📜 Инструкция по применению Стопдиар
💊 Состав препарата Стопдиар
✅ Применение препарата Стопдиар
📅 Условия хранения Стопдиар
⏳ Срок годности Стопдиар

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

СТОПДИАР

STOPDIAR

Препаратнинг савдо номи: Стопдиар

Таъсир қилувчи модда (ХПН): нифуроксазид (nifuroxazide)

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: нифуроксазид – 100 мг;

Ёрдамчи моддалар: сувсиз коллоид кремний диоксиди, картошка крахмали, желатин, тальк, магний стеарати;

Қобиқ таркиби: гипромеллоза, титан диоксиди (Е171), тальк, полиэтиленгликоль, хинолин сариғи (Е104).

Таърифи: плёнка қобиқ билан қопланган, думалоқ, икки томонлама қавариқ, сариқ рангли, диаметри тахминан 9 мм бўлган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ичак инфекцияларини даволаш учун диареяга қарши, яллиғланишга қарши, микробларга қарши восита.

 

Фармакологик хусусиятлари

Нифуроксазид – ичак антисептиги, 5-нитрофуран ҳосиласи, граммусбат (Staphylococcus оиласи) ва грамманфий (Enterobacteriaceae оиласи: Escherichia, Citobacter, Enterobacter, Klebsiella, Salmonella, Shigella, Proteus, Yersinia) бактерияларга нисбатан маҳаллий антибактериал таъсирга эга.

Pseudomonas тури ва Proteus inconstans, Providentia alcalifaciens тури бактерияларининг А кичик гуруҳи штаммларига нисбатан фаол эмас.

Овқат ҳазм қилиш йўлларидаги нормал бактериал микрофлоранинг мувозанатини (дисбактериоз чақирмайди) бузмайди, дори воситасига чидамли микроб шаклларини ривожланишига олиб келмайди. Препаратнинг самарадорлиги ичак бўшлиғидаги рН муҳитига ва бактерияларни антибиотикларга сезувчанлигига боғлиқ эмас. Нифуроксазид микроорганизмлар томонидан токсинлар ишлаб чиқарилишини камайтиради.

Нифуроксазид ичга қабул қилинганидан кейин, овқат ҳазм қилиш йўлларидан деярли сўрилмайди, ичакда таъсир қилувчи модданинг юқори концентрациясини ҳосил қилиб, тез даволовчи самарани намоён қилади. Организмга умумий таъсир кўрсатмайди, қоннинг клиник ва биокимёвий кўрсаткичларига ҳам таъсир қилмайди. Ичак орқали чиқарилади.

Қўлланилиши

Стопдиар препарати қуйидагиларни даволашда қўлланади:

  • келиб чиқиши бактериал бўлган ўткир ва сурункали диарея;
  • диарея билан кечувчи бошқа касалликлар.

Қўллаш усули ва дозалари

Стопдиар препаратининг таблеткалари ичга қабул қилиш учун мўлжалланган.

Катталарга ва 6 ёшдан ошган болаларга суткада 2 таблеткадан 4 марта буюрилади. Препаратни овқат қабул қилишдан қатъий назар тенг вақт оралиғида (ҳар 6 соатда) қабул қилинади.

Таблетка бутунлигича, чайнамасдан ва майдаламасдан, кўп бўлмаган миқдордаги сув билан ютилади. Стопдиар плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалари ўткир диареяни даволаш учун 3 кун давомида қабул қилиш тавсия қилинади. Агар бундан кейин симптомлар йўқ бўлмаса, шифокорга мурожаат қилиш лозим. Диарея билан кечувчи бошқа касалликларни даволаш курси кўпи билан 7 кунни ташкил қилади.

6 ёшгача бўлган болаларга препаратни суспензия шаклида буюриш тавсия қилинади.

Ножўя таъсирлари

Қон яратувчи ва лимфатик тизим томонидан:

Гранулоцитопениянинг бир ҳолати таърифланган.

Меъда-ичак йўллари томонидан:

Нифуроксазидга шахсий юқори сезувчанлик ҳолатларида қоринда оғриқ, кўнгил айниши ва диареяни зўрайиши пайдо бўлиши мумкин. Суст жадалликка эга бундай симптомларни пайдо бўлишида махсус даволашни қўллаш ёки нифуроксазидни қўллашни тўхтатиш зарурати йўқ. Юқорида санаб ўтилган кучли жадалликка эга симптомлар ривожланганда дорини қабул қилишни тўхтатиш лозим. Кейинчалик бемор нитрофуран ҳосилаларини қабул қилмаслиги керак.

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан:

Терида тошмалар кўринишида тери реакциялари кам (≥1/10000 дан <1/1000 гача) пайдо бўлиши мумкин. Кекса ёшдаги шахсда пустулёзнинг бир ҳолати ва нифуроксазидга контакт аллергия натижасида тугунли қичитманинг бир ҳолати таърифланган.

Нифуроксазид одатда яхши ўзлаштирилади, ножўя таъсирларни деярли намоён қилмайди.

Ҳар қандай нохуш самаралар ривожланиш ҳолларда даволовчи шифокорга мурожаат қилиш керак!

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Нифуроксазидни унинг компонентларидан биронтасига юқори сезувчанликда, шунингдек 5-нитрофуран ҳосилаларига аллергияда қўллаш мумкин эмас.

Янги туғилган чақалоқларда (2 ойликкача бўлган чақалоқларда) қўллаш мумкин эмас.

Қўллашдаги эҳтиёткорлик

Нифуроксазид билан даволаниш вақтида алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш мумкин эмас, чунки алкогол организмни препаратга бўлган сезувчанлигини оширади ва диареяни кучайиши, қусиш, қоринда оғриқ, тери гиперемияси, юзда ва тананинг юқори қисмида иссиқлик ҳисси, бошда шовқин, нафасни қийинлашиши, тахикардия, қўрқув ҳисси билан намоён бўлувчи реакцияларни қўзғатиши мумкин.

Ҳансираш, терида тошмалар, қичишиш каби ўта юқори сезувчанлик реакциялари намоён бўлганида препарат қўллашни тўхтатиш керак.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Нифуроксазид билан даволашда препаратнинг кучли адсорбцион хусусиятлари сабабли, перорал воситаларни бир вақтда қабул қилишдан сақланиш лозим. Нифуроксазид қон айланиш тизимига тушмаслиги сабабли, тизимли препаратлар билан ўзаро таъсирининг эҳтимоли кам ва ҳозирча маълум эмас.

Махсус кўрсатмалар

Даволашни бошлашдан аввал шифокор билан маслаҳатлашинг.

Препарат билан даволаниш даврида сувсизланиш симптомлари пайдо бўлса, беморнинг клиник ҳолатига қараб, регидратацион даволашни ўтказиш (катталарга – суткада тахминан 2 литр суюқлик) лозим.

Нифуроксазидни шарбатлар, хом сабзавот ва мевалар, аччиқ ва ҳазм қилиниши қийин бўлган овқатларни инкор қилинган қатъий парҳезга риоя қилиб қўллаш керак.

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Нифуроксазидни ҳомиладорлик даврида қўлланиши:

Нифуроксазидни ҳомиладорлик даврида қўлланишига оид клиник маълумотлар мавжуд эмас.

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар ҳомиладорликни кечиши, эмбрион ва ҳомилани ривожланишига, туғруқни кечишига ёки туғруқдан кейин боланинг ривожланишига на бевосита, на билвосита таъсир кўрсатмайди.

Нифуроксазидни ҳомиладор аёлларга буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Нифуроксазидни эмизиш даврида қўлланиши:

Нифуроксазид меъда-ичак йўлларида сўрилмайди. Шунга қарамасдан, етарли клиник маълумотлар йўқлиги сабабли эмизикли аёлларга нифуроксазидни буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препаратни психомотор реакцияларга таъсири

Нифуроксазид рухий-жисмоний иш қобилиятни, механик ҳаракатланиш воситаларини бошқариш ва ҳаракатланувчи механик қурилмаларга хизмат кўрсатиш қобилиятини сусайишини чақирмайди.

Шифокор маслаҳатисиз препаратни белгиланган муддатдан узоқ қўлламанг!

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юбориш симптомлари маълум эмас. Дозани ошириб юбориш ҳолларида меъдани ювиш ва симптоматик даволаш тавсия қилинади.

Чиқарилиш шакли

24 плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар алюмин фольга ва ПВХ-плёнкали блистерда. 1 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

 

Сақлаш шароити

+15оС дан +30оС гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

4 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.