📜 Инструкция по применению Пектолван Стоп
💊 Состав препарата Пектолван Стоп
✅ Применение препарата Пектолван Стоп
📅 Условия хранения Пектолван Стоп
⏳ Срок годности Пектолван Стоп

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПЕКТОЛВАН СТОП

PECTOLVAN STOP

 

Препаратнинг савдо номи: Пектолван Стоп

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): бутамират цитрати, гуайфенезин

Дори шакли: орал томчилар

Таркиби:

1 мл препарат (33 томчи) қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 100% моддага қайта ҳисобланганда 4 мг бутамират цитратини, 100% моддага қайта ҳисобланганда 100 мг гуайфенезин;

ёрдамчи моддалар: пропиленгликоль, полисорбат 80, қизилмия илдизи экстракти, «Альпийские травы» озуқа ароматизатори, тозаланган сув, 96% ли этанол.

Таърифи: сариқ рангдан сарғиш-жигарранггача бўлган тиниқ, қовушқоқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: йўталга қарши воситалар ва экспекторантлар, мажмуалар.

АТХ коди: R05FВ02.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Йўталга қарши, муколитик ва балғам кўчирувчи таъсир кўрсатувчи мажмуавий препарат. Препарат таркибига кирувчи бутамират цитрати периферик таъсир кўрсатувчи йўталга қарши моддаларга тааллуқли бўлиб, препаратга қарамликни келтириб чиқармайди, нафас олиш марказини сўндирмайди.

Бутамират цитратининг йўталга қарши таъсири гуайфенезиннинг балғам кўчирувчи таъсири билан тўлдирилади, гуайфенезин бронхиал безлар секрециясини кучайтиради, майда тукли эпителий фаоллигини кучайтиради, балғам қовушқоқлигини пасайтиради ва бу билан унинг кўчишини яхшилайди.

Фармакокинетикаси

Бутамират цитрати перорал қўлланганидан кейин тез ва тўлиқ сўрилади, қон плазмаси оқсиллари билан 98% гача боғланади. Йўталга қарши таъсир кўрсатувчи иккита метаболитни ҳосил қилган ҳолда метаболизмга учрайди, уларнинг 90% дан ортиғи буйраклар орқали чиқарилади; фақат уларнинг катта бўлмаган қисми экскрементлар билан ажратилади. Ярим чиқарилиш  биологик даври тахминан 6 соатни ташкил этади.

Гуайфенезин перорал қўлланганидан кейин овқат ҳазм қилиш йўлларидан тезда ва енгил абсорбцияланади. Катта бўлмаган миқдори қон плазмаси оқсиллари билан боғланади. Буйраклар орқали энг аввало метаболитлар шаклида, катта бўлмаган қисми ўзгармас ҳолатда чиқарилади. Биологик ярим парчаланиш даври 1 соатни ташкил этади.

Қўлланилиши

Келиб чиқиши ҳар хил бўлган қуруқ, қичитувчи, хуружсимон йўтал. Препаратни жарроҳлик операциясидан олдинги ва кейинги даврда йўтални бартараф қилиш учун қўллаш мумкин.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат ичга қабул қилинади. Овқатлангандан кейин қабул қилиш авзалроқ. Ёшга боғлиқ равишда томчиларнинг тегишли миқдорини 50-100 мл суюқликда (сув, чой, мева шарбатида) эритилади.

Препаратни қабул қилишлар орасидаги интервал 4-6 соатни ташкил этиши керак.

Пациентнинг тана вазнига боғлиқ равишда қуйидаги дозаларга амал қилиш лозим:

7 кг гача – суткада 3-4 марта 8 томчидан,

7-12 кг – суткада 3-4 марта 9 томчидан,

12-20 кг – суткада 3 марта 14 томчидан,

20-30 кг – суткада 3-4 марта 14 томчидан,

30-40 кг – суткада 3-4 марта 16 томчидан,

40-50 кг – суткада 3 марта 25 томчидан,

50-70 кг – суткада 3 марта 30 томчидан,

70-90 кг – суткада 3 марта 40 томчидан.

Гуайфенезиннинг максимал суткалик дозаси 6 ойликдан 2 ёшгача бўлган болалар учун – суткада 300 мг (99 томчи), 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун – суткада 600 мг (198 томчи), 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун – суткада 1200 мг, катталар ва 12 ёшдан катта бўлган болалар учун – суткада 2400 мг ни ташкил этади.

Кўп миқдорда суюқликни қабул қилиш даволаш самарадорлигини оширади. Агар Пектолван Стоп препаратини жуда ҳам кичик (тана вазни 7 кг дан кам бўлган) болаларга буюрилса, дозани камайтириш мумкин. Агар бола препарат эритилган 100 мл суюқликни ҳаммасини ичмаса ҳам суюқликда препарат томчилари сонини (тўлиқ концентрациясини) ошириш мумкин эмас.

Шифокорнинг маслаҳатисиз препаратни 7 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас.

Ножўя таъсирлари

Агар тавсия этилган дозаларга риоя қилинса, препарат таъсири одатда яхши ўтказилади. Ножўя таъсирлар одатда препарат дозаси пасайтирилганидан кейин йўқолади.

Метаболизм томонидан: иштаҳани йўқлиги.

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, уйқучанлик.

Эшитиш аъзолари ва мувозанат томонидан: бош айланиши.

Нафас олиш аъзолари томонидан: нафас олишни қийинлашиши.

Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: овқат ҳазм қилиш йўлларида нохушлик ҳисси, кўнгил айниши, меъдада оғриқ, қусиш, диарея.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: уролитиаз.

Иммун тизими томонидан: аллергик реакциялар, шу жумладан анафилактик шок, ангионевротик шишиш, тери тошмалари, қичишиш, эшакеми.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препарат компонентларига юқори сезувчанликда, гравис миастениясида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бутамират йўтал рефлексини сўндириши туфайли балғам кўчирувчи воситаларни бир вақтда қўллашдан сақланиш зарур, чунки бу нафас йўлларида шилимшиқларни тўпланиб қолишига олиб келиши мумкин, бу эса бронхоспазм ва нафас йўлларини инфекцияланиши хавфини оширади.

Литий ва магний гуайфенезин таъсирини кучайтиради.

Гуайфенезин парацетамол ва ацетилсалицил кислотасининг оғриқсизлантирувчи таъсирини, алкоголнинг ва марказий нерв тизимини сўндирувчи бошқа моддаларнинг таъсирини кучайтиради.

Марказий таъсир механизмли миорелаксантлар гуайфенезиннинг ножўя таъсирларини, айниқса мушак заифлигини кучайтириши мумкин.

Гуайфенезин сийдикда 5-гидроксииндолсирка кислотаси аниқланадиган диагностик тестларнинг (реагент сифатида нитросонафтолдан фойдаланган ҳолда фотометрик усул) ва ванилбодом кислотасининг сохта ижобий натижаларини келтириб чиқариши мумкин. Мазкур таҳлилни ўтказиш учун сийдикни тўплашга қадар 48 соат олдин Пектолван Стоп препарати билан даволашни тўхтатиш зарур.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни бронхиал астмаси, сурункали бронхити ёки эмфиземаси, балғамли йўтали ва/ёки чекиш билан боғлиқ турғун ёки сурункали йўтали бўлган пациентларга қўллаш керак эмас.

Препаратни туберкулёзда, пневмокониозда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Агар йўтал ўтиб кетмаса ёки кучайса, даволашни қайта кўриб чиқиш зарур.

Пектолван Стоп препарати максимал бир марталик доза (40 томчи) қабул қилинганида 34,3 ҳажмий %, яъни 350 мг гача этанолни (алкоголни) сақлайди, бу тахминан максимал бир марталик доза қабул қилинганида 8 мл пиво ёки 3 мл винога эквивалентдир. Бу алкоголизм билан хасталанганлар учун ножўя оқибатларга олиб келиши мумкин. Ҳомиладор ёки эмизикли аёлларни, шунингдек болалар ва жигар касалликлари ёки тутқаноғи бўлган пациентлар каби юқори хавф гуруҳидагиларни даволашда этанолнинг мавжудлигини ҳисобга олиш лозим.

Агар айрим қанд моддалари таъсирини кўтара олмаслик аниқланса, ушбу дори воситасини қабул қилишдан аввал шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши. Ҳомиладор аёлларда ёки ҳайвонларда назорат остидаги тадқиқотлар ўтказилмаган. Гуайфенезинни ҳомиладорликнинг І уч ойлигида қўлланилганида янги туғилган чақалоқларда чов чурраси пайдо бўлиши ҳоллари ошиши ҳақида хабар берилган. Шу сабабли препаратни ҳомиладорликнинг І уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.

Препаратни ҳомиладорликнинг ІІ, ІІІ уч ойликларида ёки эмизиш даврида шифокор фикрига кўра она учун кутиладиган даволаш самараси ҳомила/бола учун потенциал хавфдан ортиқ бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин.

Бутамират цитрати ёки гуайфенезин она сутига сингиб ўтиши номаълум. Хавфсизлик нуқтаи назаридан эмизиш даврида препаратни қўллаш фойда  ва хавфларини синчиклаб таққослаш зарур.

Болалар. Препаратни 6 ойликдан бошлаб болаларда кўрсатмаларга мувофиқ қўллаш мумкин.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири. Кам ҳолларда препарат уйқучанликни келтириб чиқариши мумкин, бу автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига маълум даражада таъсир кўрсатиши мумкин. Шу сабабли автомобилни бошқаришда ёки диққат-эътиборни талаб қилувчи бошқа ишни бажаришда (масалан механик воситаларни бошқаришда) эҳтиёт бўлиш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилганида гуайфенезиннинг токсик таъсири белгилари – уйқучанлик, кўнгил айниши, қусиш, мушак заифлиги устун бўлади.

Диарея, бош айланиши, артериал гипотензия каби дозани ошириб юборилиши белгилари шунингдек кузатилиши мумкин. Рентген негатив уролитиаз бўлиши мумкин.

Махсус антидот мавжуд эмас.

Даволаш. Меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш амалга оширилади. Симптоматик даволаш юрак-қон томир ва нафас олиш тизимларини, буйрак фаолияти ва электролит мувозанатини бир маромда сақлаб туришга йўналтирилган бўлади.

 

Чиқарилиш шакли

Флаконга 25 мл препарат солинган. Қутида 1 флакон жойланган.

 

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда оригинал ўрамида сақлансин. Музлатилмасин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.