📜 Инструкция по применению Финасала-MR
💊 Состав препарата Финасала-MR
✅ Применение препарата Финасала-MR
📅 Условия хранения Финасала-MR
⏳ Срок годности Финасала-MR

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ФИНАСАЛА-MR

FINASALА–MR

 

Препаратнинг савдо номи: Финасала-MR

Таъсир этувчи модда (ХПН): Никлозамид

Дори шакли: Таблеткалар

Таркиби:

фаол модда: никлозамид (100% га моддага қайта ҳисобланганда) 250 мг;

ёрдамчи моддалар: сут қанди (лактоза), картошка крахмали, стеарин кислотаси ёки кальций стеарати.

Таърифи: Оч-кулрангдан сариқ ранглигача бўлган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антигельминт восита.

 

Фармакологик хусусиятлари

Препарат тасмасимон чувалчанглар (цестодалар): кенг тасмасимон, қорамол гижжаси ва пакана гижжа чувалчанглар юққанида антигельминт таъсир кўрсатади. Таъсир механизмида, препаратнинг оксидланиш-фосфорланишни сусайтириши, тасмасимон гижжаларни фалаж қилиш, шунингдек уларни парчаланишга олиб келувчи меъда-ичак йулларининг протеолитик ферментларига уларнинг чидамлилигини пасайтириш хусусияти асосий ролни ўйнайди.

Фармакокинетикаси

Меъда-ичак йўлларида деярли сўрилмайди. Аҳлат билан чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Ичак цестодозларини: дифиллоботриоз (кенг тасмасимон чувалчангли инвазиялар), тениаринхоз (қорамол гижжаси билан инвазиялар), ва гименолепидоз (пакана гижжа инвазиясини) даволаш.

 

Қўллаш усули ва дозалари 

Препарат ичга қабул қилинади. 

Суткалик доза беморнинг ёшига боғлиқ (1 жадвалга қаранг). 

Тениаринхоз ва дифиллоботриоз 

Даволаниш куни осон ҳазм бўладиган суюқ ёки ярим суюқ овқатлар тавсия қилинади (қайнатма, суюқ бўтқалар, пюре, кисель, мева шарбатлари, ширин чой ва бошқ.). Препарат оч қоринга ёки кечқурун енгил кечки овқатдан сўнг 3-4 соат ўтгач суткалик дозада бир марта қабул қилинади. Препаратни кўллашдан олдин 2 г натрий гидрокарбанати (озуқа содаси) буюрилади. 2 соатдан сўнг печенье ёки қуритилган нон билан бир стакан ширин чой ичилади. Сурги дори буюрилмайди.

Гименолепидоз 

Препаратнинг суткалик дозасини 4 та бир марталик дозаларга бўлинади ва ҳар 2 соатда (10, 12, 14 ва 16 да) қабул қилинади. Овқатни қабул қилишни 8, 13, ва 18 соатларда амалга оширилади. Шундай қилиб, 4 кун давомида буюрилади. 4 кундан кейин даволаш курси такрорланади. Назорат текширишларини даволаш тугаганидан сўнг 15 кун дан кейин ва кейинчалик ҳар ойда ўтказилади. Касаллик қайталанганида даволаш кўрсатилган схемада такрорланади. Назорат текширувларининг давомийлиги ўтказилган даволашдан кейин – 6 ой, оғир кечиши ҳолларида эса – 12 ойгача давом этади.

Тениоз

Бунда препаратнинг суткалик дозасини наҳорга кабул килинади, 2 соатдан кейин эсатузли сурги воситаларни қабул қилинади. 1 ойдан сўнг препаратни қабул қилиш такрорланади. Сурги воситалари буюрилмайди.

 

Жадвал 1

Беморнинг ёши Суткалик доза
2 ёшгача 2таблетка (0,5 г)
2 ёшдан 5 ёшгача 4 таблетка (1,0 г)
5 ёшдан 12 ёшгача 6таблетка (1,5 г)
12 ёш ва ундан катталар 8-12 таблетка (2,0-3,0 г)

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар, кўнгил айниши, нейродермитни зўрайиши юз бериши мумкин.

 

Кўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Меъда яра касаллиги, жигар ёки буйраклар фаолиятини яққол бузилишлари, анемия, ҳомиладорлик, кексалик ёши, препаратга юқори сезувчанликда қўлланмайди.

Цистицеркознинг ривожланишини хавфи туфайли тениозда (чўчқа занжирсимон чувалчанги инвазияси) эҳтиёткорлик билан қўлланади.

 

Махсус кўрсатмалар 

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар 250 мг дан. 10 таблеткадан контур-уяли ўрамларда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. 

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.