📜 Инструкция по применению Юнивит-М
💊 Состав препарата Юнивит-М
✅ Применение препарата Юнивит-М
📅 Условия хранения Юнивит-М
⏳ Срок годности Юнивит-М

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЮНИВИТ-М

UNIVITЕ-M

 

Препаратнинг савдо номи: Юнивит-М

Таъсир этувчи моддалар: А витамини, тиамин гидрохлориди, рибофлавин, пиридоксин гидрохлориди, холекальциферол, аскорбин кислотаси, α-токоферилацетат, фолат кислотаси, кальций карбонати, темир фумарати.

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар:

А Витамини (Ретинол ацетати)                                   1500 ХБ

Тиамин гидрохлориди (В1 Витамини)                     1,5 мг

Рибофлавин (В2 Витамин )                                        1,7 мг

Пиридоксин гидрохлориди (В6 Витамини )            2,6 мг

Холекальциферол (D3 Витамини)                            200 ХБ

Цианокобаламин (В12 Витамини)                             4,0 мкг

Аскорбин кислотаси                                                  75,0мг

α-Токоферилацетат  (Е  Витамини )                         10 ХБ

Фолат кислотаси (В9 Витамини)                               400 мкг

Кальций карбонати                                                    100 мг

Темир фумарати                                                         100 мг

Ёрдамчи моддалар: рух оксиди, динатрий эдитати, микрокристалл целлюлоза, маккажўхори крахмали, натрий метилпарагидроксибензоати, натрий пропилгидроксибензоати, гидроксипропилметилцеллюлоза, тальк, магний стеарати, натрий крахмалгликолати, аэросил, мочевина, титан диоксиди, темир (III) оксиди, PEG-6000.

Таърифи: Думалоқ, плёнка қобиқ билан қопланган, иккиёқлама қавариқ, қизғиш-жигарранг рангли таблетклар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Поливитаминлар.

АТХ коди: А11АА

 

Фармакологик хусусиятлари

Юнивит-М – кўп витаминли мажмуавий препарат бўлиб, таъсири таркибига кирувчи компонентларнинг самараси билан боғлиқ.

Витаминлар биокимёвий ва физиологик жараёнларнинг катализатори ва бошқарувчиси сифатида моддалар алмашинувида иштирок этади.

А витамини оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида, оқсиллар синтезини бошқарувида иштирок этади, ҳужайра ва субҳужайра мембраналарининг фаолиятини, моддалар алмашинувини нормал кечишига ёрдам беради; янги ҳужайраларнинг ўсиши учун зарур, қариш жараёнини секинлаштиради.

Е витамини антиоксидант модда бўлиб, ҳужайраларни шикастланиш ва қаришидан ҳимоя қилади, эркин радикаллар ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади, мушак фаолияти ва жинсий безлар фаолиятини рағбатлантиради. Ҳужайралараро модда, бириктирувчи тўқиманинг толалари, қон-томирлар ва овқат ҳазм қилиш йўлларининг силлиқ мушакларининг шаклланишида иштирок этади.

D3 витамини кальций боғловчи оқсиллар синтезини рағбатлантириб, кальцийни ингичка ичакда сўрилишини оширади, кальцийни буйрак найчаларидан қайта сўрилишини оширади.

D3 витамини I тур коллаген ва матрица оқсиллари синтезини ошириш йўли билан остеобластлар синтезини фаоллаштириши ёрдамида, суяк тўқимасини қайта моделланиш жараёнларини фаоллаштиради. Қалқонсимон бези, қалқонсимон бези олди безлари ва жинсий безларнинг функционал ҳолатига таъсир қилади, скелет суякларининг кальцификациясини таъминлайди.

С витамини кучли тикловчи хусусиятларга эга, хусусан, атроф-муҳитнинг токсик моддаларини зарарсизлантирувчи ферментларни тиклайди. Коллаген (қон-томирлар, пайлар, боғламлар ва суякларнинг структур компонентларидан бири) синтези учун, ёғларни ҳазм бўлишига хизмат қилувчи, шунингдек перистальтикани кучайтирувчи холестеринни ёғ кислоталарига айлантириш учун зарур.

В1 витамини организмнинг ўсиши ва ривожланишига ёрдам берувчи ҳужайра энергетикидир, ақлий ва жисмоний иш қобилиятни оширади, детоксикацион таъсир кўрсатади, шунингдек нерв тўқимасининг метаболизмини яхшилайди. Тиамин углеводлар ва энергия алмашинувида, айниқса нерв ва мушак тўқималарида муҳим роль ўйновчи қатор ферментларнинг коферментларини қурилишида иштирок этади. Тиамин етишмовчилиги бери-бери (специфик полиневрит) ва Вернике (полиневрик психоз) синдромларининг ривожланишига олиб келади.

В6 витамини ақлий ва жисмоний иш қобилиятини оширади, қондаги глюкоза миқдорини бошқаради, қалқонсимон бези, буйрак усти безлари ва жинсий безларнинг фаолиятини нормаллаштиради, мия тўқималарида моддалар алмашинувини яхшилайди, нерв тизимини мустаҳкамлайди, антидепрессант ҳисобланади.

В12 витамини иммунитетни рағбатлантирувчи, аллергияга қарши, антиатеросклеротик таъсирга эга, артериал қон босимни нормаллаштиради, нерв тўқимаси структурасини тиклайди, репродуктив фаолиятни яхшилайди, иштаҳани оширади. В12 витамини турли аминокислоталар синтезида иштирок этади, нерв тизими, жигар фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади, углеводларлар ва липид алмашинуви, қон ивиш жараёнларини фаоллаштиради.

В2 витамини ҳужайра нафаси ва кўриш жараёнларининг муҳим катализаторидир. Рибофлавин оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини бошқариб, оқсил, ёғ ва углеводлар алмашинувида иштирок этади. ДНК шаклланишида муҳим роль ўйнайди, гемоглобин синтезида иштирок этади, тўқималар регенерацияси жараёнларига (шу жумладан, тери ҳужайралари), ҳужайраларда трофик бузилишларни тўғриланишига ёрдам беради.

В9 витамини ўсиш, ривожланиш ва ҳужайралар пролиферацияси, ҳусусан, қон ҳосил бўлиши ва эмбриогенез жараёнларини нормал кечиши учун зарур, ақлий ва жисмоний иш қобилиятини оширади, меъдада хлорид кислотасини ҳосил бўлишини рағбатлантиради.

Фолат кислотаси эритропоэзни рағбатлантиради

Кальций карбонати – кальций ионлари нерв импульсларининг ўтказилишида, силлиқ ва скелет мушакларининг қисқаришида, миокарднинг фаолиятида, қоннинг ивишида қатнашади; улар суяк тўқимасининг шаклланиши, бошқа тизим ва аъзоларни фаолияти учун зарур.

Темир фумарати – темир гемоглобин молекуласини таркибий қисми бўлиб, организмда кислороднинг ташилишида иштирок этади, шунингдек анемиянинг ривожланишини олдини олади.

Қўлланилиши

  • авитаминоз ва гиповитаминозларни олдини олишда;
  • юқори жисмоний ва ақлий юкламаларда;
  • моддалар алмашинув жараёнларини нормаллаштиришда;
  • ўтказилган касалликлардан кейинги тикланиш даврида;
  • организмнинг инфекцион ва шамоллаш касалликларига қаршилигини ошириш учун қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Юнивит-М эрталабки нонуштадан кейин қабул қилиш тавсия этилади. Катталар ва 10 ёшдан ошган болалар учун суткада 1 таблеткадан қабул қилиш тавсия этилади. Таблеткани бутунлигича оз миқдордаги сув билан ютиш керак. Препаратни қабул қилиш курси 20 кунни ташкил этади. Шифокор тавсиясига кўра даволаш курси танаффусдан (1-3 ойдан) кейин қайтарилиши мумкин.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Тавсия этилган суткалик дозани оширманг, тасодифан юқори дозалар кабул қилинган ҳолда дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратнинг таркибидаги В6 витамини леводопанинг самарадорлигини камайтиради.

Сурги дори воситаларининг таркибига кирувчи минерал мойи ва колестирамин A, D ва Е витаминларнинг ўзлаштиришини камайтиради.

Фторурацил, винбластин, блеомицин, цисплатин А, В1 ва В6 витаминларнинг ўзлаштирилишини бузади.

Пенициллин, изониазид В1 витаминнинг чиқарилишини ошириб, унинг самарадорлигини пасайтиради.

Изониазид пиридоксиннинг самарадорлигини пасайтиради.

Е витамини юрак гликозидлари, глюкокортикостероидлар ва ностероид яллиғланишга қарши воситаларнинг самарасини кучайтиради.

Препаратнинг таркибидаги аскорбин кислотаси сульфаниламидлар гуруҳи микробларга қарши воситаларнинг фармакологик ва ножўя таъсирларини кучайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Сийдик сариқ рангга бўялиши мумкин, бу препаратнинг таркибидаги рибофлавин билан боғлиқ, саломатлик учун безарар.

Юнивит-М таркибида витаминлар ва минераллар сақловчи бошқа препаратлар билан бирга кабул қилиш тавсия этилмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши: ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши индивидуал холатда шифокор тавсия этади.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугагандан кейин қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозалаш бўйича кўрсатмаларга риоя қилинганида, препарат хатто узоқ муддат қабул қилинганида ҳам дозани ошириб юборилишининг кўринишлари кузатилмайди.

Суткалик доза оширилганида юнивит-М қабул қилинганидан кейин кўнгил айниши, диарея, терининг қизариши ва бошқа симптомлар каби носпецифик ножўя самаралари бўлиши мумкин, улар препарат бекор қилинганидан кейин ўтиб кетади.

Чиқарилиш шакли

30 таблеткадан полимер флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати.

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби.

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.