📜 Инструкция по применению Зероколд-П
💊 Состав препарата Зероколд-П
✅ Применение препарата Зероколд-П
📅 Условия хранения Зероколд-П
⏳ Срок годности Зероколд-П

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЗЕРОКОЛД-П

ZEROCOLDP

Препаратнинг савдо номи: Зероколд-П

Дори шакли: Таблеткалар контур-уяли ўрамларда.

Таркиби:

Ҳар бир таблетка сақлайди:

таъсир этувчи моддалар: 500 мг – парацетамол, 30 мг – кофеин (сувсиз), 5 мг – фенилэфрин гидрохлорид, 2 мг – хлорфенирамин малеат сақлайди.

ёрдамчи моддалар: коллоидли кремнезем сувсиз, крахмалнинг натрий гликоляти, маккажўхори крахмали, тозаланган тальк, магний стеарати.

Таърифи: Думалоқ, ясси, оқ рангли бўлув чизиғили таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ЎРК ва шамоллаш белгиларини бартараф қилиш учун воситалар.

Фармакологик хусусиятлари

Мажмуавий препарат бўлиб, таркибига кирувчи компонентларнинг хусусиятлари билан боғлиқ жамланма таъсир кўрсатади.

Парацетамол – оғриқ қолдирувчи ва иситма туширувчи таъсир кўрсатади, асосан марказий нерв тизимидаги простагландинлар синтезини тормозлаши ва камроқ даражада оғриқ импульслари ҳосил бўлишини блоклаши орқали таъсир кўрсатади. Периферик таъсири ҳам простагландинлар синтезини тормозланиши, оғриқ рецепторларини механик ёки кимёвий рағбатланишига сезувчанлигига маъсул бўлган моддалар синтезини ва таъсирини камайиши билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.

Кофеин – парацетамолнинг оғриқ қолдирувчи таъсирини кучайтиради, бош мия қон томирларининг тонусини оширади, юрак ишини рағбатлантиради, спазмолитик таъсир кўрсатади. Препарат шунингдек орқа миянинг рефлектор кўзғалувчанлигини оширади, нафас ва томирларини ҳаракатлантирувчи марказларини қўзғатади. Унинг таъсирида мия томирлари, айниқса кенгайганида тораяди, эрготаминнинг сўрилиши ҳам яхшиланади. Тромбоцитлар агрегациясини пасайтиради, меъданинг секретор фаолиятини оширади.

Фенилэфрин гидрохлориди нафас йўлларининг шиллиқ қаватидаги a-адренергик рецепторларини рағбатлантириб уларнинг томирларини торайишини чақиради. Бу эса яллиғланиш натижасидаги бурун йўллари шиллиқ қаватининг шишини вақтинчалик камайтиради. Юракнинг b-адренорецепторларига кам таъсир кўрсатади. Артериолаларнинг торайишини чақиради ва артериал босимни оширади. Кўз қорачиғини кенгайтиради ва глаукомада кўз ички босимни пасайтириши мумкин.

Хлорфенирамин малеати  аллергияга қарши таъсир кўрсатади. Эффектор ҳужайраларининг Н1-рецепторлари учун гистамин билан рақобатлашиб, у гистаминнинг улар орқали амалга ошириладиган таъсирини (тўқималар шишини ва капиллярларнинг ўтказувчанлигини ошишини) олдини олади, аммо улар ривожланган бўлса, унинг таъсир самарасини йўқотмайди Қўшимча буруннинг битишини, тумовни ва акса уришни камайишини таъминлайди.

Умуман препарат антигистамин, оғриқ  қолдирувчи, иситма туширувчи ва шишга қарши таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Парацетамол учун: Сўрилиши – ичга қабул қилингач, ичакнинг юқори қисмида тўлиқ ва тез сўрилади, юқори карбонсувли овқат қабул қилинганда эса – секин. Одатдаги оғриқ қолдирувчи дозада оқсиллар билан кам боғланади. Тахминан препарат дозасининг 90-95% жигарда метаболизмга учрайди. Плазмада энг юқори концетрациясига 30-90 минутдан сўнг эришилади. Ярим чиқарилиш даври 1-4 соат, буйрак етишмовчилигида ўзгармайди, аммо жигар касалликларида ва доза ошириб юборилганда, чақалоқларда ва қарияларда узайиши мумкин. Организмдан буйрак орқали чиқарилади.

Фенилэфрин гидрохлориди учун: Сўрилиши – ичга қабул қилинганда ва моноаминооксидаза билан меъдада парчаланиши туфайли ва жигардан биринчи ўтиш самараси ҳисобига биологик фаоллиги пасаяди. Биотрансформацияси меъда-ичак йўлларида ва жигарда кечади. Организмдан буйрак орқали чиқарилади.

Хлорфенирамин малеати учун: Ичга қабул қилинганда меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Оқсиллар билан боғланиши юқори (72%). Биотрансформацияси жигарда, ҳамда буйракда кечади. Ярим чиқарилиш даври 14-25 соат. Организмдан буйрак орқали метаболитлар кўринишида чиқарилади.

Қўлланилиши

Қуйидаги ҳолатларни симптоматик даволаш:

  • тумов, буруннинг битиши (унинг шиллиқ қаватининг шишиши оқибатида), бош оғриғи ва иситма билан кечадиган грипп ва шамоллаш касалликлари;
  • юқори нафас йўлларининг аллергик касалликлари;
  • буруннинг ёндош бўшлиқларини яллиғланиши.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: 1 таблеткадан кунига 3-4 марта, 3 кун давомида. 6 дан 12 ёшгача бўлган болаларга: ½ таблеткадан кунига 3 марта. Тавсия этилган дозалар оширилмасин.

Ножўя таъсирлари

Препарат жиддий ножўя таъсирлар чақирмайди. Камдан-кам ҳолларда: уйқучанлик, шиллиқ қаватларни зичлашуви, (кўпинча доза ошириб юборилганда намоён бўлади), кўришни хиралашуви, ҳаяжонланиш, сийишнинг қийинлашуви ва оғриши, бош айланиши, оғиз, бурун ёки томоқни қуриши, бош оғриғи, иштаҳанинг пасайиши, юрак уриши, қулоқнинг шанғиллаши, меъдада дискомфорт ёки оғриқ, тери аллергик реакциялари бўлиши мумкин. Препарат узоқ қўлланганда нефротоксик ва гепатотоксик таъсир кўрсатиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Бронхиал астма, сийишни қийинлашуви, қовуқ бўйнининг обструкцияси, простата безининг гипертрофияси, коронар артерияларнинг яққол атеросклерози, гипертониянинг оғир шакли, юрак ишемик касаллиги), қандли диабет, глаукома, жигар (шу жумладан вирусли гепатит), буйрак фаолиятини бузилишилари, қалқонсимон безининг гиперфунцияси (гипертиреоз), психозлар, алкоголизм ва препарат компонентларига юқори  сезувчанлик, эмизиш, ҳомиладорлик.

Дорилар билан ўзаро таъсири

Билвосита антикоагулянтлар, антигистамин препаратлар, ингаляцион наркоз воситалари, дигиталис гликозидлари, антигипертензив препаратлар, b-адреноблоклаторлар, марказий нерв тизимининг стимуляторлари, доксапрам, раувольфия алкалоидлари, ностероид яллиғланишга қарши воситалари, ҳамда жигар учун зарарли бўлган бошқа дори воситалари, препаратнинг гепатотоксик таъсирини кучайтиради. Препарат уйқу чақирувчи ва наркотик воситалар таъсирини сусайтиради.

Антигистамин воситалар билан бирга қўлланганида препарат қўшимча буруннинг битишини очилишини, тумовни, акса уришни камайишини таъминлайди.

Махсус кўрсатмалар

Препарат компонентларига юқори сезувчанлик белгилари пайдо бўлганида қабул қилишни тўхтатиш керак.

Спортчиларни ушбу препаратни допингга қарши тестга ижобий реакция чақириш қобилиятига эга эканлиги тўғрисида огоҳлантириш лозим. 6 ёшдан кичик болаларга шифокорни кўрсатмасисиз тавсия қилинмайди.

Ҳомиладорликда қўллашни хавфсизлиги аниқланмаган. Препаратни оз миқдори сут билан чиқади. Шунинг учун препарат билан даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.

Даволаниш даврида, препарат уйқучанлик ва карахтлик чақириши мумкин, шунинг учун, автомобиль ҳайдаш ёки бошқа юқори диққат талаб этадиган фаолият билан шуғулланиш мумкин эмас.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юбориш

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, бурун шиллиқ қаватини қаттиқлашиши, ҳаяжонланиш, мушакларни тортилиши (титроққача), марказий нерв тизимининг фаолиятини сусайиши, уйқучанлик, кома. Чуқур тинчланиш ёки кома кўп терлаш, гипотония ва шок билан кечиши мумкин. Жигар некрози натижасида ўлим юз бериши мумкин.

Даволаш: агар ўз-ўзидан бўлган бўлса ҳам, қусишни чақириш керак. Шундан кейин препаратнинг сўрилишини камайтириш учун фаоллаштирилган кўмир ва сурги воситалари сув билан бирга берилади. Агарда кўп миқдорда сут ёки крем истеъмол қилинган бўлса ва қусишни чақириб бўлмаса, дори қабулидан кейин 3 соат давомида ёки кечроқ бўлса ҳам меъдани ювиш керак. Ичга N-ацетилцистеин (парацетамол билан заҳарлангандаги махсус заҳарга қарши восита) ва фентоламин (фенилэфрин антагонисти) буюрилади.

Чиқарилиш шакли

10 та таблеткадан контур уяли ўрамларда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.