ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ОКСАПИН®
OXAPIN®
Препаратнинг савдо номи: Оксапин®
Таъсир этувчи модда (ХПН): окскарбазепин
Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Таркиби:
Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 300 мг окскарбазепин;
ёрдамчи моддалар: микрокристаллик целлюлоза РН102, кросповидон, повидон К-30 , коллоидли кремний диоксид, магний стеарати, изопропил спирти, тозаланган сув ва сариқ Opadry 04F82783.
Таърифи: сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган, капсуласимон шаклли, ҳар иккала томонида рискаси бўлган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Тутқаноққа қарши препаратлар. Карбоксамид ҳосилалари.
АТХ коди: N03AF02
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Окскарбазепиннинг фармакологик фаоллиги биринчи навбатда унинг моногидрокси ҳосила (МГҲ) метаболити таъсиридан келиб чиқади. Окскарбазепин ва унинг МГҲ метаболитининг таъсир қилиш механизми асосан потенциал боғлиқ натрий каналларини блокада қилиш билан боғлиқ бўлиб, бу нейронларнинг ўта қўзғалган мембраналарини барқарорлашишига, серияли нейронал разрядлар юзага келишини ингибиция қилинишига ва импульсларнинг синаптик ўтказилишини пасайишига олиб келади. Препаратнинг тиришишларга қарши таъсирини амалга ошиши калий ионлари ўтказувчанлиги ошишига ва потенциал боғлиқ кальций каналлари модуляциясига ёрдам кўрсатади. Бош мия нейромедиаторлари билан сезиларли ўзаро таъсир ёки рецепторлар билан боғланиш қайд этилмаган.
Окскарбазепин ва унинг фаол метаболити (МГҲ) ҳайвонларда тутқаноққа қарши потенциал ва самарали восита ҳисобланади. Улар кемирувчиларни тарқоқ тоник-клоник ва кам даражада клоник хуружлардан ҳимоя қилган ва алюмин имплантантлари бўлган резус-макакаларда сурункали қайталанувчан парциал тутқаноқлар тез-тезлигини тўхтатган ёки камайтирган. Сичқонлар ва каламушларда тоник-клоник хуружларга нисбатан окскарбазепин ёки МГҲ билан даволашда мувофиқ равишда 5 кун ёки 4 ҳафта давомида чидамлилик (яъни тиришишларга қарши фаолликни сусайиши) кузатилмаган.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Окскарбазепин ичга қабул қилинганидан кейин тўлиқ сўрилади ва МГҲ фармакологик фаол метаболитни ҳосил қилган ҳолда сезиларли даражада метаболизмга учрайди.
Оксапин® препарати соғлом кўнгиллилар томонидан оч қоринга 600 мг дозада бир марта қабул қилинганидан кейин қон плазмасида МГҲ нинг максимал концентрацияси
34 мкмоль/л ни, максимал концентрациясига эришиш ўртача вақти тахминан 4,5 соатни ташкил этган.
Массалар мувозанати тадқиқотларида плазмада умумий радиофаолликнинг фақат 2% окскарбазепинга ва тахминан 70% МГҲ га; қолган қисми қон плазмасидан тезда чиқариладиган иккиламчи метаболитларга тўғри келиши кўрсатилган.
Овқатланиш окскарбазепин сўрилиши тезлиги ва даражасига таъсир қилмайди, шу сабабли окскарбазепинни овқатланиш вақтида ёки алоҳида қабул қилиш мумкин.
Тақсимланиши
МГҲ нинг тахминий тақсимланиш ҳажми 49 л ни ташкил этади. МГҲ нинг тахминан 40% қон плазмаси оқсиллари, асосан альбумин билан боғланади. Терапевтик диапазонда боғланиш даражаси қон зардобида препарат концентрациясига боғлиқ бўлмайди.
Окскарбазепин ва МГҲ α1-кислотали гликопротеин билан боғланмайди.
Окскарбазепин ва МГҲ йўлдош орқали ўтади. Бир ҳолатда МГҲ концентрациялари янги туғилган чақалоқ ва онанинг қон плазмасида бир хил бўлган.
Биотрансформацияси
Окскарбазепин жигарнинг цитозол ферментлари томонидан МГҲ метаболитига тезда метаболизмга учрайди, МГҲ Оксапин®нинг фармакологик натижаси учун асосий масъулиятни ўтайди. Кейинчалик МГҲ глюкурон кислотаси билан конъюгация йўли орқали метаболизмга учрайди. Унча катта бўлмаган миқдорлари (дозанинг 4%) фармакологик жиҳатдан нофаол метаболитигача (10,11-дигидроксиҳосиласи – ДГҲ га) оксидланади.
Чиқарилиши
Окскарбазепин организмдан энг аввало метаболитлар кўринишида, одатда буйраклар орқали чиқарилади. Дозанинг 95% дан ортиғи сийдик билан, шу билан бирга 1% дан камроғи ўзгармаган кўринишда чиқарилади. Ахлат билан чиқарилиши қабул қилинган дозанинг 4% дан камроғини ташкил этади. Дозанинг тахминан 80% сийдик билан МГҲ глюкуронидлари (49%) ёки ўзгармаган МГҲ (27%) кўринишида чиқарилади, нофаол ДГҲ миқдори тахминан 3% ни, окскарбазепин конъюгатлари эса дозанинг 13% ни ташкил этади. Окскарбазепин қон плазмасидан ярим парчаланиш даврининг аниқ қийматлари 1,3–2,3 соат бўлгани ҳолда тезда чиқарилади, бунда қон плазмасида МГҲ нинг ярим парчаланиш аниқ даври ўртача 9,3±1,8 соатни ташкил этган.
Дозалашнинг пропорционаллиги
Пациентларда МГҲ ни плазмадаги барқарор концентрацияларига Оксапин® суткада 2 марта қабул қилинганида 2–3 кун давомида эришилади. Барқарор ҳолатида МГҲ фармакокинетикаси пропорционал ҳисобланади ва суткада 300–2400 мг дозалар диапазонида дозалар пропорционаллигини намойиш этади.
Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари
Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентлар. Окскарбазепин ва МГҲ фармакокинетикаси ва метаболизми дори воситасининг 900 мг ли дозаси бир марта перорал қабул қилинганидан кейин соғлом кўнгиллиларда ва жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларда баҳоланган. Жигар функциясини енгил ва ўртача даражада бузилиши окскарбазепин ва МГҲ фармакокинетикасига таъсир қилмайди. Жигар функциясини оғир бузилишлари бўлган пациентларда Оксапин®ни қўллаш ўрганилмаган.
Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлар. Креатинин клиренси ва МГҲ буйрак клиренси ўртасида пропорционал боғлиқлик мавжуд. 300 мг Оксапин® бир марта қабул қилинганида буйрак функциясини бузилишлари (креатинин клиренси <30 мл/мин) бўлган пациентларда МГҲ нинг ярим чиқарилиши даври 60-90% га (16-19 соатга), AUC эса – буйрак функцияси нормал бўлган катта ёшдаги пациентларга нисбатан 2 марта (10 соатга) ошади.
Болалар. Оксапин® фармакокинетикаси Оксапин®ни суткада 10–60 мг/кг дозалар диапазонида қабул қилган болалар иштирокидаги клиник тадқиқотларда баҳоланган. МГҲ клиренси тана вазнини ҳисобга олган ҳолда пасайиши аниқланган, чунки катта ёшдаги пациентларнинг кўрсаткичларига яқинлашган ҳолда ёш ва тана вазни ошиб боради. Клиренс тана вазни ўртача бўлганида 4–12 ёшда катта ёшдаги пациентлардаги клиренсдан тахминан 40% га юқори бўлади. Шундай қилиб, ушбу болаларда МГҲ таъсири, кутилганидек, тана вазни ҳисобга олинган ҳолда айнан шундай дозалар билан даволанганда катталардаги кўрсаткичнинг 2/3 қисмини ташкил этади. Тана вазни ортиб бориши туфайли, 13 ёшдан катта ёшдаги пациентларда МГҲ клиренси тана вазнини ҳисобга олган ҳолда катта ёшдаги пациентлар кўрсаткичига эришади.
Ҳомиладорлик. Чекланган сонли аёлларда олинган маълумотлар ҳомиладорлик давомида плазмада МГҲ даражасини босқичма-босқич пасайишини кўрсатади.
Кекса ёшдаги пациентлар. Оксапин® бир марта (300 мг дозада) ва такроран (суткада 600 мг дозада) қабул қилинганидан кейин кекса ёшдаги (60–82 ёшдаги) кўнгиллиларда МГҲ учун плазмадаги концентрациялари ва AUC қийматлари ёш (18–32 ёшдаги) кўнгиллиларга нисбатан 30–60% га юқори бўлган. Ёш ва кекса ёшдаги кўнгиллиларда креатинин клиренси кўрсаткичларини таққослаш шуни кўрсатадики, бундай фарқланиш креатинин клиренсининг ёш ўтиши билан пасайишига боғлиқ. Дозалаш бўйича алоҳида тавсияларга зарурат йўқ, чунки даволаш дозалари индивидуал равишда танланади.
Жинс. Болалар, катталар ёки кекса ёшдаги шахсларда жинсга боғлиқ ҳолда ҳеч қандай фармакокинетик фарқлар қайд этилмаган.
Қўлланилиши
Оксапин® катталар ва 6 ёшдан катта болаларда иккиламчи тарқоқ тоник-клоник хуружлар билан ёки уларсиз парциал тутқаноқларни даволаш учун монотерапия ёки қўшимча даволаш сифатида қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Дозалаш
Монотерапияда ва қўшимча даволашда Оксапин®ни қўллаш 2 марта қабул қилишга мўлжалланган клиник жиҳатдан самарали дозаларидан бошланади. Дозани пациентнинг клиник жавобига боғлиқ ҳолда ошириш мумкин. Тутқаноққа қарши бошқа дори воситаларини Оксапин®га алмаштирилганида Оксапин® қўлланилиши бошланишида тутқаноққа қарши бирга қўлланилувчи дори воситалалари дозасини босқичма-босқич пасайтириш зарур. Қўшимча даволаганда пациентга тутқаноққа қарши дори воситалари билан умумий зўриқиш ортиб борганлиги туфайли, тутқаноққа қарши бирга қўлланилувчи препаратлар дозасини пасайтириш талаб қилиниши мумкин ва/ёки Оксапин® дозасини секинроқ ошириш тавсия этилади.
Дорилар таъсири мониторинги
Окскарбазепиннинг терапевтик самараси асосан унинг 10-моногидрокси-ҳосила метаболити таъсири билан боғлиқ.
Плазмадаги концентрацияларини мунтазам мониторинги мақсадга мувофиқ эмас, МГҲ клиренси кўрсаткичининг ўзгариши кутиладиган ҳоллар бундан мустасно. Бундай ҳолларда плазмада МГҲ даражасини < 35 мг/л да ушлаб туриш учун Оксапин® дозасига (доза қабул қилинганидан кейин 2-4 соат ўтгач плазмадаги даражасига боғлиқ равишда) тузатиш киритиш мумкин бўлади.
Монотерапия
Тавсия этиладиган бошланғич дозаси
Оксапин®ни қўллашни 2 марта қабул қилишга ажратилган суткада 600 мг (суткада 8–10 мг) дозадан бошлаш керак.
Самарани бир маромда ушлаб турувчи доза
Клиник кўрсатмалар мавжуд бўлганида дозани кутилаётган клиник жавобга эришиш учун бошланғич дозасидан суткада 600 мг дан кўп бўлмаган ҳафталик интерваллар билан ошириш мумкин.
Терапевтик натижаси суткада 600–2400 мг дозалар диапазонида кузатилади. Ҳозирги вақтда тутқаноққа қарши дори воситаларини қабул қилмаётган пациентлар иштирокида монотерапиянинг назоратли тадқиқотлари суткада 1200 мг самарали доза ҳисобланишини кўрсатади. Аммо тутқаноққа қарши бошқа дори воситаларидан Оксапин® билан монотерапияга ўтказилган, даволашга чидамлироқ бўлган пациентларда суткада 2400 мг доза самаралироқ ҳисобланади.
Тавсия этиладиган максимал доза
Стационарда назоратли шароитларида дозани суткада 2400 мг гача оширишга 48 соат давомида эришилган.
Қўшимча даволаш
Тавсия этиладиган бошланғич доза
Оксапин®ни қўллашни 2 марта қабул қилишга ажратилган суткада 600 мг (суткада
8–10 мг/кг) дозадан бошлаш лозим.
Самарани бир маромда ушлаб турувчи доза
Клиник кўрсатмалар мавжуд бўлганида дозани кутилаётган клиник жавобга эришиш учун бошланғич дозасидан суткада 600 мг дан кўп бўлмаган ҳафталик интерваллар билан ошириш мумкин.
Терапевтик самаралар суткада 600–2400 мг дозалар дипазонида кузатилади.
Тавсия этиладиган максимал доза
Қўшимча даволашнинг назоратли тадқиқотлари шуни кўрсатадики, 600–2400 мг суткалик дозалар самарали ҳисобланади, гарчи пациентларнинг кўпчилиги энг аввало марказий нерв тизими томонидан нохуш кўринишлар туфайли, тутқаноққа қарши бирга қўлланиладиган препаратларнинг дозаларини камайтирмаган ҳолда суткада 2400 мг дозани ўзлаштираолмаган. Клиник тадқиқотлар давомида 2400 мг дан ошадиган суткалик дозаларни қўлланилиши тизимли равишда ўрганилмаган.
Кекса ёшдаги (65 ёш ва ундан катта ёшдагилар) пациентлар
Кекса ёшдаги пациентлар учун дозага тузатиш киритиш зарур бўлиб ҳисобланмайди, чунки даволаш дозалари индивидуал равишда танланади. Буйрак функциясини бузилиши (креатинин клиренси <30 мл/мин бўлган кекса ёшдаги пациентлар учун дозага тузатиш киритиш тавсия этилади.
Гипонатриемияли пациентлар учун қонда натрий даражасини назорат қилиш зарур.
Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар
Енгил ва ўртача даражада жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар учун дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Оғир даражада жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда Оксапин®ни қўллаш ўрганилмаган. Шундай қилиб, оғир даражада жигар етишмовчилиги бўлган пациентларни даволашда эҳтиёткорликни намоён қилиш тавсия этилади.
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар
Буйрак функциясини бузилиши (креатинин клиренси <30 мл/мин) бўлган пациентлар учун Оксапин® билан даволашни одатдаги бошланғич дозанинг (суткада 300 мг) ярмисидан бошлаш керак бўлиб, уни керакли клиник жавобга эришиш учун энг камида ҳафталик интерваллар билан оширилади.
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун дозани оширишда янада синчков кузатув талаб қилиниши мумкин.
Болалар
Тавсия этиладиган бошланғич доза
Монотерапияда ва қўшимча даволашда Оксапин®ни қўллашни 2 марта қабул қилишга ажратилган суткада 8–10 мг/кг дозадан бошлаш лозим.
Самарани бир маромда ушлаб турувчи доза
Қўшимча даволашда болаларда терапевтик самаралар ва ўзлаштираолиниши сутка
30-46 мг/кг бўлган самарани бир маромда ушлаб турувчи дозада 2 ҳафта давомида кузатилади. Терапевтик самаралари тахминан суткада 30 мг/кг бўлган самарани бир маромда ушлаб турувчи ўртача дозада кузатилади.
Тавсия этиладиган максимал доза
Клиник кўрсатмалар мавжуд бўлганида доза кутилган клиник жавобга эришиш учун бошланғич дозадан суткада 46 мг/кг бўлган максимал дозагача суткада 10 мг/кг дан кўп бўлмаган дозада ҳафталик интерваллар билан оширилиши мумкин.
Оксапин® 6 ёш ва ундан катта бўлган болаларга тавсия этилади. Назоратли клиник тадқиқотларда препаратни қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги 6 ёшдан кичик
(1 ёшгача) 230 нафар бола иштирокида ўрганилган. Оксапин® 6 ёшдан кичик болаларга тавсия этилмайди, чунки препаратнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги етарли даражада намойиш қилинмаган.
Дозалаш бўйича юқорида санаб ўтилган барча (катталар, кекса ёшдаги пациентлар ва болалар учун) тавсиялар барча ёш гуруҳлари учун ўтказилган клиник тадқиқотлар давомида ўрганилган дозаларга асосланади. Аммо даволашни анча паст дозалардан бошлаш ҳақидаги масалани бунга зарурат бўлганида кўриб чиқиш мумкин.
Қўллаш усули
Таблеткалар рискага эга ва ютишни енгиллаштириш учун икки бўлакка бўлиниши мумкин. Аммо таблеткани иккита тенг дозага бўлиш тақиқланади. Таблеткани юта олмайдиган болаларда ёки керакли дозани таблетка кўринишида буюриш тақиқланганида, Оксапин®нинг перорал суспензиясидан фойдаланиш лозим.
Оксапин®ни овқатланиш вақтида ёки алоҳида қабул қилиш мумкин.
Ножўя таъсирлари
Кўпинча уйқучанлик, бош оғриғи, бош айланиши, кўзларда иккиланиш пайдо бўлиши, кўнгил айниши, қусиш ва чарчоқ каби ножўя реакциялар ҳақида хабар берилган бўлиб, улар 10% дан ортиқ пациентларда юзага келган.
Организмнинг тизим синфлари бўйича ножўя самаралар профили клиник тадқиқотлар вақтида кузатиладиган ва Оксапин® билан боғлиқ нохуш реакцияларга асосланади.
Препаратни тажрибада қўллаш дастурларида салбий ҳолатлар ҳақидаги клиник жиҳатдан аҳамиятли хабарлар ҳам индивидуал равишда ва қайд этилгандан кейинги қўллаш тажрибасидан келиб чиқиб ҳисобга олинган.
Ножўя самаралар жадвали
Учраш тез-тезлиги* тоифаси қуйидаги тарзда аниқланади: жуда тез-тез – ≥1/10; тез-тез – ≥1/100-<1/10; тез-тез эмас – ≥1/1000-<1/100; кам ҳолларда – ≥1/10 000- <1/1000; жуда кам ҳолларда – <1/10 000; тез-тезлиги номаълум – мавжуд маълумотлар бўйича аниқлаш мумкин эмас.
Ножўя самаралар ҳар бир тизим-аъзо синфи доирасида учраш тез-тезлигига боғлиқ ҳолда тақдим этилган бўлиб, аввал энг тез-тез учрайдиган самаралар кўрсатилади.
Ҳар бир гуруҳ доирасида тез-тезлиги бўйича ножўя реакциялар жиддийлиги камайиши тартибида тақдим этилган.
Қон тизими ва лимфатик тизим томонидан | |
Тез-тез эмас | лейкопения |
Жуда кам ҳолларда | тромбоцитопения |
Номаълум | суяк кўмиги функциясини сусайиши, апластик анемия, агранулоцитоз, панцитопения, нейтропения |
Иммун тизими томонидан | |
Жуда кам ҳолларда | юқори сезувчанлик# |
Номаълум | анафилактик реакциялар |
Эндокрин тизими томонидан | |
Номаълум | гипотиреоз |
Метаболизм ва озиқланиш томонидан | |
Тез-тез | гипонатриемия |
Жуда кам ҳолларда | тиришишлар, энцефалопатия, онгни сусайиши каби белгилар ва симптомлар билан боғлиқ гипонатриемия (қўшимча нохуш самаралар Нерв тизими томонидан бўлимида ҳам кўрсатилган), кўришни бузилиши (хусусан тасвирнинг хиралиги), гипотиреоз, қусиш, кўнгил айниши† |
Номаълум | летаргия, кўнгил айниши, бош айланиши белгилари ва симптомлари билан бирга антидиуретик гормоннинг ноадекват секрецияси синдроми, плазма осмолярлигини ошиши, қусиш, бош оғриғи, онгни хиралашиши ёки бошқа неврологик белгилар ва симптомлар |
Руҳият томонидан | |
Тез-тез | қўзғалувчанлик (хусусан асабийлашиш), аффектив лабиллик, онгни хиралашиши, депрессия, апатия |
Нерв тизими томонидан | |
Жуда тез-тез | уйқучанлик, бош оғриғи, бош айланиши. |
Тез-тез | атаксия, тремор, нистагм, диққатни жамлашни бузилиши, амнезия |
Номаълум | нутқни бузилиши (шу жумладан дизартрия); кўпинча Оксапин® дозаси титрлашда |
Кўриш аъзоси томонидан | |
Жуда тез-тез | диплопия |
Тез-тез | тасвирнинг тиниқ эмаслиги, кўришни бузилиши |
Эшитиш аъзоси ва мувозанат томонидан | |
Тез-тез | вертиго |
Юрак-қон томир тизими томонидан | |
Жуда кам ҳолларда | атриовентрикуляр блокада, аритмия. |
Қон томирлар томонидан бузилишлар | |
Номаълум | гипертония |
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан | |
Жуда тез-тез | кўнгил айниши, қусиш |
Тез-тез | диарея, қабзият, қоринда оғриқ |
Жуда кам ҳолларда | панкреатит ва/ёки липаза ва/ёки амилаза даражасини ошиши |
Гепатобилиар тизим томонидан | |
Жуда кам ҳолларда | гепатит |
Тери ва тери ости тўқималари томонидан | |
Тез-тез | тошма, соч тўкилиши, акне |
Тез-тез эмас | эшакеми |
Жуда кам ҳолларда | Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми), ангионевротик шиш, кўп шаклли эритема. |
Номаълум | |
Дори таъсирида эозинофилияли ва тизимли симптомли тошма (DRESS)**, ўткир тарқоқ экзентематоз пустулёз (AGEP)** | |
Суяк-мушак тизими, бириктирувчи тўқима ва суяклар томонидан | |
Жуда кам ҳолларда | тизимли қизил югурик |
Номаълум | Оксапин® билан узоқ вақт даволанган пациентлар орасида суяк тўқимасининг минерал зичлиги пасайиши, остеогенез бузилиши, остеопороз, суяк синишлари ҳақида хабар берилган. Оксапин® суяклар метаболизмига қайдай тарзда таъсир кўрсатиши аниқ эмас. |
Умумий бузилишлар ва препарат юборилган жойда асоратлар | |
Жуда тез-тез | толиқиш |
Тез-тез | астения |
Лаборатория ва инструментал текширувлар натижалари | |
Тез-тез эмас | жигар ферментлари, қонда ишқорий фосфатаза даражасини ошиши |
Номаълум | Т4 даражасини пасайиши (клиник аҳамияти тушунарсиз) |
Шикастланишлар, заҳарланишлар ва муолажалар асоратлари | |
Номаълум | йиқилиш |
* CIOMS III бўйича учраш тез-тезлиги таснифига кўра.
† Оксапин®ни қўллаш даврида жуда кам ҳолларда клиник аҳамиятга эга гипонатриемия (натрий <125 ммоль/л) ривожланиши мумкин. Кўпинча у Оксапин® билан даволанишнинг биринчи 3 ойи давомида ривожланган, гарчи плазмада натрий даражаси даволаш бошланганидан кейин 1 йилдан ортиқ вақт ўтган даврда биринчи бор <125 ммоль/л гача пасайиши бўлган пациентлар ҳам бўлган.
**Қайд этилгандан кейинги даврда Оксапин®ни қўллаш тажрибасидан салбий таъсирлар ҳақидаги спонтан хабарлар ва адабиётларда баён қилинган ҳолатлардан (тез-тезлиги номаълум) қуйидаги ножўя таъсирлар ҳақида хабарлар келиб тушган. Хабарлар кўнгилли равишда келиб тушганлиги ҳамда улар қайд этилган популяция катталиги номаълум бўлганлиги туфайли, уларнинг учраши тез-тезлигини баҳолаш мумкин эмас, шу сабабли мазкур ножўя самаралар «Номаълум» тоифаси қаторига киради.
#Юқори сезувчанлик (шу жумладан кўплаб ўта юқори сезувчанлик) тошма, иситма билан характерланади. Бошқа аъзолар ва тизимлар қамраб олиниши мумкин, масалан қон ва лимфатик тизим (эозинофилия, тромбоцитопения, лейкопения, лимфаденопатия, спленомегалия), жигар (гепатит, жигарнинг нормага мос келмайдиган функционал синамаси), мушаклар ва бўғимлар (бўғим шиши, миалгия, артралгия), нерв тизими (жигар энцефалопатияси), буйрак (буйрак етишмовчилиги, интерстициал нефрит, протеинурия), ўпка (ўпка шиши, астма, бронхоспазм, ўпканинг интерстициал касаллиги, ҳансираш), ангионевротик шиш.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг фаол моддаси ёки ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Ферментлар синтези индукцияси
Окскарбазепин ва унинг фармакологик фаол метаболити (моногидрокси-ҳосиласи, МГҲ) жуда кўп сонли препаратларнинг, хусусан иммунодепрессантлар (хусусан, циклоспорин, такролимус), перорал контрацептивлар ва тутқаноққа қарши айрим бошқа дориларнинг (хусусан, карбамазепиннинг) метаболизмига масъул бўлган P450 цитохроми CYP 3A4 ва CYP 3A5 ферментларининг кучсиз in vitro ва in vivo шароитдаги индукторлари бўлиб ҳисобланади, бу эса ушбу препаратларнинг плазмадаги концентрацияларини пасайишига олиб келади (жадвалда тутқаноққа қарши бошқа дори воситаларига нисбатан натижалар тақдим этилган).
Окскарбазепин ва МГҲ in vitro шароитда УДФ-глюкуронилтрансферазаларнинг кучсиз индукторлари бўлиб ҳисобланади (ушбу синфда алоҳида ферментларга таъсири номаълум). Шу сабабли окскарбазепин ва МГҲ in vivo шароитда энг аввало УДФ-глюкуронилтрансфераза орқали конъюгация ёрдамида чиқариладиган дори воситаларининг метаболизмига таъсирни сезиларсиз даражада индукция қилиши мумкин. Оксапин® билан даволаш бошланишида ёки доза ўзгарганида индукциянинг янги даражасига эришиш учун 2–3 ҳафта талаб қилиниши мумкин.
Оксапин® билан даволаш бекор қилинганида бирга қўлланилувчи препаратлар дозасини камайтириш зарур бўлиши мумкин, бу ҳақидаги қарорни клиник кузатув асосида ва/ёки дори воситасининг плазмадаги даражасини кузатишда қабул қилиш лозим. Индукция, эҳтимол, даволаш бекор қилинганидан кейин 2–3 ҳафта ўтгач босқичма-босқич пасаяди.
Гормонал контрацептивлар
Оксапин® перорал контрацептивларнинг иккита компоненти – этинилэстрадиол ва левоноргестрелга таъсир кўрсатиши намойиш этилган. Этинилэстрадиол ва левоноргестрелнинг AUC кўрсаткичнинг ўртача қийматлари мувофиқ равишда 48–52 га ва 32–52% га пасайган. Шу сабабли Оксапин®ни гормонал контрацептивлар билан бирга қабул қилиниши уларнинг самарасизлигига олиб келиши мумкин. Бошқа ишончли контрацепция усулидан фойдаланиш керак.
Ферментлар синтезини сусайиши
Окскарбазепин ва МГҲ CYP 2C19 ни сусайтиради. Шу сабабли Оксапин®ни юқори дозаларда одатда CYP 2C19 (фенитоин) ёрдамида метаболизмга учрайдиган дори воситалари билан бирга қўлланилганида ўзаро таъсирлашиш юзага келиши мумкин. Оксапин®нинг суткада 1200 мг дан ошадиган дозалари буюрилганида фенитоиннинг плазмадаги даражалари 40% га ошган (жадвалда тиришишларга қарши бошқа препаратларга нисбатан натижалар тақдим этилган). Бундай ҳолларда фенитоиннинг бирга қўлланилишини қисқартириш талаб қилиниши мумкин.
Тутқаноққа қарши дори воситалари
Оксапин® ва бошқа тутқаноққа қарши дори воситалари ўртасида потенциал ўзаро таъсирлар клиник тадқиқотларда баҳоланган. Ушбу ўзаро таъсирларнинг AUC ва Cmin ўртача қийматларига таъсири ҳақидаги ахборот жадвалда таърифланган.
Тутқаноққа қарши препаратларнинг Оксапин®билан ўзаро таъсири ҳақидаги маълумот:
Тутқаноққа қарши дори воситаси | Оксапин®ни тутқаноққа қарши дори воситасига таъсири | Тутқаноққа қарши дори воситасини МГҲ га таъсири |
Бирга қабул қилиш | Концентрацияси | Концентрацияси |
Карбамазепин | 0–22% га пасайган (карбамазепин-эпоксид даражаси 30% га ошган) | 40% га пасайган |
Клобазам | Ўрганилмаган | Таъсир қилмаган |
Фелбамат | Ўрганилмаган | Таъсир қилмаган |
Ламотригин | Таъсир қилмаган | Таъсир қилмаган |
Фенобарбитал | 14–15% га ошган | 30–31% га пасайган |
Фенитоин | 0–40% га ошган | 29–35% га пасайган |
Вальпроат кислотаси | Таъсир қилмаган | 0–18% га пасайган |
Катталарда цитохром P450 ферментлари синтезининг кучли таъсир қилувчи индукторлари (карбамазепин, фенитоин ва фенобарбитал) қон плазмасида МГҲ даражасини (29–40% га) пасайтириши намойиш этилган. Монотерапияга қараганда ферментлар синтезини индукция қилувчи тутқаноққа қарши препаратларнинг 3 тасидан 1 таси қабул қилинганида 4–12 ёшдаги болаларда МГҲ клиренси 35% га ошган. Оксапин®ва ламотригин билан мажмуавий даволаш нохуш кўринишлар (кўнгил айниши, уйқучанлик, бош айланиши ва бош оғриғи) пайдо бўлиши хавфини ошишига олиб келган. Оксапин® билан бирга тутқаноққа қарши битта ёки бир нечта препаратлар бир вақтда қабул қилинганида дозаларга эҳтиёткорлик билан тузатиш киритиш ва/ёки қон плазмасидаги даражасини назорат қилиш мумкинлигини индивидуал равишда кўриб чиқиш мумкин. Бу айниқса бир вақтда ламотригинни қабул қилган болаларга тааллуқлидир.
Оксапин®ни қабул қилишда ферментларнинг ўзидан ўзи индукцияси қайд этилмаган.
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирлари
Циметидин, эритромицин, вилоксазин, варфарин ва декстропропоксифен МГҲ фармакокинетикасига таъсир кўрсатмаган.
Окскарбазепин ва МАО ингибиторлари ўртасида ўзаро таъсир окскарбазепинни трициклик антидепрессантлар билан тузилиши жиҳатидан боғлиқлигини инобатга олган ҳолда назарий жиҳатдан эҳтимол бўлиши мумкин.
Трициклик антидепрессантлар билан даволанган ва клиник тадқиқотларда иштирок этган пациентларда клиник жиҳатдан аҳамиятли ўзаро таъсирлар қайд этилмаган.
Литий дори воситалари ва окскарбазепин билан мажмуавий даволаш нейротоксикликни ошириши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Юқори сезувчанлик
I типдаги юқори сезувчанлик реакциялари (дарҳол юз берадиган реакциялар) тошма, қичишиш, эшакеми, ангионевротик шишни ўз ичига олган ҳамда анафилаксия ҳақидаги хабарлар қайд этилгандан кейинги даврда келиб тушган. Ҳиқилдоқ, товуш ёриғи, лаблар ва қовоқлар иштирок этадиган анафилаксия ва ангионевротик шиш ҳоллари пациентларда Оксапин®нинг биринчи дозаси ёки кейинги дозалари қабул қилинганидан кейин қайд этилган. Агар беморда Оксапин® билан даволашдан кейин бундай реакциялар ривожланса, препарат қўлланилишини бекор қилиш ва муқобил даволашни бошлаш лозим.
Карбамазепинга юқори сезувчанлик реакциялари кузатилган пациентларни Оксапин® қабул қилинганида уларнинг тахминан 25–30% да бундай реакция (хусусан тери реакциялари) юзага келиши эҳтимоли ҳақида хабардор қилиш лозим.
Юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан мультиорган ўта юқори сезувчанлик реакциялари анамнезда карбамазепинга юқори сезувчанлиги бўлмаган пациентларда ҳам ривожланиши мумкин. Улар терига, жигарга, қон ва лимфатик тизимга ҳамда бошқа аъзоларга ёхуд алоҳида, ёхуд бирга тизимли реакция кўринишида таъсир кўрсатиши мумкин. Юқори сезувчанлик реакцияларини кўрсатувчи белгилар ва симптомлар пайдо бўлганида Оксапин® қўлланилишини тезда бекор қилиш лозим.
Дерматологик самаралар
Оксапин® қўлланилиши билан боғлиқ бўлган жиддий тери реакциялари, шу жумладан Стивенс–Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми) ва кўп шаклли эритема ҳақида жуда кам ҳолларда хабар берилган. Жиддий тери реакциялари бўлган пациентларни госпитализация қилиш талаб қилиниши мумкин, чунки ушбу касалликлар ҳаётга хавф солиши ва жуда кам ҳолларда ўлим билан якунланиши мумкин. Оксапин® қўлланилиши билан боғлиқ бўлган ҳоллар болаларда ҳам, катталарда ҳам мавжуд бўлган. Реакция пайдо бўлишига қадар вақт медианаси 19 кунни ташкил этган. Оксапин® такрорий буюрилганида жиддий тери реакцияси қайталанишининг бир нечта алоҳида ҳоллари ҳақида хабар берилган. Оксапин® билан даволашга тери томонидан реакция ривожланадиган пациентларни тезкор равишда текшириш, препарат қўлланилишини эса тезда бекор қилиш талаб қилинади, тошма ва дори воситасини қабул қилиш ўртасида боғлиқликнинг мавжуд эмаслиги яққол аён бўлган ҳоллар бундан мустасно. Даволаш бекор қилинганида дори қўлланилиши бекор қилиниши оқибатида хуружлар пайдо бўлишини олдини олиш учун Оксапин®ни тутқаноққа қарши бошқа дори воситалари билан даволашга алмаштиришга эътибор қаратиш лозим. Юқори сезувчанлик реакциялари туфайли даволаш бекор қилинган пациентларга Оксапин®ни такроран буюриш мумкин эмас.
Хитойлик, таиландлик ва осиёлик популляцияларда HLA-B*1502 аллели
Хитойлик ва таиландлик бўлган беморларда, бу ерда HLA-B*1502 аллелини тарқалиши қайд этилади, карбамазепин қўлланилганида оғир дерматологик реакциялар, шу жумладан Стивенс–Джонсон синдроми ривожланиши тез-тезлигини ошиши аниқланган. Карбамазепинни кимёвий тузилиши окскарбазепиннинг кимёвий тузилишига ўхшаш, шу сабабли окскарбазепин билан даволанганда HLA-B*1502 аллели мусбат бўлган шахсларда ҳам Стивенс–Джонсон синдроми ривожланиши мумкинлиги эҳтимоли мавжуд. Окскарбазепин билан бундай боғлиқлик мавжудлиги ҳақида тахмин қилиш учун асос бўлиб хизмат қиладиган маълумотлар бор. HLA-B*1502 аллели ташувчилари хитойлик ва таиландлик популяциядаги шахсларнинг 10 фоизини ташкил этади. Шу сабабли мазкур шахслар карбамазепин ёки унга ўхшаш кимёвий тузилишга эга фаол модда билан даволаш бошланишигача ушбу аллель мавжудлигига скринингдан ўтишлари керак. Агар пациент HLA-B*1502 аллели ташувчиси эканлиги аниқланса, окскарбазепинни фақат даволашдан фойда эҳтимол қилинган хавфдан юқори бўлган ҳоллардагина буюриш лозим. Мазкур аллель осиёлик бошқа популяцияларда кўпроқ (Филиппинда, Малайзияда 15% дан ортиқ) тарқалганлиги сабабли мазкур аллель бўйича генотиплашни ўтказиш заруратини кўриб чиқиш керак.
Мазкур аллелнинг тарқалганлиги европеоид, негроид ирқларига мансуб шахсларда, шунингдек америкаликлар, японлар ва корейсларда унча сезиларли (< 1%) эмас. Аллелнинг учраш тез-тезлиги мазкур аллелнинг ташувчиси бўлган популяцияда хромосомаларнинг фоиз нисбатига боғлиқ. Ҳар бир хромосома иккита нусхага эга эканлиги сабабли, ҳатто HLA-B*1502 аллелининг битта нусхаси ҳам Стивенс–Джонсон синдроми намоён бўлиши учун етарли бўлиши мумкин ва хавф мавжуд бўлган пациентларнинг улуши аллель учраши тез-тезлигидан 2 марта юқори.
Европалик ва япониялик популяцияларда HLA-A*3101 аллели
HLA-A*3101 аллелини келиб чиқиши европалик ва япониялик бўлган шахсларда карбамазепин келтириб чиқарган дерматологик реакциялар, шу жумладан Стивенс–Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, эозинофилияли дори тошмаси (DRESS синдроми) ёки камроқ оғир бўлган ўткир тарқоқ экзентематоз пустулёз ва макулопапулёз тошмаси юқори хавфи билан боғлиқлигини назарда тутувчи айрим маълумотлар мавжуд.
HLA-A*3101 аллелининг учраш тез-тезлиги ҳар бир этник популяцияда фарқланади. Мазкур аллель европалик (2-5%) ва япон (10%) популяцияларида устун бўлади. Унинг иштироки карбамазепин келтириб чиқарган дерматологик реакциялар (асосан оғир шакллари) ривожланиши хавфини умуман аҳолида 5% дан келиб чиқиши европалик бўлган вакилларда 26% гача ошириши мумкин, айни вақтда унинг мавжуд бўлмаслиги хавфни 5% дан 3,8% гача қисқартириши мумкин.
Бошқа популяцияларда HLA-A*3101 аллели
Мазкур аллелнинг тарқалганлиги тез-тезлиги айрим истиснолар билан (5-12%) австралиялик, осиёлик, африкалик, шимолий америкалик популяциялардаги кўпчилик шахсларда 5% дан кам. 15% дан юқори тез-тезлик Жанубий Американинг (Аргентина, Бразилия), Шимолий Американинг (АҚШ да Навахо, Сиукс ва Мексикада Соноро, Сери) ва Жанубий Ҳиндистоннинг (Тамил Наду) айрим этник гуруҳларида ва 10-15% ушбу минтақаларнинг бошқа этник гуруҳларида учраши ҳақида хабар қилинган.
Аллелнинг учраш тез-тезлиги мазкур аллелнинг ташувчиси бўлган популяцияда хромосомаларнинг фоиз нисбатига боғлиқ. Ҳар бир хромосома иккита нусхага эга эканлиги сабабли, ҳатто HLA-A*3101 аллелининг битта нусхаси ҳам Стивенс–Джонсон синдроми намоён бўлиши учун етарли бўлиши мумкин ва хавф мавжуд бўлган пациентларнинг улуши аллель учраши тез-тезлигидан деярли 2 марта юқори.
Карбамазепин ёки унга ўхшаш кимёвий тузилишга эга фаол модда билан даволаш бошланишигача HLA-A*3101 аллели мавжудлигига скрининг ўтказилиши заруратини кўрсатадиган етарлича маълумотлар мавжуд эмас.
Агар европалик ёки япониялик пациентлар HLA-A*3101 аллелининг ташувчиси эканлиги аниқланган бўлса, окскарбазепинни фақат даволашдан фойда эҳтимол кутиладиган хавфдан ортиқ бўлган ҳоллардагина буюриш лозим.
Генотиплашнинг камчиликлари
Генотиплаш натижалари лозим даражада клиник ҳушёрликни ва пациентларга қарашни ўрнини босолмайди. HLA-B*1502 аллели бўйича мусбат бўлган ва Оксапин® билан даволанаётган осиёлик пациентларнинг кўпчилигида Стивенс–Джонсон синдроми/токсик эпидермал некролиз намоён бўлмайди, HLA-B*1502 аллели бўйича манфий бўлган бошқа этник гуруҳга мансуб пациентларда эса Стивенс–Джонсон синдроми/токсик эпидермал некролиз ривожланади. Бу HLA-A*3101 га ҳам ҳамда Стивенс–Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, эозинофилия ва тизимли намоён бўлишлари билан кечадиган дориларга тери реакцияси, ўткир тарқоқ экзентематоз пустуллёз ёки макулопапулёз тошма ривожланиши хавфига ҳам тааллуқлидир. Ушбу оғир дерматологик реакцияларнинг ривожланиши ва улар билан боғлиқ бўлган касалланиш тутқаноққа қарши препаратларнинг дозаси, тартибига риоя қилиш, бирга қўлланилувчи дори препаратлари, ёндош кечадиган касалликлар ва дерматологик мониторинг даражаси каби бошқа кутилиши мумкин бўлган омиллар сабабли ўрганилмаган.
Соғлиқни сақлаш ходимлари учун маълумот
Агар HLA-B*1502 аллели мавжудлигига тест ўтказилаётган бўлса, HLA-B*1502 нинг юқори даражадаги генотиплашини ўтказиш тавсия этилади. Агар 1 ёки 2 та HLA-B*1502 аллели аниқланган бўлса, натижа мусбат, агар бирон-бир HLA-B*1502 аллели аниқланмаган бўлса, натижа манфий бўлади. Худди шундай тарзда HLA-A*3101 аллели мавжудлигига тест ўтказилади, HLA-A*3101 нинг юқори даражадаги генотиплашини ўтказиш тавсия этилади. Агар 1 ёки 2 та HLA-A*3101 аллели аниқланган бўлса, натижа мусбат, агар бирон-бир HLA-A*3101 аллели аниқланмаган бўлса, натижа манфий бўлади.
Хуружларни кучайиши хавфи
Оксапин® билан хуружларни кучайиши хавфи ҳақида хабар берилган. Хуружларни кучайиши хавфи кўпроқ болаларда кузатилган, аммо катталарда ҳам учраши мумкин. Хуружлар кучайган тақдирда Оксапин® билан даволашни тўхтатиш зарур.
Гипонатриемия
Оксапин®ни қабул қилган 2,7% пациентларда қон плазмасида натрий даражаси 125 ммоль/л дан паст бўлиши кузатилган бўлиб, у кўпинча симптомсиз бўлган ва даволашга тузатиш киритишни талаб қилмаган. Клиник тадқиқотларнинг тажрибаси шуни кўрсатадики, плазмада натрий даражалари Оксапин® дозаси пасайтирилганидан, дори қўлланилиши бекор қилинганидан ёки пациентни консерватив даволанганидан (хусусан суюқлик истеъмол қилиниши чекланганидан) кейин нормага келади. Натрий даражаси паст бўлиши билан боғлиқ аввалги буйрак касалликлари бўлган пациентларда ёки бир вақтда натрий даражасини пасайтирувчи препаратларни (хусусан диуретиклар, десмопрессинни), шунингдек НЯҚП ни (хусусан индометацинни) қабул қилган пациентларда Оксапин® билан даволаш бошланишигача натрийнинг плазмадаги даражаларини аниқлаш зарур. Кейинчалик қон плазмасида унинг даражаларини ҳар 2 ҳафтада ва сўнгра даволашнинг дастлабки 3 ой давомида бир ойда 1 марта ёки клиник заруратга қараб назорат қилиш керак. Ушбу хавф омиллари кекса ёшдаги пациентларга тааллуқли бўлиши мумкин. Оксапин®ни қабул қилаётган пациентларга нисбатан натрий даражасини пасайтирувчи дори воситаларини қабул қилиш бошланишида натрий даражасини баҳолашга бўлган шундай ёндашувга амал қилиш керак. Агар гипонатриемия ривожланишини кўрсатувчи клиник симптомлар Оксапин® билан даволаш фонида кузатилса, қон плазмасида натрий даражасини ўзгартириш имкониятини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. Бошқа пациентларда плазмадаги натрий даражасини баҳолашни стандарт лаборатория тадқиқотларининг бир қисми сифатида ўтказиш мумкин. Юрак етишмовчилиги ва иккиламчи юрак етишмовчилиги бўлган барча пациентларни уларда суюқлик ушланиб қолиниши мавжудлигини аниқлаш учун мунтазам равишда тана вазнини ўлчаш керак. Суюқлик ушланиб қолган ёки юрак функцияси ёмонлашган тақдирда, натрийнинг плазмадаги даражасини назорат қилиш лозим. Агар гипонатриемия кузатилса, у ҳолда сув миқдорини чекланиши унга қарши курашнинг муҳим чораси бўлиб ҳисобланади. Унча кўп бўлмаган ҳолларда окскарбазепин юракда қон ўтишини бузилишига олиб келиши мумкинлиги туфайли, илгариги қон ўтиши бузилиши бўлган (хусусан AV-блокадали, аритмияли) пациентларни синчковлик билан кузатиш тавсия этилади.
Гипотиреоз
Гипотиреоз окскарбазепин қўлланилганида салбий реакция бўлиб ҳисобланади. Қалқонсимон без гормонларининг болалар туғилганидан кейин ривожланишига таъсирини ҳисобга олган ҳолда, мазкур тоифадаги пациентларда Оксапин® билан даволаш вақтида қалқонсимон без функциясини мониторингини ўтказиш тавсия қилинган.
Жигар функцияси
Гепатитнинг кам ҳолларда учраши ҳақида хабар берилган бўлиб, у кўп ҳолларда ижобий якун билан ортга қайтган. Жигар касаллигига шубҳа қилинганида жигар функциясини баҳолаш ва Оксапин® қўлланилишини бекор қилиш имкониятини кўриб чиқиш лозим. Оғир жигар етишмовчилиги бўлган пациентларни даволашда эҳтиёткорликни намоён қилиш лозим.
Буйрак функцияси
Буйрак функциясини бузилиши (креатинин клиренси <30 мл/мин) бўлган пациентлар Оксапин® билан даволаниш вақтида, айниқса бошланғич дозага ва титрлашга нисбатан эҳтиёткорликни намоён қилишлари лозим. МГҲ нинг плазмадаги концентрациялари мониторинги талаб қилиниши мумкин.
Гематологик самаралар
Қайд этилгандан кейинги даврда жуда кам ҳолларда Оксапин® билан даволанган пациентларда кузатилган агранулоцитоз, апластик анемия ва панцитопения ҳақида хабар берилган. Яққол ифодаланган суяк кўмиги функциясини сусайишининг ҳар қандай белгиси ривожланганида, дори воситасини қўлланилишини бекор қилиш имкониятини кўриб чиқиш керак.
Ўз жонига қасд қилиш хулқ-атвори
Бир неча кўрсатмалар бўйича тутқаноққа қарши воситалар билан даволанган пациентларда ўз жонига қасд қилиш фикрлари ва хулқ-атвори ҳақида хабар берилган. Тутқаноққа қарши препаратларнинг рандомизацияланган плацебо назоратли тадқиқотларининг мета-таҳлили ўз жонига қасд қилиш фикрлари ва хулқ-атвори хавфининг катта бўлмаган даражада ошишини кўрсатади. Ушбу хавфнинг механизми номаълум, мавжуд маълумотлар эса окскарбазепин қабул қилинганида хавф ошиши имкониятини истисно қилмайди.
Шу сабабли пациентларни уларда ўз жонига қасд қилиш фикрлари ва хулқ-атвори мавжудлигига текшириш ҳамда тегишли даволашни буюриш имкониятини кўриб чиқиш тавсия этилади. Беморларга (ва уларни парваришлаётган шахсларга) ўз жонига қасд қилиш фикрлари ёки хулқ-атвори белгилари пайдо бўлганида, тиббий ёрдам олиш юзасидан мурожаат қилишни тавсия қилиш лозим.
Гормонал контрацептивлар
Репродуктив ёшдаги аёл пациентларни Оксапин®ни гормонал контрацептивлар билан бирга қабул қилиш бундай турдаги контрацепциянинг самарасизлигига олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш зарур. Оксапин® қўлланилганида ҳомиладорликни олдини олишнинг бошқа усулларидан фойдаланиш тавсия этилган.
Алкоголь
Оксапин® билан даволаш фонида алкоголни истеъмол қилишда эҳтиёткорликни намоён қилиш тавсия этилади, чунки бу кумулятив седатив натижани келтириб чиқариши мумкин.
Даволашни бекор қилиниши
Тутқаноққа қарши барча дори воситаларидан фойдаланишдаги каби хуружлар тез-тезлигининг потенциал ошишини минималлаштириш учун Оксапин® қўлланилишини босқичма-босқич бекор қилиш тавсия этилади.
Плазмадаги даражаси мониторинги
Гарчи окскарбазепиннинг дозалари ва плазмадаги даражалари ҳамда клиник самарадорлиги ёки ўзлаштираолиниши ўртасида боғлиқлик етарлича сезиларли бўлмаса-да, плазмадаги даражаларининг мониторинги даволаш тартибини бузилишини истисно қилиш керак бўлганида ёки МГҲ клиренси кўрсаткичида ўзгариш кутилганида, масалан:
- жигар функцияси ўзгарганида;
- ҳомиладорликда;
- жигар ферментларини индукция қилувчи препаратлар билан бирга қўлланилганида фойдали бўлиши мумкин.
Ҳомиладорлик ва эмизиш
Ҳомиладорлик
Тутқаноқ ва тутқаноққа қарши даволаш билан боғлиқ умумий хавф
Даволанган пациентларда политерапияда, айниқса вальпроатни ичига олган политерапияда ривожланишнинг туғма нуқсонларини ошиши қайд этилган. Бундан ташқари, тутқаноққа қарши самарали даволашни тўхтатиб қўйиш мумкин эмас, чунки касалликни кучайиши она учун ҳам, ҳомила учун ҳам жуда зарарлидир.
Окскарбазепин билан боғлиқ хавф
Препаратни ҳомиладорлик даврида қабул қилингани ҳақидаги клиник маълумотлар сони унча катта эмас (300-1000 ҳомиладорликда). Бироқ окскарбазепин билан боғлиқ туғма ривожланиш нуқсонларини кўрсатувчи маълумотлар сони чекланган. Оксапин® қўлланилганида умумий популяция орасидаги кўрсаткич (2-3%) билан таққосланганда туғма нуқсонларнинг умумий сонини ошиши қайд этилмаган. Ушбу маълумотларга қарамасдан окскарбазепиннинг тератоген потенциалини тўлиқ истисно этиб бўлмайди.
Юқорида баён қилинганларни инобатга олган ҳолда қуйидагиларни назарда тутиш лозим:
- агар Оксапин®ни қабул қилаётган аёл ҳомиладор бўлса ёки ҳомиладорликни режалаштираётган бўлса, ушбу препарат қўлланилишини диққат билан баҳолаш лозим. Ҳеч бўлмаганда ҳомиладорликнинг дастлабки уч ойи давомида минимал самарали дозаларни буюриш лозим ва имкон қадар монотерапияга афзаллик бериш керак;
- ҳомиладорлик давомида окскарбазепин билан тутқаноққа қарши самарали даволанишни тўхтатиш мумкин эмас, чунки касалликни кучайиши она учун ҳам, ҳомила учун ҳам жуда зарарлидир.
Мониторинг ва профилактика қилиш
Тутқаноққа қарши айрим дори воситалари фолат кислотаси танқислигини келтириб чиқариши мумкин, бу эҳтимол ҳомилада аномалиялар ривожланишига таъсир кўрсатиши мумкин.
Ҳомиладорликкача ва ҳомиладорлик даврида фолат кислотали қўшимчаларни қабул қилиш тавсия этилган. Бундай қўшимчаларни қабул қилишнинг самарадорлиги исботланмаганлиги туфайли, ҳатто фолат кислотасини қўшимча равишда қабул қилаётган аёлларга ҳам махсус антенатал диагностикадан ўтишни таклиф қилиш мумкин.
Аёлларнинг чекланган сонида олинган маълумотлар окскарбазепиннинг фаол метаболити бўлган 10-моногидрокси ҳосиласининг (МГҲ) плазмадаги даражалари ҳомиладорлик давомида аста-секин пасайиши мумкинлигини кўрсатади. Оксапин® билан даволанаётган аёлларда хуружларнинг адекват назоратини таъминлаш учун ҳомиладорлик давомида клиник жавобнинг синчков мониторингини олиб бориш тавсия қилинган. Қон плазмасида МГҲ концентрациялари ўзгаришларини аниқлаш заруратини кўриб чиқиш лозим. Агар ҳомиладорлик даврида дозалар оширилган бўлса, туғруқдан кейинги даврда МГҲ нинг плазмадаги даражалари мониторингини олиб бориш имкониятини ҳам кўриб чиқиш зарур.
Янги туғилган чақалоқлар
Янги туғилган чақалоқларда тутқаноққа қарши воситалар келтириб чиқарган қон ивишини бузилиши ҳақида хабар берилган. Эҳтиёт чораси сифатида ҳомиладорликнинг охирги бир неча ҳафтаси давомида ва янги туғилган чақалоққа K1 витаминини қўллаш лозим.
Эмизиш даври
Окскарбазепин ва унинг фаол метаболити (МГҲ) кўкрак сутига ўтади. Ҳар иккала бирикмалар учун кўкрак сутидаги концентрацияси ва қон плазмасидаги концентрацияси нисбати 0,5 ни ташкил этган. Окскарбазепинни чақалоққа кўкрак сути орқали таъсир қилиши номаълум. Шу сабабли даволаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш лозим.
Репродуктив функция
Одамнинг репродуктив функциясига таъсири ҳақидаги маълумотлар йўқ. Окскарбазепин каламушларнинг репродуктив функциясига таъсир кўрсатмаган. Репродуктив функцияга таъсири одамда қўлланиладиган дозалар билан таққосланадиган дозаларда каламушларнинг урғочиларида кузатилган.
Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Оксапин®дан фойдаланилганида бош айланиши, уйқучанлик, атаксия, диплопия, кўришнинг ноаниқлиги, кўришни бузилиши, гипонатриемия, айниқса даволаш бошланишида ёки дозага тузатиш киритилиши муносабати билан (кўпроқ дозани титрлашда) тафаккур этишнинг пасайган даражаси каби нохуш реакциялар ҳақида хабар берилган. Шу сабабли пациентлар транспорт воситаларини бошқаришда ва механизмлар билан ишлашда эҳтиёткорликни намоён қилишлари керак.
Препаратнинг яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўллаш мумкин эмас ва болалар ололмайдиган жойда сақлаш керак.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилишига доир айрим ҳоллар ҳақида хабарлар олинган. Максимал қабул қилинган доза тахминан 48,000 мг ни ташкил қилган.
Белгилари ва симптомлари
- Сув-электролит мувозанатининг бузилиши: гипонатриемия.
- Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар: диплопия, миоз, кўришнинг ноаниқлиги.
- Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан бузилишлар: кўнгил айниши, қусиш, гиперкинезия.
- Умумий бузилишлар ва юборилган жойдаги бузилишлар: толиқиш.
- Лаборатор ва инструментал маълумотлар: нафас олиш ҳаракатлари тез-тезлигини пасайиши, QTc интервалини узайиши.
- Нерв тизими томонидан бузилишлар: уйқучанлик, бош айланиши, атаксия, нистагм, тремор, координацияни бузилиши (нотўғри координация), тиришишлар, бош оғриғи, кома, ҳушдан кетиш, дискинезия.
- Руҳиятни бузилиши: тажовузкорлик, хавотирли қўзғалувчанлик, онгни хиралашиши.
- Қон томирлар томонидан бузилишлар: артериал босимни пасайиши.
- Нафас олиш тизими, кўкрак қафаси аъзолари ва кўкс оралиғи томонидан бузилишлар: ҳансираш.
Даволаш
Специфик антидот мавжуд эмас. Симптоматик ва бир маромда сақлаб турувчи турувчи даволаш ўтказилади. Окскарбазепинни сўрилишини камайтириш учун меъдани ювиш ўтказилиши ва/ёки фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш буюрилиши мумкинлигини инобатга олиш лозим.
Чиқарилиш шакли
10 таблеткадан блистерда; 3 блистер қўллаш бўйича йўриқнома билан картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимоя қилинган жойда, 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда саклансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.