📜 Инструкция по применению Убистезин
💊 Состав препарата Убистезин
✅ Применение препарата Убистезин
📅 Условия хранения Убистезин
⏳ Срок годности Убистезин

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

УБИСТЕЗИН

UBISTEZIN 

(Стоматологияда қўллаш учун маҳаллий анестетик восита)

 

Препаратнинг савдо номи: УБИСТЕЗИН

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

1 мл инъекция учун эритма таркибида қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

артикаин гидрохлориди 40 мг

(R)-эпинефрин гидрохлориди 0,006 мг

(0,005 мг асосга эквивалент бўлган)

ёрдамчи моддалар:

сувсиз (anhydrous) натрий сульфити максимал 0,6 мг

(максимал 0,31 мг SO2 га эквивалент)

натрий хлориди, инъекция учун сув.

Таърифи: рангсиз, тиниқ, товланмайдиган эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита, амидлар (артикаин бошқа препаратлар билан мажмуада).

АТХ коди: N01BB58.

 

Фармакологик хусусиятлари

Амид типидаги ва тиафен тузилишга эга вазоконстриктор (қон томирларни торайтирувчи) компоненти бўлган стоматологияда буюриладиган маҳаллий анестетик восита. Унинг таркибига кирувчи артикаин – тиафен гуруҳи амид тури маҳаллий анестетикдир. Препаратнинг таъсири тез – 1-3 минутдан кейин бошланади. Анестезиянинг давомийлиги камида 45 минутни ташкил қилади. Препарат ишончли оғриқсизлантирувчи самарани таъминлайди. 

Препаратда оз миқдорда эпинефрин (адреналин) сақланиши туфайли, унинг юрак қон-томир тизимига таъсири кам: артериал босимни ошиши ва юрак қисқаришлари сонини ошиши деярли аниқланмайди. Дори воситаси кам заҳарлидир.

Фармакокинетикаси

Артикаин оғиз бўшлиғининг шиллиқ қавати остига юборилганида юқори диффузион қобилиятига эга. Оқсиллар билан боғланиши 95% ни ташкил қилади. Ярим чиқарилиш даври 25,3 минутни ташкил қилади. Препарат минимал даражада йўлдош тўсиғи орқали ўтади, амалда кўкрак сути билан чиқарилмайди. Организмдан асосан буйраклар орқали чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Стоматологияда инфильтрацион ва ўтказувчи анестезия учун қўлланилади.

УБИСТЕЗИН айниқса қуйидаги одатдаги аралашувларда:

  • бир ёки бир нечта тишни асоратсиз олиб ташлашда;
  • кариоз бўшлиқларни ва коронка остидаги тишларни препаровка қилишда қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Қуйидаги дозалар тавсия этилади:

Иложи борича эритманинг самарали анестезияни таъминловчи энг кам ҳажмини буюриш лозим. Юқори жағ тишларини олиб ташлаш учун кўп ҳолларда ҳар бир тишга УБИСТЕЗИНнинг 1,7 мл етарли бўлади; танглай томонидан оғриқли инъекцияларни бажаришга эҳтиёж йўқ. Ёнма-ён жойлашган бир нечта тишларни олиб ташлашда инъекциялар сонини кўпинча чеклашга эришилади.

Милкларда кесишлар амалга оширилганида ёки чок қўйилганда анестезия қилиш учун препаратнинг бир марта дори юборишга мўлжалланган 0,1 мл га яқин миқдори буюрилади.

Пастки жағнинг премолярларини асоратсиз олиб ташлашда, одатда битта тиш учун УБИСТЕЗИНнинг 1,7 мл ли инъекцияси билан таъминланадиган инфильтрацион анестезияси етарли бўлади; айрим ҳолларда ўтувчи бурма соҳасидаги шиллиқ қават остига препаратнинг 1 дан 1,7 мл гача миқдордаги қўшимча инъекцияси талаб этилиши мумкин. Мандибуляр анестезия камдан-кам ҳолларда буюрилиши мумкин.

Коронка остидаги тиш бўшлиғини тайёрлашда ёки тиш препаровка қилинганида ҳар бир тиш учун УБИСТЕЗИНнинг 0,5 дан 1,7 мл гача миқдорида вестибуляр томондан инъекция қилинишига йўл қўйилади.

Пастки жағнинг премолярларини даволашда ўтказувчи анестезияни қўллаш лозим.

Барча жарроҳлик манипуляцияларида УБИСТЕЗИНнинг дозаси операциянинг тури ва давомийлиги ҳамда пациент билан боғлиқ омилларни инобатга олган ҳолда шахсий равишда танланиши керак.

Тана вазни тахминан 20-30 кг бўлган болаларга 0,25-1 мл ли доза, вазни тахминан 30-45 кг бўлган болаларга 0,5-2 мл ли доза етарлидир.

УБИСТЕЗИНнинг плазмадаги ортиқча миқдори метаболик жараёнларни пасайиши ва ҳажмнинг қуйи даражада тақсимланиши сабабли кекса пациентларда учраши мумкин. УБИСТЕЗИНни тўпланиб қолиши хавфи такроран қўлланганда (масалан, пост-инъекцияда) айниқса кўпаяди. Бундай таъсир пациентнинг умумий ҳолати ёмонлашганида, шунингдек жигар ва буйрак фаолиятини оғир бузилишларида кузатилади. Шундай қилиб, барча шунга ўхшаш ҳолларда препаратнинг пастроқ дозаси (етарлича чуқур анестезия учун минимал миқдорда) тавсия этилади.

УБИСТЕЗИНнинг дозаси айрим илгари мавжуд бўлган касалликларда (стенокардия, артериосклероз) шунга ўхшаш ҳолда пасайтирилиши керак.

Катта ёшдаги соғлом беморлар учун максимал доза – 500 мг артикаин (тана вазнининг ҳар бир килограмми учун 7 мг), у УБИСТЕЗИНнинг 12,5 мл га эквивалент бўлиб, мувофиқ равишда 7 картриджга тенг.

Тана вазни тахминан 20-30 кг бўлган болаларни даволашда препаратни 1,5 мл дан ортиқ ва 24 соат давомида 2,5 мл дан ортиқ қўлламаслик керак. Тана вазни тахминан 30-45 кг бўлган болаларни даволашда препаратни мувофиқ равишда 2 мл дан ортиқ ва 24 соат давомида 5 мл дан ортиқ қўлламаслик керак.

Инъекция учун (стоматологияда буюриладиган маҳаллий анестетик)

Қон томир ичга юбориш эҳтимолини истисно этиш мақсадида доимо иккита проекцияда (игнани 180° атрофида ротация қилган ҳолда) аспирацион назоратни қўллаш зарур, гарчи унинг салбий натижаси, атайлаб қилинмаган ёки сезилмаган ҳолда қон томир ичига юборишни ҳар доим ҳам истисно қила олмайди.

Инъекцияларнинг тезлиги 15 секундда 0,5 мл дан ошмаслиги, яъни минутига 1 картриджни ташкил этиши керак.

Очилган картриджлар бошқа пациентларда қўлланилмаслиги керак.

Қолдиқлар йўқ қилиниши керак.

 

Ножўя таъсирлари

ОГОҲЛАНТИРУВЧИ ҚАЙДНОМА

Агар Сиз ножўя таъсирларни, айниқса бунгача бўлган параграфларда таърифланмаган ножўя таъсирларни сезган бўлсангиз, илтимос бу ҳақида стоматологингизга ёки шифокорга хабар беринг.

Ножўя таъсирлар дозани ошириб юборилганида, эҳтиётсизлик билан қон томир ичига инъекциялар юборилганда ёки патологик абсорбция шароитларида, масалан, яллиғланган ёки қон томирлари билан таъминланган тўқимада юзага келиши мумкин ва марказий нерв тизими (МНТ) бузилишлари симптомлари ва/ёки қон томир симптомлари сифатида намоён бўлиши мумкин.

Қуйидаги симптомлар юзага келадиган ҳолларда қўлланилиши керак бўлган чоралар «Дозани ошириб юборилишида даволаш» бўлимида келтирилган.

Маҳаллий анестетикда артикаин ингредиенти мавжудлиги туфайли УБИСТЕЗИНни қўллашда қуйидаги ножўя таъсирлар юзага келиши мумкин:

Марказий нерв тизимидаги мўътадил симптомлар: металл таъми, қулоқларни шанғиллаши, бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш, қўзғалувчанлик, безовталик, нафас олиш тезлигининг ошиши.

Анча жиддий симптомлар: уйқучанлик, саросима, тремор, мушак тортишишлари, тоноклоник тиришишлар, кома ва нафас олиш фалажлиги.

Оғир қон юрак-қон томир бузилишлари эпизодик равишда кузатилади ва артериал босимни (АБ) тушиши, ўтказувчанликни бузилишлари, брадикардия, юракни тўхтаб қолиши кўринишида намоён бўлади.

Артикаинга аллергик реакция жуда ҳам кам кузатилади.

Вазоконстриктор эпинефрин мавжудлиги туфайли юз берувчи ножўя таъсирлар:

УБИСТЕЗИНда эпинефриннинг 1/100 000 паст концентрациясига қарамай, иссиқликни ҳис этиш, терлаш, бош оғриғи, артериал босимни ошиши, стенокардитик бузилишлар, тахикардия, тахиаритмия ва юракни тўхтаб қолиши каби симптомларни юз бериши инкор этилмайди.

Клиник манзарани ниқобланиши турли асоратлар ва ножўя таъсирлар бир вақтда намоён бўлганида кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Маҳаллий оғриқсизлантирувчи артикаин ингредиенти мавжудлиги туфайли УБИСТЕЗИН қуйидаги ҳолларда қўлланилмаслиги керак:

  • амид типидаги маҳаллий анестетикларга маълум аллергия ёки ўта юқори сезувчанликда;
  • нерв импульсларини ўтказилиши ва юрак ўтказувчанлигини оғир бузилишларида (масалан, I ва II даражали AV-блокада, яққол намоён бўлган брадикардия);
  • декомпенсацияланган юрак етишмовчилигида (юрак қувватини ўткир бузилишида);
  • оғир гипотензияда (ўта паст қон босимида).

Таркибида томирларни торайтирувчи компонент сифатида эпинефрин бўлганлиги туфайлиУБИСТЕЗИН шунингдек қуйидаги ҳолларда ҳам қўлланилмаслиги керак:

  • пароксизмал тахикардия ёки юқори частотали узлуксиз аритмияда;
  • яққол коронар етишмовчиликда;
  • оғир гипертензияда (юқори қон босимида);
  • тиреотоксикозда (қалқонсимон безнинг юқори фаоллигида);
  • тор бурчакли глаукомада;
  • диабетик метаболик ҳолатни декомпенсациясида;
  • феохромоцитомада.

УБИСТЕЗИН қуйидаги ҳолларда ўта эҳтиёткорлик билан қўлланилиши керак:

  • буйрак ва жигар фаолиятини яққол ифодаланган бузилишларида;
  • стеонокардияда (кўкрак қафасида оғриқда);
  • артериосклерозда (васкуляр склерозда);
  • яллиғланган (инфекцияланган) соҳага инъекциялар қилинганида;
  • қон ивиши сезиларли пасайганида ўта эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Огоҳлантиришлар

УБИСТЕЗИН сульфитларга аллергияси ва ўта юқори сезувчанлиги бўлган беморларда, шунингдек бронхиал астманинг оғир шакли бўлган пациентларда қўлланилмаслиги керак. Бундай шахсларда УБИСТЕЗИН анафилактик симптомлар (масалан, бронхоспазм) билан кечувчи ўткир аллергик реакцияни келтириб чиқариши мумкин.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Эпинефриннинг симпатомиметик таъсири МАО ингибиторларини ёки трициклик антидепрессантларни бир вақтда юбориш билан кучайтирилиши мумкин.

Эпинефрин меъда ости безида инсулинни ажралиб чиқишини ингибиция қилиши ва шу йўл билан орал антидиабетик воситаларнинг таъсирини сусайтириши мумкин.

Кардиоселектив бўлмаган β-блокаторларни бирга буюрилиши УБИСТЕЗИНда эпинефрин борлиги сабабли, артериал босимни ошишига олиб келиши мумкин. Галотан каби айрим ингаляцион наркотиклар юракнинг катехоламинларга бўлган сезувчанлигини ошириши мумкин ва УБИСТЕЗИНни буюриш вақтида аритмияни келтириб чиқариши мумкин.

Қон ивиши ингибиторлари (масалан, гепарин ёки ацетилсалицил кислотаси) билан даволаш чоғида маҳаллий анестетик билан бепарволик қилиб, вазопунктурани амалга ошириш жиддий қон кетишларга олиб келишини назарда тутиш лозим, бу умуман олганда геморрагияларга доир тенденцияни оширади.

 

Махсус кўрсатмалар

Қон томир ичига янглишиб юборилишлардан сақланиш лозим (нозология ва препаратни буюриш усуллари бўлимига қаралсин).

Гарчи айрим тестлар транспортни бошқариш қобилиятида силжишларни аниқламаган бўлса-да, пациентни транспорт воситасини бошқаришга ёки механизмлар билан ишлашга йўл қўйиш тўғрисидаги масала ҳар бир аниқ ҳолат учун якка тартибда шифокор томонидан ҳал этилади.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида буюрилиши

УБИСТЕЗИНни ҳомиладорларда қўллаш хавфсизлигини баҳолашга доир фойдаланиш мумкин бўлган маълумотлар етарли эмас. Ҳомиладорликнинг бошланғич босқичлари давомида УБИСТЕЗИНни асосан фойда билан хавф нисбати синчков ўрганилганидан кейингина қўллаш мумкин.

Фаол ингредиентларнинг кўкрак сутига ажралиб чиқиши кузатилмаган, чунки улар тезда парчаланади ва элиминацияланади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Асосий умумий чоралар:

Диагностикани амалга ошириш (нафас олиш, қон айланиши, ҳушда эканлигини текшириш), нафас олиш ва қон айланиши каби ҳаётий муҳим функцияларни қўллаб-қувватлаш/тиклаш, кислород буюриш, вена ичига эритмалар юбориш.

Махсус чоралар:

Гипертензияда: бемор танасининг юқори қисмини кўтариб қўйиш, зарурат бўлганида нифедипинни сублингвал бериш.

Конвульсияларда (тиришишларда): пациентни юз бериши мумкин бўлган лат ейишлар, шикастланишлардан сақлаш, зарурат бўлганида диазепамни вена ичига юбориш.

Гипотензияда: горизонтал ҳолатга ўтказиш, зарурат бўлганида электролит эритмаларни, вазопрессорларни (масалан, этилефринни вена ичига) қон томир ичига қуйиш керак.

Брадикардияда: Атропинни вена ичига юбориш керак.

Анафилактик шокда: Шошилинч ёрдам шифокори билан боғланиш керак. Шу билан бирга шок палатасига жойлаштириш, электролитли эритмаларни жадал қуйиш, зарурат бўлганида эпинефринни вена ичига, котризонни вена ичига юбориш керак.

Кардиоген шокда: бемор танасининг юқори қисмини кўтариб қўйиш, шошилинч ёрдам шифокори билан боғланиш керак.

Юрак тўхтаганда: зудлик билан ўпка-юрак фаолиятларини тиклаш, шошилинч ёрдам шифокори билан боғланиш керак.

 

Алоҳида эҳтиёткорлик чоралари

Таркибида сувсиз (anhydrous) натрий сульфитини сақлаганлиги туфайли, алоҳида ҳолларда, айниқса бронхиал астмаси бўлган беморларда қусиш, диарея, хириллаш, ўткир астматик хуруж, онгни бузилиши ёки шок кўринишида аллергик ёки гиперсезувчанлик реакциялари юз бериши мумкин.

 

Чиқарилиш шакли

1,7 мл ҳажмли картриджларда. 50 картридж қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга ўрамда.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда ва 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

5 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.