📜 Инструкция по применению Септи
💊 Состав препарата Септи
✅ Применение препарата Септи
📅 Условия хранения Септи
⏳ Срок годности Септи

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

СЕПТИ

SEPTI

 

Препаратнинг савдо номи: Септи

Таъсир этувчи модда (ХПН): серратиопептидаза

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар 10 мг

Таркиби:

Ҳар бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка сақлайди:

фаол модда:

серратиопептидазанинг ичакда эрувчан гранулалари

(серротиопептидазага эквивалент)                                   10,0 мг

ёрдамчи моддалар:

лактоза                                                                                 225,0 мг

магний стеарати                                                                  2,50 мг

тальк                                                                                     3,00 мг

натрий кроскармеллоза                                                      5,00 мг

коллоид кремний диоксиди                                              2,50 мг

қобиғининг таркиби:

титан диоксиди                                                                   1,90 мг

полиэтиленгликоль-6000                                                   0,50 мг

гидроксипропилметилцеллюлоза Е-15 cps                      4,00 мг

тальк                                                                                     1,50 мг

поливинилпирролидон К-30                                              0,500 мг

изопропил спирти                                                               0,06 мл

метиленхлорид                                                                   0,09 мл

Таърифи: думалоқ, икки ёқлама қабариқ, оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: фермент

АТХ коди: М09АВ

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Серратиопептидаза патоген бўлмаган Serrаtia E15 ичак бактериясидан ажратиб олинган протеолитик фермент ҳисобланади. Унга фибринолитик, яллиғланишга қарши ва шишга қарши фаолликлар хос.

Яллиғланиш жараёнини яққоллигини камайтиришдан ташқари серратиопептидаза яллиғланган тўқималардан оғриқ аминларини ажралиб чиқишини блоклаши оқибатида оғриқни яққоллигини камайтиради.

Серратиопептидаза қоннинг альфа-2 макроглобулини билан 1:1 нисбатда боғланади, ва унинг антигенлигини ниқоблайди, аммо ферментатив фаоллигини сақлайди. У кейин аста-секин яллиғланиш жойидаги экссудатга ўтади ва мувофиқ равишда унинг қондаги даражаси камаяди.

Серратиопептидаза бевосита капиллярларни дилатациясини (кенгайишини) камайтиради, брадикинин, гистамин ва серотонинни гидролизга учраши туфайли уларни ўтказувчанлигини назорат қилади. Шунингдек серратиопептидаза плазмин ингибиторини блоклайди, шу орқали плазминни фибринолитик фаоллигига ёрдам беради. Балғам таркибидаги оқсилларни парчаланиши туфайли, балғамни реологик хусусиятларини яхшилайди ва уни кўчишига ёрдам беради.

Препаратни ферментатив фаоллиги α-химотрипсинга қараганда 10 марта юқори.

Сурункали яллиғланган ўчоғда серратиопептидаза полипептид табиатли яллиғланиш медиаторлари (брадикинин, фибрин) даражасини камайишига олиб келади, аммо тирик организмнинг альбумин α- ва γ-глобулин каби оқсилларига эса сезиларли таъсир кўрсатмайди. Препарат яллиғланган жойга яхши ўтади, некрозга учраган тўқималарни ва уларни парчаланиш маҳсулотларини эритиб юборади, гиперемияни камайтиради ва антибиотикларни киришини ва фаоллигини тезлаштиради. Препарат сўлак ва бурун ажралмаларини қовушқоқлигини камайтиради, шу орқали уларни чиқарилишини енгиллаштиради.

Фармакокинетикаси

Препарат меъда орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади ва ичакда сўрилади. Препарат меъда ширасида фаолсизланмайди. Қон плазмасида максимал концентрацияга 1 соатдан кейин эришади. Серратиопептидаза фаол шаклда қон оқимига етади, шунингдек сафро билан ҳам фаол шаклда чиқарилади ва оз миқдорда сийдикда аниқланади.

 

Қўлланилиши

  • жарроҳлик касалликлари: пайларни чўзилиши ва узилиши, синишлар ва чиқишлар;
  • пластик жарроҳлик: операциядан кейинги шишларни камайтиради ва трансплантатларни кўчиш (битмаган) жойда микроциркуляцияни тиклайди;
  • ЛОР аъзоларининг касалликлари: ёпишқоқ секретни ҳосил бўлиши билан кечадиган;
  • тери касалликлари: ўткир яллиғланган дерматозлар;
  • аёллар жинсий аъзоларининг ва сут безларининг касалликлари: гематомалар, сут безларида димланиш;
  • мушак ва бўғим оғриқлари;
  • юзаки тромбофлебитда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Серратиопептидаза таблеткаларда одатда кунига 3 марта ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қабул қилинади. Таблеткаларни овқатланиш вақтида кўп миқдордаги сув билан қабул қилиш лозим. Даволаш курсининг давомийлиги ва препаратнинг дозаси касалликнинг характерига ва динамикасига, шунингдек пациентни индивидуал хусусиятлари боғлиқ.

 

Ножўя таъсирлари

Серратоипептидаза таблеткаларини, одатда қисқа муддат қабул қилганда ножўя самараларисиз яхши ўзлаштирилади. Агар Сизда қон ивишини бузилиши ёки икки ҳафта давомидаги белгиланган режали операциялар бўлса препаратни ишлатиш тавсия қилинмайди.

Препарат айрим ножўя самараларга эга бўлиб, улар одамларга турлича таъсир қилиши мумкин. Қуйида кўпинча препаратни қабул қилиш билан боғлиқ ножўя самараларнинг айримлари келтирилган:

  • анорекция
  • меъдада дискомфорт
  • кўнгил айниши

Тери тошмалари каби юқори сезувчанлик белгилари пайдо бўлганида қабул қилишни тўхтатинг. Препаратни ҳомиладор ва эмизикли аёлларга эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Серратоипептидазага ёки препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик.

Қон ивишини бузилиши ва/ёки қон кетишларга мойиллик.

Жигар ва/ёки буйрак касалликлари билан хасталанган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Препаратни болаларда қўллаш тажрибасини йўқлиги туфайли, уни фақат ҳаётий кўрсатмалар бўйича ва даволовчи шифокорнинг қаътий назорати остида буюриш мумкин.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат бир вақтда қўлланганда бевосита ва билвосита таъсирга эга антикоагулянтлар таъсирини кучайтиради. Бу препаратларни мажмуавий қўллаш зарур бўлганида уларни қаътий шифокор назорати остида қўлланади ва зарур ҳолатларда антикоагулянтларни дозаларига тузатиш киритилади.

 

Махсус кўрсатмалар

Коагулопатиялар (қон ивишини бузилиши): Серратиопептидаза қонни ивишига халақит қилиши мумкин, шунинг учун айрим тадқиқотчилар, бу коагулопатияларни ёмонлашишига олиб келишидан ховотирланади. Агар Сизда коагулопатия бўлса, Септи препаратини ишлатишдан олдин даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг.

Операция: Серратиопептидаза қон ивишига халақит қилиши мумкин. Бу эса операция вақтида ва операциядан кейин қон кетишини кучайтириши мумкинлиги тўғрисида хавотирлик мавжуд. Септи препаратини қўллашни режалаштирилган операциядан камида 2 ҳафта олдин тўхтатиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация

Серратиопептидазани ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида ишлатилиши етарли даражада маълум эмас. Хавфсизлик мақсадида қабул қилишдан сақланинг.

Препарат ҳомилага тератоген, мутаген ва эмбриотоксик таъсир кўрсатмайди, аммо Септи препаратини ҳомиладорлик даврида қўллаш тажрибаси чекланган. Препаратни ҳомиладорлик даврида фақат ҳаётий кўрсатмалар бўйича ва даволовчи шифокорнинг қатъий назорати остида буюриш мумкин.

Препаратни лактация даврида қўллаш тажрибаси йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратни юқори дозаларда қабул қилинганда, пациентларда препаратнинг ножўя самарларни кучайиши аниқланган. Препарат дозасини аҳамияти даражада оширилганда пациентларда ички қон кетиши ривожланган.

Махсус антидиоти йўқ. Препарат қабулини тўхтатиш ва симптоматик даволашни ўтказиш  кўрсатилган.

 

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан алюмин фольгали блистерда. 1 ёки 10 блистер қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутили пеналда.

Сақлаш шароити

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.