📜 Инструкция по применению Зентамиг SD
💊 Состав препарата Зентамиг SD
✅ Применение препарата Зентамиг SD
📅 Условия хранения Зентамиг SD
⏳ Срок годности Зентамиг SD

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЗЕНТАМИГ SD

 

Препаратнинг савдо номи: Зентамиг SD

Таъсир этувчи модда: албендазол

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

фаол модда: Албендазол – 400 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза, микрокристаллик целлюлоза, маккажўхори крахмали, натрий  крахмал гликоляти, повидон К-30, қуёш шафақи бўёвчиси, натрий сахарини, магний стеарати, ванилин, апельсин ароматизатори.

Таърифи: хира-тўқ сариқ рангли, четлари думалоқ, узунчок, икки ёқлама қавариқ, хол-хол доғли, бир томонидан бўлиш чизиғи бўлган, ўзига хос мева ҳидили таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антигельминт восита.

 

Фармакологик хусусиятлари

Албендазол бу ичак ва тўқима паразитларига нисбатан протозойларга қарши ва антигельминт таъсирга эга бензимидазол карбаматидир. Албендазол гельминтларнинг личинкасига, тухумига ва уларнинг ўзига нисбатан тубулинни полимеризациясини ингибирлаш йўли орқали антигельминт таъсир кўрсатиб, ўз фаоллигини намоён қилади. Бу энергетик заҳираларни ишдан чиқишига, гельминт метаболизмини бузилишига олиб кедади, у эса сезувчан гельминтларни иммобилизация қилади ва кейин уларни нобуд қилади.

 

Фармакодинамикаси

Ичак инфекциялари ва Larva migrans тери синдроми

Албендазол ичак паразитларига нисбатан фаол, шу жумладан:

– Нематодалар

Ascaris lumbricoides (Думалоқ чувалчанглар)

 Trichuris trichiura (власоглав)

Enterobius vermicularis (острица/ичак угрицалари)

Ancylostoma duodenale (анкилостома)

Necator americanus (некатор)

Strongyloides stercoralis –

Larva migrans тери синдромини чақирувчи нематодлар

–  Цестодалар

Hymenolepsis nana (кичкина солитёр)

Taenia solium (чўчқа солитёри)

Taenia saginata (қорамол солитёри)

–  Трематодалар

Opisthorchis viverrini ва Clonorchis sinensis.

–  Содда ҳайвонлар

Giardia lamblia (ичак ёки дуоденал)

 

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Апбендазол оғиз орқали қўлланганда одамларда ёмон (5% дан кам) сўрилади.

Агарда препарат ёғли овқат билан қабуп қилинса, албендазолнинг тизимли фармашлогик таъсири кучаяди, у препаратни сўрилишини тахминан 5 мартагача оширади.

Тақсимланиши

Албендазолнинг бир марталик 400 мг дозаси нонушта вақгида ичга қабул қилинганидан кейин унинг фармакологик фаол метаболити – албендазол сульфоксиди плазмада 1,6 дан 6,0 микромоль/л гача бўлган концентрацияларга эришилади.

Метаболизми

Албендазол жигарда тез эстенсив бирламчи метаболиэмга учрайди ва, асосан, плазмада аниқланмайди. Албендазол сульфоксиди бирламчи метаболит ҳисобланиб, у тизимли тўқима инфекцияларига нисбатан фаол ҳисобланади.

Чиқарилиши

Албендазол сульфоксидининг плазмадан ярим чиқарилиш даври 8 соатни ташкил қилади.

Албендазол сульфоскиди ва унинг метаболитлари асосан сафро билан чиқарилади ва фақат озгина қисми сийдик билан чиқарилади. Шунингдек юқори дозаларда узоқ муддат қабул қилинганидан кейин бир неча ҳафта давомида цисталарни чиқарилиши юз бериши кўрсатилган.

Алоҳида гуруҳи пациентлари

  • Кексалар

Гарчи албендазол сульфоксидининг фармакокинетикасига пациентнинг ёшини таъсири бўйича текширишлар ўтказилмаган бўлсада, 26 эхинококкли кистаси бўлган пациентлардаги (79 ёшгача) маълумотлар, уларни фармакокинетикасини ёш соғлом одамларнинг фармакокинетакаси билан ўхшаш эканлигини тахмин қилади. Кистоз эхинококкоз ёки нейроцистеркоздан даволанган кекса пациентларнинг сони чегараланган, аммо кекса пациентлар билан боғлиқ ҳеч кандай муаммолар кузатилмаган.

  • Буйрак етишмовчшиги

Буйрак фаолияти сусайган пациентларда албендазолнинг фармакокинетикаси ўрганилмаган.

  • Жигар етишмовчилиги

Жигар фаолияти сусайган пациентларда албендазолнинг фармакокинетикаси ўрганилмаган

Қўлланилиши

Зентамиг SD қуйидаги ичак ва тўқима паразитларига нисбатан антигельмент ва протозойларга қарши фаолликка эга бўлган бензимидазол карбамат хисобланади.

Ичак касалликларини ва Larva migrans тери синдромини даволаш учун (паст дозалар билан қисқа даволаш курси):

Албендазол албендазолга сезувчан ичак гельминтлари/содда ҳайвонлар чақирган куйидаги ҳолатларни даволаш учун қўлланилади (Детализация учун фармакодинамикаси бўлимига қаранг):

  • энтеробиоз;
  • анкилостомоз, некатороз;
  • гименолепидоз;
  • тениоз;
  • стронгилоидоз;
  • аскаридоз;
  • трихоцефалез;
  • клонорхоз ва описторхоз (clonorchissinensisва/ёки opisthorchis viverrini);
  • larva migrans тери синдроми;
  • болаларда жиардиаз.

 

 

Қўллаш усули ва дозалари

Агар уч ҳафтадан кейин пациентни соғайиши кузатилмаса, у ҳолда иккинчи даволаш курси буюрилади

Оч қолиш (оч қоринга қабул қилиш) ёки ичакни тозалаш каби махсус муолажалар талаб қилинмайди.

Айрим пациентлар, айниқса кичик болалар таблеткани бутунлигича ютишда қийинчиликни ҳис қилишлари мумкин ва бу ҳолларда таблеткани оз миқдордаги сув билан чайнаган ҳолда ёки муқобил равишда таблеткаларни майдалаб ёки суспенэия шаклида қабул қилишлари мумкин.

Қўлланилиши Ёши Дозалари Қабул қилиш давомиилиги
– Энтеробиоз

– Анкилостомоз, некатороз, аскаридоз, трихоцефалез

Катталар ва 2 ёшдан ошган болалар 400 мг бир марта
1 ёшдан 2 ёшгача бўлган болалар 200 мг бир марта
– Тахмин

қилинган ёки тасдиқланган стронгилоидоз

– Тениоз

– Гименолегтидоз*

Катталар ва 2 ёшдан ошган болалар 400 мг суткада 1 таблетка 3 кун давомида
– Клонорхоз

– Опистархоз

Катталар ва 2 ёшдан ошган болалар 400 мг суткада икки марта 3 кун давомида
Larva migrans тери синдроми Катталар ва 2 ёгшдан ошган болалар 400 мг суткада 1 марта 1-3 кун давомида
– Жиардиаз Фақат 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар 400 мг суткада 1 марта 5 кун давомида

*Тасдиқланган гименолелидозда 10 кундан 21 кунгача бўлган давомийликдаги қайта даволаш курси тавсия қилинади.

Алоҳида гуруҳ пациентлари

Кексалар

65 ёш ва ундан ошган пациентларда қўллаш тажрибаси чекланган. Ҳисоботларга кўра, дозани тўғрилаш талаб қилинмаиди, аммо албендазолни жигар фаолиятини яққол бузилишлари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим (Жигар етишмовчилиги ва фармакокинетнкдсига қаранг).

Буйрак етишмовчилиги

Албендазол ва унинг бирламчи метаболити, албендазол сульфоксиднинг буйрак элиминациясини аҳамиятсизлиги туфайли, ушбу пациентларда бу компонентларнинг клиренсини ўзгариш эҳтимоли кам. Дозаларни тўғрилаш талаб қилинмайди, бироқ, яққол буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар синчков назорат қилинишлари керак.

Жигар етишмовчилиги

Албендазол жигарда тез метаболизмга учраши ва бирламчи фаол метаболит албендазол сульфоксидини ҳосил бўлиши туфайли, жигар етишмовчилиги албендазол сульфоксидининг , фармакокинетикасига сезиларли таъсир қилиши мумкин, Жигар фаолияти кўрсаткичларини синчков аниқлашни, жигар функционал синамаси тестини (трансаминазалари) ёмон натижалари бўлган барча пациентларда ҳар бир даволаш циклини бошлашдан олдин ўтказилиши керак.

Ножўя таьсирлари

Ичак касалликлари ва Larva migrans тери синдромини даволаш учун қўлланганда (кичик дозалар билан қисқа даволагцкурси):

Иммун тизими томонидан

Юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан тошма, қичишиш ва эшакеми,

Нерв тизими томонидан

Бош оғриғи ва бош айланиши

Меъда-ичак йўллари томонидан

Меъда-ичак йўлларининг юқори бўлимларидаги симптомлар (масалан, эпигастрия ёки қорин соҳасида оғрик, кўнгил айниши, қусиш) ва диаерея

Гепатобилиар тизим томонидан

Жигар энзимлари даражасини ошиши

Дерибтологик реакциялар

Турли генезли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Албендазолни ҳомиладорликда ёки тахмин қилинаётган ҳомиладорликда буюриш мумкин эмас.

Албендазолни албендазолга ва анамнезида дори воситаеини бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Циметидин, празиквантел ва дексаметазон препаратнинг тизимли самарадорлигига масъул бўлган албендазолнинг фаол метаболитини плазмадаги даражасини оширади.

Ритонавир, фенитоин, карбамазепин, фенобарбитал албендазолнинг фаол метаболити – албендазол сульфоксидининг плазмадаги концентрациясини камайишини потенциялаши мумкин. Бунинг клиник аҳамияти номаълум, аммо бу, айниқса тизимли гельминт касалликларини даволашда самарани пасайишига олиб келиши мумкин. бундай пациентлар назорат остида бўлишлари керак ва уларга муқобил дозалаш тартиби ёки даволаш талаб қилиниши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Албендазолни илк ҳомиладорлик даврида қабул қилишдан сақланиш учун, туғруқ ёшидаги аёлалар ҳайз кўришдан кейин ёки ҳомиладорликка салбий тестидан кейин биринчи ҳафтада даволашни ўтказишлари керак.

Албендазол билан даволанганда илгари кузатилган нейроцистицеркоз, айниқса тениоз билан юқори даражали инфекцияланган ҳудудларда намоён бўлиши мумкин. Пациентлар неврологик симпомларни, масалан, тутқанок хуружларини, бош мия ички босимини ошишини ва мияда паразитларни ҳалок бўлиши чақирган яллиғланиш реакциялари натижасида ўчоқ симптомларни сезишлари мумкин. Симптомлар кўпрақ даволанишдан кейин пайдо бўлиши мумкин. Стероидлар ва антиконвульсантлар биланн мувофиқ даволаш дарҳол бошланиши керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши:

Албендазолни ҳомиладорликда ёки тахмин қилинаётган ҳомиладорликда буюрилмайди (Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларга қаранг),

Албендазолни одамларда ва ҳайвонларда лактация даврида қўлланиши тўғрисида маълумотлар йўқ.

Механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири:

Транспорт воситаларини ҳайдаш ва ҳаракатдаги механик қурилмаларни бошқариш қобилиятига таъсир қилувчи ножўя реакциялар кузатилмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилишида кейинги даволаш клиник кўрсатмаларга ёки миллий токсикология марказларининг тавсияларига мувофиқ ўтказилиши керак.

 

Чикарилиш шакли

1 та [№1 (1х1)] ёки 1 та [№5 (1х5)]; ёки 5 та [№1 (5х1)] қобиқ билан қопланган таблеткалар контур уяли ўрамларда. Контур-уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.