📜 Инструкция по применению Септефрил
💊 Состав препарата Септефрил
✅ Применение препарата Септефрил
📅 Условия хранения Септефрил
⏳ Срок годности Септефрил

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

СЕПТЕФРИЛ

(SEPTEFRIL)

 

Препаратнинг савдо номи: Септефрил

Таъсир этувчи модда (ХПН): декаметоксин

Дори шакли: таблеткалар.

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: декаметоксин (100% қуруқ моддага қайта ҳисоблаганда) – 0,2 мг;

ёрдамчи моддалар: сахароза, повидон, картошка крахмали, кальций стеарати.

Таърифи: думалоқ шаклли ясси юзали, четлари қия ва рискали оқ ёки деярли оқ рангли, таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи. Томоқ касалликларида қўлланадиган препаратлар. Турли анестетиклар.

АТХ коди: R02A A20.

Фармакологик хусусиятлари

Декаметоксин тўртламчи аммоний бирикма бўлиб, катион сирт таранглигига фаол таъсир қилувчи моддалар гуруҳига киради. Декаметоксин микроб ҳужайраси цитоплазматик мембранасининг липидларининг фосфат гуруҳлари билан бирикади, бу унинг ўтказувчанлигини бузилишига ва парчаланишига олиб келади.

Декаметоксин кенг антимикроб таъсир доирасига эга. Staphylococcus spp (шу жумладан пенициллинга чидамли S. aureus штаммлари), Streptococcus spp., Stomatococcus spp., Corynebacterium spp. (шу жумладан, С. diphthteriae) га нисбатан фаол. Содда ҳайвонлар, ачитқисимон замбуруғлар, айниқса Candida ablicans, дерматомицетларга нисбатан фаоллик намоён қилади.

Декаметоксин бактерицид, фунгицид ва спороцид таъсир кўрсатади, шунингдек дифтерия экзотоксинини фаолсизлантиради.

Декаметоксин одам организмининг специфик ва носпецифик иммунологик реактивлигини сусайтирмайди.

 

Қўлланилиши

  • Оғиз бўшлиғи, ҳалқум, хиқилдоқ касалликларини (гингивит, оғиз бўшлиғи пародонтити, стоматит, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг кандидози, фарингит, ларингит, тонзиллит, ангинанинг бошланғич босқичини) мажмуавий даволаш такибида маҳаллий даволаш;
  • патоген стафилококклар, дифтерия таёқчалари, кандидаларни ташувчиларда оғиз бўшлиғи, ҳалқум ва бурун-халқумнинг санацияси
  • оғиз бўшлиғи, томоқ ва хиқилдоқда ўтказилган жарроҳлик аралашувлардан кейин антимикроб профилактикасида қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Оғиз чайилгандан кейин таблеткани оғиз бўшлиғида тўлиқ эриб кетмагунча ушлаб туриш керак. Катталарга Септефрил 1 таблеткадан кунига 4-6 марта буюрилади. Даволаш давомийлиги 7 кундан ошмаслиги керак. Препаратни овқатдан кейин қабул қилинади, сўнгра 1 соат давомида овқатланиш ва суюқлик ичишдан сақланиш керак.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар, шу жумладан тери тошмалари, терини қичишиши.

Таблеткалар сўрилиб кетганидан кейин йўқоладиган гиперсаливация кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Декаметоксинга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратни антибиотиклар ва тизимли микробларга қарши таъсир кўрсатувчи воситалар билан бир вақтда қўллаш антибактериал самарани кучайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Препаратнинг таркибига сахароза киради, шунинг учун қандли диабети бўлган пациентлар препаратни эҳтиёткорлик билан қўллашлари керак, фруктоза, глюкоза-галактоза, сахароза-изомальтозани наслий ўзлаштираолмаслиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

7 кундан ортиқ қўлланганида томоқ микрофлорасининг мувозанатини бузилишлари пайдо бўлиши мумкин.

Сўлакда препаратнинг шимиш вақтида концентрациясини ошириш учун, сўлакни тез-тез ютишдан сақланиш керак.

Томоқни ва ҳиқилдоқни чайиш учун турли препаратлар билан бир вақтда қўллаш мақсадга мувофиқ эмас.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши.

Септефрилни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш тўғрисида клиник маълумотлар йўқ. Препаратни ҳомиладорларда қўллаш мумкин эмас. Эмизаётган аёллар томонидан препаратни қўллашнинг зарурати туғилганда, эмизишни тўхтатиш тавсия қилинади.

Болалар.

Септефрилни болаларда қўллашни ҳавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича клиник тажрибалар йўқ.

Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Септефрил препаратининг дозасини ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар тушмаган.

 

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан блистерда; 10 таблеткадан блистерда, 1 блистердан қутида.

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 25оС юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Бериш тартиби.

Рецептсиз.

 

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.