ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
СР-КЛАРЕН
SR-CLAREN
Препаратнинг савдо номи: СР-Кларен
Таъсир этувчи модда (ХПН): кларитромицин
Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган, таъсири узайтирилган таблеткалар.
Таркиби:
Ҳар бир плёнка қобиқ билан қопланган, таъсири узайтирилган таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: кларитромицин – 500 мг;
ёрдамчи моддалар: лактоза, гипромеллоза, тальк, магний стеарати, сув*;
қобиқ таркиби: Винкоут WT-01533 сариқ (гипромеллоза, тальк, макрогол 400, титан диоксиди, макрогол 6000, сариқ хинолинли алюмин лаки), изопропанол*, дихлорметан*.
*-ишлаб чиқариш жараёнида йўқотилади.
Таърифи: сариқ рангли қобиқ билан қопланган капсуласимон таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: антибиотиклар (макролидлар гуруҳи).
АТХ коди: J01FA09.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Кенг таъсир доирасига эга, иккинчи авлод макролидлар гуруҳига мансуб бактериостатик антибиотик. Микроорганизмларда оқсил синтезини бузади (микроб ҳужайраси рибосомалари мембраналарининг 50S суббирлиги билан боғланади). Ҳужайра ташқарисида ва ҳужайра ичида жойлашган қўзғатувчиларга таъсир қилади. Кларитромициннинг фаоллиги қуйидаги микроорганизмларнинг кўпчилик шаклларига нисбатан in vitro шароитида ҳам, клиник амалиётда ҳам исботланган:
аэроб граммусбат микроорганизмларга: Staphylococcus aureus, Streptococcus pneumoniae, Streptococcus pyogenes;
аэроб грамманфий микроорганизмлар: Haemophilus influenzae, Haemophilus parainfluenzae, Moraxella catarrhalis, Legionella pneumophila:
бошқа микроорганизмлар – Mycoplasma pneumoniae, Chlamydia pneumoniae;
микробактериялар: Mycobacterium avium complex (MAC) – Mycobacterium avium ва Mycobacterium intracellulare, Helicobacter pylori ўз ичига олган комплекс.
Бета-лактамазалар кларитромициннинг фаоллигига таъсир қилмайди.
Кларитромицин in vitro – аэроб граммусбат микроорганизмларга: Listeria monocytogenes, Streptococcus agalactiae, Streptococci C, F, G гуруҳи, Streptococcus viridans гуруҳи;
аэроб грамманфий микроорганизмларга: Neisseria gonorrhoeaе, Bordetella pertussis, Pasteurella multocida;
аэроб граммусбат микроорганизмларга: Clostridium perfringens, Peptococcus niger, Propionibacterium acnes;
анаэроб грамманфий микроорганизмларга: Bacteroides melaninogenicus;
спирохетларга: Borrelia bugdorferi, Treponema pallidum;
микробактерияларга: Mycobacterium leprae, Mycobacterium chеlonae;
кампиллобактерияларга: Campylobacter jejuni фаол.
Кларитромициннинг микробиологик фаол метаболити – 14(R)–гидроксикларитромицин, Haemophilus influenzae га нисбатан дастлабки бирикмага қараганда икки марта фаол. Кларитромицин ва унинг метаболити бирга in vitro ва in vivo шароитларда бактерияларнинг штаммларига қараб Haemophilus influenzae га ҳам аддитив, ҳам синергик таъсир кўрсатиши мумкин.
Стафилококкларни метициллинга ва оксациллинга чидамли кўпчилик штаммлари кларитромицинга резистент.
Кларитромицинга ва макролидлар гуруҳининг бошқа антибиотикларига, шунингдек линкомицинга ва клиндамицинга кесишган резистентлик ривожланиши мумкин.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши – тез. Овқат биокираолишлигига сезиларли таъсир қилмасдан сўрилишини секинлаштиради. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 65-75%. Таъсири узайтирилган дори шакли (ДШ) қабул қилинганида максимал концентрацияга эришиш вақти (ТСmax) –
6 соат.
Ичга қабул қилинганидан кейин кларитромициннинг қабул қилинган дозасини 20-30% жигарда цитохромнинг CYP3A4, CYP3A5 ва CYP3A7 изоферментлари билан Haemophiius influenzae га нисбатан яққол микробларга қарши фаолликка эга бўлган асосий метаболити – 14(R)–гидроксикларитромицинни ҳосил қилиб тез гидроксилланади. CYP3A4, CYP3A5 ва CYP3A7 изоферментларининг ингибитори ҳисобланади.
Таъсири узайтирилган ДШ учун (суткада 500 мг) ўзгармаган препарат ва унинг метаболитининг ярим чиқарилиш даври (Т½) – 5,3 ва 7,7 соат, суткада 1000 мг – мувофиқ 5,8 ва 8,9 соат. Терапевтик концентрацияларда ўпкаларда, тери ва юмшоқ тўқималарда тўпланади (улардаги концентрациялари зардобдагидан 10 мартагача юқори).
Буйраклар ва ичак орқали чиқарилади (ўзгармаган шаклда – 20-30%, қолганлари – метаболитлар кўринишида).
Сурункали буйрак етишмовчилигида (СБЕ) кларитромицин ва унинг метаболитининг ТСmax, плазмадаги максимал концентрация (Сmax) ва “концентрация- вақт” эгри чизиғи ости майдони (AUC) ошади.
Қўлланилиши
СР-Кларен препарати катталарда енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги инфекцион касалликларни – ўткир гайморит, сурункали бронхитни зўрайиши, касалхонадан ташқари пневмонияни даволаш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
СР-Кларен препаратини бутунлигича, синдирмасдан ва чайнамасдан овқатланиш вақтида қабул қилиш керак.
Ўткир гайморитда – 1000 мг дан 14 кун давомида ҳар 24 соатда;
- influenzae, H. parainfluenzae, M. catarrhalis, S. pneumoniae – чақирган сурункали бронхитни зўрайишида – 1000 мг дан 7 кун давомида ҳар 24 соатда;
- influenzae, H. parainfluenzae, M. catarrhalis, S. pneumoniae, М. pneumoniae чақирган касалхонадан ташқари пневмонияда – 1000 мг дан 7 кун давомида ҳар 24 соатда.
Helicobacter pylori ни эрадикацияси мақсадида бошқа дори воситалари (ДВ) билан мажмуада: кларитромицин – 500 мг, лансопразол – 30 мг ва амоксициллин – 1000 мг, барча ДВ ни суткада 2 марта 10 кун давомида; кларитромицин – 500 мг суткада 3 марта, омепразол суткада 40 мг дан 14 кун давомида, омепразолни суткада 20 дозада кейинги 14 кун давомида буюриш билан.
Mycobacterium avium ни комплекси чақирган инфекцияларни даволаш ва олдини олишда ичга 500 мг дан суткада 2 марта буюрилади. Максимал суткалик доза – 1000 мг. Даволаш давомийлиги – 6 ой ва ундан кўп.
Ножўя таъсирлари
Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, безовталик, уйқусизлик, “қўрқинчли” туш кўришлар, тиришишлар, депрессия, дезориентация, галлюцинациялар, психоз, деперсонализация, онгни чалкашиши.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: диспепсия, кўнгил айниши, қусиш, гастралгия, стоматит, глоссит, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг кандидози, тил ва тишларнинг рангини ўзгариши, ўткир панкреатит, “жигар” трансаминазалари фаоллигини ошиши, гепатоцеллюляр ва холестатик гепатит, холестатик сариқлик; кам – сохтамембраноз колит, асосан оғир ёндош касалликлари ва/ёки ёндош дори билан даволаш фонида енгил якунланган жигар етишмовчилиги.
Юрак-қон томир тизими томонидан: қоринчалар тахикардияси, шу жумладан “пируэт” тури, қоринчаларни хилпиллаши ва липиллаши, ЭКГ да Q-T интервалини узайиши.
Сезги аъзолари томонидан: қулоқларда шовқин, шанғиллаш, таъмни ўзгриши (дисгевзия); якка ҳолларда – препарат бекор қилинганидан кейин ўтувчи, эшитишни йўқотиш, ҳид билишни бузилиши.
Қон яратиш аъзолари томонидан: кам ҳолларда– тромбоцитопения (одатдаги бўлмаган қон кетишлар, қон қуйилишлар).
Сийдик чиқариш тизими томонидан: интерстициал нефрит.
Лаборатория кўрсаткичлари: лейкопения, гиперкреатининемия, гипогликемия (шу жумладан гипогликемик ДВ бир вақтда қабул қилганда).
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, терини қизариши, хавфли экссудатив эритема (Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермали некролиз, анафилактик реакциялар.
Бошқалар: миалгия, иккиламчи инфекциялар (микроорганизмларга чидамлиликни ривожланиши).
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Ўта юқори сезувчанлик;
- порфирия;
- астемизол, цизаприд, пимозид, терфенадин, эрготамин ва бошқа шохкуя алкалоидларини бир вақтда қабул қилиш;
- бир вақтда ичга қабул учун мидазоламни, алпразоламни, триазоламни қабул қилиш;
- лактация даври;
- СБЕ (креатинин клиренси (КК) минутига 30 мл дан кам);
- Болаларда қўллаш мумкин эмас.
Буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги, миастения gravis, жигарда метаболизмга учрайдиган дори воситаларини бир вақтда қабул қилиш, бир вақтда колхицинни қабул қилиш, ҳомиладорлик эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Бир вақтда қўлланганида кларитромицин жигарда цитохром Р450 изоферментлари ёрдамида метаболизмга учрайдиган препаратларнинг қондаги концентрациясини оширади, уларнинг концентрациясини ўзаро ошиши мумкин, бу ҳам терапевтик, ҳам ножўя самараларни кучайтириши ёки узайтириши мумкин. Астемизол, цизаприд, пимозид, терфенадин ва шохкуянинг бошқа алкалоидлари, алпразолам, мидазолам, триазолам билан бирга қабул қилиш мумкин эмас.
Карбамазепин, циластозол, циклоспорин, дизопирамид, ловастатин, метилпреднизолон, омепразол, билвосита антикоагулянтлар (шу жумладан варфарин билан), хинидин, рифабутин, силденафил, симвастатин, такролимус, винбластин, фенитоин, теофиллин ва вальпроат кислотаси билан (цитохром Р450 нинг бошқа изоферментлари орқали метаболизмга учрайдиган) эҳтиёткорлик билан буюрилади. ДВ дозаларига тузатиш киритиш ва қондаги концентрациясини назорат қилиш керак.
Цизаприд, пимозид, терфенадин ва астемизол билан бирга қўлланганида бу воситаларнинг қондаги концентрацияси ошиши, Q-T интервалини узайиши, аритмияларни, қоринчалар, тахикардиясини шу жумладан “пируэт” тури, қоринчаларни хилпиллаши ва фибрилляцияси пайдо бўлиши мумкин.
Эрготамин ва дигидроэрготамин билан бирга қўлланганида эрготамин гуруҳи препаратлари билан ўткир заҳарланиш (қон томирларнинг спазми, оёқ-қўллар ва бошқа тўқималарнинг, шу жумладан марказий нерв тизимининг ишемияси).
Эфавиренз, невирапин, рифампицин, рифабутин ва рифапентин (цитохром Р450 индукторлари), кларитромициннинг плазмадаги концентрациясини пасайтиради ва унинг терапевтик самарасини сусайтиради, ва шу билан бирга 14(R)–гидроксикларит-ромициннинг концентрациясини оширади.
Флуконазолни 200 мг дозада ҳар куни ва кларитромицин суткада 1 г дозада бирга қабул қилинганида мувофиқ 33% ва 18% га моддаларнинг қондаги стационар концентрациясини (Сss) ва кларитромициннинг AUC ошиши мумкин. Кларитромицинни дозасига тузатиш киритиш талаб қилинмайди.
Ритонавирни суткада 600 мг н ва кларитромицинни суткада 1 г бирга, қабул қилинганида кларитромициннинг метаболизмини пасайиши (Сmax 31% га, Сss 182% га ва AUC ни 77% га ошиши), 14 (R)-гидроксикларитромициннинг ҳосил бўлишини тўлиқ бостирилиши мумкин. СБЕ пациентларда дозага тузатиш киритиш керак: КК минутига 30-60 мл бўлганида кларитромициннинг дозасини 50% камайтириш керак. Ритонавирни суткада 1 г дан юқори доза кларитромицин билан бирга қабул қилиш мумкин эмас.
Хинидин ва дизопирамид билан бирга қабул қилинганида “пируэт” тури қоринчалар тахикардияси пайдо бўлиши мумкин.
Кларитромицин ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторларининг (ловастатин, симвастатин) концентрациясини оширади – рабдомиолизни ривожланиш хавфи мавжуд.
Кларитромицин ва омепразол қабул қилинганида омепразолнинг Сmax, AUC ва Т1/2 ни мувофиқ 30%, 89% ва 34% ошиши мумкин. Меъдада рН ни ўртача қиймати фақат омепразолни қабул қилинганида 24 соат давомида 5,2 ни ва омепразолни кларитромицин билан бирга қабул қилинганида 5,7 ни ташкил қилган.
Билвосита антикоагулянтлар билан бирга қабул қилинганида уларнинг таъсири кучайиши мумкин.
Силденафил, тадалафил ёки варденафил билан қабул қилинганида (5 тур фосфодиэстераза (ФДЭ-5) ингибиторлари) ФДЭ га ингибиция қилувчи таъсири ошиши мумкин. ФДЭ-5 ингибиторларининг дозасини пасайтириш талаб қилиниши мумкин.
Кларитромицин теофиллин ва карбамазепин билан бирга буюрилганида бу препаратларнинг тизимли қон оқимидаги концентрациялари ошиши мумкин.
CYP2D6 орқали метаболизми секин бўлган пациентларда толтеродин билан пациента қўлланганида, кларитромицин (CYP3A ингибитори) иштирокида толтеродиннинг дозаларини камайтириш талаб қилиниши мумкин.
Кларитромицин (суткада 1 г) мидазолам (перорал) билан бирга қабул қилинганида, мидозоламнинг AUC 7 марта ошиши мумкин. Кларитромицин ва мидозоламни ва CYP3A иштирокида метаболизмга учрайдиган бошқа бензодиазепинларни (триазолам ва алпразолам) бирга перорал қўллашдан сақланиш керак. Мидозалам (вена ичига) ва кларитромицин қўлланганида дозага тузатиш киритиш талаб қилиниши мумкин. CYP3A билан метаболизмга учрайдиган бошқа бензодиазепинларга ҳам шундай эҳтиёткорлик чораларини қўллаш керак. Чиқарилиш CYP3A га боғлиқ бўлмаган бензодиазепинлар учун (темазепам, нитразепам, лоразепам) кларитромицин билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсирини эҳтимоли кам.
Кларитромицин колхицин билан қабул қилинганида колхициннинг таъсирини кучайиши мумкин.
Колхицин билан мумкин бўлган интоксикациянинг клиник белгиларини ривожланишини айниқса кекса пациентларда ва СБЕ бўлган пациентларда назорат зарур (ўлим билан якунланган ҳоллари тўғрисида хабар қилинган).
Кларитромицин ва дигоксин бирга қабул қилинганида дигоксиннинг зардобдаги концентрациясини синчиклаб назорат қилиш керак (унинг концентрациясини ошиши ва потенциал летал аритмияларни ривожланиши мумкин).
Кларитромицин (суткада 1 г) ва атазанавирни (суткада 400 мг) бирга қабул қилинганида атазанавирнинг AUC ни 28%, кларитромицин 2 мартага ошиши, 14-гидрокси-кларитромицинни AUC ни 70% га камайиши мумкин. КК минутига 30-60 мл бўлган пациентларда кларитромициннинг дозасини 50% га камайтириши керак. Кларитромицинни суткада 1 г дан юқори дозаларда протеазаларнинг ингибиторлари билан бирга буюриш мумкин эмас.
Кларитромицин ва итраконазол бирга қабул қилинганида препаратларнинг плазмадаги концентрацияларини ўзаро ошиши мумкин. Итраконазол ва кларитромицинни бир вақтда қабул қилаётган пациентларни, бу ДВ фармакологик самараларини мумкин бўлган кучайиши ёки узайиши туфайли, синчиклаб кузатув керак.
Кларитромицин (суткада 1 г) ва саквинавир (юмшоқ желатин капсулаларда 1200 мг дан суткада 3 марта) бир вақтда қабул қилинганида саквинавирнинг AUC ва Сss ни мувофиқ 117% ва 187% га, кларитромицинни эса 40% га ошиши мумкин. Бу иккала ДВ бирга юқорида кўрсатилган ДВ дозаларида чекланган вақт давомида буюрилганида дозаларни тузатиш киритиш талаб қилинмайди.
Верапамил билан бирга қабул қилинганида АБ пасайиши, брадиаритмия ва сут кислотали ацидоз бўлиши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Жигарнинг сурункали касалликлари бўлганида қон зардобидаги ферментларининг назоратини мунтазам ўтказиш керак.
Жигарда метаболизмга учрайдиган ДВ фонида эҳтиёткорлик билан буюрилади (уларнинг қондаги концентрацияларини ўлчаш тавсия қилинади).
Варфарин ёки бошқа билвосита антикоагулянтлар билан бирга буюрилган ҳолда протромбин вақтини назорат қилиш керак.
Иккиламчи инфекциялар ривожланганида адекват даволаш буюрилиши керак. Даволаниш вақтида ёки ундан кейин оғир ва узоқ диарея пайдо бўлганида сохтамембраноз колит ташхисини истисно қилиш керак, у препаратни дарҳол бекор қилишни ва мувофиқ даволашни буюришни талаб қилади. Кларитромицин ва хинидин бир вақтда буюрилганида ЭКГ назорати керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Кларитромициннинг ҳомиладорлик ва эмизиш вақтидаги хавфсизлиги аниқланмаган. Шунинг учун кларитромицин ҳомиладорлик даврида фақат муқобил даволаш бўлмаган, агар тахмин қилинадиган фойда ҳомила учун мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳоллардагина буюрилади.
Кларитромицин кўкрак сутига ўтади, шунинг учун эмизикли оналарда уни қўлланиши эҳтиёткорлик билан ўтказилиши керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: абдоминал оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, диарея.
Даволаш: меъдани ювиш, тутиб турувчи даволаш. Гемодиализда ёки перитонеал диализда йўқотилмайди.
Чиқарилиш шакли
Плёнка қобиқ билан қопланган, таъсири узайтирилган таблеткалар, 500 мг. 5 ва 7 таблеткадан Ал/ПВХ блистерларда. 1, 2 ёки 3 блистердан тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида жойланади.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Шифокор рецепти бўйича