📜 Инструкция по применению Стопколик
💊 Состав препарата Стопколик
✅ Применение препарата Стопколик
📅 Условия хранения Стопколик
⏳ Срок годности Стопколик

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

СТОПКОЛИК

STOPCOLIC

 

Препаратнинг савдо номи: Стопколик

Таъсир этувчи модда (ХПН): Симетикон

Дори шакли: Ичга қабул қилиш учун эритма.

Таркиби

Фаол модда: Симетикон (симетиконнинг 30% ли эмульсия кўринишида) – 66,66 мг/мл.

Ёрдамчи моддалар: натрий сахаринати, метилпарагидроксибензоат, пропилпарагидроксибензоат, натрий кармеллоза, лимон кислотаси моногидрати, малина хушбўйи, тозаланган сув.

Таърифи: Қуюқ, оқдан ёки оч-сариқ рангли, мева ҳидли, тиниқ бўлмаган суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ел ҳайдовчи восита.

АТХ коди: А03АХ13

Фармакологик хусусиятлари

Ел ҳайдовчи восита. Симетикон (фаоллаштирилган диметикон) – бу триметилсилоксил гуруҳлари томонидан кремний диоксиди билан барқарорлаштирилган, метил гуруҳи қўшилган тўғри чизиқли силоксан полимерларининг мажмуасидир. Фазалар бўлиниши чегарасида сирт таранглигини пасайтириб, овқат массасида ва меъда-ичак йўллари (МИЙ) нинг шиллиғида газ пуфакчаларини ҳосил бўлишини қийинлаштиради ва уларни парчаланишига ёрдам беради. Бунда ажралиб чиқаётган газлар ичак деворлари томонидан ютилиши ёки перистальтика туфайли чиқарилиши мумкин. Бу оғриқли дам бўлишларни чақирувчи катта газли-шиллиқли конгломератларнинг ҳосил бўлишини олдини олади.

Соно- ва рентгенографияда тасвир нуқсонларининг пайдо бўлишини олдини олади; контраст плёнкани парчаланишига тўсқинлик қилиб, йўғон ичакнинг шиллиқ қаватини контраст препаратлар билан яхши ёпилишига ёрдам беради.

Симетикон перорал юборилганидан кейин МИЙ дан сўрилмайди ва аҳлат билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Кимёвий инертлиги туфайли МИЙ даги микроорганизмлар ва ферментларга таъсир кўрсатмайди. Овқатнинг сўрилишини камайтирмайди, меъда ширасининг реакцияси ва ҳажмини ўзгартирмайди.

 

Қўлланилиши

  • МИЙ да кучли газ ҳосил бўлиши ва газларни тўпланиши (оғриқли санчиқлар, қорин бўшлиғида тўлиб кетиш ҳисси, аэрофагия, диспепсия, метеоризм, шу жумладан операциядан кейинги даврдаги, Ремгельд синдроми);
  • қорин бўшлиғи ва кичик чаноқ аъзоларининг диагностик текширувларга тайёрлаш (рентгенография, сонография, гастроскопия ва дуоденоскопия – кўпик ҳосил бўлишини олдини олиш);
  • икки ёқлама контраст тасвирни олиш учун контраст воситаларнинг суспензиясига қўшимча сифатида;
  • ювувчи воситалар билан ўткир заҳарланишларда кўпикни сўндирувчи восита сифатида қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга буюрилади.

Истеъмол қилишдан олдин бир хил эмульсия олингунича чайқатиш керак.

Препаратнинг дозасини аниқ ўлчаш учун, томчилаш вақтида флаконни вертикал ушлаш керак.

МИЙ соҳасида кучли газ ҳосил бўлиши ва газларни тўпланиши:

Боботик одатда кунига уч марта овқатдан кейин ва уйқудан олдин қўлланади:

  • эмизикли болалар ва 2 ёшгача бўлган болалар 8 томчидан (20 мг симетикон) суткада 4 марта
  • 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар 14 томчидан (35 мг симетикон) суткада 4 марта
  • 6 ёшдан ошган болалар ва катталар 16 томчидан (40 мг симетикон) суткада 4 марта буюрилади.

Препаратни қулайроқ қўллаш учун, хусусан кичик болаларда, уни қайнатиб совутилган сув, болалар озуқаси ёки газланмаган суюқликнинг оз миқдори билан олдиндан аралаштириш мумкин.

Даволаш лоҳаслик йўқолгунича давом эттирилади.

Диагностик муолажаларга тайёрлаш:

МИЙ нинг рентгенографик текшируви:

Текширувдан бир кун олдин эрталаб ва кечқурун қуйидаги дозани қабул қилиш керак.:

  • эмизикли болалар ва 2 ёшгача бўлган болалар 10 томчидан (25 мг симетикон) суткада 2 марта
  • 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар 16 томчидан (40 мг симетикон) суткада 2 марта
  • 6 ёшдан ошган болалар ва катталар 20 томчидан (50 мг симетикон) суткада 2 марта буюрилади.

МИЙ ни сонографик тадқиқоти:

Текширувдан бир кун олдин эрталаб ва кечқурун (ёшга қараб) рентгенографик текширувга тайёрлашдаги каби препаратнинг худди шундай миқдорини қабул қилиш керак.

Текширув бошланишидан уч соат олдин дозани такрорлаш керак.

 

Ножўя таъсирлари

Ножўя самаралари тўғрисида хабарлар йўқ.

Барча пайдо бўлган ножўя (одатдаги бўлмаган) самаралари, шу жумладан йўриқномада кўрсатилмаган самаралари тўғрисида даволовчи шифокорга хабар бериш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • симетиконга ва/ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;
  • ичак тутилиши;
  • МИЙнинг обструктив касалликларида қўллаш мумкин эмас.

Дориларининг ўзаро таъсири

Айрим хабарлардан маълум бўлишича, симетикон перорал антикоагулянтларнинг сўрилишини бузилишини чақириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Стопколик қанд сақламайди, қандли диабети ва овқат ҳазм бўлишини бузилиши бўлган беморларда қўллаш мумкин.

Стопколикни қўллаш даврида газланган ичимликларни ичиш тавсия қилинмайди.

Препаратни қабул қилиш айрим диагностик тестлар, масалан гваяк қатронини ишлатилиши билан ўтказилувчи тестнинг натижаларини ўзгартириши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳозирги вақтда симетиконнинг тератоген ёки эмбриотоксик таъсирга эга эканлиги тўғрисида маълумотлар йўқ. Ҳомиладорлик ва лактация даврида шифокорнинг кўрсатмаси бўйича препаратни қўллаш мумкин.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препарат кимёвий жиҳатдан инерт ва МИЙ да сўрилмайди, ҳозирги вақтгача Стопколикни дозасини ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар йўқ.

 

Чиқарилиш шакли

10 мл ёки 30 мл дан полиэтилен тиқин билан бураладиган пластмасса қопқоқ билан беркитилган тўқ сариқ рангли шишали флакон-томчилагичда. Флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дорихоналардан  бериш тартиби

Рецептсиз.