ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
СПИРИВА®
SPIRIVA
Препаратнинг савдо номи: Спирива®
Таъсир этувчи модда (ХПН): тиотропий бромиди
Дори шакли: ингаляция учун кукун билан капсулалар
Таркиби:
1 капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 22,5 мкг тиотропий бромиди моногидрати 18 мкг тиотропийга эквивалент;
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати 200 М; микронланган лактоза моногидрати;
капсуланинг таркиби: желатин, пропиленгликоль, индигокармин (Е 132), титан диоксиди (Е171), темир (II) оксиди (Е 172).
Таърифи: 3 ўлчамли оч-яшил-зангори рангли, тиниқ бўлмаган, компания символи ва TI 01 қора сиёҳ билан ёзилган қаттиқ желатин капсулалар.
Капсуланинг ичидагиси – оқ кукун.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Нафас йўлларининг обструктив касалликларини даволаш учун ингаляцион қўлланадиган бошқа воситалар. Антихолинергик воситалар.
АТХ коди: R03BB04.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Тиотропий – клиника амалиётида кўпинча антихолинергик восита деб номланувчи таъсири узайтирилган антимускарин препарат. У М1 дан М5 гача бўлган мускарин рецепторларининг турли кичик турларига бир хил яқинликка эга.
Нафас йўлларидаги М3-рецепторларининг ингибиция қилинишининг натижаси силлиқ мушакларнинг бўшашишидир. Бронхларни кенгайтирувчи самараси дозага боғлиқ ва камида 24 соат сақланади. Таъсирининг аҳамиятли давомийлиги, эҳтимол ипратропиум билан солиштирганда М3-рецепторларидан жуда секин диссоциацияси билан боғлиқдир. Ингаляцион усулда юборилганида тиотропий N-тўртламчи антихолинергик воситаси сифатида маҳаллий танлаб таъсир этувчи самара кўрсатади, бунда терапевтик дозаларда тизимли антихолинергик ножўя самараларни чақирмайди. М2-рецепторлардан диссоциацияси М3-рецепторларига қараганда тезроқ юз беради. Рецепторларга юқори яқинлиги ва секинлашган диссоциацияси ўпкани сурункали обструктив касалликлари (ЎСОК) бўлган пациентларда яққол ва давомли бронхларни кенгайтирувчи самарасини белгилайди.
Тиотропийни ингаляциясидан кейинги бронходилятация тизимли эмас, балки маҳаллий самарасининг оқибатидир.
СПИРИВАнинг бир марталик дозасидан кейин 30 минут ўтгач 24 соат давомида ўпка фаолиятини аҳамиятли ошириши (1 секунддаги жадал нафасни чиқарилиш ҳажми ЖНЧҲ, ўпканинг ҳаётий сиғими ЎҲС1) кўрсатилган. Фармакодинамик мувозанатга биринчи ҳафта давомида эришилган, яққол бронхларни кенгайтирувчи самара эса 3 куни кузатилган. СПИРИВА пациентларнинг маълумотлари бўйича эрталабки ва кечқурунги нафас чиқаришни чўққи оқимли тезлигини аҳамиятли оширади. Бронходилатация СПИРИВА эрталаб ёки кечқурун қабул қилинишидан қатъий назар, дозалар орасидаги 24 соатлик интервал давомида сақланади.
СПИРИВА бутун даволаш даври давомида ҳансирашни аҳамиятли камайтиради, бу ўз навбатида касалликнинг симптомлари билан чекланган жисмоний юкламани ўзлаштирилишини аҳамиятли яхшилайди.
СПИРИВА ЎСОК зўрайишлари сонини аҳамиятли камайтиради ва биринчи зўрайиш давригача бўлган вақтни плацебо билан солиштирганда оширади.
СПИРИВА ҳаёт сифатини аҳамиятли яхшилайди. Бу яхшиланиш даволашнинг барча даврида кузатилади.
СПИРИВАни ЎСОК зўрайиши билан боғлиқ госпитализация ҳоллари сонини аҳамиятли камайтиради ва биринчи госпитализациягача бўлган вақтни оширади.
Фармакокинетикаси
Тиотропий бромиди – сувда ўртача эрувчи нохирал тўртламчи аммоний бирикмаси, шунинг учун кукун кўринишида ингаляциялар учун қўлланади. Одатда, ингаляцион қўллаш усулида ингаляцияда нафас билан кирадиган дозанинг катта қисми меъда-ичак йўлларида, ками – ўпкаларда чўкади.
Сўрилиши
Ингаляцион юбориш усулида тиотропийнинг мутлоқ биокираолишлиги 19,5% ни ташкил қилади, бу препаратни ўпкагача етиб борган фракцияси юқори биокираолишликка эгалигини кўрсатади. Бирикманинг кимёвий тузилишидан келиб чиқиб (тўртламчи аммоний бирикмаси) тиотропий меъда-ичак йўлларидан ёмон сўрилади. Худди шу сабаб туфайли овқат қабул қилиш тиотрипиянинг сўрилишига таъсир қилмайди. Тиотропий эритмаларини ичга қабул қилиш 2-3% тенг мутлоқ биокираолишликка эга. Тиотропийни қон плазмасидаги максимал концентрациясига ингаляциядан кейин 5 минут ўтгач эришилади.
Тақсимланиши
Препаратнинг қабул қилинган дозасини 72% плазма оқсиллари билан боғланади. Тақсимланиш ҳажми 32 П/кг га тенг. ЎСОК бўлган пациентларда динамик мувозанат босқичида тиотропийни қон плазмасидаги чўққи концентрацияси, 18 мкг доза кукун билан ингаляция қилинганидан кейин 5 минут ўтгач 17-19 пг/мл ни ташкил қилади, сўнгра тез пасаяди. Ўпкалардаги локал концентрацияси номаълум, лекин қўллаш усулини ҳисобга олиб, ўпкаларда юқори концентрациясига йўл қўйилади.
Тиотропий гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтмайди.
Биотрансформацияси
Биотрансформация даражаси аҳамиятсиз. Бу препаратни ёш соғлом кўнгиллиларга вена ичига юборилганидан кейин сийдикда 74% ўзгармаган субстанция аниқлангани билан тасдиқланади. Тиотропий ноферментатив усул билан алкогол N-метилскопин ва дитиенилгликол кислотасигача парчаланади, улар мускарин рецепторлари билан боғламайди. Текширишларда препаратни (вена ичига юборилганидан кейин дозанинг 20% дан камроғи) цитохром Р450 билан метаболизм бўлишини, бу жараён оксидация ва кейинчалик глютатион билан конъюгация бўлиб турли метаболитларини ҳосил бўлиши билан боғлиқлигини кўрсатади. Метаболизмининг бузилиши CYP 450 2D6 ва 3А4 ингибиторлари (хинидин, кетоконазол, гестоден) ишлатилганида кузатилиши мумкин. Шундай қилиб, CYP 450 2D6 ва 3А4 препаратнинг метаболизмида иштирок этади. Тиотропий ҳатто ўта юқори терапевтик концентрацияларда ҳам одам жигари микросомаларида цитохром Р450, 1А1, 1А2, 2В6, 2С9, 2С19, 2D6, 2Е1 ёки 3А ни ингибиция қилмайди.
Чиқарилиши
Ингаляциядан кейин тиотропийнинг терминал ярим чиқарилиш даври 5-6 кунни ташкил қилади. Ёш соғлом кўнгиллиларда вена ичига юборилганида умумий клиренси минутига 880 мл ни ташкил қилади, шахсий ўзгарувчанликда – 22% ни ташкил қилади. Тиотропий вена ичига юборилганидан кейин асосан буйраклар орқали ўзгармаган ҳолда (74%) чиқарилади. Қуруқ кукун ингаляция қилинганидан кейин буйрак экскрецияси дозанинг 14% ни ташкил қилади, қолган сўрилмаган қисми ичак орқали чиқарилади. Тиотропийнинг буйрак клиренси креатинин клиренсидан юқори, бу препаратнинг найчалар секрециясини кўрсатади. ЎСОК бўлган пациентлар препаратни суткада бир марта узоқ муддат қабул қилинганларида фармакокинетик мувозанатга 2-3 ҳафта ўтгач эришилади, бунда кейинчалик тўпланиши кузатилмайди. Тиотропий вена ичига юборилганидан кейин ва қуруқ кукун билан ингаляциядан кейин терапевтик чегараларда тўғри чизиқли фармакокинетикага эга.
Кекса ёшдаги беморлар
Кўпинча буйрак орқали бошқа барча дори воситалар каби препаратни чиқарилиши пациентлар ёши ошиши тиотропийнинг буйрак клиренсини пасайиши билан боғланган (65 ёшгача ЎСОК бўлган пациентларда минутига 365 мл дан, 65 ёшдан ошган ЎСОК бўлган пациентларда минутига 271 мл гача). Бу AUC0-6 ёки Сmax кўрсаткичларини аҳамиятли оширишини чақирмайди.
Буйрак фаолиятини бузилишлари
ЎСОК ва енгил даражадаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 50-80 мл) бўлган пациентларда тиотропийни суткада 1 марта ингаляцион юборилганда мувозанат ҳолатига эришилганда буйрак фаолияти нормал бўлган пациентлар (КК > 80 мл/мин) нисбатан AUC0-6,ss ни аҳамиятсиз ошиши (1,8-30% юқори) ва Сmax,ss ни ўхшаш кўрсаткичлари кузатилган.
ЎСОК ва ўртача ёки яққол даражали буйраклар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда (креатинин клиренси <50 мл/мин) тиотропийни вена ичига юборилганда қон плазмасида препаратни концентрацияси (AUC0-6,ss 82%, Сmax 52% кўпайди) ЎСОК ва буйрак фаолияти нормал бўлган пациентлар нисбатан икки баробар ошишига олиб келди, қуруқ кукун ингаляцион юборилганидан кейин қон плазмасидаги концентрацияси ҳам буни тастиқлайди.
Жигар фаолиятини бузилишлари
Жигар етишмовчилиги тиотропийнинг фармакокинетикасига жиддий таъсир кўрсатмаслиги таҳмин қилинади. Тиотропий оддий ноферментатив парчаланиш йўли билан фаолмас маҳсулотларгача парчаланади ва асосан буйраклар орқали (соғлом ёш кўнгиллиларда 74% гача) чиқарилади.
Қўлланилиши
СПИРИВА ўпкаларнинг сурункали обструктив касаллиги (ЎСОК) бўлган пациентларда тутиб турувчи даволаш сифатида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Дори восита фақат ингаляцион қўллаш учун мўлжалланган.
СПИРИВА ингаляция кўринишида ХандиХалер ингалятор ёрдамида ишлатилганида суткада бир капсула бир вақтда қўллаш тавсия қилинади. Тавсия қилинган дозани ошириш мумкин эмас.
СПИРИВА капсулаларини ютиш мумкин эмас.
Кекса ёшдаги пациентлар СПИРИВАни тавсия қилинган дозаларда қабул қилишлари мумкин.
Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентлар СПИРИВАни тавсия қилинган дозаларда қабул қилишлари мумкин. Аммо ўртача ёки оғир буйрак етишмовчилиги бўлган СПИРИВА қабул қилаётган (асосан буйраклар орқали чиқариладиган бошқа препаратлар каби) пациентларни синчиклаб кузатиш керак.
Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар СПИРИВАни тавсия қилинган дозаларда қабул қилишлари мумкин.
СПИРИВАни болаларда ва 18 ёшгача ўсмирларда қўллаш тажрибаси йўқ.
ХандиХалер ингаляторини қўллаш бўйича йўриқнома
СПИРИВА дори воситасини қўллашда шифокорнинг барча кўрсатмаларига қатъий риоя қилиш кераклигини ёдда тутинг.
ХандиХалер ингалятори СПИРИВА учун махсус ишлаб чиқарилган. У бошқа дори воситалар учун ишлатилмаслиги керак. Сиз ХандиХалерни бир йил давомида ишлатишингиз мумкин.
|
|
ХандиХалер ингалятори ўз ичига қуйидагиларни олади:
1. чангдан ҳимояловчи қопқоқча; 2. мундштук; 3. асос; 4. тешувчи тугмача; 5. марказий камера. |
|
1. Тешувчи тугмачага тўлиқ босиб ва кейин қўйиб юбориб чангдан ҳимояловчи қопқоқчани очинг.
|
|
2. Чангдан ҳимояловчи қопқоқчани, уни юқорига кўтариб тўлиқ очинг. Кейин юқорига кўтариб мундштукни очинг.
|
|
3. Блистердан СПИРИВА капсуласини олинг (бевосита ишлатишдан олдин) ва уни расмда кўрсатилганидек марказий камерага (5) қўйинг. Капсула камерага қайси томондан жойлаштирилишини аҳамияти йўқ. | |
4. Мундштукни шилқ этгунича зич ёпинг, чангдан ҳимояловчи қопқоқчани очиқ қолдиринг. | |
5. ХандиХалер мундштукни юқорига қилиб ушлаган ҳолда, тешувчи тугмачани охиригача фақат бир марта босинг ва кейин қўйиб юборинг. Шундай қилиб, тешик ҳосил бўлади, у орқали препарат нафас олиш вақтида капсуладан ажралиб чиқади. | |
6. Нафасни тўлиқ чиқаринг.
Диққат: ҳеч қачон мундштукка нафас чиқарманг:
|
|
7. ХандиХалерни оғизга олинг ва лабларни мунштук атрофида зич ёпинг. Бошингизни тўғри тутиб, секин ва чуқур, аммо шу вақтда капсулани тебранишини эшитиш ёки сезиш учун етарли даражада нафас олинг. Ўпкалар тўлиқ тўлгунича нафас олинг, кейин нафасни бир вақтда ХандиХалерни оғиздан чиқариб, дискомфорт ҳис қилгунингизча тутиб туринг. Нафас олишни хотиржам давом эттиринг. Капсула тўлиқ бўшагунича 6 ва 7 муолажаларни қайтаринг.
|
|
8. Мунтдштукни яна очинг. Ишлатилган капсулани ташлаб юборинг. Мундштук ва чангдан ҳимояловчи қопқоқчани ёпинг. | |
ХандиХалерни тозалаш.
ХандиХалерни тозалашни 1 ойда 1 марта ўтказинг. Мундштук ва чангдан ҳимояловчи қопқоқчани очинг. Кейин тешувчи тугмачани кўтариб ингалятор асосини очинг. Ингаляторни илиқ сувда кукун тўлиқ йўқолгунича яхшилаб ювинг. ХандиХалерни қоғозли сочиқ билан артинг ва очиқ мундштук асоси ва чангдан ҳимояловчи қопқоқчаси билан ҳавода 24 соат давомида қуритиш учун қолдиринг. Асбоб тозаланганидан кейин йўриқномага мувофиқ у кейинги ишлатишга тайёр бўлади. Зарурати бўлганида мундштукнинг ташқи юзасини нам, аммо хўл бўлмаган газлама ёрдамида тозалаш мумкин. |
|
Блистерни очиш
А. Блистер тасмасини тешикли йўл бўйлаб ажратинг.
|
|
Б. Блистернинг тасмасини бевосита ишлатиш олдидан бир капсула тўлиқ кўриниши учун очинг.
Агар капсула тасодифан очилиб қолса (ҳавонинг таъсирига учраса) уни ишлатиш мумкин эмас.
|
|
В. Капсулани олинг.
|
Капсулалар юқори ва паст ҳароратлар таъсирига учрамаслиги керак.
СПИРИВА капсуласида озгина миқдордаги кукун сақланади, шунинг учун капсула тўлиқ тўлдирилмаган.
Ножўя таъсирлари
Қуйида санаб ўтилган ножўя таъсирларининг кўпчилигини СПИРИВАнинг антихолинергик хусусиятларига киритиш мумкин.
Тез-тезлиги қуйидагича кўрсатилган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (<1/10000), ёки номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас).
Моддалар алмашинуви томонидан: номаълум – дегидратация.
Нерв тизими томонидан: тез-тез эмас – бош айланиши, бош оғриғи, таъм бузилиши; кам ҳолларида – уйқусизлик.
Кўриш аъзоси томонидан: тез-тез эмас – кўришни ноаниқлиги; кам ҳолларда – глаукома, кўз ички босимини ошиши.
Юрак – қон томир тизими томонидан: тез-тез эмас – липилловчи аритмия; кам ҳолларда – суправентрикуляр тахикардия, тахикардия, юрак уриши.
Нафас тизими томонидан: тез-тез эмас – фарингит, дисфония, йўтал; кам ҳолларда – бронхоспазм, бурундан қон кетиши, ларингит, синусит.
Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез – оғизни қуриши; тез-тез эмас – гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги, қабзият, оғиз бўшлиғининг кандидози; кам ҳолларда – ичак тутилиши, шу жумладан фалажли илеус, гингивит, тилни яллиғланиши, ютишни қийинлашиши, стоматит, кўнгил айниши; номаълум – кариес.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тез-тез эмас – тошма; кам ҳолларда – эшакеми, қичишиш, ўта юқори сезувчанлик, шу жумладан дарҳол кечувчи реакция, ангионевротик шиш; номаълум – тери инфекциялари ва яралари, терининг қуруқлиги.
Мушак-скелет ва бириктирувчи тўқима томонидан: номаълум – бўғимларни шиши.
Буйраклар ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: тез-тез эмас – дизурия, сийдикни тутилиши; кам ҳолларда – сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари.
Назорат қилинган клиник тадқиқотларда дори воситани тез-тез учрайдиган нохўш самаралари антихолинергик хусусиятлари билан боғлиқ ва тахминан 4% пациентларда оғизни қуриши юзага келди. 28 клиник тадқиқотларда тиотропий қабул қилган 9647 пациентдан 18 нафарида оғизни қуриши препаратни бекор қилишига олиб келди.
Препаратни антихолинергик хусусиятлари билан боғлиқ бўлган жиддий нохўш самаралар глаукома, қабзият, ичак тутилиши, шу жумладан фалажли илеус ва шунингдек сийдик тутилиши ўз ичига олади.
Ёши ўтган сари антихолинергик самаралар учрашиш тез-тезлиги ошиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
СПИРИВАни тиотропий бромиди, атропинга ёки унинг ҳосилаларига жумладан, ипратропий ёки окситропийга, ёки ёрдамчи модда сутли оқсиллар сақловчи лактоза моногидратига юқори сезувчанлик бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Гарчи бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирининг расмий текширишлари ўтказилмаган бўлсада тиотропий бромиди одатда ЎСОК ни даволаш учун ишлатиладиган бошқа препаратлар, симпатомиметиклар, метилксантинлар, перорал ва ингаляцион глюкокортикостероидлар билан, дориларнинг ўзаро таъсирини ҳар қандай клиник тасдиқланишларисиз мажмуада қўлланади.
Узоқ муддат таъсир этувчи бета-адренорецепторларни агонистлари ёки ингаляцион кортикостероидларни тиотропийни экспозициясига самараси аниқланмаган.
Бошқа антихолинергик препаратлар ва тиотропия бромидини бир вақтда бирга қўллаш ўрганилмаган ва шунинг учун тавсия қилинмайди.
Махсус кўрсатмалар
СПИРИВА самарани бир маромда сақлаб турувчи даволаш учун суткада бир марта қўлланувчи бронхолитик воситадир. Бу дори воситаси бронхоспазмнинг ўткир хуружларида, яъни шошилинч ҳолатларда бошланғич даволаш сифатида ишлатиш мумкин эмас.
СПИРИВАнинг ингаляциясидан кейин юқори сезувчанликнинг дарҳол тури ривожланиши мумкин.
Бошқа антихолинергик препаратлар каби СПИРИВАни ёпиқбурчакли глаукомаси, простата безининг гиперплазияси ёки қовуқ бўйнининг обструкцияси бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Препаратларнинг ингаляцияси бронхоспазмга олиб келиши мумкин.
Яқинда ўтқазган миокард инфаркти (<6 ойдан), ҳар қандай ностабил ёки ҳаётга хавф туғдирувчи юрак ритмини бузилишлари, ёки аралашувлар талаб этувчи юрак ритмини бузилиши, ёки ўтган йил давомида дорилар билан даволашни ўзгариши, ўтган йил давомида юрак етишмовчилиги бўйича (Нью-Йорк кардиологик ассоциациясини таснифи, NYHA, III ёки IV синфи) госпитализация бўлган пациентларда тиотропий эхтиёткорлик билан қўллаш керак. Қуйидаги пациентлар гуруҳи клиник тадқиқотларда қатнашмаган чунки қуйидаги ҳолатларда препаратни антихолинергик самараси таъсир қилиши мумкин.
Ўртача ёки яққол буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар (креатинин клиренси £50 мл/мин) агар кутилаётган фойда мумкин бўлган хавфдан юқори бўлганида тиотропия бромиди қабул қилиш мумкин. Препаратни узоқ муддат қўллаш бўйича оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар тўғрисида маълумотлар йўқ.
Пациентлар кукунни кўзга тушишдан сақланиш тўғрисида огоҳлантириш керак. Пациентлар препаратни ишлатиш қоидалари билан таништириш керак. Кукун кўзга тушганда чўкма ёки ёпиқбурчакли глаукоманинг ўткир хуружи, кўзларда оғриқ ёки дискомфорт, вақтинча кўришни ноаниқлиги, конъюнктивал гиперемияси ва шохпардани шиши натижасида кўриш ореолалари ёки рангли образлар билан кўзни қизариши пайдо бўлиши мумкин. Ҳар қандай юқорида кўрсатилган симптомлар пайдо бўлса пациент тиотропия бромидини қабул қилишни тўҳтатиш ва дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.
Антихолинергик воситалар қўллангандаги оғиз қуриши узоқ муддат кузатилса кариес пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
СПИРИВАни кунига бир мартадан ортиқ қўллаш мумкин эмас.
СПИРИВА капсулаларини фақат ХандиХалер ингалятори билан қўллаш керак.
Бир капсула 5,5 мг лактоза моногидрати сақлайди.
Ҳомиладорлик ва лактация
Ҳомиладорлик вақтида тиотропияни қўллаш бўйича маълумотлар чегаралган. Ҳайвонларда ўтқазилган тадқиқотлар терапевтик дозалар қўлланганда репродуктив тизимига бевосита ёки билвосита салбий таъсири аниқланмаган. Эҳтиёткорлик чоралари сифатида ҳомиладорликда СПИРИВАни қўллашдан сақланиш керак.
Тиотропия бромиди аёллар кўкрак сутига ўтиши номаълум. Кемирувчаларда ўтқазилган тадқиқотлар тиотропийнинг озгина миқдори кўкрак сутига чиқарилишидан далолат беришига қарамасдан, СПИРИВАни эмизиш даврида қўллаш тавсия қилинмайди. Тиотропия бромиди узоқ муддат таъсир этувчи восита ҳисобланади.
Эмизишни давом эттириш/тўҳтатиш ёки СПИРИВА препарати билан даволашни давом эттириш/тўҳтатиш ҳақидаги қарорни бола учун эмизиш фойдаси ва аёл учун СПИРИВА билан даволаш фойдасини баҳолангандан кейин қабул қилиш керак.
Тиотропийни одамнинг фертиллигига таъсири бўйича клиник маълумотлар йўқ. Клиникагача бўлган текширишлар фертилликка ҳар қандай нохуш таъсирини намойиш қилмаган.
Автомобилни ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Дори воситасини автомобилни ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирини ўрганиш бўйича текширишлар ўтказилмаган. Бироқ препарат қабул қилинганида бош айланиши ва кўришнинг ноаниқлиги автомобилни ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатиши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
СПИРИВА юқори дозаларда қўлланганида антихолинергик таъсирининг белгилари бўлиши мумкин.
Аммо тизимли антихолинергик ножўя самаралар тиотропийни 340 мкг гача бўлган бир марталик ингаляцион дозада соғлом кўнгиллилар қабул қилинганидан кейин аниқланмаган. Соғлом кўнгиллиларда бир марталик суткалик 170 мкг доза 7 кун давомида қабул қилинганида оғизни қуриши кузатилган. у даволаш давом эттирилганида йўқолган. Тиотропийнинг кўп марталик дозаларининг самараси ўрганилган текширишларда максимал 36 мкг препаратни 4 ҳафтадан кўпроқ олган ЎСОК бўлган пациентларда якка ножўя самараси кузатилмади.
Капсулаларни тасодифан ичга қабул қилиш билан боғлиқ ўткир интоксикациянинг эҳтимоли, препаратни паст биокираолишлиги туфайли кам.
Чиқарилиш шакли
Ингаляция учун кукунли капсулалар 18 мкг.
10 капсуладан ПВХ/алюминий фольга блистерда. 3 блистер ХандиХалер ингалятори билан ёки ингаляторсиз қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин. Юқори ҳарорат, қуёш нурлари ва бошқалар таъсирига йўл қўйилмасин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Блистер очилганидан кейин 9 кун давомида ишлатиш мумкин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Шифокор рецепти бўйича.