ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ФИТОСЕД®
PHYTOSED
Препаратнинг савдо номи: Фитосед®
Таъсир этувчи моддалар: валериана настойкаси, арслонқуйруқ ўти настойкаси, дўлана настойкаси, ялпиз настойкаси.
Дори шакли: томчилар
Таркиби:
Фаол моддалар:
валериана настойкаси – 10 мл (40%);
ялпиз настойкаси – 2 мл (8%);
арслонқуйруқ ўти настойкаси – 8 мл (32%);
дўлана настойкаси – 5 мл (20%).
Таърифи: яшилроқ-жигарранг рангли, ўзига хос ҳидли, ялпиз таъмли тиниқ суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: седатив восита
АТХ коди: N05C.
Фармакологик хусусиятлари
Фитосед® седатив таъсирга эга бўлган, мажмуавий ўсимлик препарати. Препаратнинг компонентлари бир бирининг фармакологик самараларини ўзаро тўлдиради ва кучайтиради. Фитосед® препарати рухий зўриқишни камайишига ёрдам беради, вахима хиссини бартараф қилади, уйқуни яхшилайди, нерв тизимининг функционал фаоллигига ижобий таъсир қилади. Бундан ташқари, препарат стресс ва юқори рухий зўриқиш билан боғлиқ бўлган кучли толиққан пациентларда ақлий ва жисмоний иш қобилиятини яхшилайди. Фитосед® тож томирларига ижобий таъсир қилиб, уларни кенгайишига ёрдам беради.
Фармакокинетикаси
Препаратнинг терапевтик самараси оғиз орқали бир марта қабул қилинганидан сўнг1-1,5 соатдан кейин ривожланади. Препаратнинг седатив таъсири 2-4 соат давомида сақланади.
Қўлланилиши
Препарат юқори қўзғалувчанлик, кучли толиқиш, уйқусизлик, юрак-қон томир ва вегетатив неврозлар, мигренда; нерв зўриқиши билан боғлиқ бўлган бош оғриғида тинчлантирувчи восита сифатида қўлланади.
Климактерик бузилишларда.
Спазматик колит ва энтероколитларда меъда-ичак спазмини бартараф қилиш учун.
Тахикардияда, экстросистолияда, гипертонияда, юрак фаолиятини функционал бузилишларида.
Қўллаш усули ва дозалари
Препаратни керакли миқдори кўп бўлмаган миқдордаги сувда эритилиб, перорал қабул қилинади. Препарат овқатланишдан қатъий назар ичга қабул қилинади. Даволаш курсининг давомийлиги ва препаратнинг дозаси даволовчи шифокор ҳар бир пациент учун шахсий равишда белгилайди.
Катталарга одатда 15-20 томчидан суткада 2 марта буюрилади. Зарурат бўлганида доза 30 томчигача оширилиши мумкин. Болаларга ёшига қараб, кунига 1-15 томчидан (бола ҳаётининг ҳар бир йилига препаратни 1 томчидан қўшиб) буюрилади.
Меъда-ичак спазмларида – 15 томчидан буюрилади.
Ножўя таъсирлари
Препарат одатда пациентлар томонидан яхши ўзлаштирилади, якка ҳолларда дозаси ошириб юборилганда уйқу ва тетиклик вақтини бузилиши, артериал гипотензия, кўнгил айниши, қусиш ва жиғилдон қайнашини ривожланиши кузатилади.
Препаратга шахсий сезувчанлиги юқори бўлган пациентларда терида тошма, қичишиш ва эшакеми каби аллергик реакцияларни ривожланиши кузатилган.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига индивидуал юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Автомобилни ҳайдаш вақтида препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Фитосед® препаратини гипертензив препаратлар билан бир вақтда қабул қилганда, гипертензив препаратлар таъсири кучайиши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Препарат юқори дозаларда қўлланганида пациентларда уйқучанлик, артериал гипотензия, бош айланиши, кўнгил айниши ва қусиш кузатилган.
Доза ошириб юборилганда меъдани ювиш ва энтеросорбентларни қабул қилиш керак. Зарурат бўлганида симптоматик даволаш ўтказиш керак.
Чиқарилиш шакли
Зарғалдоқ шиша ёки ПЭТ бўйни бурадиган, полиэтилен тиқин билан ёпилган томчилагич, бураладиган пластмасса қопқоқ билан 25 мл дан флакон-томчилагичда. Флаконларга қоғозли этикетка ёпиштирилади. Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан, картон қутига А марка ёки хром-эрзац тур картон қутида. Ўрамлар картон қутиларга жойланади.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15оС юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.