ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
СТРЕПСИЛС®
STREPSILS®
Препаратнинг савдо номи: Стрепсилс®
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): амилметакрезол+дихлорбензил спирти
Дори шакли: шимиш учун таблеткалар [лимонли], шимиш учун таблеткалар [қулупнайли]
Таркиби:
Бир таблетка қуйидагиларни саылайди:
фаол моддалар: 2,4-дихлорбензил спирти – 1,2 мг, амилметакрезол – 0,6 мг;
ёрдамчи моддалар:
шимиш учун таблеткалар [лимонли]: 26 мг узум кислотаси, 4,16 мг лимон ароматизатори 74940-74, 0,01 мг сариқ хинолин бўёвчиси (Е104), 2 мг натрий сахаринати, 1834,296 мг изомальтоза, 2,35 г таблетка ҳосил бўлгунигача 458,57 мг мальтитола сиропи -.
шимиш учун таблеткалар [қулупнайли]: 26 мг узум кислотаси, 9,1 мг қулупнай ароматизатори (Flav P 052312В), 0,1 мг пушти антоцианин бўёвчиси P-WS (Е163), 2 мг натрий сахаринати, 1830 мг изомальтоза, 2,35 г таблетка ҳосил бўлгунигача 458 мг мальтитола сиропи.
Таърифи:
Шимиш учун таблеткалар [лимонли]: сариқ, думалоқ, икки томонида S ҳарф тасвири бўлган, ярим тиниқ карамель массали таблеткалар.
Оқ караш, бўялиши нотекис, карамель массасида ҳаво пуфакчаларини бўлишига ва четларини бир оз нотекис бўлишига йўл қўйилади.
Шимиш учун таблеткалар [қулупнайли]: пушти рангли, думалоқ, икки томонида S ҳарф тасвири бўлган, ярим тиниқ карамель массали таблеткалар.
Оқ караш, бўялиши нотекис, карамель массасида ҳаво пуфакчаларини бўлишига ва четларини бир оз нотекис бўлишига йўл қўйилади.
Фармакотерапевтик гуруҳи: антисептик восита.
АТХ коди: R02AA20
Фармакологик хусусиятлари
Препарат антисептик таъсир кўрсатади, кенг доирали граммусбат ва грамманфий микроорганизмларга нисбатан фаол, антимикотик таъсир кўрсатади.
Қўлланилиши
Оғиз бўшлиғи ва томоқни инфекцион-яллиғланиш касалликларини даволаш (томоқда оғриқни енгиллаштиради ва таъсирланишни енгиллаштиради).
Препаратни қандли диабети бўлган беморларда қўллаш мумкин (таркибида қанд сақламайди).
Қўллаш усули ва дозалари
Маҳаллий қўлланади. Катталар ва 6 ёшдан ошган болалар бир таблеткадан ҳар 2-3 соатда секин шимилади.
24 соат давомида 8 таблеткадан ортиқ қабул қилинмасин. Даволаш курси давомийлиги – 3 кунни ташкил қилади.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик; сахароза/изомальтаза танқислиги, фруктозани ўзлаштираолмаслик, глюкоза-галактозани мальабсорбцияси.
Болалар (6 ёшгача).
Дориларнинг ўзаро таъсири
Бошқа препаратлар билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлар аниқланмаган.
Махсус кўрсатмалар
Препарат таркибига кирувчи ҳар қандай компонентларга шахсий юқори сезувчанликда препаратни қўллаш мумкин эмас.
Препарат таркибига изомальтоза ва мальтитл сиропи киради, улар енгил сурги таъсирини кўрсатиши мумкин. Фруктозани насли ўзлаштираолмайдиган пациентларга препаратни қўллаш тавсия этилмайди.
Симптомлар сақланса ёки тана ҳароратини ошиши ёки бош оғриғи пайдо бўлса шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши
Ҳомиладор ва эмизикли аёллар препаратни қўллашдан аввал шифокор билан маслаҳатлашишлари лозим.
Транспорт воситаларини, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат автотранспорт ва механизмларни бошқариш, шунингдек диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилишининг эҳтимоли кам, бўлиши мумкин бўлган дозани ошириб юборилиши меъда-ичак йўллари томонидан дискомфорт чақириши мумкин. Даволаш симптоматик.
Чиқарилиш шакли
Шимиш учун таблеткалар [лимонли], шимиш учун таблеткалар [қулупнайли].
4, 6, 8 ёки 12 таблеткадан блистерда (ПВХ/ПВДХ/Алюминий). 1 ёки 2 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
Қуруқ жойда, +25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
Шимиш учун таблеткалар [лимонли]: 3 йил.
Шимиш учун таблеткалар [қулупнайли]: 2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.