📜 Инструкция по применению Офлостат Нео
💊 Состав препарата Офлостат Нео
✅ Применение препарата Офлостат Нео
📅 Условия хранения Офлостат Нео
⏳ Срок годности Офлостат Нео

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ОФЛОСТАТ НЕО

OFLOSTAT NEO

 

Препаратнинг савдо номи: Офлостат Нео

Таъсир этувчи модда (ХПН): офлоксацин

Дори шакли: инфузия учун эритма.

Таркиби:

100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: офлоксацин – 200 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди – 900 мг; инъекция учун сув – 100 мл гача.

Таърифи: тиниқ оч-сариқ рангли эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антибиотик (фторхинолонлар гуруҳи).

АТХ коди: J01MA01

 

Фармакологик ҳусусиятлари

Фармакодинамикаси

Кенг бактерицид таъсир доирасига эга бўлган микробларга қарши фторхинолонлар гуруҳига мансуб бактерияларга қарши препаратдир. Бактерия ДНК сининг юқори спираллашувини ва шу тарзда унинг турғунлигини таъминловчи ДНК-гираза ферментига таъсир қилади (ДНК занжирини барқарорсизлантириш микроорганизмларни нобуд бўлишига олиб келади).

β-лактамазалар ишлаб чиқарувчи микроорганизмларга ва тез ўсувчи атипик микобактерияларга нисбатан фаол.

Офлоксацинга сезгир микроорганизмлар:

Грамманфий: Энтеробактериялар: Citrobacter spp., Edwardsiella tarda, Enterobacter spp., Escherichia coli, Hafnia alvei, Hafnia spp., Klebsiella pneumonia, Klebsiella spp., Proteus mirabilis, Proteus spp., Proteus vulgaris., Providencia spp., Salmonella spp., Serratia marcescens, Shigella sonnei, Shigella spp. Бошқалар: Aeromonas hydrophila, Bordetella parapertussis, Bordetella pertussis, Brucella spp., Campylobacter jejuni, Haemophilus ducreyi, Haemophilus influenza, Legionella spp., Neisseria gonorrhoeae, Neisseria meningitides, Pseudomonas aeruginosa, Serratia spp., Vibrio cholera, Vibrio parahaemolyticus, Yersinia enterocolitica. Граммусбат: Стафилококклар: Staphylococcus aureus, Staphylococcus epidermidis, Staphylococcus spp. Бошқалар: Propionibacterium acnes.

Офлоксацинга ўртача сезгир микроорганизмлар:

Грамманфий: Баъзи хужайра ичи қўзғатувчилари: Acinetobacter, Chlamydia spp., Helicobacter pylori, Legionella pneumophila, Listeria monocytogenes, Mycobacterium tuberculosis, Mycoplasma hominis, Mycoplasma pneumonia, Serratia marcescens, Ureaplasma realiticum.

Офлоксацинга сезгирлиги камроқ микроорганизмлар:

Грамманфий: Стрептококклар: Streptococcus pneumonia, Streptococcus pyogenes, Streptococcus viridans. Бошқалар: Clostridium perfringens, Corynebacterium spp., Enterococcus faecalis, Gardnerella vaginalis, Listeria monocytogenes, Mycobacterium fortuitum, Mycobacterium tuberculosis.

Офлоксацинга чидамли микроорганизмлар:

Treponema pallidum га нисбатан фаол эмас.

Bacteroides fragilis, Bacteroides spp., Clostridium difficile, Eubacterium spp., Fusobacterium spp., Nocardia asteroids, Peptococcus spp., Peptostreptococcus spp., Pseudomonas cepacia, Pseudomonas maltophilia, Treponema pallidum, Ureaplasma urealiticum.

Фармакокинетикаси

Тақсимланиши

Флоксуролнинг 200 мг бир марталик инфузиясидан кейин 60 минут ичида унинг қондаги максимал концентрацияси (Cmax) 2,7 мкг/мл ни, юборилгандан 12 соатдан кейин эса 0,3 мкг/мл ни ташкил қилади.

Мувозанат тенг концентрацияларга 4 инфузиядан сўнг эришилади. Флоксуролни вена ичига (в/и) 200 мг дозада ҳар 12 соатда 7 кун давомида юборилганда, унинг ўртача максимал ва минимал мувозанат концентрациялари мувофиқ равишда 2,9 ва 0,5 мкг/мл ни ташкил қилади.

Флоксурол организмнинг кўпгина тўқима ва суюқ муҳитларига кенг киради: ҳужайралар (лейкоцитлар, альвеоляр макрофаглар), сўлак, бронхиал шиллиқ, сафро, кўз ёш ва орқа мия суюқлиги, йиринг, ўпка, юмшоқ тўқималар, суяклар, қорин бўшлиғи ва кичик чаноқ аъзолари, простата бези ҳамда тери.

ГЭТ (гематоэнцефаолик тўсиқ), йўлдош тўсиғидан яхши ўтади, кўкрак сути билан чиқарилади. Бош мия қобиғининг яллиғланган ва яллиғланмаган ҳолатларида орқа мия суюқлигига ўтади (14-60%).

Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 20-25% ни ташкил қилади.

Метаболизми ва чиқарилиши

N-оксид офлоксацин ва диметилофлоксацин ҳосил қилган ҳолда жигарда метаболизмга учрайди (тахминан 5%). Ярим чиқарилиш даври (T1/2) 6-7 соат. Препаратнинг буйрак клиренси минутига 173 мл, умумий клиренси эса минутига 214 мл ни ташкил қилади. Дозанинг 80% ўзгармаган ҳолда буйраклар орқали, кам қисми аҳлат билан чиқарилади. Буйракдан ташқари клиренси 20% дан кам. Бир марталик 200 мг дозада қўлланилганида, сийдикда 20-24 соатдан кейин аниқланади.

Флоксурол постантибиотик таъсир кўрсатади.

Алоҳида клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси

Жигар ва буйрак касалликларида чиқарилиши секинлашиши мумкин, буйрак етишмовчилигида (креатинин клиренси (КК) минутига 50 мл дан ва камроқ) T1/2 15-16 соатгача ошиши мумкин. Такрорий буюрилиши унинг тўпланишига олиб келмайди. Гемодиализ вақтида 10-30% препарат йуқотилади. Кекса ёшдаги беморларда КК ўртача минутига 50 мл бўлганида T1/2 13 соатгача ошиши мумкин.

Қўлланилиши

  • нафас йўллари инфекциялари (бронхит, пневмония);
  • ЛОР-аъзолари инфекциялари (синусит, фарингит, ўрта отит (шу жумладан ўткир ва сурункали бактериал ташқи ва ўрта отит, қулоқ пардаси перфорацияси ёки тимпанопункция билан кечувчи отит, ларингит, трахеит);
  • тери ва юмшоқ тўқималар инфекциялари (фурункулёз, сарамас касаллиги, ётоқ яралари, инфекцияланган жароҳатлар) (Staphylococcus aureus, Streptococcus pyogenes или Proteus mirabilis);
  • суяк ва бўғимлар инфекциялари (остеомиелит);
  • қорин бўшлиғи, меъда-ичак йўллари ва ўт чиқариш йўллари инфекциялари (бактериал энтеритдан ташқари);
  • буйраклар (пиелонефрит) ва сийдик чиқарув йўллари (цистит, уретрит (гонококксиз тури – Chlamydia trachomatis чақирган) (Citrobacter diversus, Enterobacter aerogenes, Escherichia coli, Klebsiella pneumoniae, Proteus mirabilis, Pseudomonas aeruginosa)) инфекциялари;
  • кичик чаноқ (эндометрит, сальпингит, офорит, цервицит (гонококксиз тури – Chlamydia trachomatis чақирган), параметрит, простатит) ва жинсий аъзолар (кольпит, орхит, эпидидимит, микоплазмоз) инфекциялари;
  • хламидиоз;
  • септицемия;
  • менингит;
  • туберкулёз (мажмуавий даволаш таркибида);
  • туберкулёз ва ўпка фибрози фонидаги респиратор инфекциялар;
  • иммун ҳолати бузилиши бўлган беморларда инфекциялар олдини олиш учун (шу жумладан нейтропенияда);
  • шигиллёз ва сальмонеллёз;
  • кўрув аъзолари инфекциялари (мугуз парданинг бактериал яраси, конъюнктивит, блефарит, мейбомит (говмичча), дакриоцистит, кератит, кўзнинг хламидияли инфекциялари);
  • ёт моддаларни олиб ташлаш ва кўз жароҳати юзасидан ўтказиладиган жарроҳлик амалиётларидан сўнг операциядан кейинги даврдаги инфекцияларни олдини олиш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат в/и томчилаб юборилади (секин юбориш керак, оқим билан юбориш тавсия қилинмайди).

Доза касаллик оғирлиги, инфекция тури, организм ҳолати, беморнинг ёши, вазни ва буйрак фаолиятига қараб аниқланади.

Даволашни 200 мг препаратни в/и (30-60 минут давомида) юбориш билан бошланади. Даволаш давомийлиги касалликнинг кечишига боғлиқ ва кўп ҳолларда 7-10 кунни ташкил қилади (қуйи сийдик йўлларининг асоратсиз инфекцияларида даволаш курси 3-5 кун ташкил қилади).

Препаратни беморнинг ҳарорати ва умумий аҳволи яхшиланганидан сўнг яна 3 кун давомида юбориш керак. Беморнинг ҳолати яхшиланганидан сўнг, даволашни, препаратнинг перорал шаклида, худди шундай суткалик дозада давом эттириш тавсия этилади.

Даволаш давомийлиги 2 ойдан ошмаслиги керак.

  • сийдик чиқарув йўллари инфекцияларида препарат 100 мг дан суткасига 1-2 марта буюрилади;
  • буйрак ва жинсий азолар инфекцияларида препарат 100 мг дан 200 мг гача, суткасига 2 марта буюрилади;
  • нафас йўллари, шунингдек ЛОР-аъзолари инфекциялари, тери ва юмшоқ тўқималар, суяк ва бўғимлар, қорин бўшлиғи инфекциялари, септик инфекцияларда 200 мг дан суткасига 2 марта буюрилади;
  • зарур ҳолатларда доза суткасига 2 марта 400 мг гача оширилади;
  • иммунитети яққол пасайган беморларда инфекциялар олдини олиш учун суткасига 400-600 мг дан буюрилади; зарур ҳолатларда в/и томчилатиб 200 мг дан 5% ли декстроза эритмасида юборилади. Инфузия давомийлиги 30 минут.

Болалар. Бунда суткалик ўртача доза тана вазнидан 7,5 мг/кг, максимал – 15 мг/кг ни ташкил қилади.

Алоҳида  клиник ҳолатлардаги қўллаш усули ва дозалари

Буйрак фаолияти бузилиши бўлган беморларда (КК минутига 50 дан 20 мл гача) бир марталик доза, ўртача тавсия этилган дозанинг 50% ни ташкил қилиши керак (суткасига 2 марта буюрилганида). Бир марталик дозани бутунлигича суткасига 1 марта юбориш ҳам мумкин. Минутига КК 20 мл дан кам бўлганида бошланғич доза 200 мг ни ташкил қилади, сўнг препарат суткасига 100 мг дан юборилади.

Перитонеал диализда ва гемодиализда бўлган беморларга препарат 100 мг дан ҳар 24 соатда юборилади.

Буйрак етишмовчилигида максимал суткалик доза 400 мг ни ташкил қилади.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, аллергик пневмонит, аллергик нефрит, эозинофилия, иситма, ангионевротик шиш (Квинке шиши), бронхоспазм, кўп шаклли экссудатив эритема (шу жумладан хавфли эксудатив эритема ёки Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми), фотосенсибилизация, анафилактик шок.

Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, АБ (артериал босим) нинг пасайиши (АБ нинг кескин пасайишида юбориш тўхтатилади), васкулит, коллапс.

Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, қатъиятсиз ҳаракатлар, тремор, тиришишлар, қўл ва оёқлар увушиши ҳамда парастезияси, жадал туш куришлар, тунги даҳшатлар, психотик реакциялар, ҳавоторлик, психомотор қўзғалиши, фобиялар, депрессия, онгнинг чалкашиши, галлюцинациялар, бош мия ичи босимининг ошиши.

Сезги аъзолари томонидан: ранг ажратишнинг бузилиши, диплопия, таъм, ҳид билиш ва мувозанатнинг бузилиши.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: гастралгия, анорексия, кўнгил айниши, қусиш, диарея, метеоризм, абдоминал оғриқлар, жигар трансаминазалари фаоллигининг ошиши, гипербилирубинемия, холестатик сариқлик, соҳтамембраноз энтероколит.

Сийдик чиқарув тизими томонидан: ўткир интерстициал нефрит, буйрак фаолиятининг бузилиши, гиперкреатининемия, мочевина миқдорининг ошиши, вагинит.

Таянч-ҳаракат тизими томонидан: тендинит, миалгиялар, артралгиялар, тендосиновит, пай узилиши.

Қон яратиш тизими томонидан: лейкопениия, агранулоцитоз, анемия, тромбоцитопения, панцитопения, гемолитик ва апластик анемия.

Дерматологик реакциялар: нуқтали қон қуйилишлари, буллёз геморрагик дерматит, томирлар жароҳатланганидан далолат берувчи папулёз тошма (васкулит).

Маҳаллий реакциялар: оғриқ, юбориш жойидаги оғриқ, тромбофлебит.

Бошқалар: ҳолсизлик, дисбактериоз, суперинфекция, гипогликемия (қандли диабети мавжуд беморларда).

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратга ёки бошқа хинолонларга нисбатан юқори сезувчанлик;
  • глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги;
  • тутқаноқ (шу жумладан анамнезда);
  • тиришиш бўсағасини пасаиши билан кечувчи МНТ (марказий нерв тизими) жароҳатланиши (шу жумладан бош мия жароҳатларидан, инсульт ёки МНТ даги яллиғланиш жараёнларидан сўнг);
  • анамнезида фторхинолонлар билан боғлиқ бўлган пайларнинг жароҳатланиши;
  • ҳомиладорлик ва лактацияда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан:

  • бош мия қон томирлари атеросклерози;
  • мия қон айланишининг бузилиши (шу жумладан анамнезида);
  • МНТ нинг органик жароҳатланиши;
  • 18 ёшгача бўлган болалар (скелет шаклланиш жараёнининг тугалланишигача);
  • буйрак етишмовчилиги;
  • жигар етишмовчилиги;
  • QT интервалининг узайиши;
  • компенсацияламаган гипокалиемия;

I A (хинидин, прокаинамид) ёки III (амиодарон, соталол) синфига мансуб бўлган аритмияга қарши воситаларни қабул қилувчи беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

  • Теофиллин билан бир вақтда қўлланганида офлоксацин унинг клиренсини 25% га камайтиради (бир вақтда қўлланганида теофиллиннинг дозасини камайтириш лозим).
  • Циметидин, фуросемид, метотрексат ва каналчалар секрециясини блокловчи препаратлар билан бир вақтда қўлланганида офлоксациннинг қондаги концентрацияси ошади.
  • Офлоксацин глибенкламиднинг плазмади концентрациясини оширади.
  • Билвосита антикоагулянтлар – K витамини антагонистлари билан бир вақтда қўлланганида қон ивиш тизимини назорат қилиш лозим.
  • НЯҚВ (ностероид ялиғланишга қарши воситалар), нитроимидазол ҳосилалари ва метилксантинлар билан бир вақтда қўлланганида нейротоксик самараларнинг ривожланиш ҳавфи ошади.
  • ГКС (глюкокортикостероидлар) билан бир вақтда қўлланганида, айниқса кексаларда, пайларнинг узилиш ҳавфи ошади.
  • Сийдикни ишқорийлаштирувчи препаратлар билан қўлланганида (карбоангидраза ингибиторлари, цитратлар, натрий бикарбонати) кристаллурия ва нефротоксик самаралар ҳавфи ошади.
  • Офлоксациннинг прокаинамид билан бир вақтда қўлланилиши прокаинамиднинг қондаги миқдори оритишига олиб келади.
  • Офлоксацин антигипертензив воситалар ёки анестети воситалар, барбитуратлар билан бир вақтда қўлланилганида, баъзи ҳолатларда артериал тўсатдан пасайиб кетишини кузатиш мумкин.
  • Офлоксацинни юқори дозаларда каналчалар секрецияси орқали чиқарилувчи дори воситалари билан бир вақтда юборилиши, улар чиқарилишининг камайиши ҳисобига плазматик концентрациялари ошишига олиб келиши мумкин.
  • Варфарин ёки унинг ҳосилалари билан бир вақтда юборилганида протромбин вақтини кузатиш ёки ивишга оид бошқа текширувларни ўтказиш керак.
  • Диабетга қарши перорал воситалар, инсулин билан бир вақтда юборилганида гипогликемия ёки гипергликемия бўлиши мумкин.
  • Офлоксацинни бета-лактам антибиотиклар, аминогликозидлар ва метронидазол билан бир вақтда қўллаганда ўзаро аддитив таъсир кузатилади.
  • Циметидиннинг қўлланилиши баъзи хинолонларнинг ярим чиқарилиш даврини азминча даражада оширади.
  • Циклоспорин ва офлоксацин бир вақтда қўлланилганида, циклоспориннинг зардобдаги концентрацияси ошади.
  • Хинолоннинг кўпчилик микробларга қарши препаратлари цитохром Р450 нинг фермент фаоллигини ингибиция қилади. Баъзи препаратларнинг (масалан циклоспорин, теофилин, метилксантил, варфарин ва бошқалар) офлоксацин билан бир вақтда қўлланилиши, уларнинг ярим чиқарилиш даврини ошириши мумкин.
  • Пробенецид ва офлоксациннинг бир вақтда қўлланилиши, буйракларнинг чиқарувчи каналчаларига таъсир кўрсатади.
  • Фармацевтик ўзаро таъсири

Офлоксацин эритмаси қуйидаги инфузион эритмалар билан мутаносиб: натрий хлоридининг изотоник эритмаси, Рингер эритмаси, фруктозанинг 5% ли эритмаси, декстрозанинг (глюкозанинг) 5% ли эритмаси.

Махсус кўрсатмалар

Офлоксацин пневмококклар чақирадиган пневмонияда танлов мувофиқ препарати ҳисобланмайди, ўткир тонзиллитни даволашда қўлланилмайди ва сифилисни даволашда самарали эмас.

Туберкулёзнинг бактериологик ташхисида сохта манфий натижалар пайдо бўлиши мумкин (Mycobacterium tuberculosis ажралишига тўсқинлик қилади).

Гонореяни қисқа даволаш вақтида юқори дозада қўлланиладиган микробларга қарши препаратлар сифилиснинг инкубация даврини ниқоблаш ёки секинлаштириш мумкин. Гонореяли барча беморлар, ташхис даврида сифилисга нисбатан серологик ттекширувдан ўтишлари лозим. Офлоксацин қабул қилаётган беморлар уч ойдан кейин серологик текширувдан ўтишлари лозим.

Препаратни қўллаш фонида этанол истеъмол қилиш мумкин эмас.

В/и тез юборилганда АБ пасайиши мумкин. Икки ойдан ортиқ ишлатиш тавсия қилинмайди. Препаратни қўллаш фонида қуёш ва УБ нурларидан сақланиш лозим.

Кам учрайдиган тенденит, айниқса кекса беморларда пайнинг узилишига олиб келиши мумкин (асосан ахилл пайининг). Тенденит белгилари пайдо бўлганида даволаш дархол тўхтатилади, ахилл пайининг иммобилизацияси амалга оширилади ва ортопед маслаҳатланиш керак.

Диабети  бўлган ва офлоксацин билан бирга гипогликемик препаратлар ёки инсулин қабул қилаётган беморларда глюкозанинг қондаги даражаси бузилиши мумкин, шу жумладан симптоматик гипергликемия ва гипогликемия. Бундай беморларнинг қондаги глюкоза даражасини диққат билан назорат қилиш лозим.  Агар офлоксацин билан даволашни бошлаган беморларда гипогликемик реакциялар намоён бўлса, уни қўллашни тўхтатиш лозим.

Препаратни қўллаш вақтида кандидознинг (молочница) ривожланиш хавфи ошиши сабабли аёлларга қин тампонларини ишлатиш тавсия қилинмайди.

Даволаш фонида мойиллиги мавжуд беморларда миастениянинг кечиши ёмонлаши, порфирия хуружлари жадаллашиши мумкин.

Хинолоннинг барча препаратлари каби офлоксацинни МНТ фаолияти бузилиши бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим, чунки унинг қабули тутқаноқ ҳуружига сабаб бўлиши мумкин.

Жигар ёки буйрак фаолияти бузилганида офлоксациннинг қондаги концентрациясини назорат қилиш лозим. Оғир буйрак ва жигар етишмовчилигида токсик самаралар ҳавфи ошади (дозани камайтириш талаб қилинади).

Кристаллуриядан сақланиш учун беморлар етарлича сув истеъмол қилишлари лозим.

Оғир ва/ёки узоқ муддатли диареяни даволаш вақтида ва/ёки даволашдан кейин препарат берилишини бекор қилувчи ва тегишли даволашни (ичга ванкомицин, тейкопланин ёки метронидазол) талаб қилувчи соҳта мембраноз колит ташхисини истисно қилиш лозим.

Офлоксацин препаратга чидамли микроорганизмлар кўпайиши билан боғлиқ бўлган иккиламчи инфекцияга сабаб бўлиши мумкин.

Болаларда, тахмин қилинадиган клиник самарадорлиги ва ножўя таъсирлар ривожланиш эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда препаратни, фақат ҳаёт учун ҳавфли инфекцияларда, камроқ токсикликка эга бўлган препаратларни қўллаш мумкин бўлмаганда қўлланилади.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Автомобилни бошқаришда ва юқори диққат ва тезкор психомотор реакцияларни талаб қилувчи  бошқа потенциал хавфли фаолият турларида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим

Фақат шикастланмаган флаконлардаги тиниқ эритма ишлатилсин!

Сақлаш шароитига риоя қилмаслик ва нотўғри транспортировка қилиш натижасида флаконларда микроёриқлар пайдо бўлиши мумкин, унинг натижасида эритманинг микроблар билан ифлосланиш хавфи ошади.

Стерил. Вена ичига.

Фақат бир маротабалик қўллаш учун!

Музлатилмасин! Иситилмасин!

Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин ва болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

 

Дозанинг ошириб юборилиши

Симптомлар: бош айланиши, совуқ тери пайдо бўлиши, онгнинг чалкашиши, тормозланиш, дезориентация, уйқучанлик, тиришишлар, кўнгил айниши, қусиш, шиллиқ қаватларнинг эрозив шикастланиши.

Даволаш: дезинтоксикацион, десенсибилизацияловчи ва симптоматик муолажа.

Чиқарилиш шакли

Инфузия учун 200 мг/100 мл эритма 100 мл, 200 мл дан флаконларда.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.