📜 Инструкция по применению Гимарил
💊 Состав препарата Гимарил
✅ Применение препарата Гимарил
📅 Условия хранения Гимарил
⏳ Срок годности Гимарил

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГИМАРИЛ

GIMARIL

 

Препаратнинг савдо номи: Гимарил

Дори шакли: капсулалар 500 мг.

Таркиби:

Фаол моддалар:

Санскритдаги

номи

Ботаник/лотинча номи Миқдори,

мг

Chitraka Plumbago zeylanical (цейлон Свинчаткаси) 50
Majishta Rubia cordifolia (юраксимон баргли Марена) 50
Khadirasara Acacia catechu (Акация катеху) 50
Haritaki Terminalia chebula Retz. (Терминалия хебула) 50
Bilwa Aegle marmelos (Бенгал беҳиси) 50
Guggulu Commiphora wightii (Ҳинд бделийси) 50
Daruharidra Berberis aristata (Ўткир учли Барбарис) 50
Kanchanar Bauhinia variegata Blume (Йўл-йўл Баухиния) 50
Thwak Cinnamomum zeylanicum (цейлон Коричниги) 50

Таърифи: ўзига хос ҳидли жигарранг кукун сақловчи, қизил рангли капсулалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: колопроктологияда қўлланадиган восита.

Фармакологик хусусиятлари

Препаратнинг фармакологик хусусияти препарат таркибига кирувчи доривор ўсимликлар экстрактининг самаралари билан боғлиқ.

Цейлон Свинчаткасининг қуритилган илдизлари экстракти кучли антиоксидант, яллиғланишга қарши, антибактириал, иситмани туширувчи хусусиятларга эга, овқат ҳазм қилиш ферментларини ажралиб чиқишини рағбатлантиради ва ичак ичидагисини енгил чиқарилишига ёрдам беради.

Юраксимон баргли Маренанинг қурутилган поялари экстракти антитоксик, кучли антисептик, антибактериал, яллиғланишга қарши ва умумий тонусни оширувчи хусусиятларга эга.

Акация катехунинг қурутилган дарахти экстракти антиоксидант, яллиғланишга қарши ва антисептик фаолликка эга, геморройни ортиқча қонашини олдини олади, яраларни битказувчи хусусиятларга эга.

Терминалия хебуланинг қуритилган меваларининг экстракти яллиғланишга қарши фаолликка эга, шиллиқ қаватлар таъсирланишини олдини олади, қоринни дам бўлишини олади, шунингдек адсорбент каби таъсир кўрсатади.

Бенгал беҳисининг қуритилган мевалари экстракти кучли антибактериал хусусиятларга эга. Бу ел ҳайдовчи восита, овқат ҳазм қилдирувчи воситадир, кучли антигеморрагик, лактогон хусусиятларга эга.

Ҳинд бделийсининг қуритилган қатрони экстракти – гиперхолестеринемия, яллиғланиш, сепсис, ҳар қандай этиологияли ректал қон кетишларда юқори фаолликка эга стероид лактонлар синфи гугуллостеронларни ўрганиш предметидир.

Шунингдек экстракт назал инфекциялар, жароҳатлар ва геморройда антибактериал ва антисептик восита сифатида қўлланади.

Ўткир учли Барбариснинг қуритилган поялари экстракти антибактериал ва яллиғланишга қарши фаолликка эга, антисептик, антипиретик, ўт ҳайдовчи восита ҳисобланади. Экстракт мунтазам невралгия ва қон кетишларда самарали эканлиги аниқланган.

Йўл-йўл Баухиниянинг қуритилган поялари экстракти антисептик ва антимикроб хусусиятларга эга. Экстракт шунингдек нефропротектор, яраларни битказувчи ва регенерацияловчи хусусиятларга эга.

Цейлон Коричнигининг қуритилган поялари экстракти – кучли рағбатлантирувчи воситадир, аччиқ ва ароматик модда, антибактериал, яллиғланишга қарши ва антисептик хусусиятларга эга, эфир мойлари жароҳатларда яллиғланиш ва оғриқни камайтиради.

Фармакокинетикаси

Ўсимликдан олинган компонентларнинг мажмуаси маҳсулотнинг аниқ фармакокинетикаси номаълум/аниқланмаган ёки уни аниқлашда қийинчиликлар мавжуд.

 

Қўлланилиши

Геморрой, қон кетиш, яралар, аноректал соҳадаги яралар билан кечувчи тугунлар ва фистулалар, сурункали ич кетиши, дизентерияни симптоматик даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

1-2 капсула кунига икки ёки уч марта овқатдан кейин сув билан қабул қилинади. Максимал суткалик доа – кунига 6 капсулани ташкил этади.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар ривожланиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Диуртиклар билан мажмуада қабул қилиш тавсия этилмайди.

 

Махсус кўрсатмалар

Агар препаратнинг яроқлилик муддати ўтган бўлса, уни маҳаллий қоидаларга мувофиқ утилизация қилиш керак. Бундай чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Ҳомиладорлик ва лактация

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш тавсия этилмайди (клиник маълумот чекланганлиги туфайли).

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтгача препаратнинг дозасини ошириб юборилиши ҳақида хабар берилмаган.

 

Чиқарилиш шакли

50 капсула “болалардан ҳимоя” ёпиш тизимли ЮЗПЭ флаконда. Бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

 

Сақлаш шароити

30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.