📜 Инструкция по применению Фитопассит
💊 Состав препарата Фитопассит
✅ Применение препарата Фитопассит
📅 Условия хранения Фитопассит
⏳ Срок годности Фитопассит

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ФИТОПАССИТ

PHYTOPASSIT

 

Препаратнинг савдо номи: Фитопассит

Таъсир этувчи моддалар: доривор ўсимликларнинг экстрактларини мажмуаси: арслонқуйруқ ўти – 12,5 г, валериана илдизи илдизпояси билан – 6,25 г, наъматак меваси – 12,5 г, дўлана меваси – 12,5 г, оддий қулмоқ – 3,125 г, зира меваси – 3,125 г.

Дори шакли: сироп

Таркиби:

фаол моддалар: арслонқуйруқ ўти – 12,5 г, валериана илдизи илдизпояси билан – 6,25 г, наъматак меваси – 12,5 г, дўлана меваси – 12,5 г, оддий қулмоқ – 3,125 г,  зира меваси – 3,125 г.

ёрдамчи моддалар: 40% этил спирти.

Таърифи: оч сариқ рангли, ўзига хос ҳидли ва ширин таъмли сиропсимон суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи:  Седатив восита.

 

Фармакологик хусусиятлари

Таъсири таркибини ташкил этувчи доривор ўсимликлардан олинадиган компонентларининг фармакологик хусусиятлари билан боғлиқ мажмуавий препарат. 

Арслонқуйруқ ўти. Lamiaceae оиласига мансуб, арслонқуйруқни (Leonurus сardiaca L. ва Leonurus quinquelobatus Gilib) ёввойи ва хонаки ўстириладиган, кўп йиллик ўтсимон ўсимлигининг гуллаш вақтида йиғилган, қуритилган ва майдаланган ўти.

Таркибида гликозидлар, алкалоидлар, флавоноидлар, сапонинлар, эфир мойлари мавжуд.

Тинчлантирувчи, қон босимини туширувчи, манфий хронотроп ва кардиотоник таъсир кўрсатади.

Уйқуни бузилиши билан бирга кечувчи невротик ва астеноневротик ҳолатларда, неврастенияда, неврозда, вегетатив томир дистониясида, артериал босимнинг кўтарилишида, тахикардия ва кардиалгик оғриқлар билан бирга ўтувчи климакcдан олдинги даврдаги вегетоневрозларда, артериал гипертониянинг  бошланғич даврида мажмуавий даволаш таркибида, ҳамда гипертиреоздаги уйқусизликда ва гипертонияда қўллаш тавсия этилади.

Валериана илдизи илдизпояси билан. (Valerianaceae) оиласига мансуб, маданий ва ёввойи ўсувчи Валериана (Valerianae officinalis L.) кўп йиллик ўтсимон ўсимликнинг кузда ёки эрта баҳорда йиғилган, тозаланган, ювилган ва қуритилган илдизпояси ва илдизлари.

Таркибида: асосий қисмини мураккаб эфир борнеола ва изовалериан кислотаси ташкил этувчи эфир мойи, эркин валериан кислотаси ва борнеол, органик кислоталар, алкалоидлар (валерин ва хатинин), буруштирувчи моддалар, қанд ва бошқа моддалар учрайди.

Тинчлантирувчи ва бўшаштирувчи таъсир кўрсатади. 

Тинчлантирувчи  восита сифатида асаб қўзғалувчанлигида, уйқусизликда, юрак қон-томир тизимининг неврозларида; бўшаштирувчи восита сифатида ошқозон-ичак трактининг спазмаларида қўлланади.

Наъматак меваси. Турли хил наъматак (Rosae majalis Hermm; Rosae acicularis L; Rosae dahuriea Pall; Rosae beggeriana Schrenk; Rosae fedtschenkoana Regel; Rosae canma L; Rosae corymbifera Borkh; Rosae micrantha Smifh; Rosae Kokanica Regel; Rosae psammophila Chrshan; Rosae tomentosa Smith; Rosae zangezura P. Jarosch; Rosae rugosa Thunb)  буталарининг пишиш вақтида терилган ва қуритилган меваси.

Таркибида: С, Р, К, Е, В гуруҳ витаминлари, каротин, қанд, органик кислоталар ва буриштирувчи моддалар бор.

Витаминли дори воситаси. Организмни носпецифик резистентлигини рағбатлантиради, тўқималарнинг қайта тикланиши ва гормонлар синтезини кучайтиради, томирлар деворининг ўтказувчанлигини камайтиради, углеводлар алмашувида қатнашади, яллиғланишга қарши хусусиятларга эга.

Дўлана меваси. Тўлиқ етилган вақтида терилган ва қуритилган дўлана мевалари, ранги сариқ, тўқ-сариқ ва тўқ-қизилдан қорамтиргача, ҳиди йўқ, ширин таъмли. 

Мевалар флавоноидлар, тритерпен кислотаси, холин, ацетилхолин, фитостеринлар сақлайди.

Дўлана мевалари юрак мушакларининг қисқаришини кучайтиради ва унинг қўзғалувчанлигини камайтиради, юрак ва мия томирларида қон айланишини яхшилайди, миокардни юрак гликозидларининг таъсирига сезувчанлигини оширади.

Юрак фаолиятининг функционал бузилишларини, ангионеврозлар, липилловчи аритмия ва пароксизмал тахикардияни (енгил шаклларида, антиаритмик препаратлар билан даволашга қўшимча) даволашда қўлланади.

Оддий қулмоқ. Moraceae оиласига мансуб. Тиббиётда қуббалари ишлатилади.

Таркибида эфир мойи, хумулин алкалоиди, холин, валериан ва бошқа кислоталар, қатронлар ва бошқа моддалар сақлайди.

Чой ва йиғмаларнинг таркибига киради, тинчлантирувчи восита сифатида қўлланади.

Зира мевалари. Бўйи 30-80 см бўлган, селдердошлар оиласига мансуб, икки йиллик, кам ҳолларда бир йиллик ўтсимон ўсимлик. Зира мевалари ишлатилади.

Мевалари – эфир мойи (2,6–7,7%), ёғ мойи (14–22%), стероидлар, кумаринлар (0,48% гача), флавоноидлар (1,24%), ошловчи моддалар, оқсиллар (10–12%), қатронлар, мум, минерал моддалар сақлайди.

Зира мевалари иштаҳани қўзғатади, микробларга қарши ва ўт ҳайдовчи таъсирларга эга, ичакнинг ҳаракат ва секретор фаолиятини оширади, ўт-сафро ва меъда ширасини ажралиб чиқишини, меъда ости безининг фаолиятини яхшилайди.

Шарқ тиббиётида неврозларда, модда алмашинуви бузилишида, интоксикацияларда, ўсмаларда, кўз касалликларида ишлатилади.

Фитопассит седатив ва спазмолитик таъсир кўрсатади. Руҳий зўриқиш ва хавотир ҳисси юзага чиқишини камайтиради. Силлиқ мушакларни бўшаштиради.

 

Фармакокинетикаси 

Фитопассит таъсири уни компонентларининг йиғинди таъсиридир, бу эса кинетик кузатувларни ўтказишни қийинлаштиради.

 

Қўлланилиши

Таъсирчанлик, хавотирлик, қўрқув, ҳорғинлик, паришонхотирлик, хотира бузилиши, руҳий мадор қуриши билан кечувчи неврастениянинг енгил турлари.

Уйқуни бузилишининг енгил турлари.

Руҳий зўриқиш оқибатидаги бош оғриқлари.

Мигрень.

Меъда-ичак йўлларининг функционал касалликлари (диспептик синдром, таъсирланган ичак синдроми).

Нейроциркулятор дистония.

Қичишиш билан кечувчи дерматозларда  (атоник экзема, себореяли экзема, эшакеми) қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

5 мл (1 чой қошиқ) дан суткада 3 марта ичга қабул қилиш учун буюрилади. Заруриятга қараб суткалик дозани ошириш мумкин. Бир марталик дозани қабул қилишдаги оралиқ вақт – 8 соатни ташкил қилади.

 

Ножўя таъсирлари

МНС томонидан: бош айланиши, чарчаш ҳисси, уйқучанлик.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, жиғилдон қайнаши, диарея, қабзият.

Дерматологик реакциялар: терини қичишиши, экзантема.

Бошқалар: мушаклар бўшашиши, пай тортиши.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– препарат компонентларига бўлган юқори сезувчанлик.

– миастения.

– 12 ёшгача бўлган болалар.

– ҳомиладорлик ва лактация даврида препарат шифокор назорати остида қўлланиши лозим.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат қўлланаётганда алкоголли ичимликларни истеъмол қилмаслик керак, чунки алкогол препаратнинг таъсирини кучайтиради.

 

Махсус кўрсатмалар

Меъда-ичак тизими касалликларида препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Қандли диабет билан оғриган беморлар препаратни даволовчи шифокор назорати остида қўллашлари керак.

Препарат тавсия қилинаётган дозаларда қўлланганда уйқучанликни чақирмайди, шунингдек диққатни жамлаш қобилиятини пасайтирмайди, шунинг учун уни кундузи қўллаш мумкин.

Автотранспортни бошқариш қобилиятига таъсири, шунингдек диққатни юқори жамлашни ва тезкор психомотор реакцияларни талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш мумкинлиги хусусидаги масала, фақат пациентнинг препаратга шахсий реакциясини баҳолангандан кейин ҳал қилинади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: уйқучанлик, маъюслик, кўнгил айнаши, дармонсизлик, бўғимларда оғриқ, меъдада оғирлик ҳисси.

Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади. Специфик антидоти йўқ.

 

Чиқарилиш шакли

Сироп. 50 мл, 90 мл дан флаконларда

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 150С дан 250С гача ҳароратда сақлансин. Сақлаш даврида қуйқа ҳосил бўлиши мумкин.

 

Дорихоналардан олиш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.