ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ГИНКГО БИЛОБА АТМ
GINKGO BILOBA АТМ
Препаратнинг савдо номи: Гинкго билоба АТМ
Таъсир этувчи модда (ХПН): Гинкго билоба
Дори шакли: Капсулалар.
Таркиби:
Фаол модда: Гинкго билобанинг қуруқ экстракти – 40,0 мг.
Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, магний стеарати.
Таърифи: Охирлари яримсферик цилиндрик шакли корпуси-оқ рангли, қопқоқчаси-қизил рангли қаттиқ желатин капсулалар №1.
Капсула ичидагиси –сариқ-жигарранг рангли ўзига хос ҳидли кукун.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Периферик қон айланиши бузилишини даволаш учун восита.
АТХ коди: N06ВХ19
Фармакологик хусусиятлари
Ўсимликлардан олинадиган препарат бўлиб, ҳужайраларда моддалар алмашинувини, қоннинг реологик хусусиятларини ва микроциркуляцияни нормаллаштиради. Мия қон алмашинувини яхшилайди ва мияни кислород ва глюкоза билан таъминлайди, эритроцитлар агрегациясига тўсқинлик қилади, тромбоцитларни фаоллаштирув омилини тормозлайди. Қон томир тизимига дозага боғлиқ бошқарувчи таъсир кўрсатади, эндотелийни бўшаштирувчи омилини (NO – азот оксидини) ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради, майда артерияларни кенгайтиради, веналар тонусини оширади, шу орқали қон томирларни қон билан тўлишини бошқаради. Қон томир деворини ўтказувчанлигини камайтиради (шишга қарши самараси бош мия даражасида қандай бўлса, периферияда ҳам шундай).
Антитромботик таъсирга эга (тромбоцитлар ва эритроцитлар мембранасига, простагландинлар синтезига турғунловчи таъсири, биологик фаол моддалар ва тромбоцит фаоллаштирувчи таъсирини пасайиши ҳисобига). Эркин радикалларни ҳосил бўлишига ва ҳужайра мембранаси липидларини пероксидланишига тўсқинлик қилади. Нейромедиаторларни (норадреналин, дофамин, ацетилхолин) ажралиб чиқиши, қайта ютилишини ва катаболизмини ва уларни рецепторлар билан бирикиши хусусиятини нормаллаштиради. Антигипоксик таъсир кўрсатади, аъзо ва тўқималарда моддалар алмашинувини яхшилайди, ҳужайраларда макроэрг бирикмаларни тўпланишига, кислород ва глюкозани утилизация қилинишини ошишига, марказий нерв тизимида медиатор жараёнларини нормаллашишига ёрдам беради.
Фармакокинетикаси
Таъсир этувчи модда-икки панжали гинкгонинг стандартлаштирилган қуруқ экстрактидир, (EGb 761): 24% гетерозидлар ва 6% Гинкголидлар-билобалидлар (А, В Гинкголидлар ва С билобидлар).
Ичга қабул қилинганда А, В Гинкголидлар ва С билобалиднинг 80-90% ни ташкил қилади. Препарат қабул қилингандан кейин 1-2 соатдан сўнг максимал концентрациясига эршилади. Ярим чиқарилиш даври тахминан 4 соат (билобалид, А Гинкголидлар) ва 10 соатни (В Гинкголидлар) ташкил қилади. бу субстанциялар организмда парчаланмайди, амалада сийдик билан деярли тўлиқ чиқарилади, оз қисми ахлат билан чиқарилади.
Қўлланилиши
- Турли генезли когнитив танқислик (инсульт, бош мия жароҳатлари оқибатида, кексалардаги дисциркулятор энцефалопатия, бу диққат ва/ёки хотирани бузилиши, интеллектуал қобилиятни сусайиши, қўрқув ҳисси, уйқуни бузилиши билан намоён бўлади) ва у турли генезли нейросенсор танқислик (кўзнинг сариқ доғини қариялардаги дегенерацияси, диабетик ретинопатия);
- оёқларнинг сурункали облитерацияловчи артериопатиясидаги такрорланиб турувчи чўлоқлик (Фонтейн бўйича II даражаси);
- қон томир патологияси оқибатидаги кўришни бузилиши, унинг ўткирлигини пасайиши;
- эшитишни бузилиши, қулоқларни шанғиллаши, бош айланиши ва асосан қон томир генезли координацияни бузилиши;
- Рейно синдромида қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Катталарга 1 капсуладан суткада 3 марта овқат пайтида буюрилади. Капсулаларни 1 стакан сув билан ичилади. Даволаш курсининг ўртача давомийлиги – 3 ой.
Когнитив бузилишлар: 40 мг ли 2 капсуладан суткада 2-3 марта буюрилади. Даволаш курсининг давомийлиги камида 8 ҳафтани ташкил қилади. 3 ойлик даволашдан кейин шифокор препаратни кейинчалик яна қўллаш заруратини текшириши керак.
Артерияларнинг периферик окклюзив касалликлари, шунингдек қон томир патологияси оқибатидаги ва инволюцион бош айланиши: 40 мг ли 2 капсуладан суткада 2 марта. Даволаш давомийлиги камида 8 ҳафтани ташкил қилади.
Бош айланишида даволаш давомийлиги 6-8 ҳафтадан кўп бўлмаслиги керак.
Қулоқларни шанғиллашини даволаш давомийлиги – камида 12 ҳафта.
Ножўя таъсирлари
Камдан-кам ҳолларда шундай ножўя реакциялар кузатилади:
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: диспептик ҳолатлар, кўнгил айниши, қусиш;
Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши;
Тери томонидан: қизариш, шиш, қичишиш, тошма.
Гинкго Билоба экстрактини сақлаган препаратларни қўлланганда, айниқса антикоагулянтлар (фенпрокумон, апцетилсалицил кислотаси ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалари) билан қўлланганда қон қуйилиши (меъда-ичак, кўзга, мияга) юз бериши мумкин. Препарат понсо R4 сақлайди, у аллергик реакцияларани ривожланишини чақириши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг ҳар қандай компонентларига юқори индивидуал сезувчанлик (аллергик реакциялар) да қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Агар пациент узоқ вақт ацетилсалицил кислотасини, варфарин ёки тиазид диуретикларни қўллаган бўлса, препаратни қўллаш мумкин эмас. Қон коагуляциясини ингибиция қиладиган дори воситалари (фенпрокумон, ацетилсалицил кислотаси ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалари кабиларни) билан бир вақтда қўлланганда охиргининг самарасини кучайтириши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Ҳолатни яхшиланишининг биринчи белгилари даволаш бошлангандан кейин 1 ой ўтгач пайдо бўлади.
Қон кетишига юқори патологик теннденция бўлганида (геморрагик диатез), шунингдек антикоагулянтлар билан бир вақтда қўлланган ҳолларда, препаратни фақат шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин қўллаш керак. Чунки гинкго билоба экстрактини сақлаган препаратлар қон кетишига бўлган мойилликни оширади, бундай ҳолларда препаратни жарроҳлик аралашувларидан олдин қабул қилишни тўхтатиш керак.
Препарат лактоза сақлайди, шунинг учун кам учрайдиган наслий галактозани ўзлаштира олмаслик, лактаза танқислиги ёки глюкоза-галактозани кам сўрилиш синдроми бўлган пациентларга уни қўллаш мумкин эмас.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: дори воситасининг дозасини бир марта ёки кўп марта ошириб юборилиши ҳолларида диспептик бузилишлар, онгни бузилиши ва бош оғриғи пайдо бўлиши мумкин.
Даволаш: симптоматик.
Чиқарилиш шакли
10 капсуладан ПВХ/алюминий фольгали контур уяли ўрамда.
3 ёки 6 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.