📜 Инструкция по применению Стомагель
💊 Состав препарата Стомагель
✅ Применение препарата Стомагель
📅 Условия хранения Стомагель
⏳ Срок годности Стомагель

СТОМАГЕЛЬ

STOMAGEL

5мг/20мг/г гель

ДОРИ ВОСИТАСИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАР УЧУН

ИЛОВА-ВАРАҚА

 

Таркиби:

1 г Стомагель қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар: 5 мг Methyluracilum (метилурацил), 20 мг Lidocainum (лидокаин гидрохлориди).

Ёрдамчи моддалар: игнабаргли эфир мойининг оғир фракцияси, лецитин, силбиол, α-токоферол, метилпарагидроксибензоат, ундецилен кислотасининг моноэтаноламиди, троламин, этил спирти, карбомер, тозаланган сув.

Фармакотерапевтик гуруҳи: асосан стоматологияда қўлланиладиган восита.

АТХ коди: A01AD11

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Гелнинг компонентлари тўқималар регенерацияси ва эпителизациясини рағбатлантиради, шунингдек юмшатувчи ва яллиғланишга қарши хусусиятларга ҳам эга.

Метилурацил – тўқималар регенерациясига ва эпителийни тикланишига ёрдам беради, шиллиқ қавати тўқималарида нуклеин кислотасининг алмашинуви жараёнига ижобий таъсир кўрсатади, яллиғланишга қарши таъсирга эга, иммунитетни тикланишини рағбатлантиради. Метилурацил клиника амалиётида ҳам тизимли, ҳам маҳаллий қўлланади, шу жумладан шиллиқ қаватларда ҳам.

Лидокаин гидрохлориди – шиллиқ қаватга кирганида оғриқ рецепторларида ва нерв охирлари соҳасида тўпланади. Лидокаин шиллиқ қаватини маҳаллий анастезиясини чақириб, импульсларни ўтказилишини таъминловчи ионлар оқимини ингибиция қилиб, нейронларнинг мембраналарини барқарорлаштиради.

 

Фармакокинетикаси

Метилурацил – сиртга қўлланганида тизимли қон оқимига деярли тушмайди.

Лидокаин гидрохлориди – оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати орқали қон айланишига лидокаиннинг озгина миқдори тушади, фаол модданинг плазмадаги максимал даражасига тахминан 20-45 минут ўтгач эришилади. Организмда лидокаин гастроинтестинал йўлига тушади ва жигарда тўлиқ метаболизмга учрайди.

Қўлланилиши

Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг яллиғланиш ва некротик жараёнлари:

  • ўткир стоматит, гингивит, пародонтоз;
  • микробли ёки замбуруғли инфекция билан боғлиқ бўлган оғиздаги қуруқлик ва ачишиш ҳиссида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Оғиз бўшлиғининг шикастланган жойларига кунига 3-4 марта қўйилади. Қўллаш давомийлиги шифокорнинг кўрсатмаси бўйича.

 

Ножўя реакциялари

Камдан-кам ҳолларда маҳаллий аллергик реакциялар, енгил бош оғриғи ва бош айланиши бўлиши мумкин. Ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя реакция аниқланганида шифокор ва фармацевтга хабар беринг!

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:

  • фаол модда ва/ёки ҳар қандай бошқа компонентларга юқори сезувчанлик;
  • лейкознинг ўткир ва сурункали лейкемик шакли, лимфогрануломатоз, суяк кўмигининг хавфли касалликлари;
  • жигарнинг оғир касалликлари;
  • амид тури локал анестезия воситалари ёки гелнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;
  • 3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Гель строфантиннинг таъсирини потенциялайди, антибиотиклар ва сульфаниламид препаратларининг таъсирини кучайтиради.

Эҳтиёткорлик чоралари

Гелни кўзга тушишига йўл қўймаслик керак, чунки препарат кўзнинг шиллиқ қаватига енгил таъсирловчи таъсир кўрсатади, гель кўзга тушганида катта миқдордаги илиқ сув билан ювиб ташлаш керак.

Фақат махаллий қўллаш учун.

Ҳомиладорлик ва лактация

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллашга чекланишлар йўқ.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Гель транспорт воситаларини ҳайдаш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Гель йўриқномасига мувофиқ ишлатилганида, дозани ошириб юборилишининг эҳтимоли кам.

 

Чиқарилиш шакли ва ўрами

15 г дан алюмин тубаларда, тубалар илова-варақаси билан бирга картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Гелни намликдан ва ёруғликдан сақлаш керак. 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби:

Рецептсиз

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.