📜 Инструкция по применению Квертин
💊 Состав препарата Квертин
✅ Применение препарата Квертин
📅 Условия хранения Квертин
⏳ Срок годности Квертин

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КВЕРТИН

QUERTIN

 

Препаратнинг савдо номи: Квертин

Таъсир этувчи модда (ХПН): кверцетин

Дори шакли: чайналадиган таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: кверцетин (100% қуруқ моддага қайта ҳисоблаганда) – 40 мг;

ёрдамчи моддалар: пектин, глюкоза моногидрати, сахароза, апельсин хушбўйи, магний стеарати, тальк.

Таърифи: овал шаклли, икки томони қавариқ, яшил тусли сариқ рангли, доғли таблеткалар. Таблеткалар ўзига хос таъм ва ҳидга эга.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ангиопротекторлар. Капиллярларни барқарорлаштирувчи бошқа воситалар.

АТХ коди: С05С Х

 

Фармакологик хусусиятлари

Кверцетин флавоноиди кўпчилик ўсимлик флавоноидли гликозидларининг, шу жумладан рутиннинг агликони ҳисобланади. Кверцетиннинг фармакологик хусусиятлари препаратнинг яққол антиоксидант фаоллиги билан боғлиқ. Антиоксидант, мембранани барқарорлаштирувчи таъсири билан боғлиқ бўлган капиллярларни барқарорлаштирувчи хусусияти туфайли, препарат капиллярларнинг ўтказувчанлигини пасайтиради. Кверцетин яллиғланишга қарши самарага эга, бу арахидон кислотасининг метаболизмини липооксигеназа йўлини блокадаси, лейкотриенлар, серотонин ва яллиғланишнинг бошқа медиаторларининг синтезини пасайиши билан боғлиқ.

Кверцетин гастропротектор таъсир эга.

Кверцетиннинг кардиопротекторлик хусусиятлари антиоксидант таъсири ва қон айланишини яхшиланиши туфайли, кардиомиоцитларнинг энергия билан таъминланишини ошиши билан боғлиқ.

Кверцетиннинг репаратив хусусиятлари жароҳатларнинг битишини тезлашиши билан намоён бўлади. Препарат суяк тўқимасининг ремоделланиш жараёнларига таъсир қилиши мумкин, у барқарор иммунитетни кучайтирувчи фаоллик намоён қилади.

Шунингдек диуретик, спазмолитик, антисклеротик хусусиятлари экспериментал аниқланган. Кверцетин артериал босимни нормаллаштириш, инсулинни ажралиб чиқишини рағбатлантириш, тромбоксаннинг синтезини сусайтириш, тромбоцитлар агрегациясини секинлаштириш қобилиятига эга. Кверцетин шунингдек эстроген рецепторлари билан боғланади. Эстрогенсимон хусусиятлари туфайли (пролингидроксилазага таъсири, ўсмалар некрози омили ва интерлейкинларнинг синтезини сусайиши) препарат проостеокласт самараларга эга.

 

Қўлланилиши 

  • Ностероид яллиғланишга қарши воситаларни қабул қилиш билан боғлиқ меъда-ичак йўлларининг юқори бўлимларининг эрозив-ярали шикастланишларини олдини олиш учун;
  • юмшоқ тўқималарнинг йирингли-яллиғланиш касалликларида;
  • климактерик, вертебрал-оғриқ синдромида;
  • умуртқа поғонаси остеохондрозининг нейрорефлектор кўринишларида;
  • сурункали гломерулонефритда;
  • нейроциркулатор дистонияда;
  • юрак ишемик касаллигида, зўриқиш стенокардияси II-III функционал синфида мажмуавий даволаш таркибида қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат ичга овқат қабул қилишдан 30 минут олдин қабул қилинади. Таблеткалар чайнаб, сув билан ютилади.

Умуртқа поғонаси остеохондрозининг нейрорефлектор кўринишларини, сурункали гломерулонефритни, юрак ишемик касаллигини мажмуавий даволашда, шунингдек ностероид яллиғланишга қарши воситаларнинг ульцероген таъсирини олдини олиш учун препарат катта пациентларга 1 таблетка дозада суткада 3 марта буюрилади. Юмшоқ тўқималарнинг йирингли-яллиғланиш касалликларини мажмуавий даволашда 1 таблеткадан кунига 2 марта буюрилади. Ностероид яллиғланишга қарши воситалар билан бир вақтда қўлланганида катталарга Квертин 2 таблетка дозада суткада 3 марта қўллаш мумкин.

Нейроциркулятор дистонияда  препарат ичга 2 таблетка Квертиндан кунига икки марта бир ой давомида буюрилади. Климактерик, вертебрал-оғриқ синдромини мажмуавий даволашда Квертинни 1 таблеткадан суткада 3 марта қабул қилиш қўшилади. Даволаш муддати 6 ойни ташкил қилади.

 

Ножўя таъсирлари

Келиб чиқиши мумкин: бош оғриғи, қўл-оёқларда санчилиш ҳисси, кўнгил айниши, ўта юқори сезувчанлик, шу жумладан тошма, қичишиш. 

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Кверцетинга ва препаратнинг бошқа компонентларига, шунингдек Р-витамини фаоллигига эга бўлган препаратларга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кверцетин:

  • аскорбин кислотасининг препаратлари билан қўлланганида самараларни қўшилиши кузатилади;
  • ностероид яллиғланишга қарши воситалар билан бирга қўлланганида, ностероид яллиғланишга қарши препаратларнинг ульцероген самарасини пасайтиради, яллиғланишга қарши таъсирини кучайтиради;
  • дигоксин билан қўлланганида қон зардобида максимал концентрациясини ва дигоксиннинг “концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги умумий майдони ошади;
  • циклоспорин билан биокираолишлиги ва циклоспориннинг қондаги концентрацияси ошади;
  • паклитаксел билан паклитакселни метаболизмига таъсир қилади; 
  • верапамил билан верапамилни биокираолишлигини оширади;
  • тамоксифен билан биокираолишлигини оширади, тамоксифенни метаболизми ва чиқарилишини пасайтиради.

 

Қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари

Препарат таркибида сахароза ва глюкоза мавжудлиги туфайли, фруктозани, глюкоза-галактоза, сахароза-изомальтоза наслий ўзлаштираолмаслиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас. 

Квертин чайналадиган таблеткаларини, ечиладиган тиш протезларидан фойдаланиладиган пациентларда, эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак.

Препаратни қандли диабети бўлган пациентлар эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

 

Махсус огоҳлантиришлар

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида препаратни қўллаш тавсия қилинмайди.

Эмизикли аёлларга препарат буюрилган ҳолда, даволаш даврида эмизишни тўхтатиш керак.

Болалар.

12 ёшгача бўлган болаларда Квертин чайналадиган таблеткаларини қўллашнинг тажрибаси йўқ, шунинг учун бу ёш гуруҳи пациентларида препаратни қўллаш тавсия қилинмайди.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Квертинни дозасини ошириб юборилиш хақида маълумот йўқ. Ножўя реакцияларни кучайиши кузатилиши мумкин.

Даволаш симптоматик.

 

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан блистерда, 3 блистердан қутида. 90 таблеткадан контейнерда.

90 таблеткадан контейнерда, 1 контейнердан қутида.

 

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

4 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.