📜 Инструкция по применению Стекловидное тело
💊 Состав препарата Стекловидное тело
✅ Применение препарата Стекловидное тело
📅 Условия хранения Стекловидное тело
⏳ Срок годности Стекловидное тело

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

СТЕКЛОВИДНОЕ ТЕЛО

CORPUS VITREUM

 

Препаратнинг савдо номи: Стекловидное тело.

Дори шакли: инъекция учун суюқлик

Бир ампуланинг таркиби:

шишасимон тана – 2 мл.

Таърифи: тиниқ, бироз сарғиш суюқлик.

Енгил товланиши, майда кристалл ва тўқимавий осилма бўлишига йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: бошқа дори воситалари.

АТС коди: V03AX.

Фармакологик таъсири

Фармакодинамикаси

Қорамол кўзлари шишасимон танасидан олинадиган, ҳайвонлардан олинадиган препаратдир.

Препаратнинг фармакологик таъсири суяк ва бириктирувчи тўқиманинг метаболизмини мувофиқлаштиришдан иборат. Шишасимон тана чандиқ тўқимасини юмшатиш ва сўрилиб кетиши, синишларда суяк қадоғи ҳосил бўлишини тезлаштириш ва периферик нервлар шикастланганида оғриқни камайтириш учун қўлланади.

Фармакокинетикаси

Ўрганилмаган.

Қўлланилиши

  • полиневрит, радикулит, невралгия, фантом оғриқлар;
  • операциядан кейинги эрта даврда бириктирувчи тўқимани ҳаддан ташқари ўсиб кетишини олдини олиш;
  • куйган, операциядан кейинги, келоид ва бошқа чандиқларни даволаш;
  • бўғимлар контрактураси;
  • синишларда суяк қадоғини ҳосил бўлишини тезлаштириш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ҳар куни 2 мл дан тери остига юборилади. Даволаш курси невралгияларда – 8-10 кун, чандиқ, контрактура ва синишларда – 25 кунгачани ташкил қилади.

Такрорий даволаш курслари бир ойдан кейин ёки ундан кейинроқ тавсия этилади.

Даволаш курси давомийлиги шахсий равишда белгиланади.

Ножўя таъсирлари

Оғриқни кучайиши ва яллиғланиш шаклида аллергик реакциялар бўлиши мумкин; эшакеми, қичишиш, тошма, тери гиперемияси, эритема, анафилактик реакциялар.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Инфекцион касалликлар, ўткир яллиғланиш жараёнлари, кахексия, нефрит, нефросклероз, жигар циррози, II ва III босқичдаги юрак етишмовчилиги, онкологик касалликлар. Ҳомиладорлик ва лактация даври, 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат бошқа дори воситалари билан бир вақтда қўлланганида салбий кўринишлари аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Анамнезида оғир аллергик ҳолатлари бўлган пациентларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши. Дори воситасини ҳомиладорларда ва эмизиш даврида аёлларда қўллаш тажрибаси йўқ, шунинг учун ушбу препаратни бу даврларда қўллаш мумкин эмас.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Аниқланмаган.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

“Стекловидное тело” дори воситасини қўлланганида дозасини ошириб юборилишини ҳолатлари ҳозирги вақтгача таърифланмаган.

Чиқарилиш шакли

2 мл дан ампулаларда №10 ўрамда ёки контур уяли ўрамда №5х1, №5х2.

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда. Музлатилмасин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.