ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИКНОМА
НАТРИЙ ТИОСУЛЬФАТ
NATRII THIOSULFATIS
Препаратнинг савдо номи: Натрий тиосульфат
Таъсир этувчи модда (ХПН): натрий тиосульфати
Дори шакли: инъекция учун эритма
Таркиби:
фаол модда: натрий тиосульфати – 300 мг;
ёрдамчи моддалар: натрий гидрокарбонати – 20 мг;
1 л гача инъекция учун сув.
Таърифи: тиниқ, рангсиз суюқлик.
Фармакотерапевтик гурухи: заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган восита.
АТХ коди: V03AB06
Фармакологик хусусиятлари
Дезинтоксикацион, яллиғланишга қарши, десенсибилизацияловчи таъсир кўрсатади. Оғир металл тузлари, галогенлар, цианидлар билан заҳарли бўлмаган ёки кам заҳарли бирикмалар ҳосил қилади.
Қўлланилиши
Маргимуш, қўрғошин, симоб, бром, йод, цианидлар билан заҳарланиш; эшакеми, артрит, невралгия
Қўллаш усули ва дозалари
Вена ичига 30% эритманинг 5-10 мл, цианидлар билан заҳарланганда 30% эритманинг 50 мл юборилади. Ичга бир марта қабул қилиш учун 2-3 мл дан 10% эритма шаклида буюрилади (30% ли ампулали эритмани сувда ёки натрий хлориднинг изотоник эритмасида суюлтириб тайёрланади).
Ножўя таъсирлари
Даволаш курсининг бошида бош оғриғи, оёқ-қўлларда оғриқлар, умумий ҳолсизланиш бўлиши мумкин. Одатда бу ҳолатлар ўз-ўзидан ўтиб кетади. Баъзида аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратга юқори сезувчанлик.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Препаратни метаболизм жараёнида организмда аминобензой кислотани ҳосил бўлмаслиги туфайли, у антисульфаниламид таъсир кўрсатмайди ва сульфаниламид препаратлар олувчи беморларда қўлланилиши мумкин.
Циметидин, бета-адреноблокаторлар ва МАО ингибиторлари билан бирга қўлланганда препаратни тансиқлиги ошади, бундай мажмуани қўллаш зарурати бўлса, препаратнинг дозасини камайтириш зарур.
Махсус кўрсатмалар
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Чикарилищ шакли
30% инъекция учун эритма ампулаларда, 5 ва 10 мл дан.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.