📜 Инструкция по применению Брайдан
💊 Состав препарата Брайдан
✅ Применение препарата Брайдан
📅 Условия хранения Брайдан
⏳ Срок годности Брайдан

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

БРАЙДАН

BRIDION

Препаратнинг савдо номи: Брайдан

Таъсир этувчи модда (ХПН): сугаммадекс

Дори шакли: вена ичига юбориладиган эритма.

Таркиби:

фаол модда: 100 мг/мл сугаммадекс (108,8 мл сугаммадекснинг натрийли тузи кўринишида).

ёрдамчи моддалар: хлорид кислотаси ва/ёки натрий гидроксиди, инъекция учун сув.

Таърифи: рангсиз оч сариқ рангли тиниқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Бошқа дори воситалари. Антидотлар.

АТХ коди: V03AB35

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Таъсир механизми

Сугаммадекс миорелаксантларни селектив равишда боғлайдиган препарат – модификацияланган гамма-циклодекстриндир. У қон плазмасида миорелаксантлар рокуроний ёки векуроний билан комплекс ҳосил қилади, бу нерв-мушак бирикмасидаги никотин рецепторлари билан боғланиш хусусиятига эга бўлган миорелаксант миқдорини камайишига олиб келади. Бу эса рокуроний ва векуроний таъсирида келиб чиққан нерв-мушак блокадасини бартараф этилишига олиб келади.

Фармакодинамик самаралари

Олинадиган самаранинг дозага боғлиқлигини аниқлаш юзасидан ўтказилган тадқиқотларда сугаммадекс 0,5-16 мг/кг дозада рокуроний (0,6; 0,9; 1,0 ва 1,2 мг/кг ли дозада рокуроний бромиди самарани тутиб турувчи дозада ёки усиз) ёки векуроний (0,1 мг/кг веркуроний бромиди самарани тутиб турувчи дозада ёки усиз) томонидан чақирилган нерв-мушак блокадасида қўлланилган.

Сугаммадекс ҳар хил вақтлар давомида ва турли оғирликдаги блокадада қўлланилган. Бу тадқиқотларда олинган самаранинг дозага аниқ боғлиқлиги аниқланган.

Клиник самараси ва хавфсизлиги

Сугаммадекс рокуроний ёки векуроний бромиди юборилгандан кейин хар хил вақтларда қўлланиши мумкин.

Стандарт қўлланиши – чуқур нерв-мушак блокадаси:

Асосий тадқиқотда пациентлар тасодифий тартибда рокуроний ва векуроний қабул қилган гуруҳларга тақсимланган рокуроний ёки векуронийнинг РТС 1-2 даражасидаги охирги дозасидан сўнг рандомизацияланган тартибда сугаммадекс 4,0 мг/кг дозада ёки неостигмин 70 мкг/кг дозада юборилади.

Сугаммадекс ёки неостигминни юборишни бошлашдан, Т41 нисбатини 0,9 гача тикланишигача бўлган вақт қуйидагини ташкил қилади:

Рокуроний ёки векуроний томонидан чақирилган чуқур нерв-мушак блокадаси (РТС 1-2) да сугаммадекс ёки неостигминни юборишни бошлашдан Т41 нисбатини 0,9 гача тикланишигача кетган вақт (минут).

Нерв-мушакни блокловчи агент Даволаш тартиби
Сугаммадекс (4 мг/кг) Неостигмин 70 мкг/кг
Ракуроний

N

Медиана (минут)

Диапазон

 

37

2,7

1,2-16,1

 

37

49,0

13,3-145,7

Векуроний

N

Медиана (минут)

Диапазон

 

47

3,3

1,4-68,4

 

36

49,9

46,0-312,7

Стандарт қўлланиши – ўртача нерв-мушак блокадаси:

Бошқа асосий тадқиқотда пациентлар тасодифий тартибда рокуроний ва векуроний қабул қилган гуруҳларга тақсимланган. Рокуроний ёки векуронийнинг Т2 тикланишига тўғри келадиган охирги дозасидан сўнг рандомизацияланган тартибда 2,0 мг/кг сугаммадекс ёки 50 мкг/кг неостигмик юборилган. Сугаммадекс ёки неостигминни юборишни бошлашдан Т41 нисбатини 0,9 гача тикланишигача кетган вақт қуйидагини ташкил қилади:

Рокуроний ёки векуроний ишлатилганда Т2 тиклангандан сўнг сугаммадекс ёки неостигмин юборилганда Т41 нисбатини 0,9 гача тикланишигача кетган вақт (минут).

Нерв-мушакни блокловчи агент Даволаш тартиби
Сугаммадекс (2 мг/кг) Неостигмин (50 мкг/кг)
Рокуроний

N

Медиана (минут)

Диапазон

 

48

1,4

0,9-5,4

 

48

17,6

3,7-106,9

Векуроний

N

Медиана (минут)

Диапазон

 

48

2,1

1,2-64,2

 

45

18,9

2,9-76,2

Рокуроний томонидан чақирилган нерв-мушак блокадасини сугаммадекс ёрдамида бартараф этиш вақтини цис-атрикуриум таъсирида келиб чиққан нерв-мушак блокадасини неостигмин ёрдамида бартараф этиш вақти билан солиштирилган. Т2 тиклангандан кейин 2,0 мг/кг сугаммадекс 50 мкг/кг неостигмин юборилган.

Рокуроний таъсирида юз берган нерв-мушак блокадасини сугаммадекс ёрдамида бартараф этиш, цис-атрокуриум ёрдамида юз берадиган нерв-мушак блокадасини неостигмин ёрдамида йўқотишга нисбатан тезроқ амалга ошиши кузатилади.

Рокуроний ёки цис-атрокуриум ишлатилганда Т2 тиклангандан сўнг сугаммадекс ёки неостигмин юборилганда Т41 нисбатини 0,9 гача тикланишигача кетган вақт (минут).

Нерв-мушакни блокловчи агент Даволаш тартиби
Сугаммадекс (2 мг/кг) Цис-атракуриум ва неостигмин (50 мкг/кг)
N

Медиана (минут)

Диапазон

34

1,9

0,7-6,4

39

7,2

4,2-28,2

Блокадани зудлик билан бартараф этиш учун:

Сукцинилхолин (1,0 мг/кг) томонидан нерв-мушак блокадасидан тикланиш вақти рокуроний (1,2 мг/кг) томонидан чақирлган нерв-мушак блокадасини сугаммадекс (16 мг/кг 3 минутдан кейин) ёрдамида бартараф этиш вақти билан солиштирилган.

Рокуроний ва сугаммадекс ёки сукцинахолин юборилгандан сўнг Т1 ни 10% гача тикланишига кетган вақт (минут).

Нерв-мушакни блокловчи агент Даволаш тартиби
Сугаммадекс (2 мг/кг) Сукцинилхолин (1 мг/кг)
N

Медиана (минут)

Диапазон

55

4,2

3,5-7,7

55

7,1

3,7-10,5

Умумлаштирилган таҳлилларда 1,2 мг/кг рокуроний бромиди юборилгандан сўнг 16 мг/кг сугаммадекс қўлланганда тикланиш вақти бўйича қуйидаги натижалар олинган:

Рокуроний юборилгандан 3 минут ўтганидан сўнг сугаммадекс қўлланганда Т41 нисбатининг 0,9; 0,8 ёки 0,7 гача тикланишига кетган вақт.

  Т41 0,9 гача Т41 0,8 гача Т41 0,7 гача
N

Медиана (минут)

Диапазон

65

1,5

0,5-14,3

65

1,3

0,5-6,2

65

1,1

0,5-3,3

Буйрак етишмовчилиги:

Буйрак етишмовчилиги бўлган ёки усиз хирургик пациентларда сугаммадексни қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги икки турдаги очиқ тадқиқотларда қиёсланган. Бир тадқиқотда сугаммадекс рокуроний томонидан чақирилган нерв-мушак блокада, РТС 1-2 (4 мг/кг; N=68) да; бошқа сугаммадекс Т2 тикланганда (2 мкг/кг; N=30) киритилади. Блокададан кейинги тикланиш оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда буйрак етишмовчилиги бўлмаган пациентларга нисбатан бироз узоқроқ кечган. Ушбу тадқиқотлар доирасида пациентларда қолдиқ ёки қайталанган блокада кузатилмаган.

Фармакокинетикаси

Сугаммадекснинг фармакокинетик кўрсаткичлари эркин сугаммадекс ва сугаммадекс миорелаксант комплекс таркибидаги сугаммадекснинг концентрацияларининг йиғиндидан келиб чиқиб ҳисобланган. Клиренс (Cl) ва тақсимланиш ҳажми (V) каби фармакокинетик кўрсаткичлар комплекс таркибида бўлмаган ва миорелаксант билан комплексда бўлган сугаммадекс учун бир хил ҳисобланади.

Тақсимланиши

Буйрак фаолияти нормал бўлган ёши катта пациентларда сугаммадекснинг мувозанат ҳолатида тақсимланиш ҳажми (стандарт компартамент бўлмаган фармакокинетик таҳлил бўйича) тахминан 11-14 л га тенг. На сугаммадекс, на сугаммадекс – рокуроний комплекси қон плазмаси оқсиллари ёки эритроцитлар билан боғланмайди.

1 дан 16 мг/кг дозаларгача вена орқали болюсли юборилганда сугаммадекс тўғри пропорционал кинетикани намойиш қилади.

Метаболизми

Клиника олди ва клиник тадқиқотларда сугаммадекснинг метаболитлари аниқланмаган, препарат ўзгармаган ҳолда фақат буйрак орқали экскреция қилинади.

Чиқарилиши

Буйрак фаолияти нормал, анестезия қабул қилган, катта ёшдаги пациентларда сугаммадекснинг ярим чиқарилиш даври тахминан 2 соатни ташил этади, қон плазмасидаги ҳисобланган клиренси тахминан минутига 84 мл га тенг. Масса-балансли тадқиқотлар дозанинг 90% дан ортиғи 24 соатда чиқарилади. Дозанинг 96% сийдик билан чиқарилади, улардан 95% ни ўзгармаган сугаммадекс ташкил этади. 0,02% дан камроқ сугаммадекс аҳлат ва чиқарилаётган ҳаво билан чиқарилади. Сугаммадексни соғлом кўнгиллиларда қўлланилганда рокуронийни комплекс таркибида буйрак орқали чиқарилишини ошиши кузатилган.

Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари

Буйрак фаолиятини бузилиши ва пациентнинг ёши

Фармакокинетик тадқиқотларда буйрак фаолиятини оғир бузилиши бўлган пациентлар ва буйрак фаолияти нормал бўлган пациентлар қиёсланган бўлиб, сугаммадекснинг қон плазмасидаги даражаси тадқиқотнинг биринчи соатида бир хил бўлган, кейинчалик эса назорат гуруҳида тезроқ пасайган. Сугаммадекснинг умумий экспозицияси узайган, бу оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда экспозицияни 17 марта кучайишига олиб келган. Жиддий буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда доза юборилганидан сўнг сугаммадекснинг паст концентрацияларини хеч бўлмаганда 48 соат мобайнида аниқлаш мумкин.

Иккинчи қиёсий тадқиқотда буйрак фаолиятини ўртача ва оғир даражадаги бузилишлари бўлган пациентлар ва буйрак фаолияти нормал бўлган пациентлар орасида сугаммадекснинг клиренси аста-секин камайган, Т½ эса, буйрак фаолияти сусайгани сайин аста-секин узайган. Препаратнинг экспозицияси буйрак фаолиятини ўртача ва оғир даражадаги бузилишлари бўлган пациентларда мувофиқ равишда 2 ва 5 марта ошган. Сугаммадекснинг концентрацияси буйрак фаолиятини оғир кўринишдаги бузилиши бўлган пациентларда препарат қўллангандан кейин 7 кундан сўнг аниқланмаган. Қуйидаги жадвалда сугаммадекснинг фармакокинетик кўрсаткичлари келтирилган (пациентнинг ёши ва буйрак фаолиятига қараб стратификация қилинган).

Пациентларнинг алоҳида характеристикаси РК нинг бўлиши мумкин бўлган параметрлари

(CV* %)

Демография Буйрак фаолияти (креатинин клиренси мл/мин) Клиренс  (мл/мин)

 

Мувозанат ҳолатдаги тақсимланиш ҳажми (л) Ярим чиқарилиш даври (с)
Катта ёш Норма 100 88 (22) 12 2 (21)
40 ёш

75 кг

Бузилиш даражаси Енгил

Ўртача

Оғир

50

30

10

51 (22)

31 (23)

9 (22)

13

14

14

4 (22)

6 (23)

19 (24)

Кекса Норма 80 75 (23) 12 2 (21)
75 ёш

75 кг

Бузилиш даражаси Енгил

Ўртача

Оғир

50

30

10

51 (24)

31 (23)

9 (22)

13

14

14

3 (22)

6 (23)

19 (23)

Ўсмирлар Норма   95 77 (23) 9 2 (22)
15 ёш

56 кг

Бузилиш даражаси Енгил

Ўртача

Оғир

48

29

10

44 (23)

27 (22)

8 (21)

10

10

11

3 (22)

5 (23)

17 (23)

Болалар Норма   51 37 (22) 4 2 (20)
7 ёш

23 кг

Бузилиш даражаси Енгил

Ўртача

Оғир

26

15

5

19 (22)

11 (22)

3 (22)

4

4

5

3 (22)

5 (22)

20 (25)

* Ўрта кўрсаткичлар ва вариация коэффицентлари (CV%) келтирилган.

Жинси

Жинсга боғлиқ фарқлар кузатилмаган.

Ирқ

Япон ва европалик соғлом кўнгиллилар иштирок этган тадқиқотда фармакокинетик кўрсаткичларнинг клиник ахамиятли фарқлари кузатилмаган. Негроид ирқи вакиллари ва афроамерикаликлардаги тадқиқотлардан олинган чекланган маълумотлар ҳам фармакокинетик кўрсаткичларнинг фарқларини кўрсатмайди.

Тана вазни

Катталар ва кекса ёшдаги пациентларда ўтказилган популяцион фармакокинетик тахлиллар клиренси, тақсимланиш ҳажми ва тана вазни кўрсаткичлари орасидаги клиник аҳамиятли ўзаро боғлиқлик йўқлигини кўрсатди.

 

Қўлланилиши

Рокуроний бромиди ва векуроний бромиди томонидан чақирилган нерв-мушак блокадасини бартараф этишда қўлланилади.

Болалар: сугаммадекс ёш болалар ва ўсмирларда рокуроний бромиди томонидан чақирилган нерв-мушак блокадасини стандарт реверсиясида тавсия этилган.

Қўллаш усули ва дозалари

Сугаммадекс фақат анестезиолог томонидан ёки унинг раҳбарлигида юборилиши керак. Нерв-мушак блокадасидан кейин тикланишни кузатиш мақсадида тегишли мониторинг техникасидан фойдаланиш тавсия этилади. Сугаммадекснинг тавсия этилган дозаси бартараф этилиши лозим бўлган нерв-мушак блокадасининг даражасига боғлиқ.

Тавсия қилинган доза анестезия турига боғлиқ эмас.

Сугаммадекс рокуроний бромиди ёки векуроний бромиди томонидан чақирилган чуқурликдаги нерв-мушак ўтказувчанлигини блокадасини бартараф этиши учун қўлланилади.

Катталар

Стандарт клиник вазиятларда нерв-мушак блокадасини бартараф этиш:

Рокуроний бромиди ёки векуроний бромиди томонидан чақирилган блокадада нерв-мушак ўтказувчанлигини тикланиши посттетаник қисқаришларнинг 1-2 даражасига етганида (посттетаник ҳисоб – ПТҲ режимида) сугаммадексни 4,0 мг/кг дозада юбориш тавсия этилади. Нерв-мушак ўтказувчанлигини тўлиқ тикланиш вақтининг медианаси (Т41 нисбати 0,9 гача) тахминан 3 минутни ташкил этади (“Фармакодинамикаси” бўлимига қаранг).

Рокуроний бромиди ёки векуроний бромиди томонидан чақирилган блокадада нерв-мушак ўтказувчанлигини спонтан тикланиши тўрт разрядли стимуляция (TOF) тартибида камида 2 та жавоб даражасида бўлганда, сугаммадексни 2,0 мг/кг дозада юбориш тавсия этилади. Т41 нисбати 0,9 гача тикланишининг вақти медианаси ўртача 2 минутни ташкил этади.

Стандарт клиник ҳолатларда нерв-мушак ўтказувчанлигининг тикланиши учун сугаммадекснинг тавсия қилинган дозалари қўлланганда Т41 нисбатини 0,9 гача тикланиши векуроний бромидига нисбатан, рокуроний бромиди томонидан чақирилган блокадада тезроқ юз беради.

Рокуроний бромиди томонидан чақирилган нерв-мушак блокадасини шошилинч бартараф этиш:

Рокуроний бромиди томонидан чақирилган нерв-мушак ўтказувчанлиги блокадаси зудлик билан тикланиш зарурати туғилган ҳолларда сугаммадекснинг тавсия этилган дозаси
16,0 мг/кг ни ташкил этади. Рокуроний бромиди 1,2 мг/кг дозада болюс юборилгандан сўнг 3 минутдан кейин сугаммадекс 16,0 мг/кг дозада қўлланилса Т41 нисбати 0,9 гачани тикланиш вақти медианаси тахминан 1,5 минутни ташкил этади. (“Фармакодинамикаси” бўлимига қаранг).

Векуроний томонидан чақирилган блокадани зудлик билан бартараф этишда сугаммадексдан фойдаланилгани тўғрисида маълумотлар йўқ.

Сугаммадексни такроран юбориш:

Камдан-кам вазиятларда бошланғич 2,0 мг/кг ёки 4,0 мг/кг дозада сугаммадекс киритилганда нерв-мушак блокадаси жарроҳликдан кейинги даврида қайта бошланса (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг) сугаммадекснинг тавсия этиладиган такрорий дозаси 4,0 мг/кг ни ташкил этади. Сугаммадекснинг такрорий дозаси юборилгандан сўнг нерв-мушак фаолияти тўлиқ тиклангунича нерв-мушак ўтказувчанлигини синчков мониторингини амалга ошириш лозим.

 

Сугаммадекс юборилгандан сўнг рокуроний бромиди ёки векуроний бромидини такроран юбориш:

Сугаммадекс юборилгандан сўнг рокуроний бромиди ёки векуроний бромидини такроран юбориш вақти юзасидан маълумот (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Препаратни пациентларнинг алоҳида гуруҳларида қўллаш бўйича маълумотлар:

Буйрак фаолиятини бузилиши:

Буйрак фаолиятини енгил ёки ўртача даражадаги бузилишларида (креатинин клиренси ≥30 ва <80 мл/мин) тавсия этилган доза буйрак фаолиятини бузилиши бўлмаган катталар учун тавсия этилган дозага тенг.

Буйрак фаолиятини оғир даражадаги бузилиши (шу жумладан диализга муҳтож пациентлар) креатинин клиренси <30 мл/мин) бўлган пациентларда сугаммадексни қўллаш тавсия этилмайди (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Буйрак фаолиятини оғир даражадаги бузилиши бўлган пациентларда ўтказилган тадқиқотларда, сугаммадексни бу пациентларда ишлатишни тасдиқлаш учун препаратнинг ҳавфсизлиги тўғрисида етарли маълумотлар келтирилмаган (“Фармакодинамикаси” бўлимига қаранг).

Кекса ёшдаги пациентлар:

Рокуроний томонидан чақирилган блокадада сугаммадекс юборилгандан сўнг Т2 такроран пайдо бўлганида Т41 нисбатининг 0,9 гача тикланиш вақти медианаси катталарда (18-64 ёшдагиларда) – 2,2 минутни, кекса ёшдаги пациентларда (65-74 ёш) – 2,6 минутни, 75 ёшдан катталарда – 3,6 минутни ташкил этади. Кекса ёшдаги пациентларда тикланиш вақти секинлашганига қарамай, сугаммадекснинг тавсия қилинган дозаси худди катта пациентларники бир хилдир (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Семизлик билан хасталанган пациентлар:

Семизлик билан хасталанган пациентларда сугаммадекснинг дозаси ҳақиқий тана вазни бўйича белгиланиши керак. Катта пациентларга тавсия этилган дозалар бўйича амал қилиш тавсия қилинади.

Жигар фаолиятини бузилиши:

Жигар фаолиятини енгил ёки ўртача даражадаги бузилишларида: сугаммадекс асосан буйрак орқали чиқарилиши туфайли, препаратнинг дозасига тузатиш киритишга зарурат йўқ.

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда тадқиқотлар ўтказилмаган. Жигар фаолиятини оғир даражадаги бузилиши бўлган, шунингдек жигар фаолиятини бузилиши ёндош коагулопатия билан кечувчи пациентларда сугаммадекс эҳтиёткорлик билан қўлланилиши керак (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Препаратни болаларда қўлланиши:

Сугаммадексни болаларда қўллаш юзасидан маълумотлар чекланган (Т2 такроран пайдо бўлганда рокуроний томонидан чақирилган блокадани реверсияси юзасидан фақат тадқиқот ўтказилган).

Болалар ва ўсмирлар:

Т2 такроран пайдо бўлганда рокуроний томонидан чақирилган нерв-мушак блокадасини стандарт реверсиясини олиш учун сугаммадекснинг 2-17 ёшдаги болалар учун тавсия этилган дозаси 2 мг/кг ни ташкил этади.

Реверсиянинг бошқа стандарт ҳолатлари ва шошилинч равишдаги реверсия текширилмаган, шунинг учун кейинги маълумотлар олинмагунча препаратни қўллаш тавсия этилмайди. Болалар учун дозалашни аниқ оптимал ҳолатга келтириш мақсадида. 100 мг/мл дозадаги Брайдан® препаратини 10 мг/мл концентрациягача суюлтириш мумкин.

Янги туғилган чақалоқлар ва 2 ёшгача бўлган болалар:

Сугаммадексни 30 кунликдан 2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тажрибаси чекланган; препаратни муддатида туғилган чақалоқларда (30 кунликкача бўлган чақалоқларда) қўлланилиши ўрганилмаган. Шу боисдан сугаммадексни муддатида туғилган чақалоқларда ва 2 ёшгача бўлган болаларда кейинги маълумотлар олингунча қўллаш тавсия этилмайди.

Қўллаш усули:

Сугаммадекс бир марталик болюс инъекция кўринишида вена орқали юборилади. Болюс инъекциясини тез 10 секунд давомида ўрнатилган томчилагичга амалга ошириш керак. Клиник текширишларда сугаммадекс фақат бир марталик болюс инъекцияси кўринишида юборилган.

Қўлланиши бўйича махсус кўрсатмалар:

Брайдан препаратини вена ичига юбориш учун қуйидаги эритмалар: 0,9% ли натрий хлориди эритмаси, 5% ли глюкоза эритмаси, 0,45% ли натрий хлориди эритмаси, 2,5% ли глюкоза эритмаси, Рингер лактати эритмаси, Рингер эритмаси, 0,9% ли натрий хлориди эритмасидаги 5% ли глюкоза эритмалари инфузияси вақтида томчилатгичга инъекция қилиш мумкин.

Брайдан препарати ва бошқа дори воситаларини юборишдан олдин томчилатгични адекват (масалан 0,9% ли натрий хлориди эритмаси билан) ювиш керак.

Болалар учун препаратни 0,9% ли натрий хлориди эритмаси билан 10 мг/мл концентрациягача суюлтириш мумкин.

Ҳар қандай ишлатилмаган препарат маҳаллий талабларга мувофиқ утилизация қилиниши керак.

 

Ножўя таъсирлари

Сугаммадексни қўллаш хавфсизлиги тадқиқотларнинг 2-3 фазасида 3520 нафар иштирокчидан олинган маълумотлар базаси бўйича баҳоланган.

Плацебо назоратли тадқиқотларда анестезияловчи воситалар ва/ёки нерв-мушак блокаторларини қабул қилган пациентларда (1078 пациент сугаммадекс қабул қилишган ва 544 – плацебо қабул қилишган), сугаммадекс қабул қилган ≥2% пациентда қуйидаги ножўя реакциялар, плацебо қўлланганига қараганда 2 марта юқори тезликда юз берган.

Плацебо назоратли тадқиқотларнинг 1-3 фазаларида, анестезияловчи воситалар ва/ёки нерв-мушак блокаторларини қабул қилганда, ножўя реакциялар ≥2% тез-тезликда ва плацебо қўлланганига қараганда камида 2 марта юқори тезликда юз берган пациентлар сони.

  Сугаммадекс Плацебо
  (N=1078) (N=544)
    % %
Жароҳатлар, заҳарланишлар ва муолажаларнинг асоратлари Анестезия ўтказилганидан кейин нафас йўллари томонидан асоратлар 4 0
  Анестезиянинг асоратлари 3 <1
  Муолажа ўтказилганда юз берган гипотензия 3 2
  Муолажа ўтказилганда юз берган асоратлар 2 1
Нафас аъзолари, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар Йўтал 5 2

Иммун тизими томонидан бузилишлар: тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача) – дори билан боғлиқ ўта сезувчанлик реакциялари.

Жароҳатлар, заҳарланиш, муолажалар асоратлари: тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача) – анестезиологик асоратлар; тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача) – анестезия пайтида исталмаган уйғониб кетиш.

Айрим ножўя реакцияларни таърифи

Анестезиологик асоратлар

Анестезияда нерв-мушак фаолиятини тикланишини кўрсатувчи асоратлари, қўл-оёқларни ёки танани ҳаракатланиши, анастезия муолажаси вақтида ёки жарроҳлик ўтказаётган

пайтда йўтал, афтини буриштириш ёки эндотрахеал найчани сўришни ўз ичига олади.

Нерв-мушак блокаданинг қайта тикланиши

Рокуроний ёки векуронийни қўллаб ўтказилган клиник тадқиқотларда, сугаммадекс чуқур нерв-мушак блокадаси учун тасдиқланган дозаларда (N=2022) қўлланганда, нерв-мушак блокадасини 0,20% тез-тезликда такрорланиши кузатилган (мониторинг ёки клиник тажрибага мувофиқ).

Дори билан боғлиқ ўта сезувчанлик реакциялари

Ўта сезувчанлик реакциялари, хатто анафилаксия, бир неча пациентлар ва кўнгиллилар (кўнгиллилар тўғрисидаги маълумот қуйида келтирилган) да ривожланган.

Жарроҳлик операция қилинган пациентларда ўтказилган клиник текширишларда бу реакциялар тўғрисида кўп хабарлар келтирилмаган, уларнинг пайдо бўлиш сони тўғрисида эса пастмаркетинг текширишларда хабарлар йўқ.

Бу реакциялар хар хил бўлиб, айрим тери реакцияларидан тортиб, то тизимли хавфли реакциялар (анафилаксия, анафилактик шок) каби, илгари сугаммадекс қабул қилмаган пациентларда кузатилган.

Бу реакциялар билан боғлиқ бўлган симптомларга: қичима, эритематоз тошмалар, қон қуйилиб келиши, гипотензия, тахикардия, тил ва ҳалқум шишиб кетиши, бронхоспазм ва ўпканинг обструктив касалликлари кириши мумкин. Ўта сезувчанликнинг оғир реакциялари ўлимга хам олиб келиши мумкин.

Кўнгиллилар тўғрисида маълумот

Рандомизацияланган икки ёқлама яшириш тадқиқотда плацебонинг 3 такрорий дозасини (N=76), сугаммадексни 4 мг/кг дозада (N=151) ёки 16 мг/кг дозада (N=148) қабул қилган соғлом кўнгиллиларда дорига бўлган ўта юқори сезувчанлик реакцияларини учраш тезлиги баҳоланган. Гумон қилинган ўта юқори сезувчанлик реакциялари тўғрисидаги хабарлар ёпиқ қўмита томонидан тан олинган. Тан олинган ўта юқори сезувчанлик реакцияларининг тез-тезлиги плацебо, сугаммадекснинг 4 мг/кг ва 16 мг/кг дозали гуруҳларида мувофиқ равишда 1,3%, 6,6% ва 9,5% ни ташкил қилган. Плацебо ёки сугаммадекс 4 мг/кг дозада қўллангандан кейин анафилаксия тўғрисида хабар берилмаган. Тан олинган анафилаксиянинг ягона ҳолати сугаммадекснинг 16 мг/кг ли биринчи дозаси қўллангандан кейин аниқланган (тез-тезлиги 0,7%). Такрорий дозалар қўлланганда ўта юқори сезувчанликнинг тез-тезлиги ёки оғирлик даражасини ошишига далиллар ёки сугаммадексга нисбатан анти-IgE ни шаклланиши тўғрисида далиллар йўқ.

Худди шундай дизайндаги аввалги тадқиқотда сугаммадекснинг 16 мг/кг дозаси қўллангандан кейин юз берган учта тан олинган анафилаксия ҳолати бўлган (тез-тезлиги 2,0%).

Соғлом кўнгиллиларда энг кўп учраган ножўя реакция дисгевзия бўлган (10%).

Яққол брадикардия

Постмаркетинг даврида сугаммадекс юборилгандан кейин бир неча минут давомида яққол брадикардия ва юракни тўхтаб қолиши билан кечувчи брадикардиянинг якка ҳоллари кузатилган.

Алоҳида гуруҳ пациентлари тўғрисида қўшимча маълумот

Ўпка касалликлари бўлган пациентлар

Пост клиник хужжатларда ва анамнезида ўпка асоратлари бўлган пациентлар

иштирокидаги битта махсус клиник тадқиқотда нохуш реакция сифатида бронхоспазмни ривожланиши ҳақида хабар берилган. Шунинг учун анамнезида ўпка асорати бор ҳамма пациентларда бронхоспазм ривожланиши мумкинлиги тўғрисида шифокор хабардор туриши керак.

Болалар

Маълумотлар базасидан олинган чекланган маълумотлар шуни кўрсатадики, сугаммадекснинг (4 мг/кг дозада) болаларда хавфсизлик профили худди катталарнинг профили билан бир хил бўлган.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • таъсир этувчи моддага ёки препаратнинг таркибига кирувчи ёрдамчи моддаларнинг биронтасига нисбатан ўта юқори сезувчанлик;
  • 2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бу бўлимда келтирилган маълумотлар сугаммадекснинг бошқа дори воситалари билан боғланиши хусусиятлари, ноклиник тадқиқотлар, клиник изланишлар, нерв-мушак блокаторлари ва сугаммадекснинг фармакодинамик эффектини ҳисобга олган ҳолда моделлаштириш ва моделдан фойдаланиш ва сугаммадекс ва нерв-мушак блокаторлари орасидаги фармакокинетик ўзаро таъсир натижалари тўғрисидаги маълумотларга асосланган. Бу маълумотлардан келиб чиқиб, бошқа препаратлар билан, қуйидагилардан ташқари клиник аҳамиятга эга бўлмаган фармакодинамик ўзаро таъсирини юз бериши кутилмайди:

  • торемифен ва фузидат кислотаси билан сиқиб чиқариш типи бўйича ўзаро таъсирини истисно қилиб бўлмайди (қамраб олиш типидаги клиник аҳамиятли ўзаро таъсир кутилмайди);
  • гормонал контрацептивлар билан қамраб олиш типидаги ўзаро таъсирини истисно қилиб бўлмайди (сиқиб чиқариш типидаги ўзаро таъсир кутилмайди).

Сугаммадекснинг самарадорлигига потенциал таъсир қиладиган ўзаро таъсирлар (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Торемифен

Нисбатан юқори боғлаш константасига ва плазмада нисбатан юқори концентрациясига эга бўлган Торемифен, рокуроний ва векуронийни сугаммадекс билан комплексдан маълум даражада сиқиб чиқара олиш хусусиятига эга. Шунинг учун Т41 нисбатининг 0,9 гача тикланиши операция куни торемифен олган пациентларда секинлашиши мумкин.

Фузидат кислотасини вена ичига юбориш

Фузидат кислотасини операциядан олдинги даврда қўлланиши Т41 нисбатни 0,9 гача тикланишини бироз кечикишига олиб келиши мумкин. Бироқ операциядан кейинги даврда нерв-мушак блокадасини такрорланиши кутилмайди, чунки фузидат кислотасини юбориш даври бир неча соатни ташкил этади, қондаги даражалари эса 2-3 кун давомида сақланиб қолади.

Бошқа препаратларнинг самарадорлигига потенциал таъсир этувчи ўзаро таъсирлар “Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг”).

Гормонал контрацептивлар

4 мг/кг сугаммадекс ва прогестерон орасидаги ўзаро таъсир прогестогенни экспозициясини камайишига (34% AUC) олиб келиши мумкин, бу эса перорал контрацептивнинг суткалик дозасини ўтказиб юборилган вазиятни эслатади. Шунинг учун сугаммадекснинг болюс дозасини юбориш стероид перорал контрацептивлар (мажмуавий ёки ўзида фақат прогестоген сақловчи) нинг суткалик дозасини ўтказиб юборилган вазиятга эквивалентдир. Агар перорал контрацептив сугаммадекс юборилган куни қабул қилинган бўлса, перорал контрацептивларни қўллаш бўйича йўриқноманинг дозани ўтказиб юборилганда кўриладиган чораларни таърифловчи бўлимига мурожаат қилиш керак.

Қабул қилиш усули перорал бўлмаган гормонал контрацептивлар қўлланилганда, пациент кейинги 7 кун давомида қўшимча ногормонал контрацептив усулини қўллаши ва маълумот олиш учун шу контрацептивни қўллаш бўйича йўриқномасига мурожаат қилиши керак.

Лаборатор кўрсаткичларга таъсири

Умуман олганда, сугаммадекс лаборатор тестларга, қон зардобидаги прогестерон миқдорини аниқлаш тестидан ташқари, бошқа тестларга таъсир этмайди. Тест натижаларига таъсири қон плазмасида сугаммадекснинг концентрацияси 100 мкг/мл ни ташкил этганида кузатилади (болюсли инъекциядан кейин чўққи даражаси 8 мг/кг ни ташкил этган).

Болалар

Ўзаро таъсирини ўрганиш юзасидан расмий тадқиқотлар ўтказилмаган. Юқорида кўрсатилган катта пациентлардаги ўзаро таъсирлар, шунингдек “Махсус кўрсатмалар” бўлимидаги огоҳлантиришларни болаларни даволашда ҳам эътиборга олиш керак.

Номутаносиблиги

“Қўллаш усули ва дозалари” қўллаш бўйича алоҳида кўрсатмалар бўлимида санаб кўрсатилган дори воситаларидан ташқари, бошқа дори воситалари билан бу препаратни аралаштириб бўлмайди.

Верапамил, ондастерон, ранитидин билан ўзаро физик номутаносиблик тўғрисида хабарлар бор.

 

Махсус кўрсатмалар

Нерв-мушак ўтказувчанлиги тикланиши вақтида нафас фаолиятини мониторинги

Нерв-мушак блокадаси бартараф этилганидан сўнг адекват равишда мустақил нафас тўлиқ тиклангунича ўпканинг сунъий вентиляциясини ўтказиш керак.

Агар хатто нерв-мушак ўтказувчанлиги тўлиқ тикланан бўлса ҳам, операциядан олдин ва кейин қўлланилган бошқа дори препаратлари нафас фаолиятини сусайтириши мумкин, шунинг учун ўпканинг сунъий вентиляциясини узоқроқ давом эттириш талаб этилиши мумкин.

Агар экстубациядан кейин нерв-мушак блокадаси такроран ривожланса, ўпканинг адекват вентиляциясини ўз вақтида таъминлаш лозим.

Гемостазга таъсири

Кўнгиллиларда ўтказилган тадқиқотларда сугаммадекс 4 мг/кг ва 16 мг/кг дозаларда АЧТВ ни мувофиқ равишда ўртача максимал 17% ва 22% га ва ПТВ ни эса 11% ва 22% га узайишига олиб келган. АЧТВ ва ПТВ нинг чекланган ўртача узайиши давомийлиги қисқа вақт давом этган (≤30 минут). Клиник маълумотлар базасига мувофиқ (n=1,738) фақат сугаммадексни ёки унинг антикоагулянтлар билан мажмуасини қўлланилиши операциядан олдин ва ундан кейинги қон кетишларини юз бериш тез-тезлигига сезиларли клиник таъсири кузатилмаган.

Бир вақтда антикоагулянт билан даволанган жарроҳлик бўлимининг 1184 пациенти иштирокида ўтказилган махсус тадқиқотда сугаммадексни 4 мг/кг дозада қўлланилиши билан боғлиқ фаоллашган қисман тромбопластин вақти (АЧТВ) ва протромбин вақтини (ХНН) бироз ва ўткинчи ошиши кузатилган, лекин бу сугаммадекс юборилганда умум қабул қилинган даволашга нисбатан қон кетиш хавфини ошишига олиб келмаган.

In vitro шароитидаги тажрибаларда сугаммадексни К витамини антагонистлари, фракцияланмаган гепарин, паст молекулали гепаринлар, ривароксабон ва дабигастрон билан мажмуада қўлланганда фаоллашган қисман тромбопластин вақти (АЧТВ) ва протромбин вақти (ПТВ) кўрсаткичларининг қўшимча узайиши кузатилган.

Антикоагулянтлар билан операциядан кейинги стандарт профилактикани қабул қилган пациентларда бу фармакодинамик ўзаро таъсирнинг аҳамияти кам бўлган.

Аммо, сугаммадексни антикоагулянтлар билан даволанаётган ёки шу турдаги касалликлари бўлган беморларда қўлланаётганда эҳтиёткорлик чораларига амал қилиш керак.

Қон кетиш хавфини ошишини қуйидаги пациентларда истисно этиши мумкин эмас:

  • наслий К витаминга боғлиқ бўлган қон ивиш омиллари танқислиги;
  • аввалдан мавжуд бўлган коагулопатиялар;
  • кумарин ҳосилаларини қўлланилганда ва МНО 3,5 дан юқори бўлганида;
  • агар пациент сугаммадексни 16 мг/кг дозада қабул қилиб, антикоагулянтларни қўллаган бўлса.

Агар бундай пациентларга сугаммадексни юбориш учун тиббий зарурати бўлса, анестезиолог пациентнинг анамнезини (шу жумладана қон кетиши эпизодлари бўлганлиги) ва ўтказилган оператив аралашувнинг типини ҳисобга олган ҳолда, препаратни ишлатиш фойдасининг қон кетиш хавфидан устунлиги тўғрисидаги масалани ҳал қилиши керак. Бундай пациентларга сугаммадекс юборилганда гемостаз ва коагуляция кўрсаткичларини мониторингини олиб бориш тавсия этилади.

Нерв-мушак блокадасининг қайта тикланиши

Рокуроний ёки векуроний қабул қилган пациентлар иштирокидаги клиник тадқиқотларда,  сугаммадексни чуқур нерв-мушак блокадасида қўллаш учун тасдиқланган дозада юборилганда (N=2022), нерв-мушак блокадасини такрорланиш тезлиги 0,20% ни ташкил қилган (мониторинг ёки клиник тажрибага мувофиқ). Препаратни тавсия этилганидан паст дозаларда қўлланиши, нерв-мушак блокадасини бошланғичдан кейин яна такрорланиш хавфини ошишига олиб келиши мумкин, шунинг учун қўллаш тавсия этилмайди.

Сугаммадекс ёрдамида тиклангандан кейин нерв-мушак блокаторларини қайта юбориш учун вақт оралиқлари

Стандарт амалиётида нерв-мушак ўтказувчанлиги тиклангандан кейин рокуроний бромид ёки векуроний бромидни қайта киритиш (сугаммадексни 4 мг/кг дозада қўллаш).

Максимал вақт оралиғи Нерв-мушак блокатори ва юбориш учун доза
5 минут рокуроний 1,2 мг/кг
4 соат рокуроний 0,6 мг/кг

векуроний 0,1 мг/кг

Агар рокуроний 1,2 мг/кг дозада Брайдан® препарати томонидан реверсия қилингандан сўнг 30 минут давомида қўлланилса, нерв-мушак блокадани бошланиши, тахминан 4 минутга кечикиши мумкин, блокада давомийлиги эса, тахминан 15 минутгача қисқариш мумкин.

Фармакокинетик моделлаштириш натижаларига таяниб, буйрак фаолиятининг енгил ёки ўртача оғирликдаги бузилишлари бўлган пациентларда, сугаммадекс ёрдамида нерв-мушак ўтказувчанлиги стандарт равишда тиклангандан сўнг 0,6 мг/кг рокуроний ёки
0,1 мг векуронийни такрор юбориш учун тавсия қилинган вақт оралиғи 24 соатни ташкил этиши керак. Агар қисқароқ вақт оралиғи лозим бўлса, янги нерв-мушак блокадасини олиш учун рокуронийнинг дозаси 1,2 мг/кг га тенг бўлиши керак.

Шошилинч блокада (сугаммадекс 16 мг/кг) дан кейин рокуроний ёки векуронийни такрор юбориш

Жуда кам ҳолатларда, агар зарурат пайдо бўлса, такрор юбориш учун тавсия этилган вақт оралиғи 24 соатни ташкил этади.

Агар бу тавсия этилган вақт давомийлиги (24 соат) ўтгунча нерв-мушак блокадага зарурат туғилса, ностероид нерв-мушак блокатор қўлланиши керак. Қутбсизлантирувчи миорелаксантнинг таъсири бошланиши кутилганга қараганда кечроқ бошланиши мумкин, чунки пастсинаптик рецепторларнинг сезиларли миқдордаги фракциялари миорелаксант билан эгаланган бўлиши мумкин.

 

Буйрак фаолиятини бузилиши

Буйрак фаолиятини бузилишининг оғир шаклли бўлган, шу жумладан гемодиализга муҳтож пациентларга сугаммадексни қўллаш тавсия этилмайди (“Фармакодинамикаси”, бўлимига қаранг).

Рокуроний бромиди ёки векуроний бромидининг узоқ муддатли таъсири билан боғлиқ ўзаро таъсирлар

Агар операциядан кейинги даврда нерв-мушак блокадасини кучайтирадиган препаратлар қўлланилса, бу нерв-мушак блокадасини қайта юз бериши мумкинлигига алоҳида эътибор бериш керак. Шунинг учун нерв-мушак блокадасини кучайтирадиган махсус препаратлар рўйхатини билиш учун рокуроний ва векуронийни қўллаш учун йўриқномаси билан танишиш керак. Такрорий нерв-мушак блокадаси ривожланган ҳолларда, пациентга ўпканинг механик вентиляциясини ўтказиш ва сугаммадексни такрор юбориш талаб этилиши мумкин (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг).

Юз бериши мумкин бўлган ўзаро таъсирлар

  • Қамраб олиш тури бўйича ўзаро таъсирлар

Сугаммадексни юбориш натижасида айрим дори препаратлари қон плазмасидаги (эркин) концентрацияси камайиши сабабли, кам самарали бўлиб қолиш мумкин (“Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъири” гормонал контрацептивлар бўлимига қаранг).

Агар бундай вазият юз берса, шифокор айнан ўша препаратни, терапевтик эквивалент препаратни (яхшиси бошқа кимёвий синфга мансуб) такроран юбориш мумкинлигини кўриб чиқиш ва/ёки тегишли ҳолатларда нофармакологик муолажаларни ўтказиш тавсия этилади.

  • Сиқиб чиқариш типи бўйича ўзаро таъсирлари:

Сугаммадекс юборилгандан сўнг айрим препаратлар қўлланилганда, рокуроний ёки векуроний назарий жиҳатдан сугаммадекс билан бўлган комплексдан сиқиб чиқарилиши мумкин. Хозирги пайтда сиқиб чиқариш типи бўйича ўзаро таъсир фақат баъзи бир препаратлар қўлланганда кутилиши мумкин (торемифин ва фузид кислотаси, “Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири” бўлимига қаранг). Натижада нерв-мушак блокадаси қайта юз бериши мумкин. Бундай вазиятда пациентда ўпканинг сунъий вентиляциясини амалга ошириб туриш керак.

Сиқиб чиқариш келтириб чиқарган препарат инфузиясини тўхтатиш керак.

Сиқиб чиқариш типи бўйича ўзаро таъсири келиб чиқиши мумкин бўлган ҳолатларда, сугаммадекс юборилгандан сўнг 7,5 соатдан кейин, бошқа препаратлар парентерал юборилса, нерв-мушак блокадаси белгилари қайта пайдо бўлмаслиги учун пациентнинг ҳолатини синчков (тахминан 15 минут давомида) назорат қилиш керак

Юза анестезия

Клиник тадқиқотларда, агар анестезия таъсири ўртасида нерв-мушак блокадаси айнан олиб ташланса, баъзи ҳолатларда юза анестезия белгилари (ҳаракат, йўталиш, афтини буриштириш ёки эндотрахеал найчани сўриш) кузатилган.

Агар нерв-мушак блокадаси олиб ташланган бўлса, аммо анестезия таъсири давом этаётган бўлса, клиник кўрсаткичларга мувофиқ, пациентга анестетик ва/ёки опиоиднинг қўшимча дозаси юборилади.

Яққол брадикардия

Кам ҳолларда яққол брадикардия нерв-мушак блокадасини бартараф этиш учун сугаммадекс юборилгандан бир неча минут ўтгандан кейин кузатилган. Брадикардиянинг юрак тўхтаб қолиши билан кечиши тўғрисида якка хабарлар бор. Нерв-мушак блокадаси давомида ва у бартараф этилганидан кейин пациентда гемодинамика ўзгаришларини синчков мониторингини ўтказиш керак. Агар клиник аҳамиятига эга бўлган брадикардия кузатилса, антихолинэргик препаратлар, масалан атропинни буюриш керак.

Жигар фаолиятини бузилиши

Сугаммадекс жигарда метаболизмга учрамайди ва жигар орқали секреция қилинмайди, шунинг учун жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда махсус тадқиқотлар ўтказилмаган. Жигар фаолиятини оғир бузилиши бўлган пациентларда препаратни алоҳида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Агар жигар фаолиятини бузилиши ва коагулопатия бўлса, гемостазга таъсири тўғрисидаги маълумотларга қаранг.

Жадал терапия бўлимларидаги шароитларда қўлланиши:

Жадал терапия бўлимлари шароитларида рокуроний ёки векуроний қабул қилаётган пациентларда сугаммадексни қўлланиши ўрганилмаган.

Бошқа миорелаксантлар (рокуроний бромид ва векуроний бромид эмас) томонидан чақирилган нерв-мушак блокадасини бартараф этиш учун қўлланиши.

Сугаммадекс масалан сукцинахолин ёки бензилхолин қаторига мансуб бирикмалар каби ностероид нерв-мушак блокаторлари томонидан чақирилган блокадаларни бартараф этишда қўлланилмайди. Сугаммадекс бошқа стероид нерв-мушак блокаторлари (рокуроний ва векуронийдан ташқари) томонидан чақирилган нерв-мушак блокадасини бартараф этишда ҳам қўлланилмайди, чунки бундай препаратларни қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги тўғрисида маълумотлар йўқ. Фақат панкуроний томонидан чақирилган нерв-мушак блокадасини бартараф этиш тўғрисида чекланган маълумотлар бор, аммо бу вазиятларда сугаммадексни қўллаш тавсия этилмаган.

Ҳолатни тикланишини секинлашиши

Юрак-қон томир касалликлари, қариялик каби қон оқимини секинлашишига олиб келадиган ҳолатларда (кекса ёшдаги пациентларда қайта тикланишгача бўлган вақт  “Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг) ёки шиш билан кечаётган ҳолатларда нерв-мушак ўтказувчанлигини тикланиш вақти узайиши мумкин.

Дори воситаларига ўта юқори сезувчанлик

Шифокор ўта юқори сезувчанлик реакциялари шу жумладан анафилактик реакциялар ривожланиши мумкинлигини унутмаслиги ва зарур эҳтиёткорлик чоарларига риоя қилиш керак.

Натрийни истеъмол қилиниши назорат қилиб туриладиган пархезга амал қилувчи пациентлар

1 мл эритма 9,7 мг натрий сақлайди. 23 мг натрий сақловчи доза амалда “натрий сақламайдиган” эритма сифатида қаралади. Агар 2,4 мл дан ортиқ эритмани юбориш зарур бўлиб қолса, натрий истеъмол қилиш чекланган парҳезга амал қилувчи пациентларда буни ҳисобга олиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик

Сугаммадексни ҳомиладорлик даврида қўллаш юзасидан клиник маълумотлар йўқ.

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар ҳомиладорликни кечиши, эмбрионал/фетал ривожланиши, туғруқ ва постнатал ривожланишига бевосита ёки билвосита салбий таъсири борлигини кўрсатмади.

Лактация

Сугаммадексни ҳомиладорларга буюрилганда эҳтиёткорликка амал қилиш керак.

Сугаммадексни одамда кўкрак сути билан чиқарилиши, ёки йўқми номаълум. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда, сугаммадекс сутга ўтиши намойиш этилган. Циклодекстринларнинг оғиз бўшлиғида сўрилиши одатда кам ва эмизикли онага бир марталик доза юборилганда эмадиган болаларда самараларни пайдо бўлиши кутилмайди.

Сугаммадексни эмизаётган аёлларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Автотранспортни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препаратнинг автотранспортни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Клиник тадқиқотлар жараёнида препаратни 40 мг/кг дозада қўлланилганда дозани ошириб юборилишининг 1 ҳолати бўлган, лекин бу қандайдир сезиларли нохуш реакцияларни юз бериши билан кечмаган. Препаратни одам томонидан ўзлаштираолинишини ўрганиш юзасидан тадқиқотда сугаммадекс 96 мг/кг гача бўлган дозаларда қўлланган; дозага боғлиқ ёки жиддий ножўя реакцияларни юз бериши тўғрисида хабарлар йўқ.

Сугаммадекс организмдан юқори ўтказувчанликка эга (кам ўтказувчан эмас) мембрана қўллаш билан ўтказилган гемодиализ ёрдамида чиқариб юборилиши мумкин.

Клиник тадқиқотларнинг маълумотларидан келиб чиқиб, юқори ўтказувчанликга эга бўлган мембрана қўллаш билан 3-6 соатлик диализдан кейин қон плазмасида сугаммадекснинг концентрацияси тахминан 70% га камаяди.

Чиқарилиш шакли

2 мл ёки 5 мл дан 100 мг/мл ли вена ичига юбориладиган эритма резина тиқин билан беркитилган ва алюмин қалпоқчалар билан сиқилган, гидролитик I (ЕФ) турдаги рангсиз шиша флаконларда.

10 флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

2оС дан 30оС гача бўлган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин. Музлатилмасин. Оригинал ўрамда сақлансин.

Флаконлар иккиламчи ўрамдан олингандан кейин кўпи билан 5 кун сақланиши мумкин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Эритмани биринчи марта очиб суюлтирилгандан кейин унинг кимёвий ва физик барқарорлиги кўрсаткичлари 2оС дан 25оС гача ҳароратда 48 соат давомида сақланганда ўзгармаган. Микробиологик нуқтаи назардан суюлтирилган модда зудлик билан ишлатиш керак. Агар препарат суюлтирилгандан кейин зудлик билан ишлатилмаса, 2-8оС да 24 соат давомида эритмани ишлатилгунча бўлган вақтгача, ёки ишлатилгунча бўлган сақланишига шу дори воситасини қабул қиладиган шахс жавоб беради, суюлтириш назоратланган ва валидация қилинган асептик шароитларда ўтказилган ҳолатлар бундан мустаснодир.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.