📜 Инструкция по применению Флапрокс
💊 Состав препарата Флапрокс
✅ Применение препарата Флапрокс
📅 Условия хранения Флапрокс
⏳ Срок годности Флапрокс

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА 

ФЛАПРОКС

FLAPROX

 

Препаратнинг савдо номи: Флапрокс 

Таъсир этувчи модда (ХПН): ципрофлоксацин

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби: 

Плёнка қобиқ билан қопланган бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 250 мг, 500 мг ёки 750 мг ципрофлоксацин (гидрохлорид моногидрати шаклида); 

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, маккажўхори крахмали, кросповидон, натрий кроскармеллоза, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати;

плёнка қобиғини таркиби: “Опадри” оқ (Y-1-7000) (гидроксипропилметилцеллюлоза 29105 ср, титан диоксиди, полиэтиленгликол 6400).

Таърифи: 

Флапрокс 250 мг: оқ, думалоқ, икки томонлама қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Флапрокс 500 мг: оқ, думалоқ, бир томонида рискали, икки томонлама қавариқ плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Флапрокс 750 мг: оқ, чўзинчоқ шаклли, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Тизимли қўллаш учун антибактериал воситалар. Фторхинолонлар.

АТХ коди: J01MA02

 

Фармакологик хусусиятлари 

Флапроксфторхинолонлар гуруҳига мансуб кенг таъсир доирасига эга микробларга қарши восита. Бактерияларнинг ДНК-гираза ва топоизомераза-4 ферментларини ингибиция қилади, бунинг оқибатида бактерияларнинг ДНК репликацияси ва хужайра оқсилини синтези бузилади. Кўпаяётган микроорганизмларга ҳам, тинч ҳолатдаги микроорганизмларга ҳам бактерицид таъсир қилади.

Қуйидагиларга нисбатан фаол:

Грамманфий бактерияларга: Escherichia coli, Salmonella spp, Shigella spp., Citrobacter spp., Klebsiella spp., Enterobacter spp., Proteus mirabilis, Proteus vilgaris, Serratia marcescens, Hafnia alvei, Edwardsiella tarda, Providencia spp., Morganella morganii, Vibrio spp., Yersinia spp., Haemophilus spp., Pseudomonas aeruginosa, Moraxella catarrhalis, Aeromonas spp., Pasteurella multocida, Plesiomonas shigelloides, Campylobacter jejuni, Neisseria spp., 

Ҳужайра ичи микроорганизмларига: Legionella pneumophila, Brucella spp., Chlamydia trachomatis, Listeria monocytogenes, Mycobacterium tuberculosis, Mycobacterium kansasii, Mycobacterium avium-intracellulare;

Граммусбат бактерияларга: Streptococcus spp, (шу жумладан Streptococcus pyogenes, Streptococcus agalactiae), Staphylococcus spp., (шу жумладан Staphylococcus aureus, Staphylococcus haemolyticus, Staphylococcus hominis, Staphylococcus saprophyticus).

Метициллинга чидамли кўпчилик стафилококклар ципрофлоксацинга ҳам чидамли.

Staphylococcus pneumoniae, Enterococcus faecalis препаратга нисбатан ўртача чидамли.

Corynebacterium spp., Bacteroides fragilis, Pseudomonas cepacia, Pseudomonas maliophila, Ureaplasma urealyticum, Clostridium difficile, Nocardia asteroids препаратга нисбатан чидамли. 

Treponema pallidum га нисбатан препаратнинг таъсири етарли даражада ўрганилмаган.

Флапрокс препарати қабул қилинганида гираза ингибиторлари гуруҳига тааллуқли бўлмаган антибиотикларга параллел чидамлиликни ривожланиши юз бермайди, бу уни аминогликозидларга, пенициллинларга, цефалоспоринларга, тетрациклинларга чидамли бактерияларга нисбатан юқори самарали қилади. 

Фармакокинетикаси 

Препарат ичга қабул қилинганидан сўнг ципрофлоксацин меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Препаратнинг биокираолишлиги 50-85% ни ташкил этади. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 30%. 

Йўлдош тўсиғи орқали ўтади. 

Асосан сийдик билан чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 3-5 соатни ташкил этади.

 

Қўлланилиши 

Препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган инфекцион-яллиғланиш касалликларида, шу жумладан:

  • нафас йўлларининг инфекциялари;
  • қулоқ, томоқ ва бурун инфекциялари;
  • буйрак ва сийдик-чиқариш йўлларининг инфекциялари;
  • жинсий аъзоларнинг инфекциялари (гонорея, простатитлар, аднекситлар, туғруқдан кейинги инфекциялар);
  • овқат ҳазм қилиш тизимининг (шу жумладан оғизни, тишларни, жағларни), ўт пуфагини ва ўт чиқариш йўлларининг инфекциялари;
  • тери, шиллиқ қаватлар ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари;
  • таянч-ҳаракат аппаратининг инфекциялари;
  • сепсис;
  • перитонит;
  • грамманфий микрофлоралар чақирган менингит;
  • туберкулез (дорига чидамли туберкулезни мажмуавий даволашда);
  • иммунитети пасайган беморларда инфекцияни олдини олиш ва даволаш (иммунодепрессантлар билан даволаш фонида) учун қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари 

Флапрокс ичга, оч қоринга, етарли миқдордаги суюқлик билан бирга қабул қилинади. 

Дозалаш тартиби инфекцияни жойлашиши ва оғирлик даражасига, пациент организмининг ҳолати, ёши, тана вазни, буйраклар фаолиятига қараб индивидуал равишда аниқланади.

Буйраклар ва сийдик чиқариш йўлларининг асоратланмаган касалликларида препарат
250 мг дан суткада 2 марта, асоратланган инфекцияларда – 500 мг дан суткада 2 марта буюрилади.

Сийдик-чиқариш йўлларининг хламидиялар чақирган инфекцияларида, зарурати бўлганида Флапрокснинг суткалик дозаси суткада 2 марта 750 мг гача оширилади. 

Нафас йўлларининг қуйи бўлимларини касалликларида – 250 мг дан суткада 2 марта, оғир ҳолларда – 500 мг дан суткада 2 марта буюрилади.

Гонореяни даволашда препрат 250-500 мг дозада бир марта буюрилади.

Энтеритда, оғир кечувчи колитда, гинекологик инфекцияларда, простатитда, остеомиелитда – 500 мг дан суткада 2 марта буюрилади.

Диареяни даволашда – 250 мг дан суткада 2 марта буюрилади. 

Ҳаётга хавф туғдирувчи ўта оғир инфекцияларда (стрептококкли пневмония, кистозли фиброздаги, қайтувчан инфекцияларда, суяклар ва бўғимларнинг инфекцияларида, септицемия, перитонитда) – 750 мг дан суткада 2 марта буюрилади.

Даволаш давомийлиги касалликнинг оғирлигига боғлиқ.

Буйраклар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларга ичга қабул учун препаратнинг бир марталик дозаси ўртача суткалик дозанинг ярмини ташкил этади.

Сурункали буйрак етишмовчилигида препарат креатинин клиренсига қараб буюрилади.

 

Креатинин клиренси (мл/мин) Доза
> 50 Одатдаги дозалаш тартиби
30-50 250-500 мг дан 12 соатда 1 марта
5-29 250-500 мг дан 18 соатда 1 марта

 

Гемодиализда ёки перитониал диализдаги пациентларга препарат диализдан кейин 250-500 мг дан 24 соатда 1 марта буюрилади.

 

Ножўя таъсирлари 

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея, қоринда оғриқ, иштаҳани пасайиши, сохтамембраноз колит.

Марказий нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, толиқиш хисси, уйқуни бузилиши, ҳушдан кетиш, кўришни бузилиши.

Сийдик чиқариши тизими томонидан: кристаллурия, интерстициал гломерулонефрит, дизурия, полиурия, альбуминурия, гематурия, қонда зардобида креатининни транзитор ошиши.

Қон яратиш тизими томонидан: эозинофилия, лейкопения, нейтропения, тромбоцитлар сонини камайиши.

Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, юрак ритмини бузилиши, артериал гипотензия.

Аллергик реакциялар: терини қичиши, эшакеми, Квинке шиши, Стивенс-Джонсон синдроми, артралгиялар.

Химиотерапевтик таъсири билан боғлиқ бўлган ножўя реакциялар: кандидоз.

Лаборатория кўрсаткичлари томонидан: жигар трансаминазалари, ишқорий фосфатаза, билирубин, лактатдегидрогеназанинг фаоллигини ошиши, мочевина, креатинин концентрациясини ошиши.

Бошқалар: артралгиялар; кам ҳолларда – фотосенсибилизация.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар 

  • ципрофлоксацинга ёки фторхинолонлар гуруҳининг бошқа препаратларга юқори сезувчанлик;
  • болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар;
  • ҳомиладорлик;
  • лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири 

Бета-лактам антибиотиклар, аминогликозидлар, ванкомицин, клиндамицин, метронидазол билан бирга қўлланганида препаратнинг фаоллиги ошади. 

Ципрофлоксацинни қабул қилиш плазмада теофиллин, аминофиллин ва кофеиннинг концентрациясини оширади. Ностероид яллиғланишга қарши воситаларни қабул қилиш фонида циклоспориннинг нефротоксиклигини, тиришиш реакциялари хавфини оширади. Варфарин ва бошқа перорал антикоагулянтларнинг самарасини  кучайтиради (қон кетиши вақтини узайтиради). 

Сийдикни ишқорий муҳитга ўзгартирувчи препаратлар, препаратнинг эрувчанлигини пасайтиради (кристаллурияни эҳтимоли ошади). 

Ципрофлоксацин жигарнинг оксидловчи ферментларини ингибиция қилади ва цитохром Р450 ферментлар иштирокида метаболизмга учрайдиган препаратларнинг таъсирини кучайтириши мумкин.

Ципрофлоксацин, шунингдек кофеиннинг клиренсини пасайтириши ҳамда ярим чиқарилиш даврини узайтириши ва циклоспорин билан даволанаётган пациентларнинг қон зардобида креатининнинг даражасини транзитор ошишини чақириши мумкин. 

Пробенецид ципрофлоксациннинг плазмадаги даражасини, унинг найчалар секрециясини блоклаши ҳисобига ошириши мумкин. 

Айрим пациентларда фенитоин ва ципрофлоксацин бир вақтда қўлланганида қон зардобида фенитоиннинг даражасини ўзгаришлари (ошиши ёки пасайиши) юзасидан хабар қилинган. 

Ципрофлоксацин ва сульфонилмочевина синфига мансуб диабетга қарши восита глибурид бир вақтда қўлланганида, кам ҳолларда оғир гипогликемия ривожланади. 

Ципрофлоксацинни таркибида магний, алюминий ва кальций сақловчи антацидлар, сукральфат, диданозин ёки таркибида кальций, темир ва рух каби икки ёки уч валентли катионларни сақловчи препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш, ципрофлоксациннинг сўрилишини секинлашиши юз бериши мумкин, шунинг учун ципрофлоксацинни бундай препаратларни қабул қилишдан икки соат олдин ёки 6 соатдан кейин қабул қилиш керак. 

Сут ва йогурт каби маҳсулотлар билан бир вақтда қабул қилинганида, ципрофлоксацинни сўрилиши аҳамиятли даражада секинлашиши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат бош миядаги қон томирларни атеросклерози, бош мияда қон айланишини бузилишлари, рухий касалликлар, тутқаноқ, тиришиш синдроми, яққол ифодаланган буйрак ёки жигар етишмовчилигида, кекса ёшдаги пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. 

Пайларда оғриқлар пайдо бўлганида ёки тендовагинитнинг биринчи белгилари пайдо бўлганида даволашни тўхтатиш керак.

Ципрофлоксацин билан даволаш вақтида ёки ундан кейин оғир ва узоқ муддатли диарея пайдо бўлганида сохтамембраноз колит ташхисини истисно қилиш керак, у препаратни дарҳол бекор қилиш ва мувофиқ даволашни буюришни талаб қилади.

Флапрокс билан даволаниш даврида фотосенсибилизацияни ривожланиши мумкинлиги сабабли бевосита қуёш нурларини таъсиридан сақланиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши 

Флапроксни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири 

Препаратни қўллаш вақтида автомобилни ҳайдаш ва диққатни жамлаш ҳамда психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турларини бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши 

Дозани ошириб юборилишини специфик симптомлари йўқ.

Даволаш: меъдани ювиш, катта миқдорда суюқлик юбориш, сийдикнинг рН муҳитини кислотали муҳитга ўзгартириш, қўшимча – гемодиализ ва перитониал диализ (қабул қилинган дозанинг 10% дан камроғини чиқариш мумкин); барча чоралар ҳаётий муҳим фаолиятларни тутиб туриш фонида ўтказилади. Махсус антидоти йўқ.

 

Чиқарилиш шакли

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 10 таблеткадан блистерда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити 

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, оригинал ўрамида сақлансин.

 

Яроқлилик муддати 

5 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби 

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.