандаги биокиришаолишлиги 25-35% ни ташкил қилади ва сезиларли шахсий ўзгарувчанлик билан характерланади.

Сульпириднинг қондаги концентрацияси дозага пропорционалдир. Оқсиллар билан боғланиши кўпи билан 40% ни ташкил этади. Сульпирид организмнинг ҳамма тўқималарига, жигар ва буйракка тезроқ, мия тўқималарига секинроқ ўтади (бунда препаратнинг асосий миқдори гипофизда тўпланади). Она сути орқали сульпириднинг суткалик дозасининг 0,1% чиқарилади.

Буйракдан калавалар фильтрацияси (92%) орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Умумий клиренс (одатда буйракникига тенг) 126 мл/мин ни ташкил қилади. Ярим чиқарилиш даври – тахминан 7 соатни ташкил этади.

Қўлланилиши

Тормозланиш билан кечувчи невротик ҳолат, психосоматик бузилишлар, шу жумладан меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси касалликлари, носпецифик ярали колит (суткасига 200мг гача бўлган дозада). Тормозланиш авж олган ўткир ва сурункали психозлар, аграмматизм, абулия (суткасига 600 мг гача бўлган дозада), алжираш ёки онгни чалкашуви билан кечадиган ўткир ва сурункали психозлар, шу жумладан шизофренияда (суткасига 600 мг дан кўп бўлган дозада) қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга: Катталарга – суткасига 100–300 мг дан 2-3 қабулга. Болаларга суткасига 5 мг/кг дозада қўлланилади.

Максимал доза: Ичга қабул қилганда, катталар учун – 1,6 г.

Суткалик доза авж олган синдром характерига боғлиқ. Ҳаракат тормозланиши ва психосоматик бузилишларда суткасига 100–200 мг дозада, яра касаллигида суткасига 150 мг дан 4-6 ҳафта давомида буюрилади.

Негатив симптоматикада-суткасига 200–600 мг дан.

Продуктив симптоматикада (алжираш, онгни чалкашуви) – суткасига 800–1600 мг дан буюрилади.

Ножўя таъсирлари

Марказий нерв тизими томонидан: қўзғалиш, бош айланиши, уйқуни бузилиши, орал автоматизми, афазия бўлиши мумкин.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: оғиз қуриши, жиғилдон қайнаши, қусиш, ич қотиши мумкин.

Юрак – томир тизими томонидан: артериал босим кўтарилиши мумкин.

Эндокрин тизими томонидан: менструал циклни бузилиши, сексуал фаолликни пасайиши мумкин. Узоқ қўллаганда – галакторея, гинекомастия бўлиши мумкин.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш мумкин.

Тери ва тери ости тўқималарини шикастланишлари

Жуда кам ҳолларда: қичишиш, тошмалар.

Номаълум: терининг қизил пигментацияси, фотосезувчанлик.

Ҳомиладорлик давридаги, туғруқдан кейинги ва перинатал давридаги бузилишлар

Номаълум: янги туғилган чақалоқларда дорини бекор қилиш синдроми.

Репродуктив тизим бузилишлари ва кўкрак бези касалликлари

Жуда кам ҳолларда: галакторея, гинекомастия, аменорея, буни гипофизда дофамин рецепторларига сульпириднинг таъсири билан изоҳлаш мумкин. Ушбу бузилишлар қайтувчан бўлиб, дори қабул қилиниши тўхтатилганида ўтиб кетади.

Маълум эмас: оргазм ва эректил функцияни бузилиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг фаол моддаси ёки препаратнинг исталган ёрдамчи моддасига юқори сезувчанлик;
  • феохромоцитома;
  • ўткир порфирия;
  • марказий нерв тизими (МНТ) ни сусайиши;
  • коматоз ҳолатлар;
  • суяк кўмигини сусайиши;
  • пролактинга боғлиқ шишлар, масалан гипофиз пролактиномаси ва кўкрак бези раки;
  • ҳомиладорлик ва лактация даври.
  • 14 ёшгача бўлган болаларда;
  • дофаминергик паркинсонизмга қарши воситаларни бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсирлари

  • Леводопа: дофаминергик паркинсонизмга қарши воситалар сульпирид ўртасида ўзаро антагонизм мавжуд.
  • Алкоголь: седатив таъсир кучаяди. Алкоголь ва таркибида спирт сақловчи дориларни қабул қилишдан сақланиш лозим.
  • Марказий нерв тизимини сусайтирувчи воситалар: уларнинг таъсирини кучайиши кузатилади.
  • torsades de pointes типидаги аритмияни келтириб чиқариши ёки QT интервалини узайтириши мумкин бўлган дорилар:
  • Iа синфи аритмияга қарши воситалари (хинидин, дизопирамид);
  • III синфи аритмияга қарши воситалари (амиодарон, соталол);
  • брадикардияни келтириб чиқарадиган дорилар: бета адреноблокаторлар, кальций каналлари блокаторлари (верапамил, дилтиазем), клонидин;
  • гипокалиемияни келтириб чиқарадиган дорилар: диуретик воситалар, ич кетишини рағбатлантирувчи воситалар, глюкокортикоидлар, тетракозактид, вена ичига юбориладиган В амфотерицин;
  • бошқа нейролептик воситалар (пимозид, амисульприд, сультоприд, сертиндол, хлорпромазин, левомепромазин, дроперидол, галоперидол);
  • метадон;
  • бепридил, цизаприд, мизоластин;
  • галофантрин, пентамидин.
    • Ангишвонагул препаратлари (юрак гликозидлари): сульпирид билан бир вақтда қўлланиши юрак гликозидлари билан заҳарланиши симптомларни ниқоблаши мумкин.
    • Гипотензив воситалар: сульпирид билан бир вақтда қўлланганда гипотензия (айниқса ортостатик гипотензия) хавфи кучаяди.
    • Антацид препаратлар, сукральфат: сульпиридни ичак йўлида сўрилишини кечиктириб, кираолишлигини пасайтиради. Сульпиридни ва ушбу воситаларни қўллаш орасида 2 соатлик интервалга риоя қилиш лозим.
    • Миелосупрессив дорилар: токсиклик хавфи ошади.
    • Тутқаноққа қарши воситалар (карбамазепин, этосуксимид, оксарбазепин, фенитоин, примидон, валпроат кислотаси), барбитуратлар: сульпирид ушбу дориларнинг тиришишга қарши таъсирига антагонистик таъсир кўрсатади.
    • Терфенадин: сульпирид билан биргаликда қўлланилганида юрак қоринчалари аритмияси хавфи ортади.
    • Ритонавир: сульпириднинг плазмадаги концентрацияси ошиши мумкин.
    • Сибутрамин: сульпирид билан биргаликда қўлланилганида марказий нерв тизимида токсиклик хавфи ошади.
    • Литий препаратлари: экстрапирамид ножўя таъсирлар хавфи ошади.

Сульпирид М-холиноблокаторларга (масалан, атропин ёки метилскополаминга) нисбатан уларнинг таъсирини нейтралаштириб, антагонистик таъсир кўрсатади.

Махсус кўрсатмалар

Сульпириднинг рағбатлантирувчи ва фаоллаштирувчи таъсири туфайли, уни гипомания ва мания белгилари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Препарат шизофрения билан хасталанган пациентларда баъзида психотик бузилишларни зўрайишини чақириши мумкин.

Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентлар эҳтиёткорлик чораларига риоя қилишлари керак, чунки препаратнинг 95 % гача миқдори буйрак орқали чиқарилади. Ушбу пациентларга сульпириднинг дозасини пасайтириш тавсия этилади («Қўллаш усули ва дозалари» бўлимига қаралсин).

Экстрапирамид синдроми юзага келиши тўғрисида маълумотлар мавжуд («Ножўя таъсирлари» бўлимига қаралсин). Ушбу ҳолатда дозага тузатиш киритишни амалга ошириш учун шифокорни хабардор қилиш лозим.

Сульпиридни қўллаш хавфли нейролептик синдроми ривожланишига олиб келиши мумкин («Ножўя таъсирлари» бўлимига қаранг). Ушбу ҳолатда барча антипсихотик воситалар қабул қилишни бекор қилиш ва дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Сульпириднинг таъсирлари дозага боғлиқдир, шунинг учун тавсия этилаётган дозаларни, айниқса неврозлар ва психомотор бузилишларда дозаларни оширмаслик муҳим.

Болалар ва кекса ёшдаги инсонларда ножўя реакциялар юзага келиши хавфи юқорироқ бўлади.

Сульпирид кўнгил айнишини камайтириши ва қусиш рефлексини сусайтириши туфайли, у интоксикация (шу жумладан юрак гликозидлари, масалан, ангишвонагул препаратлари билан заҳарланиш), ичак тутилиши ва бош мия ўсмалари симптомларини яшириши мумкин.

Сульпиридни бошқа антипсихотик воситалар билан бир вақтда қабул қилишдан сақланиш лозим.

Юрак қоринчалари аритмиялари ривожланиши хавфини оширадиган дори  воситалари билан бир вақтда қўлланилганида мунтазам ЭКГ назорати тавсия этилади.

QT интервалини узайиши

Сульпирид QT интервали узайишини келтириб чиқаради. Ушбу юрак қоринчалари оғир аритмиялари (масалан, torsades de pointes) хавфини потенцияловчи самара брадикардия, гипокалиемия, QT интервалини туғма ёки ортирилган узайиши ҳолатларида кучаяди. Даволаниш бошланишидан олдин қуйидаги хавф омилларининг бирортаси, масалан қуйидагилар:

  • брадикардия (юракни минутига 55 тадан кам уриши),
  • гипокалиемия;
  • QT интервални туғма узайиши,
  • брадикардия (минутига 55 тадан кам юрак уриши), гипокалиемия, юрак ички ўтказувчанлигини бузилиши ёки QT интервални узайишини келтириб чиқариши мумкин бўлган дори воситалари билан бир вақтда даволаш йўқлигига ишонч ҳосил қилиш лозим.

Даволаш бошланишидан олдин, шунингдек дорининг дозасини оширишда электрокардиографияни (ЭКГ) ўтказган афзал. Даволашни бошлашдан олдин ва даволаш вақтида қонда калий миқдорини назорат қилиш лозим.

Деменцияси бўлган  кекса ёшдаги инсонларда юқори ўлим ҳолати

Ўтказилган иккита катта тадқиқот маълумотлари деменцияси бўлган, антипсихотик препаратларни қўллаган кекса ёшдаги инсонларда уларни қўлламаганларига нисбатан юқори ўлим ҳолати хавфи юқори эканлигидан далолат берган. Хавф катталигини аниқ белгилаш учун етарлича маълумотлар мавжуд эмас. Юқори хавф сабаби ҳам номаълум.

Веноз тромбоэмболия хавфи

Антипсихотик воситаларни қўллаш оқибатида веноз тромбоэмболия (ВТЭ) ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар олинган. Антипсихотик воситалар билан даволанадиган пациентларда кўпинча ВТЭ хавфининг ортирилган омиллари бўлиши мумкин. Шу сабабли сульпирид билан даволашни бошлашдан олдин ва даволаш вақтида ВТЭ хавфининг барча мумкин бўлган омиллари аниқланиши ҳамда профилактик чора – тадбирлари ўтказилиши лозим.

Қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари

Сульпиридни Паркинсон касаллигида ўта эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим (касаллик симптомлари зўрайиши мумкин).

Болаларда ва кекса ёшдаги пациентларда ножўя реакцияларни ривожланиши хавфи кўпроқ намоён бўлади.

Кекса ёшдаги пациентлар постурал гипотензия, седация ва экстрапирамид реакциялар хавфига кўпроқ мойилдирлар.

Илгари тиришишлар кузатилмаган пациентларда тиришишлар тўғрисида хабар берилган.

Дорини юрак ва қон-томир тизими касалликлари, гипотензия, тутқаноғи (сульпирид билан даволаш вақтида кучайтирилган назорат зарур), буйрак фаолиятини бузилишлари, жигар фаолиятини бузилишлари (кома ҳолатини келтириб чиқариши мумкин), миастения, простата бези гипертрофияси, нафас фаолиятини оғир бузилишлари, қон таркиби ўзгаришлари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Гипертензияси бўлган пациентларда феохромоцитома эҳтимолини истисно этиш лозим.

Сульпириднинг самараси унинг дозасига боғлиқ, шу сабабли тавсия этилган дозаларни, айниқса нейротик ва психосоматик бузилишлар бўлган ҳолатларда оширмаслик муҳим.

Сульпириднинг кўнгил айнишини камайтириш ва қусиш рефлексини сусайтириш хусусияти туфайли, у заҳарланиш (шу жумладан юрак гликозидлари билан заҳарланиш), ичак тутилиши, бош мия ўсмаларидан далолат берувчи симптомларни ниқоблаши мумкин.

Деменцияси бўлган, тавсия этилган антипсихотик воситаларни қабул қилган пациентларда цереброваскуляр асоратлар хавфининг уч марта ошиши аниқланган. Ушбу хавфни ошиш механизми номаълум. Мазкур қайд этиб ўтилган хавфни ошишини бошқа антипсихотик воситалар қўлланилганида, шунингдек бошқа пациентлар гуруҳида қўлланилганида инкор этиш мумкин эмас. Инсульт хавфи омиллари бўлган пациентларни даволашда сульпиридни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Лактозага нисбатан юқори сезувчанлик

Препарат ўз таркибида лактоза сақлайди. Мазкур дори воситасини галактозани кам учрайдиган наслий ўзлаштира олмаслиги, Lapp-лактаза танқислиги бўлган ёки  глюкоза-галактоза мальабсорбцияси бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик

Ҳомиладорлик даврида препаратни қўллаш хавфсизлиги исботланмаган. Ҳомиладорларга, шифокор препаратни ҳомиладор аёл ва ҳомила учун фойда ва хавф нисбатини баҳолаб, уни қўллаш зарурати ҳақида қарор қабул қилган ҳолатлардан ташқари ҳолларда буюриш тавсия этилмайди.

Ҳомиладорликнинг 3 уч ойлиги даврида антипсихотик воситалар (улар орасида сульпирид ҳам) таъсирига учраган янги туғилган чақалоқларда туғруқдан кейин ножўя таъсирлар, шу жумладан экстрапирамид реакциялар юзага келиши хавфи ва/ёки дорини бекор қилиш симптоми хавфи мавжуд бўлиб, улар турли оғирлик даражасида ва давомийликда бўлиши мумкин. Қўзғалувчанлик, мушак тонусининг юқори ёки паст бўлиши, титроқ, уйқучанлик, респираторли дистресс ёки эмизишни бузилиши тўғрисида хабарлар олинган. Шунинг учун янги туғилган чақалоқларни синчковлик билан текшириш лозим.

Эмизиш

Сульпирид онанинг кўкрак сутига ажралиб чиқади. Агар эмизиш даврида сульпирид билан даволаш зарур бўлса, у ҳолда эмизишни тўхтатиш керак.

Препаратни транспорт воситаларини бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Мазкур дори воситаси уйқучанлик чақиради ва психомотор реакцияларни секинлаштириши мумкин, шунинг учун препаратни қўллаш даврида хавф билан боғлиқ бўлган ҳамда чаққон ва тезкор реакцияларни талаб қиладиган ишларни бажаришдан (техник қурилмалар билан ишлаш, транспорт воситаларини бошқариш ва бошқалар) сақланиш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: Сульпирид интоксикацияси белгилари одатда қисқа ва бир неча соат давомида ўтиб кетади. 16 г дозада ишлатилганда ўлим ҳолати кузатилмаган. Интоксикация белгилари қабул қилинган дозага тўғридан-тўғри боғлиқ. Сульпириднинг бир маротабалик 3 г дозада қабул қилгандан кейин дискомфорт, онгни  чалкашуви, дискинезия (чайнов мушаклари спазми, спастик бўйин қийшиқлиги, протрузия) кузатилиши мумкин. 4-7 г дозада қабул қилинган ҳолларида қўзғалиш, онгни чалкашуви ва экстрапирамидал белгилари бошланади. Айрим ҳолларда – кучли паркинсонизм синдроми кузатилади. Кома ва пасайган қон босими 7 г дан ортиқ доза ишлатилганда кузатилади.

Хаддан ташқари юқори дозаларни қўллаш оқибатидаги кома 4 кундан кўпга чўзилмайди.

Сульпирид интоксикацияси натижасида специфик асоратлар ривожланмайди.

Гематологик ва жигар интоксикацияси пайдо бўлмайди.

Даволаш: симптоматик даволанади. Марказий таъсирга эга холиноблокаторларни буюриш кўрсатилган. Ҳомиладорларда дозани ошириб юборишда холиноблокаторларни коррекция қиладиган дозасини камайтириш лозим. Диурезни ишқорий ва осмотик стимуллаш ва зарур бўлган ҳолларда паркинсонизмга қарши препаратлар, кома ҳолатидаги касалларга – интенсив даволаш чоралари буюрилади.

Сульпирид дозасини ошириб юборишни қусишга қарши препаратлар билан даволаш самарасиз.

Чиқарилиш шакли

«Зеприн», таблеткалар 200 мг дан, №48.

«Зеприн», капсулалар 50 мг дан, №30.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.