📜 Инструкция по применению Юнифлокс
💊 Состав препарата Юнифлокс
✅ Применение препарата Юнифлокс
📅 Условия хранения Юнифлокс
⏳ Срок годности Юнифлокс

ИСТЕЪМОЛЧИЛАР УЧУН МАЪЛУМОТ

ЮНИФЛОКС 0,3%

Кўз/қулоқ томчилари, эритма

Ofloxacin (офлоксацин)

 

Сиз дори воситангизни қўллашни бошлашдан олдин маълумотни тўлиқ ўқиб чиқинг.

  • Ушбу маълумотни сақлаб қўйинг. Эҳтимол, уни такроран ўқиб чиқиш учун керак бўлиши мумкин.
  • Кейинчалик бирон-бир саволлар пайдо бўлган ҳолларда шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат этинг.
  • Ушбу дори воситаси шахсан Сизга буюрилган. Уни бошқа шахсларга берманг. Агар уларда Сиздагига ўхшаш белгилар бўлса ҳам, у уларнинг соғлиғига зарар етказиши мумкин.
  • Агар Сиз ҳар қандай ножўя самараларни аниқласангиз, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу, шу жумладан ушбу маълумотда таърифланмаган ҳар қандай ножўя таъсирларни ўз ичига олади.

Ушбу маълумотда нималар сақланади:

  1. Юнифлокс 0,3% нима ва у нима учун қўлланади
  2. Юнифлокс 0,3% ни қўллашдан олдин нималарни билиш керак
  3. Юнифлокс 0,3% қандай қўлланади
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар
  5. Юнифлокс 0,3% ни қандай сақлаш керак
  6. Бошқа маълумот

  1. Юнифлокс 0,3% нима ва у нима учун қўлланади

Юнифлокс 0,3% кўзга ва қулоққа томизиш учун мўлжалланган эритмадир. У фаол модда офлоксацин сақлайди. Офлоксацин хинолонларга мансуб бактерицид (бактерияларни нобуд қилувчи) химиотерапевтик препаратдир. ЮНИФЛОКС 0,3% кўз ва қулоқнинг кўпгина бактериал инфекцияларини даволаш учун қўлланади, чунки у маълум усуллар ёрдамида бактерияларнинг ҳаёт фаолиятига аралашади ва уларни кўпайишига тўсқинлик қилади.

Кўзлар:

Офлоксацинга сезгир микроорганизмлар чақирган кўз олд қисмининг бактериал инфекциялар, масалан конъюнктивани (инфекцион конъюнктивит), шох парда, киприкни бактериал яллиғланиши, кўз ёши каналлари инфекциялари (дакриоцистит), кўз кисталари (халазион) ва шох парда ярасини даволашда қўлланади. Кўздаги операцияларга тайёрлаш ва кўз ичидаги операциядан кейин ярани битиши, ёт жисмни олиб ташлашдан кейин ва жароҳатдан кейин, инфекцияларни олдини олиш мақсадида қўлланади. Кўзларнинг ички структураларида йирингли яллиғланишларни умумий даволашга қўшимча сифатида қўлланади.

Қулоқлар:

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларда офлоксацинга сезгир микроорганизмлар чақирган инфекциялар, ташқи эшитув йўлидаги инфекцион яллиғланишни (отит), ноғора пардасини тешилиши билан кечувчи ички қулоқни сурункали йирингли яллиғланишини (ўрта қулоқ отити, сурункали йирингли) даволаш ва катталарда жаррохлик аралашуви вақтида инфекцияларни олдини олишда қўлланади.

1 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларда ташқи эшитув йўлидаги инфекцион яллиғланишни ва ноғора пардасини тешилиши ёки ноғора пардасини кўтарилиши (тимпаностомия) билан кечувчи ички қулоқни ўткир яллиғланишни даволашда қўлланади.

Юнифлокс 0,3% – кўз ва қулоққа томизиш учун эритма катталар, ўсмирлар ва 1 ёшдан ошган болаларда қўлланади.

  1. Юнифлокс 0,3% ни қўллашдан олдин нималарни билиш керак

Юнифлокс 0,3% қўлланилмасин

  • агар Сизда офлоксацин ёки ушбу препаратнинг бирон-бир компонентига (6 бўлимга қаранг) аллергия бўлса
  • бактериал бўлмаган табиатли сурункали конъюнктивитлар
  • офлоксацинга сезгир бўлмаган микроорганизмлар чақирган кўз ва қулоқнинг инфекцион касалликлари
  • препаратни 1 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари

Агар Сизда QT интервалини узайиши (ЭКГ да аниқланади) бўлса ёки оилавий анамнезда бўлса, қонда тузлар дисбаланси (айниқса қонда калий ва магний даражаси паст) бўлса, юрак ритми жуда секин (“брадикардия” деб номланувчи) бўлса, юрак кучсиз (юрак етишмовчилиги) бўлса, анамнезда юрак хуружи (миокард инфаркти) бўлса, Сиз аёл ёки кекса ёшда бўлсангиз ёки Сиз ЭКГ да аномал ўзгаришларга олиб келувчи бошқа дори воситаларини қабул қилаётган бўлсангиз (Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири бўлимига қаранг) бундай турдаги препаратларни қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

 

Болалар

1 ёшгача бўлган болаларда препаратни қўллаш мумкин эмас.

Юнифлокс 0,3% ни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Юнифлокс 0,3% ва бошқа препаратларнинг самаралари бир-бирига таъсир кўрсатиши мумкин. Агар Сиз ҳар қандай бошқа дори воситаларини, шу жумладан рецептсиз бериладиган дори воситаларини қўллаётган ёки қўллашингиз керак бўлса шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

Агар Сиз юрак ритмини ўзгартириши мумкин бўлган бошқа препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз, шифокорингизга хабар беришингиз керак: антиаритмик воситалар гуруҳига мансуб дори воситалари (масалан, хинидин, гидрохинидин, дизопирамид, амиодарон, соталол, дофетилид, ибутилид), трициклик антидепрессантлар, микробларга қарши айрим воситалар (макролидлар гуруҳига мансуб), айрим нейролептиклар.

Магний, алюминий, темир ва рух сақловчи препаратлар офлоксацинни сўрилишини камайтиради.

Агар Сиз Юнифлокс 0,3% препарати билан бир вақтда кўз ёки қулоққа томизиш учун бошқа типдаги томчиларни қўллаётган бўлсангиз, уларни бир вақтда қўллаш мумкинлиги ҳақида шифокорингиз билан маслаҳатлашинг. Шифокорингиз тавсиясисиз кўз ва қулоққа томизиш учун бошқа томчиларни қўллаш мумкин эмас.

Юнифлокс 0,3% ни овқат ва ичимликлар билан қўллаш

Кўзга томизиш учун эритма ҳақида гап кетаётганлиги туфайли, уни қўллаш овқат ёки ичимликлар билан боғлиқ эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизсангиз, ҳомиладорман деб гумон қилсангиз ёки ҳомиладор бўлишни режалаштирган бўлсангиз, ушбу дори воситасини қўллашни бошлашдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида Юнифлокс 0,3% ни фақат жуда зарур ҳолатлардагина қўллаш мумкин.

 

Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш

Препаратни кўзга қўллагандан кейин қисқа вақт ўтгач кўришни ноаниқлиги пайдо бўлади, автотранспорт воситаларини бошқариш ёки механизмларни эксплутация қилишни қийинлаштириши мумкин. Шунинг учун томизгандан кейин юқоридаги ҳаракатларни бажаришдан олдин камида 15 минут кутиш тавсия этилади.

Юнифлокс 0,3% бензалконий хлориди сақлайди

Препарат консервант – бензалконий хлориди сақлайди. Ушбу препаратни – Юнифлокс 0,3% ни қўллаш вақтида юмшоқ контакт линзаларни тақиш мумкин эмас. Сиз шунингдек препаратни қўллашдан олдин қаттиқ контакт линзаларни ечишингиз ва камида 20 минутдан кейин тақишингиз керак.

  1. ЮНИФЛОКС 0,3% қандай қўлланади

Бу препаратни ҳар доим шифокорингиз ёки фармацевт буюрганидек қўлланг. Препаратни тўғри қўллаётганлигингизга ишонч ҳосил қилмасангиз, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Ушбу Юнифлокс 0,3% препарати одатда қуйидагича қўлланади:

Кўзлар:

Катталар:

Одатда қўллашнинг биринчи икки куни давомида ҳар соатда 1-2 томчидан, бундан кейин 2 кундан 3 кунгача давомида кунига 6-8 марта 1-2 томчидан қўлланади. Ҳар бир томизиш орасида мунтазам интервалга риоя қилиш тавсия этилади. Даволаш камида 7 кун (йирингли ажралма ажралиши тўхтагандан кейин 3 кун давомида) давом этиши керак ва 14 кундан ошмаслиги керак.

1 ёшдан ошган болалар:

Қўллаш ва дозалаш офтальмолог томонидан буюрилиши ва барча даволаш амбулатор шароитда унинг кузатуви остида олиб борилиши керак. Одатда 1 томчидан кунига 5 марта, максимум 7 кун буюрилади.

Контакт линзалардан фойдаланувчи шахслар

Агар Сиз контакт линзалардан фойдалансангиз, ЮНИФЛОКС 0,3% ни кўзларга томизишдан олдин Сиз уларни ечишингиз керак. ЮНИФЛОКС 0,3% томизилгандан кейин уларни такроран тақишдан олдин камида 20 минут кутишингиз керак.

Қўллаш бўйича йўриқнома

  1. Қўлларингизни ювинг ва қулай жойга ўтиринг ёки туринг.
  2. Қопқоқчани бураб ечинг.
  1. Пастга қаратилган флаконни катта бармоқ ва бошқа бармоқлар орасида ушланг.
  2. Кўрсаткич бармоқ билан шикастланган кўзнинг пастки қовоғини бироз тортинг
  3. Томчилагичнинг учини кўзларингизга яқинлаштиринг, лекин у кўзлар ва атрофдаги соҳаларга тегмаслиги керак.
  4. Кўзларингизга бир томчи тушиши учун флаконни бироз сиқинг, сўнгра пастки қовоқни қўйиб юборинг
  5. Бурунга яқин жойда шикастланган кўзнинг бурчагини босинг. Кўзларни юмилган ҳолатда 1 минут ушлаб туринг.
  6. Агар шифокор тавсия этган бўлса, муолажани бошқа кўз учун ҳам такрорланг.
  7. Қўллагандан кейин дарҳол флаконга қопқоқни зич қилиб ёпинг.

 

Қулоқлар:

Совуқ эритма томизилгандан кейин пайдо бўлиши мумкин бўлган бош айланишидан сақланиш учун қўллашдан олдин 1-2 минут давомида кафтда ушлаб флаконни иситиш керак. Қулоққа томизиш учун эритма шикастланган қулоқни юқорига қаратинг ётган ҳолатда ташқи эшитув йўлиги (ташқи эшитув тешигига) томизилади. Бу ҳолат томизилгандан кейин камида 5 минут сақланиши керак. Қулоққа томизиш учун эритмани ички қулоққа яхшироқ кириши учун пациент эритмани юбориш вақтида қулоқ супрасини босиши тавсия этилади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар:

Ташқи эшитув йўлини (ташқи отит) даволаганда одатда 10 томчидан кунига икки марта 10 кун давомида буюрилади. Ноғора пардани тешилиши билан кечувчи ички қулоқнинг сурункали йирингли яллиғланишида (ўрта қулоқнинг сурункали йирингли отити) тавсия этилган доза 10 кун давомида кунига икки марта 10 томчини ташкил этади.

1 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар:

Қўллаш ва дозалаш отоларинголог томонидан буюрилиши ва барча даволаш амбулатор шароитда унинг кузатуви остида олиб борилиши керак. Ташқи эшитув йўлини (ташқи отит) ва тимпаностомия билан кечувчи ички қулоқнинг сурункали йирингли яллиғланишида (ички қулоқни яллиғланиши) – 5 томчидан кунига икки марта 10 кун давомида буюрилади.

Агар Сиз Юнифлокс 0,3% ни керагидан ортиқ қўллаган бўлсангиз

Сизга ҳеч қандай бевосита хавф йўқ. Кейинги қўллашда шифокор буюрган дозага мувофиқ томчилар миқдорини ишлатинг.

 

Агар Сиз Юнифлокс 0,3% ни қўллашни унутган бўлсангиз

Ёдингизга тушиши биланоқ дарҳол қўллашни бошланг. Кейинчалик тавсия этилган дозани одатдаги вақтда қўллашни давом эттиринг. Ўтказиб юборилган дозани ўрнини тўлдириш учун икки марта дозани қўлламанг.

 

Агар Сиз Юнифлокс 0,3% ни қўллашни тўхтатган бўлсангиз

Агар шифокор Сизга айтмаган бўлса, Юнифлокс 0,3% ни қўллашни тўхтатманг.

Бу дори препаратини қўллаш юзасидан бирон-бир саволлар туғилса, шифокорингиз ёки фармацевтдан сўранг.

  1. Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар

Барча дори воситалари каби препарат гарчи ҳамма пациентда ҳам номаён бўлмасада, ножўя таъсирлар чақириши мумкин.

Қуйидаги ножўя самаралар юз бериши мумкинлиги маълум, лекин қанча одамларда пайдо бўлиши номаълум.

Агар Сизни қуйидаги ножўя самаралар безовта қилса ёки улар давомли характерга эга бўлса, Сиз шифокорга мурожаат этишингиз керак:

Кўзларда кузатилувчи ножўя самаралар:

  • Кўришни бузилиши
  • Кўз ёши оқиши
  • Ўртача ачишиш ҳисси
  • Қичишиш
  • Дискомфорт
  • Яллиғланиш
  • Қизариш
  • Кўзларда аллергик реакциялар
  • Ёруғликдан қўрқиш
  • Кўзларда ёт жисм ҳисси
  • Кўзларни шиши
  • Кўзларни қуриш

Организм томонидан кузатиладиган ножўя самаралар:

  • Бош айланиши
  • Кўнгил айниши
  • Аллергик реакциялар
  • Юзни шиши

Юрак томонидан муаммолар:

Номаълум: юрак ритмини нормал бўлмаган тезлашиши, юрак ритмини ҳаётга хавф солувчи бузилишлари, юрак ритмини ўзгариши (ЭКГ га қараганда “QT интервални узайиши” деб номланувчи).

Агар Сизда бирон-бир ножўя самаралар кузатилса шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг. Бу ҳар қандай ножўя самаралар, шу жумладан бу йўриқномада санаб ўтилмаган ножўя самараларни ҳам ўз ичига олади.

  1. ЮНИФЛОКС 0,3% ни қандай сақлаш керак

Совуқ ва музлашдан ҳимоялансин. Ёруғлик таъсиридан ҳимоялансин.

Препарат болалар кўрмайдиган ва ололмайдиган жойда сақлансин.

Этикетка ёки қутидаги EXP қисқартмасидан кейин келтирилган яроқлилик муддати ўтгач препарат қўлланилмасин. Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига мос келади.

Агар Сиз дори воситасини кўринарли шикастланишлари ёки флаконни биринчи очиш ҳимоя тасмасини шикастланишини сезсангиз, препаратни қўлламанг. Бундай ҳолларда дори воситасини дорихонага қайтаринг.

Очилган флакон 28 кун давомида қўлланилсин.

Томчилар қўлланилгандан кейин дарҳол флаконни зич ёпинг.

Дори воситаларини оқава сувларга ёки маиший чиқиндиларга ташлаш мумкин эмас. Сиз ишлатмайдиган дори воситаларини қандай ташлаб юбориш ҳақида фармацевтдан сўранг. Бу чоралар атроф муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

 

  1. Бошқа маълумот

Юнифлокс 0,3% нима сақлайди

  • Фаол модда бўлиб 1 мл эритмада 3 мг – офлоксацин ҳисобланади.
  • Бошқа компонентлар: Benzalkonii chloridum (бензалконий хлориди) – консервант

Natrii dihydrogenophosphas dihydricus (натрий дигидрофосфати, дигидрати)

Dinatrii phosphas dodecahydricus (динатрий фосфати додекагидрати)

Aqua ad iniectabilia (инъекция учун сув)

Юнифлокс 0,3% қандай кўринишга эга ва ўрам ичидагиси

1х10 мл, 1х5 мл (томчилагичли полиэтилен флакон).

Сотувда барча ўлчамдаги флаконлар бўлмаслиги мумкин.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.