📜 Инструкция по применению Тиоцетам
💊 Состав препарата Тиоцетам
✅ Применение препарата Тиоцетам
📅 Условия хранения Тиоцетам
⏳ Срок годности Тиоцетам

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ТИОЦЕТАМ®

THIOCETAM

Препаратнинг савдо номи: Тиоцетам®

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): тиазот кислотасининг морфолинийли тузи, пирацетам

Чиқарилиш шакли: инъекция учун эритма.

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 100% моддага қайта ҳисобланган тиазот кислотасининг морфолинийли тузи – 25 мг, бу 16,6 мг тиазот кислотасига эквивалентдир, пирацетам – 100 мг;

ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув – 1 мл гача.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш тусли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Психоаналептиклар. Психостимуляторлар ва ноотроп воситалар.

АТХ коди: N06BX.

 

Фармакологик хусусиятлари

Тиоцетам® цереброфаол воситалари гуруҳига мансуб, ноотроп, ишемияга қарши, антиоксидант ва мембранани барқарорлаштирувчи хусусиятларни намоён этади. Препаратнинг фармакологик самараси тиотриазолин ва пирацетамнинг ўзаро потенцияловчи таъсири билан боғлиқ.

Тиоцетам® аэроб ва анаэроб оксидланиш реакцияларида глюкозани утилизациясини тезлаштиради, биоэнергетик жараёнларни меъёрлаштиради, мия тўқималарида метаболизмини барқарорлаштиради ва организмнинг гипоксияга бўлган чидамлилигини оширади.

Препарат кислороднинг фаол шаклларини ҳосил бўлиш йўлларини тормозлайди, ферментатив антиоксидант тизимининг фаоллигини тиклайди, айниқса супероксиддисмутазани, ишемияда мия тўқималарида эркин радикал жараёнларни тормозлайди, қоннинг реологик хусусиятларини фибринолитик тизимини фаоллашиши ҳисобига яхшилайди ва мувофиқ некроз ва ишемия соҳаларини барқарорлаштиради ва камайтиради.

Тиоцетам® метаболик ГАМК – шунтини ишлаш жадаллигини ва ГАМК ни ишемияга учраган тўқималардаги концентрациясини оширади.

Тиоцетам® миянинг интегратив ва когнитив фаолиятини яхшилайди, ўрганиш жараёнига ёрдам беради, амнезияни бартараф қилади, қисқа муддатли ва узоқ муддатли хотиранинг кўрсаткичларини оширади. Тиоцетам® стресс оқибатларини (хавотирлик хисси, фобиялар, депрессиялар, уйқуни бузилиши) бартараф этади, чала туғилган болаларда жисмоний ва ақлий ривожланишини орқада қолишини камайтиради.

Фармакокинетикаси

Ўрганилмаган.

Қўлланилиши

Ишемик инсультни ва унинг нутқни бузилиши, рухий ва соматик бузилишлар, фаолликни пасайиши, эмоционал соҳани бузилиши каби оқибатларини даволаш; қон томир патологияси оқибатидаги, токсик ва травматик энцефалопатияни (тикланиш даврида) даволаш; алкоголли интоксикацияда абстинент синдромни бартараф этиш, диабетик энцефалопатияда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ишемик инсультда ва унинг оқибатларини даволаш учун олдиндан 0,9% ли натрий хлориди эритмасининг 100-150 мл да суюлтирилган 20-30 мл препарат буюрилади ва вена ичига томчилаб суткада бир марта юборилади. Даволаш курси 2 ҳафтани ташкил қилади.

Энцефалопатияни даволаш ва алкоголли интоксикацияда абстинент синдромини бартараф этиш учун мушак ичига 5 мл препарат суткада бир марта 10-15 сутка давомида буюрилади.

Диабетик энцефалопатияда 5 мл дан мушак ичига суткада бир марта 10 кун давомида юборилади, кейинчалик Тиоцетам® препаратини 1 таблетка (400 мг/100 мг) дан суткада 3 марта 45 кун давомида овқат қабул қилишдан 30 минут олдин буюрилади.

Ножўя таъсирлари

Тиоцетам® инъекция учун эритма препарати клиник қўлланганида ножўя реакцияларнинг қуйидаги ҳоллари кузатилиши мумкин:

марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош оғриғи, умумий ҳолсизлик;

овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: кўнгил айниш, қусиш;

иммун тизими томонидан: аллергик реакциялар, шу жумладан тошма, қичишиш, эшакеми, ангионевротик шиш, анафилактик шок;

юрак-қон томир тизими томонидан: артериал босимни пасайиши;

вестибуляр тизим томонидан: бош айланиши;

умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар: тери гиперемияси ва юбориш жойида қичишиш.

Беморларда препаратнинг алоҳида компонентлари билан боғлиқ бўлган ножўя реакциялар ривожланиши мумкин:

  • пирацетам билан боғлиқ:

қон ва лимфа томонидан: геморрагик бузилишилар;

иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик, анафилактоид реакциялар;

руҳий бузилишлар: асабийлик, депрессия, юқори қўзғалувчанлик, хавотрлик, онгни чалкашиши, галлюцинациялар;

нерв тизими томонидан: гиперкинезия, уйқучанлик, атаксия, мувозанатни бузилиши, тутқаноқ хуружлари сонини ошиши, бош оғриғи, уйқусизлик, тремор;

эшитиш аъзолари ва лабиринт томонидан: бош айланиши;

овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: абдоминал оғриқ, қориннинг юқори қисмида оғриқ, диарея, кўнгил айниши, қусиш;

тери ва тери ости тўқималари томонидан: ангионевротик шиш, дерматитлар, тошма, эшакеми, қичишиш;

репродуктив тизим томонидан: жинсий фаолликни ошиши;

қон томирлари томонидан бузилишлар: гиппотензия, тромбофлебит;

умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар: астения, юбориш жойида оғриқ, иситма, тана вазнини ошиши;

  • тиазот кислотаси билан боғлиқ:

пациентларда, асосан кекса ёшли пациентларда, хусусан бошқа препаратларни қабул қилиш фонида қуйидаги ҳолатлари таърифланган:

аллергик реакциялар: тери гиперемияси, иситма;

марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош айланиши, қулоқларни шанғиллаши;

юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, артериал босимни ошиши;

меъда-ичак йўллари томонидан: оғизни қуриши, қоринни дам бўлиши;

нафас тизими томонидан: ҳансираш, бўғилиш (нафас сиқиш) хуружлари.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Пирацетамга ёки тиазот кислотасига ўта юқори сезувчанлик;
  • буйрак етишмовчилигининг терминал босқичи;
  • Хантингтон хореяси;
  • бош мияда қон айланишининг геморрагик типдаги ўткир бузилишида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Тиоцетам® ни кислотали рН муҳитига эга бўлган препаратлар билан буюриш мумкин эмас.

Тиреоид гормонлар. Тиреоид гормонлар билан мажмуада қўлланганда кучли жиззакилик, дезориентация ва уйқуни бузилиши юз бериши мумкин.

Аценокумарол. Қайталанувчи тромбозни оғир кечиши билан хасталанган беморларда пирацетамни юқори дозаларда (суткада 9,6 г) қўлланилиши аценокумаролнинг протромбин вақти қийматини 2,5-3,5 га эришиш учун керак бўлган дозасига таъсир қилмаган, лекин уни бир вақтда қўлланганда тромбоцитлар агрегацияси даражаси, фибриноген, Виллебранд факторларининг даражасини (коагуляцион фаоллик (VIII: С); ристоцетин ко-фактори (VIII: vW: Rco) ва қон плазмаси протеини (VIII: vW: Ag)), қон ва плазмани қовушқоқлигини анча пасайиши аниқланган.

Фармакокинетик ўзаро таъсирлар. Пирацетамнинг фармакодинамикасини бошқа препаратларнинг таъсири остида ўзгариш эҳтимоли паст, чунки препаратнинг 90% ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади.

In vitro шароитида ўтказилган тажрибаларда пирацетам цитохром Р450 нинг CYP1A2, 2B6, 2C8, 2C9, 2C19, 2D6, 2E1 ва 4А9/11 изоформаларини 142, 426, 1422 мкг/мл концентрацияларда сусайтирмайди. 1422 мкг/мл концентрацияда CYP2А6 ни (21% га) ва 3А4/5 ни (11% га) бироз сусайиши аниқланган. Шунинг учун шу ферментлар томонидан биотрансформацияга учрайдиган препаратлар билан ўзаро таъсир эҳтимоли кам.

Тутқаноққа қарши воситалар. Пирацетамни суткада 20 мг дозада 4 ҳафта давомида ва ундан ортиқ қўлланганда тутқаноғи бўлган беморларда қон зардобидаги тутқаноққа қарши препаратларнинг (карбамазепин, фенитоин, фенобарбитал, натрий вальпроати) концентрацияси даражасининг эгри чизиғи ва максимал концентрациясини ўзгартирмаган.

Алкоголь. Алкоголь билан бирга қабул қилиш пирацетамнинг қон зардобидаги концентрацияси даражасига таъсир қилмаган ва 1,6 г пирацетам қабул қилинганда алкоголнинг қон зардобидаги концентрацияси ўзгармаган.

Махсус кўрсатмалар

Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Препаратни кекса ёшли юрак-қон томир патологияси бўлган шахсларга юқорида таърифланган ножўя реакцияларни бу гуруҳ беморларида кўпроқ аниқланиши туфайли, эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Аллергияга мойиллиги бўлган шахсларда аллергик реакциялар кўпроқ учрайди.

Пирацетам тромбоцитлар агрегациясини сусайтиргани туфайли, уни гемостазни бузилиши, қон кетишлари билан кечувчи ҳолатлари (меъда-ичак йўллари яралари) бўлган беморларга, катта жарроҳлик операцияларида (шу жумладан стоматологик аралашувларида), оғир қон кетишлари симптомлари бўлган беморларга ёки анамнезида геморрагик инсульт бўлган беморларга; антикоагулянтларни, тромбоцитар антиагрегантларни, шу жумладан ацетилсалицил кислотасининг паст дозаларини қўллаётган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Кекса ёшдаги беморларда узоқ муддат даволашда буйрак фаолияти кўрсаткичларини мунтазам назорат қилиб туриш тавситя қилинади.

 

Болалар.

Педиатрия амалиётида қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши.

Қўллаш мумкин эмас.

Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир этиш хусусияти.

Ҳозирги вақтгача бундан хабарлар йўқ. Бироқ Тиоцетам® ни автотранспортни бошқараётган ёки хавфли механизмлар билан ишлаётган шахсларда қўлланганида, нерв тизими томонидан мумкин бўлган ножўя реакцияларни ҳисобга олиб, эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: препаратнинг ножўя таъсир кўринишлари кучаяди.

Бундай ҳолларда препаратни қўллаш тўхтатилади ва симптоматик даволаш буюрилади.

Чиқарилиш шакли

5 мл дан ампулада, 5 ампуладан плёнка билан қопланган контур уяли ўрамда, 2 контур уяли ўрамдан қутида.

10 мл дан ампулада, 5 ампуладан контур уяли ўрамда, 2 контур уяли ўрамдан қутида.

 

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.