ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
СТОПАНГИН
STOPANGIN
Препаратнинг савдо номи: Стопангин
Дори шакли: маҳаллий қўллаш учун спрей 30 мл
Таркиби:
30 мл эритма сақлайди:
Фаол модда: 0,0577 г гексетидин,
Ёрдамчи моддалар: арпабодиён эфир мойи, эвкалипт эфир мойи, сассафрас эфир мойи, апельсин дарахти гулларининг эфир мойи (Неполи), қалампир ялпизнинг эфир мойи, ментол, метилсалицилат, натрий сахаринати моногидрати, глицерин 85%, этанол 96%.
Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки деярли рангсиз, ўзига хос ҳидли ва ширин таъмли суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: оғиз бўшлиғи касалликларида маҳаллий қўллаш учун микробларга қарши препаратлар.
АТХ коди: А01АВ12
Фармакологик хусусиятлари
Стопангин ўртача анестезияловчи таъсирга эга антисептик восита ҳисобланади. Препаратнинг асосий таъсир этувчи моддаси – гексетидин – бактерицид ва фунгицид таъсирга эга. Микробларга қарши таъсири микроб хужайраларнинг оксидловчи реакцияларини сусайтириши йўли билан рўй беради. Гексетидин эфир мойлари билан мажмуада антисептик таъсирини ўртача маҳаллий анестезияловчи таъсир билан тўлдиради.
Қўлланилиши
Оғиз бўшлиғи ва ҳиқилдоқнинг қуйидаги яллиғланиш касалликларида қўлланади:
– ангина, тонзиллит, фарингит, стоматит, афталар, глоссит, пародонтоз, пародонтопатиялар, альвеолаларни инфекцияланиши
– оғиз бўшлиғи ва хиқилдоқнинг замбуруғли касалликлари (молочница)
– оператив аралашувлардан олдин ва кейин
– оғиз бўшлиғи ва ҳиқилдоқнинг жароҳатлари.
Қўллаш усули ва дозалари
Катталар ва 8 ёшдан ошган болалар
Спрей оғиз бўшлиғига, нафасни ушлаб туриб, инфекцияланган юзага 1-2 секунд пуркалади. Муолажа овқатдан кейин кунига 2-3 марта ўтказилади.
Препаратни кўпи билан 7 кун ишлатиш мумкин.
Эксплуатацияси бўйича йўриқнома
Препарат бутилкадан механик пуркагич ва аппликатор (А1 ёки А2 тасвирларга қаранг) ёрдамида дозаланади.
- Агар аппликатор полиэтилен пакетда бўлса, аппликаторни полиэтилен пакетдан қайчи ёки
шунга ўхшаш асбоблар ёрдамида олинг (B2 тасвирга қаранг)
- Аппликаторнинг бутунлигини текширинг. Аппликатор шикастланган бўлса, уни ишлатиш мумкин эмас.
- Механик пуркагичнинг
ҳимоя қопқоқчасини ечинг
- Аппликаторни бутилкага
ўрнатинг (B3 тасвирга қаранг).
- Тахминан 5 марта босинг,
бу вақтда эритма дозаторга тортилади ва босилганидан кейин у пуркашни бошлайди.
- Аппликаторнинг охир қисмини оғизга қўйинг, нафасни ушлаб туринг ва аппликаторни 2 марта шундай босинки, бир доза ўнга, иккинчиси эса, чапга йўналган бўлиши керак. Ишлатганда баллончани вертикал ушлаш керак.
Пуркалаётган эритмани нафас йўлларига тортманг ва хатто ютманг хам! Ишлатишдан олдин аппликаторни иссиқ сув билан ювинг ва аппликаторнинг бутлигини доимо текширинг. Шикастланган аппликатор-ларни ишлатиш мумкин эмас.
Ножўя таъсирлари
– оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватида ачишишни вақтинчалик ҳис этиш
– камдан-кам ҳолларда юқори сезувчанлиги бўлган одамларда аллергик реакция, шу жумладан ларингоспазм бўлиши мумкин
– кўнгил айнаши (препарат тасодифан ютиб юборилганида).
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
– препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик
– атрофик турдаги қуруқ фарингит
– 8 ёшгача бўлган болалар
– ҳомиладорлик I уч ойлик.
Дорилар билан ўзаро таъсири
Аниқланмаган.
Махсус кўрсатмалар
Шифокорнинг маслаҳатисиз препаратни ҳидлаш (нафас йўлига тортиш) мумкин эмас. Препарат кўзга тушмаслиги керак.
64% этанол сақлайди.
Ҳомиладорлик ва лактация
Препаратни ҳомиладор ва эмизикли аёлларда қўллаш тўғрисида етарли маълумотлар йўқ, шунинг учун уни қўллашдан тахмин қилинаётган фойда, потенциал хавфдан устун бўлган ҳолдагина эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига дори воситасининг таъсирини ўзига хослиги
Стопангин транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамлашини талаб қилувчи фаолиятга таъсир кўрсатмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Таърифланмаган.
Чиқарилиш шакли
Механик пуркагич ва пуркагични ҳимояланувчи қопқоқча билан таъминланган 30 мл пластмасса флакон. ҳар бир флакон аппликатор билан мажмуада, тиббиётда қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
10оС дан 25оС гача ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.