ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ГИДРОХЛОРОТИАЗИД
HYDROCHLOROTHIAZIDE
Препаратнинг савдо номи: Гидрохлоротиазид
Таъсир этувчи модда (ХПН): гидрохлотиазид (hydrochlorothiazide).
Дори шакли: таблеткалар
Таркиби:
Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 25 мг гидрохлортиазид;
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, микрокристалл целлюлоза, натрий карбоксиметилкрахмал (А тип), коллоид кремний диоксиди, магний стеарати.
Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли, думалоқ шаклли, икки томонлама ясси, қирралари кесилган ва хочсимон ўйиқчали таблеткалар.
Таблеткани тенг дозаларга бўлиш мумкин.
Фармакотерапевтик гуруҳи: диуретик восита.
АТХ коди: С03АА03.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Гидрохлортиазид бирламчи электролитларни чиқарилишини кучайтирувчи ва иккиламчи равишда осмотик боғланган сувни чиқариш йўли орқали сийдикнинг хажмини оширувчи бензотиадиазин ҳосиласи бўлиб ҳисобланади.
Гидрохлортиазид буйракнинг дистал каналчаларида натрийни реабсорбциясини ва шу орқали уни чиқарилишини кучайтиради. Хлоридларни чиқарилиши натрийни чиқарилишига тахминан мос келади.
Гидрохлортиазид шунингдек, асосан буйракнинг дистал каналчаларида ва тўпловчи найчаларда калий секрецияси билан боғлиқ калийни чиқарилишини кучайтиради (натрий ва калий ионларини алмашинувини кучайиши).
Гидрохлортиазиднинг юқори дозалари кейинчалик сийдикни ишқорийлигини ошириш билан карбоангидразани сусайтириш оқибатида бикарбонатларни чиқарилишини оширади.
Ацидоз ёки алкалоз гидрохлортиазиднинг салуретик ёки диуретик самарасига сезиларли таъсир кўрсатмайди.
Аввалига калавалар фильтрацияси тезлигини бироз пасайиши кузатилади.
Гидрохлортиазид билан узоқ вақт даволаганда кальцийни сийдик билан чиқарилиши камаяди, бунинг натижасида гиперкальциемия ривожланиши мумкин.
Артериал гипертензияси бўлган пациентларда гидрохлортиазид гипотензив таъсир кўрсатади.
Сурункали буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам ва (ёки) қон зардобида креатинин даражаси 1,8 мг/100 мл дан юқори) бўлган пациентларда гидрохлортиазид деярли самарасиз.
Буйракка ва АДГ-боғлиқ қандсиз диабети бўлган пациентларда гидрохлортиазид антидиуретик таъсир кўрсатади.
Диуретик таъсир давомийлиги препаратнинг дозасига боғлиқ ва тахминан 10-12 соатни ташкил этади; гипотензив самара давомийлиги 24 соатга етади.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилингандан кейин гидрохлортиазиднинг тахминан 80% меъда-ичак йўлларидан сўрилади. Тизимли биокираолишлиги – тахминан 70% ни ташкил қилади. Плазмадаги максимал даражасига одатда 2-5 соатдан кейин эришилади.
Диуретик самара одатда 1-2 соат давомида ривожланади.
Қон плазмасидаги оқсиллар билан боғланиши – 64% ни ташкил қилади. Нисбий тақсимланиш хажми – тахминан 0,5-1,1 л/кг ни ташкил қилади.
Соғлом шахсларда гидрохлортиазиднинг 95% дан кўпроғи буйраклар орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Буйрак функцияси нормал бўлганида ярим чиқарилиш даври тахминан 6-8 соатни ташкил қилади. У буйрак функцияси бузилганида ошади ва буйрак етишмовчилигининг терминал босқичи бўлган пациентларда тахминан 20 соатни ташкил қилади.
ҚЎЛЛАНИЛИШИ
- Артериал гипертензия
- Юрак, жигар ва буйрак касалликларидаги шишлар
- ААФ ингибиторларига қўшимча сифатида сурункали юрак етишмовчилигини адъювант симптоматик даволашда қўлланади.
Изоҳ
Айниқса оғир юрак етишмовчилигида дигиталис препаратларини қўллаш имконини кўриб чиқиш керак.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга қабул қилиш учун буюрилади. Таблеткалар нонушта вақтида, чайнамасдан, етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади.
Зарурати бўлганида таблеткани икки марта қабул қилишга бўлиш мумкин.
Дозалари
Доза индивидуал равишда, энг аввало даволаш натижаларига қараб танланади. Препарат қуйидаги дозаларда қўлланади.
Артериал гипертензия
Бошланғич доза: 12,5-25 мг суткада бир марта.
Самарани бир маромда ушлаб турувчи доза: 12,5 мг суткада бир марта.
Юрак, жигар ва буйрак касалликларидаги шишлар
Бошланғич доза: суткада 25-50 мг.
Самарани бир маромда ушлаб турувчи доза: суткада 25-50 (-100) мг.
ААФ ингибиторларига қўшимча сифатида сурункали юрак етишмовчилигини адъювант симптоматик даволаш: суткада 25-37,5 мг.
Гидрохлортиазидни ААФ ингибитори, ангиотензин рецепторлари блокаторлари (АРБ) ёки рениннинг бевосита ингибитори (РБИ) билан мамжуада қўлланилганда натрий етишмовчилиги ва (ёки) дегидратацияни бартараф этиш керак. Акс ҳолда даволашни синчков тиббий назорат остида бошлаш керак.
Препаратни қўллаш давомийлиги
Чекланмаган. У касаллик характери ва оғирлик даражасига қараб белгиланади. Узоқ вақт даволагандан кейин гидрохлортиазидни аста-секин бекор қилиш керак.
Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари
Жигар ёки буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда гидрохлортиазиднинг дозасини тегишли равишда пасайтириш керак.
Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлар
Буйрак функциясини енгил ва ўртача даражада бузилиши бўлган пациентларда бошланғич дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Буйрак функциясини оғир даражада бузилиши (калавалар фильтрацияси тезлиги (КФТ)<30 мл/мин) бўлган пациентларда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. КФТ < 30 мл/мин бўлган пациентларда гидрохлортиазид ва бошқа тиазид диуретиклар диуретик самарани йўқотиши мумкин. Шундай бўлсада, бу тоифадаги пациентларда тиазид диуретиклар ҳалқали диуретиклар билан мажмуада эҳтиёткорлик билан қўлланилганда мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин. Гидрохлортиазидни анурияли пациентларда қўллаш мумкин эмас (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар”га қаранг).
Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентлар
Жигар функциясини енгил ва ўртача даражада бузилиши бўлган пациентларда бошланғич дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Бошқа диуретиклар каби тиазидлар жигар циррози чақирган асцитни даволаш учун қўлланилганда электролит бузилишлар, жигар энцефалопатияси ва гепато-ренал синдромга олиб келиши мумкин. Жигар функциясини оғир даражада бузилиши бўлган пациентларда гидрохлортиазидни алоҳида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Оғир юрак етишмовчилиги бўлган пациентлар
Оғир декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда гидрохлортиазидни сўрилиши аҳамиятли даражада пасайиши мумкин.
Болалар ва ўсмирлар
Препаратнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги ҳақидаги маълумотлар етарли бўлмаганлиги туфайли, болалар ва ўсмирларда қўллаш тавсия этилмайди.
Қабул қилишни ўтказиб юбориш
Ўтказиб юборилган дозани ўрнини тўлдириш учун дозани икки баробар оширманг.
Ножўя таъсирлари
Ножўя самаралар юзага келиш тез-тезлигига қараб тақдим этилган, улар қуйидагича аниқланади: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 ва <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000 ва <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000 ва <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000), тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаб бўлмайди).
Қон ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда: тромбоцитопения (айрим ҳолларда пурпура билан кечувчи).
Жуда кам ҳолларда: лейкопения, агранулоцитоз, суяк кўмиги функциясини сусайиши ва гемолитик анемия.
Иммун тизими томонидан бузилишлар
Жуда кам ҳолларда: ўта юқори сезувчанлик реакциялари – респиратор дистресс-синдром, шу жумладан пневмонит ва ўпка шиши.
Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан бузилишлар
Жуда тез-тез: гипокалиемия ва зардобда липидлар даражасини, айниқса юқори дозалар қўлланилганда ошиши.
Тез-тез: гипонатриемия, гипомагниемия ва гиперурикемия.
Кам ҳолларда: гиперкальциемия, гипергликемия, глюкозурия ва қандли диабетда метаболик кўрсаткичларни ёмонлашиши.
Жуда кам ҳолларда: гипохлоремик алкалоз.
Нерв тизими томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда: бош оғриғи, бош айланиши, уйқуни бузилиши, депрессия ва парестезия.
Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда: кўришни бузилиши, айниқса даволашни биринчи хафтаси давомида.
Юрак томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда: юрак аритмиялари.
Қон томирлар томонидан бузилишлар
Тез-тез: ортостатик гипотензия, у алкоголь, анестетиклар ёки седатив препаратлар таъсири остида кучайиши мумкин.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар
Тез-тез: иштаҳани пасайиши, кўнгил айниши ва енгил даражадаги қусиш.
Кам ҳолларда: меъда-ичак дискомфорти, қабзият ва диарея.
Жуда кам ҳолларда: панкреатит.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда: жигар ички холестази, сариқлик.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар
Тез-тез: эшакеми ва тери тошмасининг бошқа турлари.
Кам ҳолларда: фотосезувчанлик.
Жуда кам ҳолларда: некрозланувчи васкулит ва токсик эпидермал некролиз, тери қизил югуриги, югуриксимон реакциялар, тери қизил югуригини қайта фаоллашиши.
Жинсий аъзолар ва сут безлари томонидан бузилишлар
Тез-тез: эректил дисфункция.
Препарат савдога чиқарилгандан кейин аниқланган ножўя самаралар
Тез-тезлиги номаълум: ўткир буйрак етишмовчилиги, буйрак касалликлари, апластик анемия, кўп шаклли эритема, иситма, мушак тиришишлари, астения, ўткир ёпиқ бурчакли глаукома.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Гидрохлортиазидга, бошқа тиазидларга, сульфаниламидларга ёки препаратнинг ҳар қандай ёрдамчи моддасига ўта юқори сезувчанлик;
- буйрак функциясини оғир даражада бузилиши (креатинин клиренси минутига 30 мл дан ва (ёки) қондаги креатинин даражаси 1,8 мг/100 мл дан юқори);
- анурия;
- ўткир гломерулонефрит;
- жигар комаси ва кома олди ҳолати;
- даволашга резистент гипокалиемия ёки гиперкальциемия;
- даволашга резистент гипонатриемия;
- гиповолемия;
- симптоматик гиперурикемия (подагра);
- ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Бошқа диуретиклар, гипотензив препаратлар, гуанедин, метилдопа, кальций каналлари блокаторлари, ААФ ингибиторлари, АРБ, РБИ, бета-блокаторлар, нитратлар, барбитуратлар, фенотиазинлар, трициклик антидепрессантлар, вазодилататорлар ёки алкоголь таъсирида гидрохлортиазиднинг гипотензив самараси кучайиши мумкин.
Гидрохлортиазидни ААФ ингибиторлари (масалан каптоприл, эналаприл) билан мажмуавий даволашнинг бошида артериал босимни ҳаддан ташқари пасайиши ва буйрак функциясини ёмонлашиш хавфи мавжуд. Шунинг учун ААФ ингибитори билан даволашни бошлашдан 2-3 сутка олдин даволашнинг бошида артериал гипотензия ривожланиши эҳтимолини пасайтириш учун диуретик препаратни бекор қилиш керак.
Салицилатлар ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП, масалан индометацин) гидрохлортиазиднинг гипотензив ва диуретик самараларини пасайтириши мумкин. Салицилатнинг юқори дозалари билан даволаганда уларнинг марказий нерв тизимига токсик таъсири кучайиши мумкин. Агар гидрохлортиазид билан даволаш фонида гиповолемия ривожланса, НЯҚП ёндош қўллаш ўткир оғир буйрак етишмовчилиги ривожланишига олиб келиши мумкин.
Тиазидларни (шу жумладан гидрохлортиазидни) аллопуринол билан бир вақтда қўллаганда аллопуринолга ўта юқори сезувчанлик реакциялари тез-тезлиги ошиши мумкин.
Тиазидларни (шу жумладан гидрохлортиазидни) амантадин билан бир вақтда қўллаганда амантадиннинг ножўя самараларини ривожланиш хавфи ошиши мумкин.
Гидрохлортиазидни бета-блокаторлар билан бирга қўллаганда гипергликемия ривожланиши хавфи ошади.
Гидрохлортиазид билан бирга қўллаганда инсулин ёки перорал гипогликемик воситалар, сийдик кислотасининг даражасини пасайтириш учун дори воситалари, шунингдек норадреналин ва адреналиннинг самарадорлиги пасайиши мумкин. Инсулин ёки перорал гипогликемик воситаларнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин.
Юрак гликозидлари билан бирга қўлланилганда, гидрохлортиазид томонидан чақирилган гипокалиемия ва (ёки) гипомагниемия ҳолатида миокарднинг юрак гликозидларига сезувчанлигини ошиши ва мувофиқ равишда уларнинг самарадорлиги ва ножўя самаралари ошишини унутмаслик керак.
Гидрохлортиазидни калийуретик диуретиклар (масалан фуросемид), глюкокортикоидлар, АКТГ, карбеноксолон, пенициллин G, салицилатлар, амфотерицин В, аритмияга қарши препаратлар ёки сурги воситалари билан бирга қўлланилганда калийни организмдан чиқарилишини кучайишига олиб келиши мумкин.
Натрийуретик препаратларни антидепрессантлар, антипсихотик ёки тутқаноққа қарши препаратлар билан бирга қўллаш натрийни организмдан чиқарилишини кучайишига олиб келиши мумкин. Бу препаратларни узоқ вақт қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Тиазид диуретиклар ва цитостатикларни (масалан циклофосфамид, фторурацил, метотрексат) бирга қўллаш цитостатик препаратларнинг буйрак экскрециясини пасайишига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолларда суяк кўмигига тоскик таъсирини (хусусан гранулоцитопенияни ривожланиши) кучайишини кутиш мумкин.
Антихолинергик препаратлар (масалан атропин, бипериден) тиазид диуретикларнинг биокираолишлигини ошириши мумкин. Эҳтимол, бу меъда-ичак йўлларининг моторикасини ва меъдани бўшалиш тезлигини сусайиши билан боғлиқдир. Аксинча, цизаприд каби меъда-ичак йўлларининг моторикасини рағбатлантирувчи препаратлар тиазид диуретикларнинг биокираолишлигини камайтириши мумкин.
Диуретиклар қон плазмасида литийнинг даражасини ошириши мумкин. Гидрохлортиазидни литий билан бирга қўллаганда организмдан литийни чиқарилишини камайиши оқибатида унинг кардио- ва нейротоксик таъсири кучайиши туфайли, қонда литийнинг даражасини назорат қилиш керак. Литий индукция қилган полиурияси бўлган пациентларда диуретиклар парадоксал антидиуретик самара чақириши мумкин.
Гидрохлортиазид кураресимон миорелаксантларнинг таъсирини кучайтириши ёки узайтириши мумкин. Кураресимон миорелаксантларни қўллашдан олдин гидрохлортиазидни бекор қилиш мумкин бўлмаган ҳолатларда анестезиолог, пациент ушбу препаратни қабул қилаётганлиги ҳақида хабардор қилиниши керак.
Холестирамин ёки колестипол билан бирга қўлланилганда гидрохлортиазидни сўрилиши пасаяди. Гидрохлортиазид ва резинатни алоҳида қабул қилиш йўли орқали, айнан агар гидрохлортиазидни резинатни қабул қилишдан камида 4 соат олдин ёки қабул қилингандан 4-6 соатдан кейин қабул қилиш йўли орқали ўзаро таъсир эҳтимолини камайтириш мумкин.
Д витаминини ёндош қўлланиши кальцийни сийдик билан чиқарилишини пасайтириши ва зардобдаги кальцийнинг даражасини янада яққолроқ ошириши мумкин.
Кальций тузлари билан бирга қўллаганда буйрак каналчаларида кальцийни реабсорбциясини кучайиши оқибатида гиперкальциемия юзага келиши мумкин.
Циклоспоринни ёндош қўллаш гиперурикемия ва подаграсимон асоратлар хавфини ошириши мумкин.
Тиазидлар диазоксиднинг гипергликемик самараларини кучайтириши мумкин.
Метилдопани гидрохлортиазид билан бирга қўллагандан кейин гидрохлортиазидга антителолар шаклланиши оқибатида юзага келувчи гемолизнинг тез-тез бўлмаган ҳолатлари кузатилган. Гидрохлортиазид норадреналин каби адренергик аминларнинг таъсирига жавоб реакциясининг яққоллигини пасайтириши мумкин. Шундай бўлсада, ушбу клиник самара бу препаратларни бекор қилишни талаб этмайди.
Махсус кўрсатмалар
Диуретикларни узоқ вақт ортиқча миқдорда қўлланилганда кейинчалик шиш билан кечувчи Барттернинг сохта-синдроми ривожланиши мумкин. Шишлар кейинчалик иккиламчи гиперальдостеронизм билан кечувчи ренин даражасини ошиши натижаси бўлиб ҳисобланади.
Электролитлар
Тиазид диуретиклар гипокалиемияни чақириши ёки оғирлаштириши мумкин. Тузларни чиқарилиши ва буйрак функциясини преренал (кардиоген) бузилишлари билан кечувчи нефропатия каби калийни йўқотилишини кучайиши билан кечувчи касалликлари бўлган пациентларда тиазид диуретиклар эҳтиёткорлик билан қўлланади. Тиазид препаратлар билан даволашни бошлашдан олдин гипокалиемияни ва ёндош юз бериши мумкин бўлган гипомагниемияни мувофиқлаштириш керак. Зардобдаги калий ва магний даражасини мунтазам назорат қилиш керак. Тиазид диуретикларни қабул қилаётган барча пациентларда кузатилиши мумкин бўлган электролит бузилишларни, айниқса калий даражасини бузилишларини назорат қилиш керак.
Гидрохлортиазид томонидан чақирилган калийни чиқарилиши дозага боғлиқ бўлиб ҳисобланади. Узоқ вақт даволаганда қон зардобидаги калийнинг даражаси даволашни бошлашдан олдин ва 3-4 хафта ўтгандан кейин текширилади. Сўнгра уни калий мувозанатини издан чиқарувчи (масалан қусиш, диарея, буйрак функциясини ўзгариши) бошқа омиллар бўлмаган шароитларда мунтазам интервалларда текширилади.
Ангишвонагул препаратларини қабул қилаётган пациентларда, юрак ишемик касаллиги симптомлари бўлган пациентларда (шунингдек ААФ ингибиторларини ҳам қабул қилаётган ҳолатлардан ташқари), бета-блокаторларнинг юқори дозаларини қабул қилаётган пациентларда, шунингдек қон зардобида калийнинг даражаси 3,0 ммоль/л дан кам бўлган барча ҳолатларда титрланадиган дозаларда ичга қабул қилиш учун калий тузларини (масалан KCl) қўшимча қўллаш имконини кўриб чиқиш керак. Ичга қабул қилиш учун калий тузларини ўзлаштираолмаслик ҳолатларида гидрохлортиазидни зарурати бўлганида калийни тежовчи диуретиклар билан мажмуада қўллаш мумкин.
Ҳар қандай ҳолатда калий тузлари билан мажмуада даволаганда калий даражасини тутиб туриш ёки нормаллаштиришга эътибор бериш керак. Гипокалиемия симптомлари (масалан мушак кучсизлиги, парез ёки ЭКГ да ўзгаришлар) пайдо бўлганида гидрохлортиазид бекор қилинади.
ААФ ингибиторлари, АРБ ёки РБИ қабул қилаётган пациентларда гидрохлортиазидни калий тузлари ёки калий тежовчи диуретиклар билан ёндош қўллашдан сақланиш керак.
Тиазид диуретиклар гипонатриемияни чақириши ёки оғирлаштириши мумкин. Натрийнинг яққол танқислиги бўлган ва (ёки) гиповелемия аниқланган пациентларда, масалан диуретикларни юқори дозада қабул қилаётган пациентларда, кам ҳолларда гидрохлортиазид билан даволашнинг бошида симптоматик гипотензия ривожланиши мумкин. Айрим ҳолларда неврологик симптомлар (кўнгил айниши, авж олиб борувчи дезориентация ва апатия) билан кечувчи гипонатриемия кузатилган. Тиазид диуретикларни фақат натрийнинг мавжад танқислиги ва (ёки) гиповолемия мувофиқлаштирилгандан кейингина қўллаш мумкин. Акс ҳолда даволашни шифокорнинг синчков кузатуви остида бошлашга йўл қўйилади. Қон зардобида натрийнинг даражасини мунтазам назорат қилиш тавсия этилади.
Қон зардобида электролитларни назорат қилиш биринчи навбатда кекса пациентларда, жигар циррозида асцити бўлган пациентларда ва нефротик синдромда шишлари бўлган пациентларда кўрсатилган. Нефротик синдроми бўлган пациентларда гидрохлортиазидни фақат синчков кузатув остида ва фақат гиповолемия ёки оғир гипоальбуминемия белгиларисиз калийнинг нормал даражасида қўллаш мумкин.
Гидрохлортиазид сийдик кислотасининг клиренсини пасайишига ва кейинчалик зардобда сийдик кислотасини ошишига олиб келиб, гиперурикемияни чақириши ёки подаграга мойиллиги бўлган пациентларда подаграни зўрайишига ва ривожланишига олиб келиши мумкин.
Метаболик самаралар
Гидрохлортиазид глюкозага толерантликни бузилиши ва холестерин ва триглицеридларнинг плазмадаги даражасини ошишига олиб келиши мумкин.
Тиазидлар кальцийни буйрак орқали чиқарилишини пасайтиради ва ҳатто кальций метаболизмини бузилишлари бўлмаганида ҳам унинг зардобдаги даражасини бироз ошишини чақириши мумкин. Шунинг учун гиперкальциемияси бўлган пациентларда гидрохлортиазид эҳтиёткорлик билан қўлланади. Тиазид препаратни бекор қилишга резистент ёки ≥12 мг/дл даражага етувчи яққол гиперкальциемия, тиазид препаратни қўллашга боғлиқ бўлмаган бошқа гиперкальциемик жараённинг белгиси бўлиши мумкин.
Тиазид препаратлари билан узоқ вақт даволаш фонида кам сонли пациентларда гиперкальциемия ва гипофосфатемия билан кечувчи қалқонсимон олди безида патологик ўзгаришлар кузатилган. Гиперкальциемия ривожланганда пациентни кейинги текширувлари кўрсатилган.
Гидрохлортиазид билан даволаш вақтида пациентлар суюқликни етарли миқдорда истеъмол қилинишига риоя қилишлари ва калийни кўп миқдорда йўқотилишини кучайишини назарда тутиб, уни кўп миқдорда сақловчи овқат (масалан бананлар, сабзавотлар, ёнғоқлар) истеъмол қилишлари керак.
Буйрак ёки жигар функциясини бузилиши бўлган пациентлар: “Қўллаш усули ва дозалари” га қаранг. Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда тиазид диуретиклар азотемияни чақириши мумкин.
Ўткир миопия ва ёпиқ бурчакли глаукома
Гидрохлортиазид ўткир ўтувчан миопия ва ўткир ёпиқ бурчакли глаукомага олиб келувчи идиосинкразик реакцияларни чақириши мумкин бўлган сульфаниламид бўлиб ҳисобланади. Бу реакцияларнинг симптомларига кўриш ўткирлигини тўсатдан бузилиши ёки кўзларда оғриқ кирали ва одатда препарат билан даволаш бошланганидан кейин бир неча соат ёки хафта ўтгач юзага келади. Ёпиқ бурчакли глаукома даволанмаганида кўришни қайтмас йўқотилишига олиб келиши мумкин.
Бирламчи даволаш гидрохлортиазидни дарҳол бекор қилишдан иборат. Кўз ички босими назоратланмаганида шошилинч медикаментоз ёки жаррохлик аралашуви эҳтимолини кўриб чиқиш керак. Сульфаниламидлар ёки пенициллинларга аллергияни мавжудлиги ёпиқ бурчакли глаукомани ривожланишининг хавф омили бўлиши мумкин.
Қуйидаги ҳолатларда пациентларни алоҳида синчковлик билан кузатиш талаб этилади:
- артериал гипотензия;
- бош мияда қон айланишини бузилиши;
- юрак ишемик касаллиги.
Ҳомиладорлик
Ҳомиладорликни режалаштирган пациентларни ҳомиладорлик вақтида хавфсизлик профили исботланган бошқа гипотензив препарат билан даволашга ўтказиш керак. Ҳомиладорлик юзага келганда гидрохлортиазид билан даволашни дарҳол бекор қилинади ва зарурати бўлганида бошқа препарат билан даволаш бошланади.
Болалар ва ўсмирлар
Гидрохлортиазидни болалар ва ўсмирларда қўллаш хавфсизлиги юзасидан етарли маълумотлар йўқлиги туфайли, бундай пациентларда қўллаш мумкин эмас.
Бошқа маълумот
Қон плазмасида рениннинг фаоллигини оширувчи препаратлар (масалан диуретиклар) ААФ ингибиторлари, АРБ ёки РБИ нинг гипотензив самарасини алоҳида даражада кучайтиради. Айниқса натрийни яққол етишмовчилиги бўлган ва (ёки) гиповелемияли пациентларда ААФ ингибиторларини (ёки БРА ва РБИ) гидрохлортиазид билан бирга қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Тиазидлар латент қизил югурикнинг қайта фаоллашишини чақириши мумкин.
Аллергияси ва бронхиал астмаси бўлган пациентарда гидрохлортиазидга ўта юқори сезувчанлик ривожланиш эҳтимоли юқори.
Гидрохлортиазид допинг-назоратда мусбат натижа чақириши мумкин. Допинг мақсадида препаратни нотўғри ишлатиш соғлиққа зарар етказиши мумкин.
Препарат лактоза сақлайди, шунинг учун уни кам учрайдиган наслик лактозани ўзлаштираолмаслик, лактаза етишмовчилиги ёки глюкоза-галактоза мальабсорбцияси синдроми бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даври
Ҳомиладорлик вақтида қўллаш мумкин эмас.
Гидрохлортиазид йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Ҳомиладорликнинг иккинчи ва учинчи уч ойлигида қўллаш фетоплацентар қон айланишини издан чиқариши ва ҳомила ва янги туғилган чақалоқда сариқлик, электролит мувозанатини бузилиши ва тромбоцитопенияни чақириши мумкин.
Плазма хажмини камайиши ва йўлдош гипоперфузияси хавфи ва ҳомиладорлар шиши, ҳомиладорлар гипертензияси ёки преэклампсияни кечишига сезиларли ижобий таъсирни йўқлиги туфайли, бу касалликларни даволаш учун қўллаш мумкин эмас.
Эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас, чунки у лактацияни сусайтириши ва кўкрак сутига кириши мумкин.
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Турли индивидуал реакциялар транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш, шунингдек диққатни юқори жамлашни талаб этувчи хавфли ишларни бажариш қобилиятини издан чиқариши мумкин. Бу айниқса даволашнинг дастлабки, дозани ошириш ёки препаратни алмаштириш даври, шунингдек алкоголни ёндош қабул қилишга тааллуқлидир.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Ўткир ва сурункали дозани ошириб юборилишининг клиник манзараси суюқликни ва электролитларни йўқотиш яққоллиги даражасига боғлиқ.
Суюқлик ва натрий яққол йўқотилганда дозани ошириб юборилиши чанқоқлик, холсизлик, бош айланиши, мушакдаги оғриқлар ва мушак спазмлари (масалан болдир мушаклари спазми), бош оғриғи, тахикардия, гипотензия ва ортостатик бошқаришни бузилишлари билан кечиши мумкин, дегидратация ва гиповолемия оқибатида эса гемоконцентрация, тиришишлар, уйқучанлик, летаргик ҳолат, онгни чалкашиши, қон томир етишмовчилиги ва ўткир буйрак етишмовчилиги ривожланиши мумкин. Юрак аритмиялари билан кечувчи электролит бузилишлари кузатилиши мумкин.
Дозани ошириб юборилиши кейинчалик толиқиш, мушак кучсизлиги, парестезиялар, парезлар, апатия, қоринни дам бўлиши, қабзият ёки юрак аритмиялари билан гипокалиемия ривожланишига олиб келиши мумкин. Оғир даражадаги калий етишмовчилиги паралитик ичак тутилиши ёки ҳушдан кетишга ҳатто гипокалиемик комагача олиб келиши мумкин.
Дозани ошириб юборилишининг ҳар қандай белгилари пайдо бўлганда препарат дарҳол бекор қилинади.
Доза ошириб юборилишининг барча ҳолатларида умумий тутиб турувчи даволашни ўтказиш керак.
Гиповолемияда: суюқлик хажмини тўлдириш керак.
Электролит бузилишларда: электролит мувозанатини мувофиқлаштириш керак (масалан гипокалиемияда калий ўрнини тўлдириш) керак.
Қон томир етишмовчилигида: танани шокка қарши ҳолатига келтириш, зарурати бўлганида шокка қарши даволаш.
Чиқарилиш шакли
ПП/алюминий блистер. 100 (4х25) таблеткадан ўрамда.
Сақлаш шароити
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича берилади.