📜 Инструкция по применению ТОПЕПСИЛ
💊 Состав препарата ТОПЕПСИЛ
✅ Применение препарата ТОПЕПСИЛ
📅 Условия хранения ТОПЕПСИЛ
⏳ Срок годности ТОПЕПСИЛ

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

(пациентлар учун маълумот)

ТОПЕПСИЛ®

қобиқ билан қопланган таблеткалар

25 мг, 50 мг, 100 мг, 200 мг

Топирамат

Препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин ушбу йўриқномани тўлиқ ва диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумот сақлайди.

  • Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол, Сизга уни қайта ўқиб чиқишга тўғри келиши мумкин.
  • Агар Сизда қўшимча саволлар туғилса, шифокорингиз, фармацевтга ёки Сизга ёрдам кўрсатаётган шахсга мурожаат қилинг.
  • Бу дори воситаси шахсан Сизга буюрилган. Уни бошқа одамларга берманг. У уларга, хатто уларда касалликнинг худди шу симптомлари бўлса ҳам зарар келтириши мумкин.
  • Агар Сизда бирон-бир ножўя самара пайдо бўлса ёки Сиз ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самаралари сезсангиз, шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат қилинг (4 Бўлимга қаранг).

 

Ушбу илова-варақа қуйидаги маълумотларни сақлайди

  1. Топепсил® қобиқ билан қопланган таблетка препарати нима ва у нима учун қўлланади
  2. Топепсил® қобиқ билан қопланган таблетка препаратини қабул қилишдан олдин нималарни билиш керак
  3. Топепсил® қобиқ билан қопланган таблетка препаратини қандай қабул қилиш керак
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари
  5. Топепсил® қобиқ билан қопланган таблетка препаратини қандай сақлаш керак
  6. Яроқлилик муддати
  7. Дорихоналардан бериш тартиби
  8. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот

  1. Топепсил® қобиқ билан қопланган таблетка препарати нима ва у нима учун қўлланади

Топепсил® «тутқаноққа қарши» деб аталувчи препаратлар гуруҳига киради.

У қуйидагиларда қўлланади:

  • Катталарда ва 6 ёшдан ошган болаларда тиришиш хуружларини даволаш учун монотерапия сифатида
  • Катталарда ва 2 ёшдан ошган болаларда тиришиш хуружларини даволаш учун бошқа препаратлар билан мажмуада
  • Катталарда мигренда бош оғриқларини бартараф қилиш учун қўлланади.

 

  1. Топепсил® қобиқ билан қопланган таблетка препарати қабул қилишдан олдин нималарни билиш керак

Топепсил® қобиқ билан қопланган таблетка препаратини қуйидаги ҳолларда қабул қилманг:

  • Агар Сизда топираматга ёки 8 бўлимда келтирилган Топепсил® препаратининг ҳар қандай бошқа компонентига юқори сезувчанлик бўлса.
  • мигренни профилактик даволаш вақтида, агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки агар ҳомиладор бўлиб қолишингиз мумкин бўлса, Сиз эса контрацепциянинг самарали воситаларини ишлатмасангиз («Ҳомиладорлик ва эмизиш» бўлимидаги қўшимча маълумотга қаранг).

Агар Сиз юқорида келтирилганлар Сизга тегишли эканлигига ишончингиз комил бўлмаса, Топепсил® препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин буни шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Тиббиётда қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари

Агар Сизда қуйидагилар бўлса, бу ҳақида Топепсил® препаратини қабул қилишдан олдин даволовчи шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг:

  • буйрак томонидан бузилишлар бўлса, айниқса сийдик-тош касаллиги бўлса ёки гемодиализда бўлсангиз
  • қачонлардир қон ва организмнинг биологик суюқликларининг касалликлари (метаболик ацидоз) бўлган бўлса
  • жигар касалликлари бўлса
  • кўз касалликлари, айниқса глаукома бўлса
  • ўсишнинг бузилиши бўлса
  • ёғларни юқори истеъмол қилиш билан (кетоген парҳез) парҳезда бўлсангиз
  • ақлий фаолият бузилишларини сезсангиз.

Агар Сиз юқорида келтирилганлар Сизга тегишли эканлигига ишончингиз комил бўлмаса, Топепсил® препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин буни даволовчи шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Шифокор билан маслаҳатлашмасдан препаратни қабул қилишни тўхтатмаслик муҳим.

Шунингдек, Сиз топирамат сақловчи ҳар қандай препаратларни, улар Сизга Топепсил® препаратининг ўрнига буюрилганида, қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашишингиз керак.

Агар Сиз Топепсил® препаратини қабул қилаётган бўлсангиз, Сизда тана вазни камайиши мумкин, шунинг учун бу препарат билан даволанишда тана вазнини мунтазам назорат қилиш керак. Агар Сизда тана вазни ҳаддан зиёд камайса ёки болада бу препарат билан даволанишда тана вазни етарли даражада кўпаймаса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Кам одамларда тутқаноққа қарши препаратлар, шу жумладан Топепсил® препарати билан даволаниш фонида, ўзига зарар келтириш ёки хатто ўзини-ўзи ўлдириш ҳақида фикрлар пайдо бўлиши мумкин. Агар Сиз ўзингизда ҳар қандай вақтда шундай фикрларни сезсангиз, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.

 

Бошқа дори воситалари ва Топепсил® қобиқ билан қопланган таблетка препарати

Даволовчи шифокорга ёки фармацевтга Сиз қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилишни режалаштираётган, шу жумладан рецептсиз бериладиган ҳар қандай дори воситалари ҳақида хабар қилинг. Топепсил® ва айрим бошқа препаратлар бир-бирларининг таъсирига таъсир қилиши мумкин. Баъзида, Сиз қабул қилаётган препаратларнинг ёки Топепсил® препаратининг дозаларига тузатиш киритиш талаб этилади.

Хусусан, агар Сиз қуйидагиларни қабул қилаётган бўлсангиз, даволовчи шифокорга ёки фармацевтга хабар қилинг:

  • Фикрлашга таъсир қилувчи, диққатни жамлаш, ҳаракат координациясига ёки уларни бузувчи (масалан, марказий нерв тизимининг фаоллигини бостирувчи, хусусан миорелаксантлар ва седатив препаратлар) бошқа препаратлар.
  • Ҳомиладорликни олдини олувчи воситалар. Топепсил® ҳомилага қарши воситаларнинг самарадорлигини пасайтириши мумкин.

Сизда ҳомиладорликни олдини олувчи воситалар ва Топепсил® препаратини қабул қилиш даврида кузатилган ҳайз кўриш циклининг барча ўзгаришлари ҳақида даволовчи шифокорингизга хабар қилинг.

Сиз қабул қилаётган дори воситалар рўйхатини тузинг. Янги препарат билан даволашни бошлашдан олдин бу рўйхатни даволовчи шифокорингизга ва фармацевтга кўрсатинг.

Бундан ташқари, Сизга даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан қатор бошқа препаратларни, шу жумладан тутқаноққа қарши бошқа препаратлар, рисперидон, литий препаратлари, гидрохлортиазид, метформин, пиоглитазон, глибутид, амитриптилин, пропранолол, дилтиазем, венлафаксин, флунаразин, далачой (Hypericum perforatum) сақловчи фитопрепаратларни қабул қилишни ҳал қилиш керак.

Агар Сиз юқорида келтирилганлар сизга тегишлилигига ишончингиз комил бўлмаса, Топепсил® препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин буни даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Топепсил® қобиқ билан қопланган таблетка препаратини овқат,ичимликлар ва алкоголь билан қабул қилиш

Топепсил® ни овқатни қабул қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин. Топепсил® препарати билан даволаш фонида кун давомида сийдик тошларининг ҳосил бўлишига йўл қўймаслик учун кўп миқдорда суюқлик қабул қилинг. Топепсил® препарати билан даволанганда спиртли ичимликларни қабул қилишдан сақланинг.

Фертиллик, ҳомиладорлик ва эмизиш

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, бола эмизсангиз, ҳомиладорман деб ҳисоблансангиз ёки ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз, ушбу препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга бу ҳақида хабар беринг.

Ҳомиладорлик

Даволовчи шифокорингиз Сизга Топепсил® ни қабул қилиш мумкинлигини ҳал қилади. Топираматни бошқа тутқаноққа қарши препаратлар каби ҳомиладорликда қўллаш туғилмаган болага зарар келтириш хавфи билан кечади. Сизга Топепсил® препаратини ҳомиладорликда тутқаноқни даволаш учун қўллашнинг фойдаси ва хавфи нисбатини аниқ тасаввур қилишингиз керак.

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки агар ҳомиладорлик бошланиши мумкин бўлса, аммо Сиз контрацепциянинг самарали воситаларини ишлатмаётган бўлсангиз, мигренни олдини олиш учун Топепсил® ни қабул қилмаслигингиз керак.

Эмизиш

Топепсил® препаратини қабул қилаётган оналар, агар болада ҳар қандай одатдаги бўлмаган симптомлар пайдо бўлса, иложи борича тезроқ даволовчи шифокорга хабар қилишлари керак.

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизсангиз, ҳар қандай препаратларни қабул қилишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Топепсил® препарати билан даволаш вақтида бош айланиши, толиқиш, кўришни бузилиши ривожланиши мумкин. Рулга ўтиришдан, асбоблардан фойдаланишдан ва мураккаб механизмларини бошқаришдан олдин даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

 

Топепсил® қобиқ билан қопланган таблетка препарати лактоза сақлайди

Топепсил® препарати лактоза сақлайди. Агар даволовчи шифокор Сизга айрим қандларни ўзлаштираолмаслигингизни маълум қилган бўлса, ушбу препаратни қабул қилишдан олдин албатта даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг.

  1. Топепсил® қобиқ билан қопланган таблетка препаратини қандай қабул қилиш керак

Ҳар доим ушбу препаратни шифокорнинг қатъий кўрсатмаси бўйича қабул қилинг. Агар Сизда саволлар пайдо бўлса, даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат этинг.

Дозалаш тартиби

Одатда даволовчи шифокор Топепсил® препарати билан даволашни кичик дозадан бошлайди ва аста-секин дозани Сиз учун самаралироқ бўлган доза аниқлангунича оширади.

Қўллаш усули

  • Топепсил® таблеткаларини бутунлигича ютиш керак. Таблеткаларни чайнамасликка ҳаракат қилинг, чунки у оғизда аччиқ таъм қолдириши мумкин.
  • Топепсил® препаратини овқатдан олдин, овқат вақтида ёки ундан кейин қабул қилиш мумкин. Топепсил® препарати билан даволаш фонида сийдик тошларининг ҳосил бўлишига йўл қўймаслик учун, кун давомида кўп миқдорда суюқлик қабул қилинг.

Агар Сиз Топепсил® қобиқ билан қопланган таблетка препаратини керагидан кўп қабул қилган бўлсангиз

  • Дарҳол шифокорга мурожаат қилинг. Ўзингиз билан препаратнинг ўрамини олиб боринг.
  • Сиз уйқучанлик ёки чарчоқликни сезишингиз мумкин ёки Сизда одатдаги бўлмаган тананинг ҳаракати, туриш ва юришга ҳаракат қилганда бузилишлар, нутқни ёки диққатни жамлашда қийинчиликлар, иккиланган кўриш ёки кўришни бузилиши, паст артериал босим оқибатида бош айланиши, тушкин кайфият ёки ҳаяжонланиш, қоринда оғриқ ёки тиришиш хуружлари пайдо бўлиши мумкин.

Агар Сиз Топепсил® препарати билан бошқа препаратларни қабул қилсангиз, дозани ошириб юборилиш ҳоллари ривожланиши мумкин.

Агар Сиз Топепсил® қобиқ билан қопланган таблетка препаратини қабул қилишни унутган бўлсангиз

  • Агар Сиз препаратнинг дозасини қабул қилишни унутган бўлсангиз, бу ҳақида эслашингиз билан дарҳол қабул қилинг. Аммо агар кейинги дозани қабул қилиш вақти яқинлашган бўлса, ўтказиб юборилган дозани қабул қилманг, даволашни одатдаги схема бўйича давом эттиринг. Агар Сиз икки ёки ундан кўп дозани ўтказиб юборсангиз, даволовчи шифокорга мурожаат қилинг.
  • Ўтказиб юборилган дозанинг ўрнини қоплаш учун иккиланган дозани (иккита таблеткани бир вақтда) қабул қилманг.

Агар Сиз Топепсил® қобиқ билан қопланган таблетка препаратини қабул қилишни тўхтатсангиз

Даволовчи шифокорингиз Сизга препаратни қабул қилишни тўхтатишни таклиф қилмасидан олдин тўхтатманг. Сизнинг касаллигингизнинг симптомлари қайталаниши мумкин. Агар даволовчи шифокорингиз ушбу препаратни қабул қилишни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилган бўлса, препаратнинг дозаси аста-секин бир неча кун давомида пасайтирилиши керак.

Агар Сизда бу препаратани қўллаш бўйича қўшимча саволлар пайдо бўлса, даволовчи шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

  1. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари

Барча дори препаратлари каби ушбу препарат ҳам ножўя самаралар чақириши мумкин, бироқ улар ҳамма пациентларда ҳам пайдо бўлавермайди.

Қуйида санаб ўтилган бўлиши мумкин бўлган ножўя самараларининг тез-тезлиги қуйидагига мувофиқ аниқланади:

Жуда тез-тез (10 дан 1 пациентдан кўпроғида ривожланади)

Тез-тез (10 дан 1 пациентдан камроғида ривожланади)

Тез-тез эмас (100 дан 1 пациентдан камроғида ривожланади)

Кам ҳолларда (1000 дан 1 пациентдан камроғида ривожланади)

Жуда кам ҳолларда (10000 дан 1 пациентдан камроғида ривожланади)

Номаълум (мавжуд маълумотлар бўйича ривожланиш тез-тезлигини аниқлаш мумкин эмас).

Агар Сизда қуйидаги ножўя самаралар ривожланса, дарҳол даволовчи шифокорингизга мурожаат этинг ва Сизга тиббий ёрдам кўрсатишини сўранг:

Жуда тез-тез ривожланадиган ножўя самаралари:

  • депрессия

Тез-тез учрайдиган ножўя самаралари:

  • тиришиш ҳуружлари
  • ҳавотирлик, таъсирчанлик, кайфиятни ўзгариши, онгни чалкашиши, ориентацияни бузилиши
  • диққатни жамлаш билан боғлиқ муаммолар, фикрлаш жараёнини секинлашиши, ҳотирани йўқолиши, хотирани бузилиши (ушбу жараённи биринчи намоён бўлиши ёки тўсатдан ўзгариши ёки оғирлигини ёмонлашиши)
  • буйракда тошлар, тез-тез сийиш ёки сийганда оғриқ

Тез-тез бўлмаган ножўя самаралар:

  • қонда кислоталик даражасини ошиши (ҳансираш, ҳаво етмаслик ҳисси, иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш, юқори толиқиш, юрак ритмини тезлашиши ёки бузилишини чақириши мумкин)
  • терлашни камайиши ёки терламаслик
  • ўзига зарар етказиш ҳақида фикрлаш ёки ўзига зарар етказишга уринишлар

Кам ҳолларда учрайдиган ножўя самаралари:

  • глаукома (кўзда суюқликни тутилиши, бу кўз ички босимини ошишига, оғриқ ёки кўришни бузилишига олиб келиши мумкин)
  • тери томонидан оғир реакциялар, шу жумладан ҳаёт учун хавф солувчи Стивенс-Джонсон синдроми, бунда терини ташқи қаватини кўчиши кузатилади ва кўп шаклли эритема – тер юзасидан кўтарилиб турувчи қизил тошма ва пуфаклар ривожланиши билан кечувчи ҳолат.

Ривожланиш тез-тезлиги номаълум ножўя самаралари:

  • Стивенс-Джонсон синдромининг оғир шакли ҳисобланган токсик эпидермал некролиз (терининг юқори қаватини токсик шикастланиши).

Бошқа ножўя самаралар:

Жуда тез-тез ривожланадиган ножўя самаралари

  • Вазнни йўқотиш
  • Қўл ва оёқларда санчилиш ҳисси
  • уйқусизлик
  • Бош айланиши
  • Диарея
  • Кўнгил айниши
  • Бурунни битиши, тумов, томоқда оғриқ
  • Толиқиш

Тез-тез учрайдиган ножўя самаралари

  • Хулқни ўзгариши, шу жумладан ғазаб, асабийлик, агрессия
  • Тана вазнини ошиши
  • Иштаҳани пасайиши ёки йўқолиши
  • Қонда эритроцитлар миқдорини камайиши (анемия)
  • Ноаниқ нутқ, гаплашиш орқали муомала қилиш билан боғлиқ муаммолар, нутқни бузилиши
  • Бесўнақайлик, ҳаракат координациясини ўзгариши, юришни бузилиши
  • Ақлий фаолиятни бузилиши
  • Ҳар кунги фаолият вазифаларини бажариш қобилиятини бузилиши
  • Иштиёқни йўқолиши
  • Тинчлантирувчи ҳаракат
  • Қўл ва оёқларни ихтиёрсиз титраши
  • Ҳид билиш ва умумий сезувчанликни пасайиши
  • Кўзларнинг ихтиёрсиз ҳаракати
  • Таъм билишни ўзгариши
  • Кўришни бузилиши, ноаниқ кўриш, иккиланган кўриш, кўришни ёмонлашиши, аккомодацияни ёмонлашиши
  • Қулоқларда шанғиллаш
  • Бош айланиши (вертиго)
  • Қулоқларда шанғиллаш
  • Қулоқларда оғриқ
  • Ҳавони етишмаслиги
  • Йўтал
  • Бурун қонаши
  • Бурун битиши
  • Қусиш
  • Қабзият
  • Қоринда оғриқ, қоринда ёки меъдада ёқимсиз ҳислар
  • Меъдани яллиғланиши
  • Овқат ҳазм қилишни бузилиши
  • Меъда ёки ичак инфекциялари
  • Оғизни қуриши
  • Оғизда санчилиш ёки увишиш ҳисси
  • Сочларни тўкилиши
  • Тери тошмалари ва/ёки тери қичишиши
  • Бўғимларда оғриқ
  • Мушак спазмлари, мушакларнинг тиришишли ҳаракатлари, мушак заифлиги
  • Кўкрак қафасида оғриқлар
  • Иситма
  • Кучни йўқолиши (астения)
  • Умумий лоҳаслик
  • Аллергик реакциялар (масалан, тери тошмаси, қизариши, қичишиш, юзни шиши, эшакеми)
  • Уйқуга кетишни қийинлашиши ёки тунги уйғонишларсиз туш кўришни қийинлиги

Тез-тез бўлмаган ножўя самаралар

  • Сийдик чиқариш тизимида кристалларни ёки майда тошларни пайдо бўлиши
  • Қоннинг клиник таҳлилидаги бузилишлар, шу жумладан оқ қон таначалари (лейкопения) ёки тромбоцитлар (қон пластинкалари) сонини камайиши ёки эозинофиллар сонини ошиши
  • Юрак ритмини нотекислиги ёки секинлашиши, кўкрак қафасида кучли юрак уриши ҳисси
  • Бўйин, қўлтиқ ости ёки чов лимфа тугунларининг шиши
  • Тиришиш хуружларини ривожланиш тез-тезлигини ошиши
  • Ўқиш ва нутқли мулоқатни бузилиши
  • Сўлак оқиши
  • Безовталик ёки ақлий ва жисмоний фаолликни ошиши
  • Хушни йўқотиш
  • Хушдан кетиш
  • Ҳаракатларни секинлашиши ёки ҳажмини камайиши
  • Мушакларни ихтиёрсиз нормал бўлмаган ёки такрорланувчи ҳаракатлари
  • Уйқунинг давомийлигини ёки сифатини бузилиши, юқори уйқучанлик
  • Ҳид билишни сусайиши ёки бузилиши
  • Хуснихатни бузилиши
  • Тери остида қимирлаш ҳисси
  • Кўз томонидан бузилишлар, шу жумладан кўзларни қуриши, ёруғликка юқори сезувчанлик, ихтиёрсиз ҳаракатлар, кўзни ёшланиши, кўришни ёмонлашиши, кўриш майдонларини тушиб қолиши, кўзларда одатдаги бўлмаган ҳислар, қовоқларни тиришишсимон қисқариши, кўзларда ёрқин ёруғликни ҳис қилиш
  • Эшитишни пасайиши ёки йўқолиши, эшитишни бир томонлама йўқолиши, қулоқларда ёқимсиз ҳислар
  • Овозни дағаллашиши (дисфония)
  • Меъда ости безини яллиғланиши
  • Ичакда газ ҳосил бўлиши
  • Жиғилдон қайнаши
  • Оғиз бўшлиғида сезувчанликни бузилиши, таъм билишни ёмонлашиши
  • Милкларни қонаши, кўп сўлак ажралиши
  • Қоринни тўлиб кетганлиги ҳисси ёки дам бўлиши, қоринда оғриқ, босганда оғриқ
  • Қориннинг юқори соҳасида оғриқ
  • Оғизда оғриқ ёки ачишиш ҳисси
  • Оғиздан ҳид келиши
  • Тилда оғриқ
  • Сийдикни ихтиёрсиз ажралиши, сийдикда қон пайдо бўлиши
  • Сийишга императив қистовлар, чов соҳасида оғриқ
  • Буйрак соҳасида оғриқ
  • Мастлик ҳолати
  • Асабийлик
  • Юз сезувчанлигини пасайиши
  • Эшакеми
  • Терини қизариши ва тананинг барча соҳасида қичишиш
  • Тери рангини ўзгариши
  • Терини локал шиши
  • Аллергия чақирган терини яллиғланиши
  • Юзни шиши
  • Бўғимларни шиши
  • Скелет мушакларининг карахтлиги, белда оғриқ
  • Мушакларда толиқиш ҳисси
  • Қонда калий миқдорини камайиши
  • Иштаҳани ошиши
  • Иситма
  • Чанқоқлик, нормал бўлмаган катта миқдорда суюқликни истеъмол қилиш
  • Паст артериал босим ёки турганда артериал босимни пасайиши (бунинг натижасида топирамат қабул қилаётган айрим пациентларда бош айланиши, ҳушдан кетишдан олдинги ҳислар ёки ётган ҳолатдан ўтирган ҳолатга ёки турганда тананинг ҳолатини тўсатдан ўзгартирганда ҳушдан кетиш ривожланиши мумкин)
  • Қонни оқиб келиши, қизиб кетиш ҳисси
  • Гриппсимон касалликлар
  • Лоҳаслик
  • Оёқ-қўлларни совуши (масалан, қўл бармоқларини, оёқ бармоқларини ва юзни)
  • Таълим олиш қобилиятини пасайиши
  • Сексуал фаолиятни бузилиши (эректил дисфункция, либидони йўқолиши)
  • Галлюцинациялар
  • Спонтан нутқли мулоқат қобилиятини пасайиши
  • Жигар ферментлари даражасини ошиши
  • Эйфория, кайфиятни кўтарилиши
  • Апатия, эмоционал қашшоқлик (эмоцияни йўқлиги, эмоцияни намоён қилаолмаслик)
  • Одатдаги бўлмаган гумонсираш
  • Паник хуруж
  • Фикрлашни секинлашиши, тетикликни ва диққатни жамлашни бузилиши
  • Нормал бўлмаган ҳид билиш, ҳид билишни ўзгариши
  • Йиғи
  • Дудуқланиш
  • Такрорий нутқ, персеверациялар
  • Чалғиш
  • Ачишиш ҳисси
  • Сезувчанликни бузилиши
  • Мияча синдроми (ҳаракат координациясига таъсир қилувчи бош мия фаолиятини наслий бузилиши)
  • Ступор (пациент оғриқдан ташқари стимулларга жавоб бермайди)
  • Бесўнақайлик
  • Мигрень ёки баъзи тиришиш хуружларининг турларининг олдиндан хабар берувчи белгиси бўлиши мумкин бўлган, одатдаги бўлмаган ҳис/сезги
  • Периферик невропатия (қўл ва оёқ нервларини шикастланиши)
  • Юкламада ҳаво етмаслик ҳисси
  • Бурун олд бўшлиқлари секретини ишлаб чиқарилишини ошиши
  • Ҳаракат координацияси тестини нормал бўлмаган натижаси (“тест тандеми”)

Кам ҳолларда учрайдиган ножўя самаралари

  • Оқ қон таначалари миқдорини камайиши (нейтропения)
  • Қонда кислоталикни ошиши
  • Кайфиятни нормал бўлмаган ошиши (мания, гипомания)
  • Паник бузилишлар
  • Умидсизлик ҳисси
  • Ўрганган, мажмуавий ҳаракатларни бажариш қобилиятини йўқолиши (апраксия)
  • Уйқу ритмини бузилиши
  • Терини ҳаддан зиёд сезувчанлиги
  • Жигарни яллиғланиши, жигар етишмовчилиги
  • Ҳид билишни бузилиши
  • Қалтираш (эссенциал тремор)
  • Ҳаракатларни бошлашни имкониятини йўқлиги (акинезия)
  • Стимулларга реакцияни йўқлиги
  • Бир томонлама кўрлик, вақтинчалик кўрлик, тунги кўрлик, аккомодация билан боғлиқ кўриш томонидан муаммолар, ёруғ, осциллиляцияланган нуқталар билан тубни ҳис қилиш дефекти
  • Кўз ва кўз атрофидаги тўқималар шиши
  • Кўришни ноаниқлиги
  • Сийдик каналида (буйракни қовуқ билан боғловчи каналлар) майда тошларни ҳосил бўлиши.
  • Буйрак каналчаларида кислоталикни ошиши (буйрак фаолиятини бузилиши)
  • Теридан ёқимсиз ҳид келиши
  • Кўз атрофидаги тўқимани шиши ва юзни шиши
  • Маҳаллий эшакеми
  • Қўл ва оёқда дискомфорт ҳисси
  • Рейно синдроми. Бу бармоқларни, товонни, қулоқларни, оғриқ ва совуққа юқори сезувчанлик билан кечувчи қон томирларини шикастлайдиган касаллик.
  • Тўқималарнинг кальцификацияси (кальциноз)
  • Қонда бикарбонатлар миқдорини пасайиши.

Ривожланиш тез-тезлиги номаълум ножўя самаралари

  • Макулопатия – макулани – кўриш доғи, энг юқори кўриш аниқлиги билан бўлган тўрсимон қаватнинг кичик соҳасини шикастланиши. Агар Сиз кўриш аниқлигини ўзгаришини ёки пасайишини сезсангиз, даволовчи шифокорингизга мурожаат қилинг.
  • Аллергия билан боғлиқ шишлар
  • Кўз конъюнктивасининг шиши
  • Кўз ҳаракатини бузилиши

Болалар ва ўсмирлар

Болалардаги ножўя самаралари одатда катталардаги ножўя реакцияларга ўхшаш. Аммо, катталарга нисбатан болаларда баъзи ножўя самаралар ёки кўпроқ кузатилади ва/ёки оғирроқ бўлиши мумкин.

Болаларда кузатиладиган оғирроқ ножўя самараларга терламаслик ва қонда кислоталикни ошиши киради.

Болаларда кўпроқ кузатиладиган ножўя самаралар юқори нафас йўллари касалликларини ўз ичига олади.

Икки томонлама яширин назоратланган тадқиқот натижаларига кўра катталарга нисбатан болаларда кўпроқ (икки ёки ундан кўп марта) кузатиладиган ножўя самараларга қуйидагилар киради:

Иштаҳани пасайиши, иштаҳани ошиши, гиперхлоремик ацидоз (қонда хлор ионлари концентрациясини ошиши), гипокалиемия, нормал бўлмаган ҳулқ, тажавузкорлик, апатия, уйқуга кетишни қийинлашиши, ўз жонига суиқасд қилиш фикри, диққатни жамлашни бузилиши, лоҳаслик, лоқайдлик, уйқуни суткалик ритмини бузилиши, уйқу сифатини бузилиши, кўз ёши оқишини ошиши, юрак ритмини секинлашиши (синус брадикардия), ўзини ғайриоддий/нормал бўлмаган ҳис қилиш, ҳаракатланишни бузилиши.

Катталарда эмас фақат болаларда кузатиладиган ножўя самараларга қуйидагилар киради: эозинофилия, психомотор гиперреактивлик, бош айланиши (вертиго), қусиш, тана ҳароратини ошиши (гипертермия), иситма (пирексия), таълим олиш қобилиятини йўқолиши.

Ножўя самаралар ҳақида хабар бериш

Ҳар қандай ножўя самаралар аниқланганида ёки ушбу йўриқномада кўрсатилмаган самаралар аниқланганида, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

Ножўя самаралар ҳақида хабар бериб, Сиз ушбу препаратнинг хавфсизлиги ҳақида қўшимча маълумот олишга ёрдам берган бўласиз.

  1. Топепсил® қобиқ билан қопланган таблетка препаратини қандай сақлаш керак

Болалар олаолмайдиган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Агар кўзга кўринадиган шикастланиш белгилари (масалан, рангини ўзгариши) аниқланса, Топепсил® препаратини қабул қилманг.

  1. Яроқлилик муддати

Яроқлилик муддати ўрамида кўрсатилган.

Топепсил® препаратини ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатманг.

Кўрсатилган ойнинг охирги куни яроқлилик муддатининг тугаган санаси ҳисобланади.

Ушбу дори препарати махсус сақлаш шароитини талаб қилмайди.

Дори воситасини маиший чиқинди ёки оқава сувларга ташлаш мумкин эмас. Агар бошқа керак бўлмаган препаратни ташлаб юборишнинг зарурати бўлса, фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф-муҳитнинг ифлосланишни олдини олишга ёрдам беради.

  1. Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича берилади.

  1. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот

Топепсил® қобиқ билан қопланган таблетка препарати нималарни сақлайди

Таъсир этувчи модда: топирамат.

Ҳар бир Топепсил® қобиқ билан қопланган таблетка 25 мг, 50 мг, 100 мг, 200 мг топирамат сақлайди.

Ёрдамчи моддалар:

Топепсил® қобиқ билан қопланган таблеткалар 25 мг

Лактоза моногидрати, натрий карбоксиметилкрахмал (А тури), коповидон, магний стеарати, сувсиз коллиод кремний диоксиди, гипромеллоза, полидекстроза, макрогол 8000, титан диоксиди, триэтилцитрат

Топепсил® қобиқ билан қопланган таблеткалар 50 мг

Лактоза моногидрати, натрий карбоксиметилкрахмал (А тури), коповидон, магний стеарати, сувсиз коллиод кремний диоксиди, темир (III) оксиди, темир (II) оксиди, макрогол 3350, поливинил спирти, тальк, титан диоксиди

Топепсил® қобиқ билан қопланган таблеткалар 100 мг

Лактоза моногидрати, натрий карбоксиметилкрахмал (А тури), коповидон, магний стеарати, сувсиз коллиод кремний диоксиди, макрогол 3350, поливинил спирти, тальк, титан диоксиди, темир (II) оксиди

Топепсил® қобиқ билан қопланган таблеткалар 200 мг

Лактоза моногидрати, натрий крахмалгликоляти (А тури), коповидон, магний стеарати, сувсиз коллиод кремний диоксиди, темир (III) оксиди, макрогол 3350, поливинил спирти, тальк, титан диоксиди

Топепсил® препаратининг ташқи кўриниши ва ўрамининг ичидагиси

Ташқи кўриниши

Топепсил® қобиқ билан қопланган таблеткалар 25 мг

Оқ, думалоқ шаклли, икки ёқлама қавариқ, бир томонида «Т» ёзувли гравировкаси ва бошқа томонида «25» сони бўлган қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Топепсил® қобиқ билан қопланган таблеткалар 50 мг

Тўқ сариқ, думалоқ шаклли, икки ёқлама қавариқ, бир томонида «Т» ёзувли гравировкаси ва бошқа томонида «50» сони бўлган қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Топепсил® қобиқ билан қопланган таблеткалар 100 мг

Сариқ, думалоқ шаклли, икки ёқлама қавариқ, бир томонида «Т» ёзувли гравировкаси ва бошқа томонида «100» сони бўлган қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Топепсил® қобиқ билан қопланган таблеткалар 200 мг

Пушти, думалоқ шаклли, икки ёқлама қавариқ, бир томонида «Т» ёзувли гравировкаси ва бошқа томонида «200» сони бўлган қобиқ билан қопланган таблеткалар.

 

 

Ўрами

14 қобиқ билан қопланган таблеткалар блистер ўрамларга қадоқланган. 2 блистер (28 таблетка) қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.