ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ОМЕПРАЗОЛ-RG
OMEPRAZOLE–RG
Препаратнинг савдо номи: Омепразол-RG
Таъсир этувчи модда (ХПН): Омепразол
Чиқарилиш шакли: 20 мг ли капсулалар контур уяли ўрамда.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Меъда ва ўникки бармоқ ичак ярасига қарши воситалар (Н+, К+-АТФ-аза ингибиторлари)
Фармакологик ҳусусиятлари
Хлорид кислотаси секрециясининг охирги босқичини катализловчи фермент Н+, К+– АТФ-азали протон насосини ингибирлаш орқали париетал ҳужайраларидан хлорид кислотасининг секрециясини камайтиради. Бунда препарат кислотанинг асосий ва рағбатлантирилган (рағбатнинг табиатидан қатъий назар) секрециясини ингибирлашга ёрдам беради. Кислотани секрециясини ингибирланиши бир марта қабул қилингандан сўнг 24-72 соат давом этади. Препаратни қабул қилиш тўхтатилганда секретор фаоллик 3-5 кундан сўнг аста-секин дастлабки ҳолатига қайтади. Пепсиннинг секрециясини сусайтирмайди, гастриннинг зардобдаги миқдорини оширади, у препарат билан даволаш тўхтатилгандан кейин 1-2 ҳафта давомида дастлабки кўрсаткичларига қайтади.
Фармакокинетикаси
Меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади, плазмада концентрациясининг чўққисига 0,5-3,5 соат давомида эришилади. Соғлом шахсларда плазмадан яримчиқарилиш даври (Т1/2) 0,5-3 соат. Биокираолишлиги 30-40% ни ташкил қилади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши тахминан 90% ни ташкил қилади.
Жигарда метаболизмга учрайди ва қабул қилинган дозанинг катта қисми (70-80%) сийдик билан, қолган қисми – аҳлат билан чиқарилади.
Қўлланилиши
Меъда ва ўникки бармоқ ичак ярасини (шу жумладан Н2 рецепторлари антагонистлари билан даволашга чидамли), ностероид яллиғланишга қарши воситалар билан даволаш оқибатида чақирилган эрозив-ярали шикастланишларни, рефлюкс-эзофагитни, Золлингер-Эллисон синдромини олдини олиш ва даволашда қўлланади. Меъда ва ўникки бармоқ ичак яраси билан хасталанган беморларда Helicobacter pylori ни йўқотишда (антибиотиклар билан бирга) ҳам қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга, овқатдан олдин (одатда эрталаб), оз миқдордаги суюқлик билан бирга қабул қилинади. Капсулани бутунлигича, чайнамасдан ва очмасдан ютиш лозим. Меъда яраси ва рефлюкс-эзофагитда 4 ҳафта давомида ҳар куни қабул қилиш учун тавсия этиладиган доза – 20 мг. Бошланғич курсдан сўнг бутунлай тузалмаган ва бошқа даволаш усулларига чидамли беморлар учун препаратнинг дозаси кунига 40 мг гача кўпайтирилади ва даволаш яна 4 ҳафта давом эттирилади. Дуоденал ярада одатдаги доза 2 ҳафта давомида ҳар куни 20 мг ни ташкил қилади. Бошланғич даволаш курсидан сўнг бутунлай тузалмаган беморлар учун даволаш яна 2 ҳафтага узайтирилади. Ярани ёмон битишида бошланғич доза 40 мг ва даволашни 4 ҳафта давом эттириш тавсия қилинади.
Меъда яраси ва рефлюкс – эзофагитни қайталланишларини олдини олиш учун кунига 10-40 мг доза тавсия этилади.
Препарат билан узоқ муддат узлуксиз даволаш тавсия этилмайди.
Золлингер-Эллисон синдромида тавсия этиладиган бошланғич доза кунига 60 мг.
Доза шахсий равишда кунига 80-180 мг гача оширилиши мумкин (бундай ҳолларда уни икки қабул қилишга бўлинади), даволашнинг давомийлиги эса, касалликнинг симптомини динамикасига боғлиқдир.
Helicobacter pylori ни эрадикациясига эришиш учун препарат 20 мг дозада кунига 2 мартадан, мувофиқ антибиотиклар (амоксициллин, кларитромицин, тетрациклин ва бошқалар) билан даволаш турли схемаларда қабул қилинади 7 ёки 14 кун давом этади. Ярани бутунлай тузалиши учун, иккиталик ёки учталик мажмуавий даволаш тугагандан кейин, антацидлар билан қўшимча даволаш керак бўлиши мумкин.
Ностероид яллиғланишга қарши препаратларни қабул қилиниши оқибатида юз берган яраларни даволаш учун тавсия қилинадиган доза кунига 20-40 мг.
Ножўя таъсирлари
Препарат одатда жуда яхши ўзлаштирилади. Баъзи ҳолларда (тахминан 1%) қуйидагилар кузатилиши мумкин:
Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айлиниши, уйқучанлик, уйқусизлик, ланжлик ҳисси, парестезиялар, айрим ҳолларда – депрессия ва галлюцинациялар (мойил пациентларда).
Меъда-ичак йўллари ва жигар томонидан: диарея, қабзият, қорин оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, метеоризм, таъм сезувчанлигини ўзгариши, стоматит, билирубин миқдорини ошиши ва ошмаслиги билан кечувчи жигар ферментлари фаоллигини ошиши.
Нафас тизими томонидан: кам-бронхоспазм.
Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: артралгия, миалгия, мушакларни кучсизлиги.
Қон яратиш тизими томонидан: айрим ҳолларда – лейкопения, тромбоцитопения.
Тери реакциялари: тери тошмаси, эшакеми ва/ёки қичишиш, кўп шаклли эритема.
Бошқа реакциялар: айрим ҳолларда – периферик шишлар, кўришни бузилиши, терлашни кучайиши, иситма.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратга юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик, лактация даври, болалик ёши (болаларда препаратни қўллашнинг етарли клиник тажрибаси йўқлиги туфайли ).
Буйрак ёки жигар етишмовчилигида препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Препарат диазепам, варфарин ва фенитоинни шунингдек жигарда цитохором P450 иштирокида микросомал оксидланиш йўли билан метаболизмга учрайдиган ҳамда бошқа дори воситаларининг организмдан чиқарилишини секинлаштиради.
Препаратни қабул қилиш фонида меъда ширасининг рН, уларни биокираолишлиги учун муҳим белгиловчи омил бўлган айрим дорилар (масалан, кетоконазол, ампициллин эфирлари, темир тузлари) ни сўрилиши, пасайиши мумкин.
Препарат антацидлар, метопролол, теофиллин, лидокаин ва хинидин билан бир вақтда қўлланганида, дори воситаларининг таъсирини ўзгариши кузатилмайди.
Маҳсус кўрсатмалар
Даволашни бошлашдан олдин меъдада ҳавфли ўсмалар борлигини истисно қилиш лозим, чунки препарат ўсма симптомларни ниқоблаши мумкин, бу эса тўғри ташхис қўйишни қийинлаштиради ва кечиктиради.
Шуни назарда тутиш лозимки, меъданинг кислотали муҳити пасайганида оғиз орқали юқувчи инфекциялар (сальмонеллёз) билан касалланиш хавфи ошади, чунки меъданинг хлорид кислотаси бу бактериялар ва эҳтимол вируслар учун ҳам асосий тўсиқ бўлиши мумкин. Шунинг учун иммун тизимининг патологияси бўлган (иммунодепрессантларни қўллаётган ва бошқалар) беморлар препаратни қабул қилишда эҳтиёткорлик чораларига риоя қилишлари керак.
Омепразол билан даволаш даврида чекиш ва алкоголни истеъмол қилишдан сақланиш керак, чунки бу меъданинг шиллиқ қаватини таъсирлайди, препаратнинг сўрилишини бузади, унинг таъсирини сусайтиради ва тузалишни кечиктиради.
Кекса беморлар ва буйрак ёки жигар фаолиятини бузилиши бўлган беморлар учун дозани маҳсус танлаш талаб қилинмайди.
Тавсия қилинган дозаларда қўлланганда препарат атотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: кўришни бузилиши, уйқучанлик, қўзғалиш, онгни чалкашиши, бош оғриғи, кучли терлаш, оғизни қуриши, кўнгил айниши, аритмия.
Даволаш: меъдани ювиш ва симптоматик даволаш. Махсус антидоти йўқ.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.