ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
СТАРТУМ
STARTUM
Препаратнинг савдо номи: Стартум
Дори шакли: инъекция учун эритма тайёрлаш учун лиофилизация қилинган кукун.
Таркиби:
Препаратнинг 1 флакони қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:
кокарбоксилаза хлориди 50 мг;
никотинамид 20 мг;
динатрий аденозинтрифосфат тригидрати 10 мг;
цианокобаламин 0,5 мг;
ёрдамчи моддалар: глицин, метилпарагидроксибензоати, пропилпарагидроксибензоати.
эритувчи: 0,5% ли лидокаин гидрохлориди эритмаси 2 мл.
Таърифи: пушти рангли лиофилизация қилинган кукун.
эритувчи: тиниқ рангсиз эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Витаминлар. Поливитаминлар бошқа дори воситалари билан мажмуада.
АТХ коди: А11AB
Фармакологик ҳусусиятлари
Фармакодинамикаси
Препарат метаболик воситалар ва витаминларнинг рационал танлаб олинган мажмуасидир.
Кокарбоксилаза – кофермент бўлиб, организмга ташқаридан келиб тушадиган тиамин (В1 витаминидан ҳосил бўлади. Углеводлар алмашинувида муҳим роль ўйнайди, α-кетокислоталарни карбоксилизация ва декарбоксиллизация катализация қиладиган карбоксилаза ферментининг таркибига киради. Нуклеин кислоталар, оқсиллар ва липидлар синтезида бевосита қатнашади. Организмда сут ва пироват кислоталарининг даражасини паайтиради, глюкозани ўзлаштирилишига ёрдам беради. Нерв тўқимасининг трофикасини яхшилайди.
Никотинамид – РР витаминининг шаклларидан бири бўлиб, ҳужайрада оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида иштирок этади, углеводлар ва азот алмашинувини яхшилайди.
Динатрий аденозинтрифосфат тригидрати аденозиннинг ҳосиласи ҳисобланади, метаболик жараёнларни рағбатлантиради. Гипотензив ва антиаритмик таъсирга эга. Қон-томирлар, шу жумладан коронар артерияларни кенгайтирувчи таъсир кўрсатади.
Цианокобаламин (В12 витамини) организмда юқори биологик фаолликка эга бўлган фаол шакли (аденозилкобаламин ёки кобамамид) га айланади. Организмда оқсил синтезини оширади ва уни тўпланишига олиб келади. Углеводлар ва липидлар алмашинувини фаоллаштиради. Қонда холестериннинг даражасини пасайтиради, жигарни ёғли инфильтрациясини олдини олади. Қон яратувчи аъзоларни нормал фаолият кўрсатиши учун зарур, эритроцитларда сульфгидрил гуруҳини сақловчи бирикмаларни тўпланишига ёрдам бериб, уларни гемолизга нисбатан чидамлилигини оширади. Тўқималарни регенерацияси оширади. Жигар ва нерв тизимларининг фалиятига ижобий тасир кўрсатади.
Фармакокинетикаси
Кокарбоксилаза
Кокарбоксилаза мушак ичига юборилганидан сўнг тез сўрилади. Организмнинг кўпгина тўқималарига ўтади. Метаболик тақсимланишга учрайди. Метаболизм маҳсулотлари асосан буйраклар орқали чиқарилади.
Никотинамид
Меъда-ичак йўлларидан сўрилиши (асосан меъданинг пилорик қисмида ва ўн икки бармоқ ичакнинг антрал қисмида) – тез, мальабсорбция синдромида аҳамиятли даражада пасаяди ва секинлашади. Барча тўқималарга тез тақсимланади. Йўлдош орқали ўтади ва кўкрак сути билан ажралиб чиқади.
Жигарда метаболизмга учраб, N-метилникотинамид, метилпиридонкарбоксамидлар, глюкурон кислотаси эфири ва глицин билан комплекс бирикмалар ҳосил қилади. Ярим чиқарилиш даври – 45 минутни ташкил этади.
Буйраклар орқали метаболитлар кўринишида чиқарилади, юқори дозаларда қабул қилинганида – асосан ўзгармаган ҳолда чиқарилади.
Динатрий аденозинтрифосфат тригидрати
Организмнинг хусусий АТФ иштирокида юз берадиган турли реакцияларнинг миқдори кўп бўлганлиги сабабли, парентерал юбориладиган АТФ препаратининг кинетикасини кузатиш имкони йўқ. Натрий аденозинтрифосфат юборилган жойда аденозин ҳамда фосфат қолдиқларига тез парчаланади, кейинчалик янги АТФ молекулаларини синтези учун ишлатилиши маълум.
Цианокобаламин
В12 витамини қонда I ва II транскобаламинлар билан боғланади, улар уни тўқималарга ташийдилар. Асосан жигарда тўпланади. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 90%. Мушак ичига юборилганидан сўнг максимал концентрациясига 1 соатдан кейин эришилади. Жигардан сафро билан ичакка чиқарилади ва қонга қайта сўрилади. Ярим чиқарилиш даври – 500 кунни ташкил этади. Буйрак функцияси нормал бўлганида – 7-10% буйраклар орқали, тахминан 50% – ахлат массалари билан чиқарилади; буйрак функцияси пасайганида – 0-7% буйраклар орқали, 70-100% ахлат массалари билан чиқарилади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сути билан ажралиб чиқади.
Қўлланилиши
- невритлар, нейропатиялар (қандли диабетда, пернициоз анемияда ва бошқаларда);
- турлича ривожланган невралгиялар;
- миалгия, ишиалгия;
- люмбаго, радикулит;
- бурситлар, тендинитлар;
- юрак ишемик касаллиги, миокардит, миокардиопатияларда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Стартум препарати мушак ичига 1-2 флакондан суткада бир марта юборилади.
Даволаш давомийлиги ва такрорий даволаш курсларини ўтказиш касалликнинг характери ва оғирлигига боғлиқ.
Препарат жигар ва буйрак етишмовчилиги бўлган беморларга қўлланганида дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.
65 ёшдан ошган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Ножўя таъсирлари
Иммун тизими томонидан: юқори сезувчанлик реакциялари (тери реакциялари, анафилактик шок, Квинке шиши). Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликка шубҳа қилинган пациентларга Стартум препаратини юборишдан олдин тери ичига юбориб синама ўтказиш тавсия этилади.
Юрак-қон томир тизими томонидан: даволаш бошланишида ўпка шиши ва димланган юрак етишмовчилиги; периферик томирлар тромбози;
Қон яратиш аъзолари томонидан: чин полицитемия;
Меъда-ичак йўллари томонидан: енгил шаклдаги вақтинчалик диарея;
Тери қопламлари томонидан: қичишиш, транзитор экзантема;
Умумий симптомлар: тўсатдан кучли терлаш, ҳолсизлик ҳисси, бош айланиши бўлиши мумкин.
Кўрсатилган ёки бошқа ножўя таъсирлар ривожланганида шифокорга мурожаат қилиш керак.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик;
- ўткир миокард инфаркти даври;
- гиперкоагуляция (шу жумладан ўткир тромбозларда), эритремия, эритроцитоз, артериал гипертониянинг оғир шакллари, артериал гипотония, ўпканинг яллиғланиш касалликлари, оғир даражадаги юрак етишмовчилиги, псориаз, юракнинг ўтказувчанлигини оғир бузилишлари, ўткир юрак етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Кокарбоксилаза юрак гликозидларининг кардиотоник таъсирини кучайтиради.
Никотинамид тутқаноққа қарши воситалар, айниқса карбамазепин, диазепам ва натрий вальпроати кабилар билан бир вақтда қўлланганида уларнинг тутқаноқққ қарши самараси кучайиши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Тайёр бўлган эритманинг ранги қизил-пушти рангли бўлиши керак.
Агар эритманинг ранги ўзгарса, уни ишлатманг.
Анамнезида меъда-ичак яра касаллиги, гастрит, подагра, қон кетишлари, жигар ва ўт чиқариш йўлларини шикастланишлари бўлган пациентларга Стартум препаратини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Препарат узоқ муддат қўлланганида умумий қон таҳлилида эритроцитларнинг миқдори, қон ивиш вақти, коагулограммада протромбин индекси, қон зардобида трансаминазалар, ишқорий фосфатаза, гамма-глутамилтранспептидаза, билирубин, сийдик кислотасининг даражасини қондаги тромбоцитлар миқдорини назорат қилиш керак.
Эритмани тайёрлангандан сўнг дарҳол ишлатиш керак!
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик даврида Стартум препаратини она учун даволашдан кутиладиган фойда ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолатдагина қўллаш керак.
Препарат билан даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш тавсия этилади.
Педиатрияда қўлланиши
Препаратни болаларда қўллаш юзасидан маълумотлар йўқ.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Никотинамид узоқ муддат қўлланганида ҳам чиқарилишида метиллизация реакцияларида иштирок этиши фонида метил гуруҳининг танқислиги ҳолати ривожланиши мумкин.
Никотинамиднинг юқори дозалари (3000-9000 мг = Стартум препаратининг 150-450 флакони) узоқ муддат қўлланганида жигар функцияси бузилишини клиник ҳолатлари таърифланган.
Даволаш: симптоматик.
Бехосдан ичга қабул қилинганида ёки вена ичига юборилаганида токсиклиги намоён бўлиши мумкин.
Чиқарилиш шакли
Инъекция учун эритма тайёрлаш учун лиофилизация қилинган кукун бромбутилкаучук тиқин ёпилган ва Flip off туридаги мажмуавий алюмин қалпоқча билан маҳкамланган тўқ рангли шиша флаконларда.
Лиофилизация қилинган 3 флакон эритувчи (3 ампула 0,5% ли лидокаин гидрохлориди эритмаси) билан мажмуада контур уяли ўрамда.
Контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича берилади.